loader

Яқинлик қилинган покликда талоқ қўйишнинг ҳукми

Яқинлик қилинган покликда талоқ қўйиш бидъат ва макруҳдир. Агар уч талоқ ёки боин талоқ қўймаган бўлса, яъни ражъий талоқ қўйган бўлса, аёлга ражъат қилиб, яқинлик қилинган покликдан кейин келган ҳайздан пок бўлгандан кейин яқинлик қилмай талоқ қўяди. Агар боина хафифа (енгил боин) ёки боин ғализа (оғир боин, яъни уч талоқ) талоқ қўйган бўлса, ражъат қилиш жоиз эмас, яъни боина хафифада қайтадан никоҳсиз, боина ғализада эса, шаръий ҳалоласиз аёлга ражъат қилиш дуруст эмас.

وَالْبِدْعِيُّ مِنْ حَيْثُ الْوَقْتُ أَنْ يُطَلِّقَ الْمَدْخُولَ بِهَا وَهِيَ مِنْ ذَوَاتِ الْأَقْرَاءِ فِي حَالَةِ الْحَيْضِ أَوْ فِي طُهْرٍ جَامَعَهَا فِيهِ وَكَانَ الطَّلَاقُ وَاقِعًا وَيُسْتَحَبُّ لَهُ أَنْ يُرَاجِعَهَا وَالْأَصَحُّ أَنَّ الرَّجْعَةَ وَاجِبَةٌ هَكَذَا فِي الْكَافِي

“Вақт жиҳатидан бидъат бўлган талоқ – ҳайз кўрувчи мадхулун биҳани ҳайз ҳолатда ёки яқинлик қилинган покликда талоқ қилишдир. Талоқ воқе бўлади ва у (эр) учун ун (аёл)га ражъат қилмоқлиги мустаҳаб бўлади. Саҳиҳ қавл, “Кофий”да келишича ражъат қилиш вожибдир” .
Идда талоқ қилинган покликдан кейин келган ҳайздан ҳисобланилади.

أَنَّ ابْتِدَاءَ الْعِدَّةِ مِنْ الْحَيْضَةِ التَّالِيَةِ لَهُ ، وَهُوَ الْأَنْسَبُ

“Иддани бошланиши келгуси ҳайиздандир ва у муносибдир”.

Орқага Олдинга