loader

Шарт лафзлари ва улар орасидаги фарқ

Араб тилида шарт сифатида ишлатиладиган лафзлар "ин (агар)", "иза (агар)", "из ма (қачонки)", "матаа (қачон)", "матаа ма (қачонки)", "куллу (ҳар)", "кулла ма (ҳар қачон)" кабилардир. "Кулла ма" лафзидан ўзга юқорида ўтган шарт предлоглари такрорни ифодаламайди. "Кулла ма" эса, такрорни ифодалайди. Демак, такрорни ифодаламайдиган лафзлар билан талоқ таълиқ қилинса ва шарт бир марта топилса, қасам ва таълиқ тугайди. Кейинчалик яна шарт топилса, жазо рўёбга чиқмайди. Масалан, бир киши "кулла ма"дан бошқа "ин (агар)", "иза (агар)", "из ма (қачонки)" каби лафзлар ёрдамида талоқни таълиқ қилиб аёлига: "Агар уйга кирсанг талоқсан" деса ва аёл уйга кирса, шарт рўёбга чиққанлиги учун аёлга талоқ воқе бўлади. Агар эр аёлга иккинчи марта никоҳланса ва у аёл эр олдин кирма деган уйига кирса, талоқ воқе бўлмайди. Чунки, "кулла ма"дан бошқа шарт предлоглари такрорни ифодаламайди.
وَأَلْفَاظُ الشَّرْطِ إنْ وَإِذَا وَإِذَا مَا وَكُلُّ وَكُلَّمَا وَمَتَى وَمَتَى مَا.فَفِي هَذِهِ الْأَلْفَاظِ إذَا وُجِدَ الشَّرْطُ انْحَلَّتْ وَانْتَهَتْ الْيَمِينُ إلَّا فِي كُلَّمَا فَإِنَّهَا تَقْتَضِي تَعْمِيمَ الْأَفْعَالِ.
"Шарт лафзлари ин, иза, иза маа, куллу, кулла маа, мата ва мата маалардир. Ушбу шартлар билан бирор нарсага қасам ичилса, шарт топилиши билан қасам тугайди. Лекин, кулла маа лафзи бундан мустаснодир. Чунки, у лафз феълни умумий бўлишини тақозо қилади"(Қудурий).
Бир киши бегона аёлга такрорни ифодаламайдиган шарт предлогларидан фойдаланиб, талоқни таълиқ қилса ва унга никоҳланса, талоқ воқе бўлади. Агар унга иккинчи марта никоҳланса, талоқ воқе бўлмайди.
وَتَنْحَلُّ الْيَمِينُ إلَخْ مُطْلَقًا أَيْ سَوَاءٌ وُجِدَ الشَّرْطُ فِي الْمِلْكِ أَوْ لَا.
"Шарт мулкда топилсин ёки мулкдан ташқарида топилсин қасам ечилади" (Раддул муҳтор).

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР