loader

Яқинлик қилинган покликда қўйилган талоқ бидъатдир

Яқинлик қилинган покликда қўйилган талоқ ҳам вақт жиҳатидан бидъат талоқ ҳисобланади. Яқинлик қилинган покликда талоқ қўйишдан ман қилинишининг ҳикмати мавжуд, яъни яқинлик қилгандан кейин жинсий қониқиш ҳосил бўлиб, жинсий хоҳиш ва майиллар сўниб, бири иккинчисига рағбат қилмай қолади ва бу бир-биридан узоқлашишга сабаб бўлади. Яқинлик қилинган покликда ҳомила бўлмаса, идда кам бўлади. Бордию, ҳомила бўлиб қолса, идда чўзилиб кетади. Шунинг учун яқинлик қилинган покликда талоқ қўйиш қайтарилгандир.

وَالْبِدْعِيُّ مِنْ حَيْثُ الْوَقْتُ أَنْ يُطَلِّقَ الْمَدْخُولَ بِهَا وَهِيَ مِنْ ذَوَاتِ الْأَقْرَاءِ فِي حَالَةِ الْحَيْضِ أَوْ فِي طُهْرٍ جَامَعَهَا فِيهِ

“Вақт эътибори билан бидъий – ҳайз кўргувчи мадхулун биҳа бўлган аёлга ҳайз ҳолатда ёки жимо қилинган покликда талоқ қўйишдир” (Фатвои ҳиндия).

Орқага Олдинга