loader

Ёзишни билган соқовнинг талоғи фақат ёзиш билан бўлади

Ёзишни билмайдиган Соқовларни ишораси эътиборга олинади. Ёзишни биладиган Соқовларни ишмо-ишораси талоқ бобида эътиборга олинмайди. Бундай кишилар талоқ бериш учун ёзма талоқнома ёзишлари талаб этилади. Чунки, ёзиш ишорадан кўра аниқ ва равшанроқдир. Ишорага эътибор қилиш чорасиз қолган ўринлардагина бўлади. Ёзишни биладиган ўринда ишорага зарурат йўқдир.

وَقَالَ بَعْضُ الْمَشَايِخِ إنْ كَانَ يُحْسِنُ الْكِتَابَةَ لَا يَقَعُ طَلَاقُهُ بِالْإِشَارَةِ لِانْدِفَاعِ الضَّرُورَةِ بِمَا هُوَ أَدَلُّ عَلَى الْمُرَادِ مِنْ الْإِشَارَةِ

“Баъзи машойихлар: “Ишорадан кўра муродга далолат қилувчироқ нарса мавжуд бўлгани учун ёзишни биладиган кишини ишораси билан талоқ воқеъ бўлмайди. Чунки, ишорага зарурат йўқдир”.

Орқага Олдинга