loader

Никоҳга таълиқ қилиб зиҳор қилиш

Бир киши бегона аёлга: “Мен сенга уйлансам, сен мен учун онам кабисан” деб, сўнг унга уйланса, у аёлга зиҳор воқе бўлади.

Бир киши бегона аёлга: “Мен сенга уйлансам талоқсан” деб, яна: “Мен сенга уйлансам сен мени онам кабисан” деса ва у аёлга уйланса, бас зиҳор ҳам, талоқ ҳам воқе бўлади.

ولو قال لاجنبية اذا تزوجتك فانت علي كظهر امي فتزجها يكون مظاهرا ولو قال اذا تزوجتك فانت طالق ثم قال اذا تزوجتك فانت علي كظهر امي فتزوجها يلزمه الطلاق والظهار جميعا لانها يقعان في حالة واحدة.

“Бир киши бегона аёлга қарата: “Мен сенга уйлансам сен менга онамнинг бели кабисан” деб, сўнг унга уйланса, зиҳор воқе бўлади. Агар бир киши бегона аёлга: “Агар сенга уйлансам сенга талоқ” деб, кетидан: “Агар сенга уйлансам сен менга онамнинг бели кабисан” деб, сўнг унга уйланса, талоқ ҳам, зиҳор ҳам воқе бўлади. Чунки, у иккаласи учун бир хил ҳолат топилди” (Фатвои қозихон).

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР