loader

Фалон ишни қилмасам менга уч талоқ

Бир киши талоқни зоҳиран ўз томонига мансуб қилиб: "Фалон жойга бормасам ёки фалон ишни қилмасам, бас менга талоқ бўлсин" деса, бас бу билан унинг аёлига талоқ воқе бўлади. Чунки, эр томонидан ўзига-ўзи талоқ нисбатини бериши, талоқни воқе қилиш ҳисобланади. Лекин, эр аёлга: "Талоқ бериш мени зиммамда" деса, бу билан аёлга талоқ воқе бўлмайди.
وَمِنْ الْأَلْفَاظِ الْمُسْتَعْمَلَةِ: الطَّلَاقُ يَلْزَمُنِي، وَالْحَرَامُ يَلْزَمُنِي، وَعَلَيَّ الطَّلَاقُ، وَعَلَيَّ الْحَرَامُ فَيَقَعُ بِلَا نِيَّةٍ لِلْعُرْفِ.
"(Қуйидагилар талоқда) ишлатиладиган лафзлардандир: талоқ мени лозим тутди, ҳаром мени лозим тутди, зиммамда талоқ қўйиш бор, менга ҳаром. (Бас, булар билан) урфга биноан ниятсиз ҳам талоқ воқе бўлади" (Раддул муҳтор).
وَلَوْ قَالَ: طَلَاقُك عَلَيَّ لَمْ يَقَعْ.
"Агар (эр аёлига) талоғинг менинг зиммамда деса, бу билан талоқ воқе бўлмайди" (Раддул муҳтор).

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР