loader

Аллоҳ таоло билан қасам ичмай бирор нарсани зиммасига вожиб қилиб ийло қилиш

Аллоҳ таоло исми билан қасам ичиш билан ийло қилишнинг баёни юқорида зикр қилинди. Лекин, бирор киши ийлода Аллоҳ исми билан қасам ичиш ўрнига шарт ва жазога кўра бирор бошқа нарса билан қасам ичса ва уни қилиш умумий тарзда машаққат туғдирадиган бўлса, бас қачон шарт топилса, яъни аёлга яқинлик қилса, жазо, яъни ичган қасами лозим бўлади. Масалан, бир киши аёлига: “Сенга яқинлик қилсам, менга ҳаж ёки бир ой рўза тутиш лозим бўлсин ёки қуллларим озод бўлсин ёки сенга яқинлик қилсам бошқа аёлим талоқ бўлсин” деса ва аёли билан яқинлик қилса, бас бу кишига ҳаж, рўза, қулини озод қилиш ва аёлига талоқ воқе бўлади ҳамда шу билан ийло тугайди. Лекин, у киши тўрт ойгача аёлига яқинлик қилмаса, ийло сабабли унинг аёлига бир боин талоқ воқе бўлади. Чунки, аёлга яқинлик қилмаслик қасам билан рўёбга чиқди. Қасам эса, шарт ва жазодир. Жазо аёлга яқинлик қилишдан тийиб тургувчидир. Зеро, у жазо сабабли яқинлик қилишдан тўсиляпти. Агар шарт ва жазо бажариш қийин бўлган ишлардан бўлса, ўшак жазо ва шарт туфайли яқинликдан тийилиш собит бўлади ва буни ийло дейилади ва шунинг учун ҳам тўрт ой ўтишига бир боин талоқ воқе бўлади. Талоққа қасам ичишликнинг сурати шуки, мурожаат қилаётган аёлига талоқни муъаллақ қилади. Масалан, тўрт ойгача сенга яқинлик қилсам талоқсан дейиши каби. Талоқни таълиқ қилишнинг ҳам икки сурати бор. Хитоб қилаётган аёли билан қўшилишга талоқни таълиқ қилиш ёки хитоб қилинаётган аёлнинг кундошига талоқни таълиқ қилиш. Ушбу ҳар икки сурат ҳам яқинлик қилишдан тўсувчи ҳисобланади. Масалан, эр аёлига: “Сенга яқинлик қилсам талоқсан” деса ва тўрт ой ичида у билан яқинлик қилса, бир ражъий талоқ воқе бўлиб, ийло тугайди. Лекин, билингки, бу суратда ийло сабабли боин талоқ воқе бўлмайди. Агар эр аёлига қараб: “Сенга яқинлик қилсам фалон аёлим талоқ бўлсин” деса ва тўрт ой ичида у билан яқинлик қилса, хитоб қилинган аёлининг кундошига ражъий талоқ воқе бўлади. Лекин, ийло қилинган аёлга талоқ воқе бўлмайди. Ҳа, агар эр у хитоб қилган аёлига тўрт ойгача яқинлик қилмаса, ийло туфайли кундошига талоқ тушмай ўзига бир боин талоқ воқе бўлади.
وَلَوْ حَلَفَ بِحَجٍّ أَوْ بِصَوْمٍ أَوْ بِصَدَقَةٍ أَوْ عِتْقٍ أَوْ طَلَاقٍ فَهُوَ مُولٍ لِتَحَقُّقِ الْمَنْعِ بِالْيَمِينِ وَهُوَ ذِكْرُ الشَّرْطِ وَالْجَزَاءِ، وَهَذِهِ الْأَجْزِيَةُ مَانِعَةٌ لِمَا فِيهَا مِنْ الْمَشَقَّةِ…وَالْحَلِفُ بِالطَّلَاقِ أَنْ يُعَلِّقَ بِقُرْبَانِهَا طَلَاقَهَا أَوْ طَلَاقَ صَاحِبَتِهَا وَكُلُّ ذَلِكَ مَانِعٌ.
“Агар аёлим билан яқинлик қилсам ҳаж, рўза, садақа, қул озод қилиш ёки талоқ лозим бўлсин деб қасам ичса, қасам билан яқинликдан тўсувчи топилгани учун бундай киши ийло қилувчига айланади. Бундай қасам шарт ва жазони зикр қилишдир. Чунки, бундай жазоларда машаққат бўлиб, хотинга яқинлик қилишдан ман қилувчи бўлади. Талоққа қасам ичишликнинг сурати, яқинлик қилишни ўзининг ёки кундошининг талоғига боғлиқ қилишдирқ.” (Ҳидоя).
Шарт ва жазо тарзида бирор нарсага қасам ичса ва уни қилиш умумий тарзда қийинчилик туғдирмаса, бу ийло бўлмайди. Масалан, бир киши аёлига: “Сенга яқинлик қилсам, тўрт ракъат ёки бир кун рўза тутиш лозим бўлсин” деса, бу билан каффорат ҳам, ийло ҳам воқе бўлмайди, яъни тўрт ой ичида аёлига яқинлик қилса, тўрт ракъат ёки бир кун рўза лозим бўлмайди ёки аксинча тўрт ой яқинлик қилмаса, аёлга ийло сабабли бир боин талоқ воқе бўлмайди.
قَوْلُهُ: إلَّا بِشَيْءٍ مُشِقٍّ يَلْزَمُهُ الشَّرْطُ كَوْنُهُ مُشِقًّا فِي نَفْسِهِ كَالْحَجِّ وَنَحْوِهِ كَمَا يَأْتِي، فَخَرَجَ غَيْرُهُ كَالْغَزْوِ وَصَلَاةِ رَكْعَتَيْنِ وَإِنْ عَرَضَ إشْقَاقُهُ لِجُبْنٍ، أَوْ كَسَلٍ كَمَا مَرَّ عَنْ الْفَتْحِ .
“Машаққатга солувчи нарса бўлиши лозим. Ҳаж ва у каби ўз нафсида машаққатга солувчи бўлиши шартдир. Ундан бошқа сафарбарликда қатнашиш, икки ракъат намоз кабилар чиқиб кетди. Гоҳида, қўрқоқлик ёки дангасалик туфайли уларда ҳам машаққатга солиш бўлсада. “Фатҳ”да ўтганидек” (Раддул муҳтор).
Бир кишининг бир неча аёллари бўлса, ийло сабабли барча аёлларига талоқ воқе бўладими ёки фақат хитоб қилинган аёлигами? “Дуррул мухтор” соҳиби бу борада олимлардан турли қавлларни нақл қилганлар. Лекин, аллома Шомий барча қавлларни баён қилиб, сўзи охирида хулоса тарзда шундай деганлар: “Эр томонидан ийло қилишнинг турли суратлари бор. Агар эр фақат бир аёлига хитоб қилиб: “Сен менга ҳаромсан” деса, ҳеч қандай ихтилофсиз хитоб қилинган аёлига боин талоқ воқе бўлади. Бошқа аёлларига эса, талоқ воқе бўлмайди. Агар эр умумий сийғада: “Ҳар бир ҳалол нарса менга ҳаром” деса, бил иттифоқ барча аёлларига талоқ воқе бўлади. Агар эр бирликда: “Аёлим талоқ” деса, ҳеч қандай тайинсиз аёллардан бирига талоқ воқе бўлади ва тайин қилиш эрни зиммасида қолади. Агар бир киши: “Аллоҳ таоло ҳалол қилган нарсалар ёки мусулмонлар учун ҳалол бўлган нарсалар менга ҳаром” деса, бас бу суратда олимлар ихтилоф қилганлар. Лекин, рожиҳ қавлга кўра ушбу суратда ҳам барча аёлларига талоқ воқе бўлади”.
وَالْحَاصِلُ أَنَّهُ لَا خِلَافَ فِي أَنَّ " أَنْتِ عَلَيْهِ حَرَامٌ " يَخُصُّ الْمُخَاطَبَةَ وَفِي أَنَّ " كُلُّ حِلٍّ عَلَيْهِ حَرَامٌ " يَعُمُّ الْأَرْبَعَ لِصَرِيحِ أَدَاةِ الْعُمُومِ الِاسْتِغْرَاقِيِّ، وَفِي: امْرَأَتُهُ حَرَامٌ، أَوْ طَالِقٌ يَقَعُ عَلَى وَاحِدَةٍ غَيْرِ مُعَيَّنَةٍ، وَإِنَّمَا الْخِلَافُ فِي نَحْوِ: حَلَالُ اللَّهِ، أَوْ حَلَالُ الْمُسْلِمِينَ، فَقِيلَ يَقَعُ عَلَى وَاحِدَةٍ غَيْرِ مُعَيَّنَةٍ نَظَرًا إلَى صُورَةِ أَفْرَادِهِ وَالْأَشْبَهُ أَنَّهُ يَعُمُّ الْكُلَّ .
“Хуллас, “сен унга ҳаромсан” деб айтилган сўз, унга қарата айтилган аёлга хос бўлади. Ҳар бир ҳалол унга ҳаромдир, деб айтилган сўз эса, агар тўртта хотини бўлса, тўраласига ҳам тегишли бўлади. “Кул” лафзи умумни ва ўз остига кирувчи барча нарсаларни очиқ ифода қилгани учун. Эрнинг “Ўз хотини унга ҳаром ёки талоқ” деган сўз билан тайинсиз битта аёлига талоқ воқе бўлади. Аллоҳнинг ҳалол қилган нарсаси ёки мусулмонларга ҳалол бўлган нарсалар, унга (яъни эр ўзига) ҳаромдир деган сўзда хилоф бор. Бир қилга кўра тайинсиз битта аёлга талоқ тушади деб ҳам айтилган. Лекин, нечта аёли бўлса, барчасига тегишли бўлиши муносиброқдир” (Раддул муҳтор).

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР