loader

Нафақани адо қилишдан ожиз бўлган эр

Эр ишсизлиги туфайли аёлни нафақа билан таъминламаса ва талоғини бериб ҳам юбормаса, натижада аёл ҳаддан зиёд қийналиб қолса, аввало эрни хулуъ қилдиришга кўндиришга ҳаракат қилади. Агар эр унга ҳам рози бўлмаса, аёл эса, шаръий рухсат берилган ўзига мос бирор касбни ҳам топа олмаса ёки аёлни нафақасини бериб туришга бирор киши кафил бўлмаса, моликия мазҳабига мувофиқ аёл қозига ариза тақдим қилади. Қози аёлнинг даъвосини гувоҳлар билан ўрганиб чиқиб, уни тўғри деб топса, қози аввал эрга аҳли аёлини нафақасини тартибга солиши учун маълум муддат беради. Ундан кейин ҳам аёл нафақадан маҳрум қолаверса ва эр бирор чора топа олмаса, қози ҳолатни ўрганиб чиқиб: “Бундай ҳолатда аёлга бирор нуқсон, ҳаётий қийинчилик етибгина қолмай бирор фитнага мубтало бўлиши мумкин” деган қарорга келса, аёлнинг ажрим сўраб тақдим қилган аризасига мувофиқ эр-хотин никоҳини бекор қилади. Бу никоҳни бекор қилиш ражъий талоқ деб эътиборга олинади. Аёл иддасини ўтказгандан кейин бошқа жойга турмушга чиқиши мумкин.

واما الجواب عن امرأة المعسر الذي لا يجد ما ينفق عليها ففي المدونة قال لنا مالك وكل من لم يقم على نفقة امرأة فرق بينهما الخ وقد اختلف القائلون بالفسخ في تأجيل بالنفقة فقال مالك يوجل شهرا او شهرين وقال الشافعي ثلاثة ايام قال ان عرفة وطلقة بالمعسر بها رجعيا اتفاقا وشهرا رجعية يسره بنفقتها فتصح الرجعة ان وجد في العدة يسارا يقوم بواجب مثل الادونة فلا تصح الرجعة لان الطلقة التي اوقعها الحاكم انما كانت لدفع الضرر عجزه فلا تصح رجعته الا اذا زال وذلك بان يجد مالو قدر عليه.

"Аёлига нафақа топа олмай қийналиб қолган эрнинг аёли ҳақида "Мудаввана"да шундай жавоб берилган: "Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳ бизга бу ҳақда: "Аёлини нафақасига қодир бўлмаган кишининг ораси ажраштирилади... Нафақани ўз вақтидан кечиктирган кишиларни никоҳини фасх қилишда ихтилоф қилганлар. Имом Молик бир ёки икки ойгача муҳлат берилади деганлар. Имом Шофиий: "Уч кунгача муҳлат берилади” деганлар”. (Фатаво алайҳи Саъийд ибн Сиддийқ).

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР