loader

Ражъатнинг сариҳ лафзлари

Ниятсиз ҳам ражъат собит бўладиган лафзларни ражъатнинг сариҳ лафзлари дейилади. Улар қуйидагилар:

1. Мен сенга ражъат қилдим (رَاجَعتُكِ);
2. Аёлимга ражъат қилдим (رَاجَعتُ امرَاتِي) ;
3. Мен сенга қайтдим (إرتَجَعتُكِ);
4. Мен сени никоҳимга қайтардим (رَجَعتُكِ وَ رَدَدتُكِ);
5. Мен сенга уйимдан жой бердим ёки тутиб турдим (أسكَنتُكِ وَ أمسَكتُكِ).
Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, мазкур сўзлар ражъат учун сариҳ лафз ҳисобланади ва улар билан ниятсиз ражъат собит бўлади.

أَلْفَاظُ الرَّجْعَةِ صَرِيحٌ وَكِنَايَةٌ فَالصَّرِيحُ: رَاجَعْتُك فِي حَالِ خِطَابِهَا أَوْ رَاجَعْتُ امْرَأَتِي حَالَ غَيْبَتِهَا وَحُضُورِهَا أَيْضًا وَمَنْ الصَّرِيحِ ارْتَجَعْتُكِ وَرَجَعْتُكِ وَرَدَدْتُكِ وَأَمْسَكْتُكِ وَمَسَكْتُكِ بِمَنْزِلَةِ أَمْسَكْتُكِ فَهَذِهِ يَصِيرُ مُرَاجِعًا بِهَا بِلَا نِيَّةٍ .

Ражъат лафзлар сариҳ ва киноя бўлади. Сариҳ лафзлар – аёлга гапираётган вақтда сенга қайтдим ёки аёлнинг йўқлигида ёки борлигида сенга қайтдим дейишдир. Яна сариҳ лафзлардан ҳисобланади мен сенга қайтдим, никоҳимга қайтардим, уйимдан сенга жой бердим каби лафзлар. Бу лафзлар билан ниятсиз ҳам ражъат собит бўлади”.

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР