loader
Foto

АҚШ ғалаба кунларини нишонлайдиган бўлди

АҚШ президенти Дональд Трамп 8 майдан бошлаб АҚШда Иккинчи жаҳон урушида Ғалаба куни сифатида нишонланишини эълон қилди. Бу ҳақда у TruthSocial ижтимоий тармоғида ёзди. 



Трампнинг сўзларига кўра, АҚШ Иккинчи жаҳон урушида ғалаба қозонишга ҳал қилувчи ҳисса қўшган.  



"Кўп иттифоқчиларимиз ва дўстларимиз 8 майни Ғалаба куни сифатида нишонлашади, лекин биз Иккинчи жаҳон урушида ғалаба қозониш учун бошқа ҳар қандай давлатдан кўра кўпроқ иш қилдик ва катта фарқ билан", деб ёзди Трамп.



Шунингдек, у 11 ноябрни Биринчи жаҳон урушида Ғалаба куни деб ҳисоблашни таклиф қилди ва Америка "иккала урушда ҳам ғалаба қозонганини" ва ҳеч ким "куч, жасорат ёки ҳарбий маҳорат бўйича унга яқин ҳам келмаганини" таъкидлади.  



"Лекин биз ҳеч нарсани нишонламаймиз, чунки бизда буни қила оладиган етакчилар йўқ! Биз ғалабаларимизни яна нишонлашни бошлаймиз", деб ёзди Трамп.





АҚШ ғалаба кунини нишонлайдиган бўлди АҚШ ғалаба кунини нишонлайдиган бўлди АҚШ ғалаба кунини нишонлайдиган бўлди АҚШ ғалаба кунини нишонлайдиган бўлди АҚШ ғалаба кунини нишонлайдиган бўлди

Абу Муслим тайёрлади