loader

Аёлнинг валийлари эрдан талоқ қилишни талаб қилишларининг бир сурати

Ҳозирга келиб бир ғалати масала ривожланиб кетмоқда. У ҳам бўлса, эрдан аёлнинг валийлари талоқ сўрашидир. Эр ҳам уларга жавобан нимани маъқул топсанглар ўшани қилинглар деб айтмоқда. Валийлар эса, буни эр томонидан талоқ қўйишга ижозат деб, тушунишиб, ўзлари қизларига талоқ қўйиб, бошқа муносиб жойга қизларини узатиб юбормоқдалар. Бундай қилиш дуруст эмас ва қилинган никоҳ ҳам жоиз бўлмайди. Чунки, эрнинг юқоридаги сўзи на талоқ ва на талоқ қўйишга ижозатдир.
أَوْلِيَاءُ الْمَرْأَةِ إذَا طَلَبُوا مِنْ الزَّوْجِ أَنْ يُطَلِّقَهَا فَقَالَ الزَّوْجُ لِأَبِيهَا: مَاذَا تُرِيدُ مِنِّي ؟ أَفْعَل مَا تُرِيدُ وَخَرَجَ ثُمَّ طَلَّقَهَا أَبُوهَا لَمْ تَطْلُقْ إنْ لَمْ يُرِدْ الزَّوْجُ التَّفْوِيضَ وَيَكُونُ الْقَوْلُ قَوْلَهُ إنَّهُ لَمْ يُرِدْ بِهِ التَّفْوِيضَ كَذَا فِي الْخُلَاصَةِ.
"Аёлнинг валилари эрдан аёлни талоқ қилишини сўрашса, эр аёлининг отасига: "Мендан нимани истайсиз? Нимани хоҳласангиз қилинг" деса, ота чиқиб қизини талоқ қилса, эр тафвиз(талоқ қўйиш ихтиёрини топшириш)ни ирода қилмаса, аёлга талоқ воқе бўлмайди. "Хулоса"да келишича, эр тафвизни ният қилмаган бўлса, эрни қавли эътиборга олинади" (Фатвои ҳиндия).
Эр "Нимани маъқул топсанглар ўшани қилинглар" деган сўзи билан талоқни тафвизини ният қилса ва қизнинг валийлари қизларига талоқ қўйиб бошқа муносиб жойга узатсалар дуруст бўлади. Лекин, тафвизни ният қилиш ёки қилмаслик борасида эрнинг сўзи эътиборга олинади.

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР