loader
Foto

Месси иштирокидаги "Интер Майами" КОНКАКАФ Кубогидан тепилди

Лионель Месси, Луис Суарес ва Жорди Альба бутун ўйин давомида майдонда бўлишди, аммо бу "Интер Майами"ни қутқара олмади. Клуб Ванкуверга мағлуб бўлиб, Шимолий Американинг бош соврини учун курашдан чиқиб учиб кетди. Нега юлдузлар жамоаси иш бермади?



Форт-Лодердейлдаги футбол кечаси байрам бўлиши керак эди. Аммо "Интер Майами" мухлислари учун ҳаммаси ҳақиқий кўнгилсизлик билан тугади. Таркибида Лионель Месси бўлган жамоа КОНКАКАФ Чемпионлар Кубоги ярим финал жавоб ўйинида Ванкуверга 1:3 ҳисобида ютқазиб варварак бўлди.



Дастлабки умидлар сафардаги 0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан кейиноқ сўнди, аммо мухлислар ўз уй стадионлари "DRV PNK Stadium"да камбэкка ишонишганди. Афсуски, мўъжиза ўрнига улар Канада клубининг тор-мор қилишини кўришди.



Ўйин қаҳрамони на Месси, на Суарес бўлди. Мезбонларнинг ягона голини Луис Суареснинг узатмасидан кейин Жорди Альба урди. Аммо бу етарли бўлмади.



Меҳмонлардан Брайан Уайт, Педро Вите ва Себастьян Берхалтер ўз номларини Майами дарвозасига ёзиб қўйишди — ҳар бири биттадан гол урди.



"Интер Майами фақат юлдузлар эмас, балки жамоавий тизим ҳамдир. Ҳозирча бу тизим шунчаки йўқ", — деди футбол таҳлилчиси Карлос Мендоса "ESPN Deportes"га берган интервьюсида.



Лионель Месси бутун ўйинни ўтказди. У ҳаракат қилди, комбинациялар яратди, зарбалар берди. Аммо бу кеча аргентиналик уятсиз ожиз эди. Худди бутун ҳужум чизиғи каби. Суарес ва Бускетс ҳам финал ҳуштагигача ўйнашди, аммо жуда пассив ва дабдала эдилар.



"Бу исмлар ўйнамайдиган ҳолат. Ванкувер тезроқ, ғазаблироқ ва тартиблироқ эди", — деди "The Athletic" эксперти Жейсон Дэвис.



Энди Ванкуверни финал кутмоқда. Рақиб Мексиканинг "Крус Асуль" ва "УАНЛ Пумас" жамоалари ўртасидаги баҳсда аниқланади. Биринчи учрашув 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди ва ҳамма нарса жавоб ўйинида ҳал бўлади. "Интер Майами" эса яраларини ялаш учун йўлга отланади. Номларни тўплаган, аммо ҳозирча жамоа бўла олмаган клуб учун яна бир сабоқ.



Эслатма: КОНКАКАФ (CONCACAF) — бу Шимолий Америка, Марказий Америка ва Кариб ҳавзаси мамлакатлари футбол конфедерацияси деганидир. Бу минтақа мамлакатларининг футбол ташкилотларини бошқарувчи ва назорат қилувчи ташкилот.



Қисқача қилиб айтганда, КОНКАКАФ — бу шу минтақадаги футбол федерацияларининг бирлашмасидир. У ФИФАнинг олтита қитъавий конфедерациясидан бири ҳисобланади ва минтақада миллий терма жамоалар ўртасида турнирлар ва жаҳон чемпионатига саралаш мусобақаларини ўтказишга ваколатлидир.



Ташкилот 1961 йилда Шимолий Америка футбол конфедерацияси (NAFC) ва Марказий Америка ва Кариб ҳавзаси футбол конфедерацияси (CCCF) бирлашиши натижасида ташкил топган.

Абу Муслим

(футбол шархловчиси)