loader

Эр хулуъда аёлдан қанча маблағ олиши мумкин?

Фақиҳлар бу масала юзасидан чуқур изланишлар олиб бориб: "Эр томондан камчиликка йўл қўйилган ҳолатда аёлдан талоқ эвазига мол олиш макруҳи таҳримий ҳисобланади" деганлар. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай дейилган:
وَإِنْ أَرَدْتُمُ اسْتِبْدَالَ زَوْجٍ مَكَانَ زَوْجٍ وَآتَيْتُمْ إِحْدَاهُنَّ قِنْطَارًا فَلَا تَأْخُذُوا مِنْهُ شَيْئًا أَتَأْخُذُونَهُ بُهْتَانًا وَإِثْمًا مُبِينًا
"Ва агар хотин ўрнига бошқа хотин олмоқчи бўлсангиз ва уларнинг бирига ҳаддан зиёд маҳр берган бўлсангиз ҳам, ундан ҳеч нарсани қайтариб олманг. Уни бўҳтон ва катта гуноҳ ҳолида оласизми?" (Нисо 20 оят).
Хато-камчилик ва итоатсизлик аёл томонидан бўлса, талоқ эвазига ҳақ олиш эр учун жоиз бўлади. Лекин, маҳр ва бошқа нарсаларга сарфлаган харажатлар миқдорича талоқ эвазига ҳақ олиши афзалдир. Агар эр аёлга маҳр бермаган бўлса, ҳеч қандай эвазсиз хулуъ қилади.
وَكُرِهَ تَحْرِيمًا أَخْذُ شَيْءٍ وَيُلْحَقُ بِهِ الْإِبْرَاءُ عَمَّا لَهَا عَلَيْهِ إنْ نَشَزَ وَإِنْ نَشَزَتْ لَا وَلَوْ مِنْهُ نُشُوزٌ أَيْضًا وَلَوْ بِأَكْثَرَ مِمَّا أَعْطَاهَا عَلَى الْأَوْجَهِ فَتْحٌ، وَصَحَّحَ الشُّمُنِّيُّ كَرَاهَةَ الزِّيَادَةِ، وَتَعْبِيرُ الْمُلْتَقَى لَا بَأْسَ بِهِ يُفِيدُ أَنَّهَا تَنْزِيهِيَّةٌ وَبِهِ يَحْصُلُ التَّوْفِيقُ.
"Хотиндан бирор нарсани олиш макруҳи таҳримийдир. Эр ўзи итоатсиз бўла туриб, эрнинг зиммасидаги хотиннинг ҳаққини соқит қилдириш ҳам макруҳи таҳримийга қўшилади. Агар аёл итоатсизлик қиса, хулуъ қилиш макруҳ саналмайди. Гарчи, эр томонидан ҳам итоатсизлик бўлсада ва берган маҳридан кўпроғига хулу қилсада ҳам. Хотинга берган нарсасидан кўпроғининг эвазига хулуъ қилиш ҳам макруҳдир. "Фатҳул қодир"да шундай дейилган. Шумунний берган маҳридан ортиғини олиш макруҳ эканлигини тасдиқ қилган. "Мултақо" соҳиби томонидан ортиқчасини олишида зарар йўқ деган сўзи, макруҳи танзиҳий эканлигини ирода қилишдир" (Дуррул мухтор).

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР