loader

Бирор бир амал билан ражъат қилиш

Сўз билан ражъат собит бўлгани каби ҳурмати мусоҳара собит бўладиган амаллар билан ҳам ражъат собит бўади. Масалан, шаҳват билан ушлаш ёки шаҳват билан ички фаржга қараш кабилар.
Шаҳватсиз ушлаш ёки ички фаржга қараш билан ражъат собит бўлмайди. Шу боис ҳам ражъатни ният қилмай талоқ қилган аёлини шаҳватсиз ушлаш ёки ички фаржига қараш макруҳдир.

النَّظَرُ إلَى دَاخِلِ فَرْجِهَا بِشَهْوَةٍ رَجْعَةٌ كَذَا فِي فَتْحِ الْقَدِيرِ وَلَا يَكُونُ بِالنَّظَرِ إلَى شَيْءٍ مِنْ بَدَنِهَا سِوَى الْفَرْجِ رَجْعَةٌ كَذَا فِي التَّبْيِينِ كُلُّ مَا تَثْبُتُ بِهِ حُرْمَةُ الْمُصَاهَرَةِ تَثْبُتُ بِهِ الرَّجْعَةُ كَذَا فِي التَّتَارْخَانِيَّة . وَيُكْرَهُ التَّقْبِيلُ وَاللَّمْسُ بِغَيْرِ شَهْوَةٍ إذَا لَمْ يُرِدْ بِهِ الْمُرَاجَعَةَ إلخ إذَا كَانَ اللَّمْسُ وَالنَّظَرُ مِنْ غَيْرِ شَهْوَةٍ لَمْ يَكُنْ رَجْعَةً بِالْإِجْمَاعِ كَذَا فِي السِّرَاجِ الْوَهَّاجِ.

“У(аёл)ни ички фаржига шаҳват билан қараш ражъатдир. “Фатҳул қодир”да шундай дейилган. “Табйийн”да келтирилишича, фарждан бошқа у(аёл)ни баданини бирор жойига қараш билан ражъат собит бўлмайди. “Татархония”да келтирилишича, ҳурмати мусоҳара собит бўладиган ҳар бир нарса билан ражъат собит бўлади. Ражъатни ирода қилмай шаҳватсиз ўпиш ёки ушлаш макруҳдир. Ижмога асосан шаҳватсиз ушлаш, қараш билан ражъат собит бўлмайди. “ас-Сирожул ваҳҳож”да ҳам шундай келтирилган”.

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР