loader

Талоқ таълиқ қилинган шартни топилмаслиги

Эр аёлда топилмайдиган шартга биноан аёлини талоқ қилса, талоқ воқе бўлмайди. Масалан, Зайднинг ота-онаси ёки унинг яқин қариндошлари қасам ичиб Зайдга: "Аёлинг тайёрлаган таъомлар бизга ҳаром" деганларидан кейин, Зайд уларга жавобан: "Аёлим қўли билан тайёрлаган таъомлар сизлар учун ҳаром бўлса, бас унга уч талоқ" деса, у билан талоқ воқе бўлмайди. Чунки, бир киши томонидан қўл билан тайёрланган таъом бошқалар учун ҳаром бўлмайди.
Эр аёли ҳақида айтилган турли иғволарга ишониб: "Агр хотиним ўғри ёки зинокор ёки хамрхўр бўлса, уни талоқ қилдим" деса-ю, аёл у каби ёмон сифатлардан эминда бўлса, бас талоқ воқе бўлмайди. Ҳа, агар эр томонидан айтилган сифатлар аёлда мавжуд бўлса, талоқ воқе бўлади.

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР