loader

Мажлиснинг ўзгариши ва ихтиёрнинг ботил бўлиш суратлари

Талоқ қўйиш ихтиёри топширилгандан кейин, аёл ўша мажлисда ихтиёрни қабул қилиши зарурийдир. Агар аёл талоқ қўйиш ихтиёри берилган мажлисни ўзгартирса ёки уни юриш-туришидан, феъл-атворидан ихтиёрни қабул қилмаганлиги билиниб турса, ихтиёр ботил бўлади. Масалан, ихтиёрни қабул қилишдан один аёл мажлисдан туриб кетса ёки эр томонидан айтилган сўзни ёқтирмай бошқа иш билан машғул бўлиб кетса, жумладан, овқатланиш, чой ичиш, ухлаб қолиш, сочини тараш, ғусул қилиш, ҳина қўйиш, олди-сотти қилиш учу ўтирган жойдан туриб кетиш каби барча суратларда эр томонидан аёлга берилган ихтиёр ботил бўлади. Ҳа агар аёл эътироз аломати бўлмаган ишлар билан ўша мажлисда шуғулланса, бу билан ихтиёр ботил бўлмайди. Масалан, ўтирган аёл ўтирган ҳолда ухлаб қолиши ёки тик турган ҳолда эшитиб, ўтириб олди ёки ота-онасини ва қариндошларини маслаҳатга чақириши каби.

إذَا قَامَتْ عَنْ مَجْلِسِهَا قَبْلَ أَنْ تَخْتَارَ نَفْسَهَا وَكَذَا إذَا اشْتَغَلَتْ بِعَمَلٍ آخَرَ يَعْلَمُ أَنَّهُ كَانَ قَاطِعًا لِمَا قَبْلَهُ كَمَا إذَا دَعَتْ بِطَعَامٍ لِتَأْكُلَهُ أَوْ نَامَتْ أَوْ نَشِطَتْ أَوْ اغْتَسَلَتْ أَوْ اخْتَضَبَتْ أَوْ جَامَعَهَا زَوْجُهَا أَوْ خَاطَبَتْ رَجُلًا بِالْبَيْعِ وَالشِّرَاءِ فَهَذَا كُلُّهُ يُبْطِلُ خِيَارَهَا كَذَا فِي السِّرَاجِ الْوَهَّاجِ. إنْ نَامَتْ قَاعِدَةً أَوْ لَبِسَتْ ثِيَابًا مِنْ غَيْرِ أَنْ تَقُومَ أَوْ فَعَلَتْ فِعْلًا قَلِيلًا يَعْلَمُ أَنَّهُ لَيْسَ بِإِعْرَاضٍ لَمْ يَبْطُلْ خِيَارُهَا.

“Аёл ихтиёр берилган мажлисда ўзини-ўзи ихтиёр қилишдан олдин туриб кетса ёки ўзидан олдинги (мажлис)ни ўзгартиришни билдирадиган ишга машғул бўлиб кетса, масалан, ейиш учун таом чақирса ёки ухлаб қолса ёки фаоллашса ёки ювинса ёки ҳина қўйса ёки эри уни жимо қилса ёки бир кишига олди-сотти билан мурожаат қилиши каби. Буларнинг барчаси аёлнинг ихтиёрини ботил қилади. “Сирожул ваҳҳож”да шундай дейилган... Агар аёл ихтиёр берилган мажлисда ўтирган ҳолда ухласа ёки мажлисдан турмай кийим кийса ёки ихтиёрдан бекор қиладиган деб билинмаган ишларни қилса, аёлни ихтиёри ботил бўлмайди” (Фатвои ҳиндия).

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР