loader

Таъзир барча мусулмонларнинг ҳаққими ёки ҳаққи эмасми

Жазо тайин қилиш ва уни татбиқ қилиш ҳаққи қози ва ҳокимга тегишлидир. Таъзир фитна ва жанжални олдини олади. Ҳоким ёки қози бўлмаса ёки уларга бу хабарни етказиш имкони бўлмаса, жиноятчига барча мусулмонлар жазо тайин қилишлари мумкиндир. Зеро, ҳадисда шундай дейилади: “Улар билан ҳамсуҳбат бўлманг ва улар билан қуда-анда тутнманг”. Бу хитоб оммавий бўлиб, қози ёки ҳокимга хос эмас. Чунки, таъзирдан мақсад гуноҳдан тийишдир. Бу эса, ҳар бир мусулмонга фарздир. Наҳий анил мункар қилиш аввало тоқат билан, иккинчиси тушунтириш ишлари билан, учинчиси дилдан ёмон кўриш ва ёмон деб тушуниш билан бўлади.

وَعُزِّرَ كُلُّ مُرْتَكِبِ مُنْكَرٍ أَوْ مُؤْذِي مُسْلِمٍ بِغَيْرِ حَقٍّ بِقَوْلٍ أَوْ فِعْل .قُلْت : وَمُقْتَضَى التَّعْلِيلِ بِالْأَمْرِ أَنَّ ذَلِكَ غَيْرُ خَاصٍّ بِالْإِمَامِ ، فَقَدْ مَرَّ أَنَّ لِكُلِّ مُسْلِمٍ إقَامَةَ التَّعْزِيرِ حَالَ مُبَاشَرَةِ الْمَعْصِيَةِ ؛ لِأَنَّهُ مَأْمُورٌ بِإِزَالَةِ الْمُنْكَرِ إلَّا أَنْ يُفَرَّقَ بِأَنَّهُ يُمْكِنُهُ الرَّفْعُ إلَى الْإِمَامِ فَلَمْ تَتَعَيَّنْ الْإِقَامَةُ عَلَيْهِ ، بِخِلَافِ الْإِمَامِ.

“Ҳар бир мункар ишни қилувчи ва мусулмонларга ноҳақ сўз билан ёки феъ билан озор берувчига таъзир берилади (Дуррул мухтор ала ҳомиши шомий. Ж. VI. Б. 113). Мен айтаманки, Бюруқдан шу нарса келиб чиқадики, таъзир бериш имомгагина хос эмасдир. Юқорида зикр қилинган нарсага биноан ҳамма кўз ўнгида қилинган маъсиятга ҳар бир мусулмон таъзир бериши жоиздир. Зеро, (мусулмон) мункар ишни тўхтатишга буюрилгандир. Лекин, имомнинг таъзири билан омма таъзир беришини ўртаси ажратилиб, бу ишда имомга мурожаат қилса бўлади. Шунинг учун имомдан бошқаси таъзир бермайди дейилиши мумкин”.

Орқага Олдинга