loader

Уч талоқни воқе бўлиш суратлари

Эр аёлига уч маротаба: “Ихтиёр қил, ихтиёр қил, ихтиёр қил” деса, аёл унга жавобан: “Ихтиёр қилдим” ёки “Аввалгисини, ўртадагисини, охиргисини ихтиёр қилдим” ёки “Ўшани ихтиёр қилдим” деса, эр томонидан уч талоқ ният қилинмасада, уч талоқ воқе бўлади.

وَلَوْ كَرَّرَهَا أَيْ لَفْظَةَ اخْتَارِي ثَلَاثًا بِعَطْفٍ أَوْ غَيْرِهِ فَقَالَتْ اخْتَرْتُ أَوْ اخْتَرْت اخْتِيَارَةً أَوْ اخْتَرْت الْأُولَى أَوْ الْوُسْطَى أَوْ الْأَخِيرَةَ يَقَعُ بِلَا نِيَّةٍ مِنْ الزَّوْجِ لِدَلَالَةِ التَّكْرَارِ ثَلَاثًا.

“Эр “ихтиёр қил” деган лафзни боғловчи билан ёки бошқаси билан уч бор такрорласа ва аёл: “Ихтиёр қилдим” ёки “Бир ихтиёр қилишда ихтиёр қилдим” ёки “аввалгисини ёки ўртасини ёки охиргисини ихтиёр қилдим” деса, эрнинг ниятисиз талоқ воқе бўлади. Чунки, такрор учга далолат қилади” (Раддул муҳтор).

Яна шунингдек, “Ихтиёр қил” билан “уч” сўзи ҳам зикр қилинса, масалан, эр аёлига: “Учни ихтиёр қил” деса, аёл ихтиёр қилдим дейиши билан уч талоқ бил иттифоқ воқе бўлади.

فَلَوْ قَالَ : اخْتَارِي ثَلَاثًا فَقَالَتْ اخْتَرْتُ يَقَعُ ثَلَاثٌ.

“Агар эр: “Учни ихтиёр қил” деса, аёл: “Ихтиёр қилдим” деса, уч талоқ воқе бўлади” (Раддул муҳтор).

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР