loader

Хулуънинг баёни

Хулуънинг таърифи
Хулуъ фатаҳа бобидан олинган бўлиб, луғатда ечмоқ, чиқармоқ деган маъноларни англатади. Масалан, араб тилида кийимни ечишга "Халаъа савбаҳу аън баданиҳи (Баданидан кийимини ечди)" дейилади. Қуръони карима Аллоҳ таоло Мусо алайҳис саломга шундай деган:
إِنِّي أَنَا رَبُّكَ فَاخْلَعْ نَعْلَيْكَ إِنَّكَ بِالْوَادِ الْمُقَدَّسِ طُوًى
"Албатта, Мен Ўзим сенинг Роббингдирман. Кавушларингни еч. Чунки сен муқаддас Туво водийсидасан" (Бақара 12 оят).
Истилоҳда, эр-хотин келишган мол эвазига никоҳ риштасини эр томонидан тугатилишига хулуъ дейилади.
الْخُلْعِ هُوَ لُغَةً الْإِزَالَةُ، وَاسْتُعْمِلَ فِي إزَالَةِ الزَّوْجِيَّةِ بِالضَّمِّ وَفِي غَيْرِهِ بِالْفَتْحِ. وَشَرْعًا كَمَا فِي الْبَحْرِ إزَالَةُ مِلْكِ النِّكَاحِ... الْمُتَوَقِّفَةُ عَلَى قَبُولِهَا بِلَفْظِ الْخُلْعِ أَوْ مَا فِي مَعْنَاهُ لِيُدْخِلَ لَفْظَ الْمُبَارَأَةِ وَلَفْظَ الْبَيْعِ وَالشِّرَاءِ وَلَا بَأْسَ بِهِ عِنْدَ الْحَاجَةِ لِلشِّقَاقِ بِعَدَمِ الْوِفَاقِ بِمَا يَصْلُحُ لِلْمَهْرِ.
"Хулуъ луғатда кетказишдир. "Хулуъ" бўлиб, замма билан бўлса, эр-хотинлик ришталарини кетказишда истеъмол қилинади. Ундан бошқаларида, фатҳа билан "халаъ" деб ишлатилади. Шариатда "Баҳр"да айтилганидек, никоҳ милкини кетказишга хулуъ дейилади. Никоҳ милкини хулуъ ёки унинг маъносидаги лафзлар билан кетказишга айтилади. Шунда хулуъга мубораат, байъ, широ лафзлари ҳам киради. Иттифоқчиликдан кейин келишмовчилик келиб чиқса, ҳожат вақтида маҳр бўлишга лойиқ бўлган нарсанинг эвази билан хулуъ қилишда зарар йўқдир" (Дуррул мухтор).

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР