loader

Ийлодан қайтишнинг йўли

Ийлодан кейин эр ийлодан қайтишни истаса, бас буни икки сурати, яъни эр жимо қилишга қодир бўлиш ёки бўлмасликдир. Агар жимо қилишга қодир бўлса ва тўрт ой ичида аёлига яқинлик қилса, ийло бекор бўлиб, қасамини бузганлик каффорати лозим бўлади. Жимога қодир бўлган кишини: “Аёлимга қайтдим” деб айтиши билан аёлига қайтган бўлмайди, яъни қасамини бузган бўлмайди. Агар эр ёки аёл беморлиги туфайли амалий тарзда тўрт ой ичида яқинлик қилишни имкони бўлмаса ёки аёлнинг жинсий аъзосида ратқо (гўш, суяк, без каби нарса пайдо бўлиб, яқинлик қилишга монеълик қиладиган) касаллиги пайдо бўлса ва шу сабабли аёл билан яқинлик қилишни иложи бўлмаса ёки аёл жуда ёш бўлгани сабабли яқинлик қилиш мумкин бўлмаса ёки эр билан аёлнинг ўртасидаги масофа тўрт ойдан зиёда муддатни ташкил қилса “Ҳидоя” асарининг соҳиби бу суратларнинг барчасида эрга сўз билан аёлига қайтиш ихтиёри берилади деганлар. Агар юқоридаги шартлар топилган эр ийло муддатининг ичида: “Мен аёлимга қайтдим” деса, баса ийло соқит бўлади. “Иноя” асарининг соҳиби унга қўшимча қилиб: “Агар эр бемор бўлса, унинг уч сурати бор:
 1. Эр соғлом ҳолатда аёлини ийло қилса ва ийлодан кейин соғлом ҳолатда бир неча пайт юрса ва шу вақт оралигида аёли билан қўшилишни истаса, қўшила олишга қодир бўлса-ю, лекин бу ишни қилмаса ва бемор бўлиб қолса, бас бизнинг наздимизда бундай киши фақат жимо билан аёлига қайтиши мумкин, сўз билан эмас;
2. Бир киши касал ҳолатида ийло қилса ва ордан тўрт ой ўтгунча касаллиги давом этса, бундай кишининг ийлоси сўз билан дуруст бўлади. Ражъат қилиш сўзлари қуйидагилар: Унга қайтдим, унинг ийлосини ботил қилдим, уни қайтариб олдим кабилар. Агар яқинлик қилишга қодир бўлмаган киши сўз билан аёлига қайтса, қасам каффорати лозим бўлмайди. Чунки, каффорат қасамни бузишга тайин қилинган жазодир. Эр аёлига яқинлик қилмас экан  “аёлимни ўзимга қайтариб олдим” деган эрнинг сўз билан ийло бекор бўлиб, қасам бузилмайди;
3. Бир киши касал ҳолатида ийло қилса ва ийло муддати оралигида жимо қилишга қодир бўлиб қолса, бас унинг аёлга қайтиши яқинлик билан бўлади. Агар жимога қодир бўлишдан олдин сўз билан аёлга қайтган бўлса, эътиборга олинади. Агар сўз билан қайтган бўлмаса, тузалгандан кейин сўз билан ражъат қилиши ботил бўлади. Чунки, ўринбосар воситасида мақсадга эришиш, аслга қодир бўлмаган суратдагина бўлади. Бу ерда эса, эр аслга қодир бўлиб қолди.
وَإِنْ كَانَ الْمُولِي مَرِيضًا لَا يَقْدِرُ عَلَى الْجِمَاعِ أَوْ كَانَتْ مَرِيضَةً أَوْ رَتْقَاءَ أَوْ صَغِيرَةً لَا تُجَامَعُ أَوْ كَانَتْ بَيْنَهُمَا مَسَافَةٌ لَا يَقْدِرُ أَنْ يَصِلَ إلَيْهَا فِي مُدَّةِ الْإِيلَاءِ فَفَيْؤُهُ أَنْ يَقُولَ بِلِسَانِهِ فِئْت إلَيْهَا فِي مُدَّةِ الْإِيلَاءِ، فَإِنْ قَالَ ذَلِكَ سَقَطَ الْإِيلَاءُ .
“Ийло қилувчи касаллиги туфайли яқинлик қилишга қодир бўлмаса ёки аёл бемор, ратқо (қин ичидан суяк ўсиб чиқиб яқинлик мумкин бўлмайдиган аёл) ёки тенгқурлари яқинлик қилинмайдиган даражада ёш бўлса ёки эр-хотин ўртасида сафар масофаси бўлиб, ийло муддати ичида бир-бирига етиша олмаса, эрнинг ийло муддатининг ичида оғзаки равишда мен аёлимга қайтдим дейиши ийлони бузиш ҳисобланади. Агар эр шу сўзни айтса ийло соқит бўлади” (Ҳидоя).
هَذِهِ الْمَسْأَلَةُ عَلَى ثَلَاثَةِ أَوْجُهٍ: أَحَدُهَا أَنَّهُ آلَى وَهُوَ صَحِيحٌ وَبَقِيَ بَعْدَ إيلَائِهِ صَحِيحًا مِقْدَارًا يَسْتَطِيعُ فِيهِ أَنْ يُجَامِعَهَا ثُمَّ مَرِضَ بَعْدَ ذَلِكَ، وَفَيْؤُهُ بِالْجِمَاعِ عِنْدَنَا وَالثَّانِي أَنَّهُ آلَى وَهُوَ مَرِيضٌ وَتَمَّ أَرْبَعَةُ أَشْهُرٍ وَهُوَ مَرِيضٌ وَفَيْؤُهُ أَنْ يَقُولَ بِلِسَانِهِ فِئْت إلَيْهَا؛ فَإِنْ قَالَ ذَلِكَ سَقَطَ الْإِيلَاءُ عِنْدَنَا وَلَا يَلْزَمُ مِنْ كَوْنِهِ فَيْئًا عَلَى هَذَا الْوَجْهِ أَنْ تَجِبَ الْكَفَّارَةُ لِأَنَّهَا جَزَاءُ الْحِنْثِ، وَالْحِنْثُ لَا يَتَحَقَّقُ بِالْفَيْءِ بِاللِّسَانِ وَالثَّالِثُ أَنَّهُ آلَى وَهُوَ مَرِيضٌ وَقَدَرَ عَلَى الْجِمَاعِ فِي الْمُدَّةِ وَفَيْؤُهُ بِالْجِمَاعِ سَوَاءٌ كَانَ فَاءَ إلَيْهَا فِي مَرَضِهِ بِالْقَوْلِ أَوْ لَمْ يَفِئْ، أَمَّا إذَا لَمْ يَفِئْ فَظَاهِرٌ وَكَذَلِكَ إذَا فَاءَ لِأَنَّهُ قَدَرَ عَلَى الْأَصْلِ قَبْلَ حُصُولِ الْمَقْصُودِ بِالْحَلِفِ.
“Бу масала уч кўринишга эгадир: Биринчиси, эр соғ-саломатлигида ийло қилди ва ийлодан кейин ҳам яқинлик қилишга қодир бўладиган миқдорча саломат бўлди. Сўнг бемор бўлиб қолди. Унинг аёлига қайтиши жимо биландир. Бу бизнинг наздимизда. Иккинчиси, касал ҳолатда ийло қилди ва тўрт ой ўтса ҳам касаллигидан тузалмади. Унинг аёлига қайтиши оғзаки равишда: “Мен аёлимга қайтдим” дейиши билан бўлади. Агар эр шундай деса, ийло соқит бўлади. Бу бизнинг наздимизда... Шундай тарзда аёлига қайтиши билан каффоротлозим бўлмайди. Чунки, каффорот қасмхўрликнинг жазосидир. Қасамхўрик эса, оғзаки қайтдим дейиши билан рўёбга чиқмайди. Учинчиси, касаллигида ийло қилди ва ийло муддатида жимо қилишга қодир бўлди. Унинг алига қайтиши жимо қилиши билан бўлади. Хоҳ, касаллиги вақтида сўз билан аёлига қайтган бўлсин ёки қайтган бўлмасин. Қайтмаган суратида бу очиқ ойдин аниқ. Қайтган суратда ҳам шундайдир. Чунки, у қасам билан мақсад ҳосил бўлишидан илгари жимо билан аёлга қайтишга қодир бўлиб қолди” (Шарҳул иноя).

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР