loader

Ғоибдаги бедарак бўлмаган киши аёлининг ҳукми

Юқорида бедарак йўқолган киши ҳақида келган далилларни батафсил баён қилдик. Қуйида йўқолган, тириклиги маълум лекин, қаердалиги номаълум ёки қаердалиги ҳам маълум лекин, на хонадонига қайтади ва на аёлини бирга олиб кетади ва на аҳли аёлининг рўзғоридан хабар олади ва на талоғини бериб юборади. Шу сабабли аёл жуда танг ҳолатга тушиб қолади. Шу ҳолатда аёл ёки аёлнинг яқинлари эрдан талоқ қилишини сўрашга ҳақлари бор. Агар эр талоқ беришшга рози бўлмаса, эрни хулуъ қилдиришга рози қиладилар. Агар бу тошбағир хулуъ қилишга ҳам кўнмаса, аёл сабр-бардош қилиб ҳаётини ўтказиши яхши. Ҳа, агар аёл рўзғорни тебратишга ва иффатини сақлаб туришга қодир бўлмаса, бундай ҳолатда чорасиз сифатда қуйидаги тарзда моликия мазҳабига амал қилинади:

1. Аёл қозига ариза топшириб, йўқолган кишининг турмуш ўртоғи эканлигини гувоҳ ва қасам воситасида исбот қилиб: “Фалончи мени эрим. Кетганига фалон муддат бўлган. Нафақамни ҳам аёллик ҳаққимни ҳам адо қилмайди” дейди;
2. Аёл никоҳ ва нафақани исбот қилгандан кейин бирор қариндош-уруғ ёки бегона нафақасини кафилликка олса, яхши. Агар ҳеч ким аёлни нафақасини зиммасига олмаса, қози эрга хат жўнатиб: “Ўзинг келиб, аёлингни ҳақ-ҳуқуқларини адо қил ёки аёлга ҳеч қандай хавф-хатаретмаслиги шарти билан уни ўзингни олдингга чақириб ол ёки у ерда туриб аёлингни нафақа билан таъминлаб тур. Агар бундай қила олмасанг талоғини бер. Агар юқлорида келтирилган гаплардан бирортасини амалга оширмасанг ўзимиз иккингизни орангизни ажратиб юборамиз” дейди.

Қози ҳукмни почта ёки телефон орқали юбориши кифоя қилмайди. Балки, ҳукмни икки ишончли одамга ўқиб эшиттириб, ғоибни олдига уларни хат билан юборади ва уларга эрдан хатга жавоб беришини талаб қилишларини айтади. Икки ишончлик киши ҳукмни ғоибга етказиб, ундан қозига оғзаки ёки ёзма жавоб олиб келади ва жавоб архивда сақлаб қўйилади. Оғзаки айтилган жавобни ёзиб олинса яхши бўлади. Агар эр жуда узоқ жойда бўлгани боис икки ишончли кишини у ёққа юборишни иложи бўлмаса, мажбурий тарзда ҳукмни бўчта орқали юбориш кифоядир.

Хат етиб боргандан кейин эр қози ҳукмига қулоқ тутиб, аёлни нафақа билан таъминласа ёки қариндошлардан бирортаси аёлнинг таъминотини зиммасига олса, яхши. Агар ҳукмлардан бирортасига эр амал қилмаса, қози бир ой ёки ўзи маъқул топган муддатча кутишга ҳукм қилади. Агар шу муддат ичида аёл ўз шикоятини қайтариб олмаса, аёлнинг иккинчи талабига мувофиқ қози эр-хотин ўртасини тафрийқ қилади ва бу тафрийқ билан бир ражъий талоқ воқе бўлади.

Фойда: Эр-хотин ўртасини тафрийқ қлиш учун аёл томонидан иккинчи талабнома бўлиш шарт. Шунинг учун қози томонидан белгиланган муҳлат ўтгандан кейин ёки эр томонидан жавоб келганидан кейин аёл талаб қилишни тарк қилса, уларни ораси ажратилмайди.

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР