loader

Аёлга зулм қилиш

“Хазинатул фиқҳ” китобида аёлни бир неча қилган ножўя ишларига мажбурий тарзда эр енгил уруши мумкин. Ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

عَنْ أُمِّ كُلْثُومٍ بِنْتِ أَبِى بَكْرٍ قَالَتْ: كَانَ الرِّجَالُ نُهُوا عَنْ ضَرْبِ النِّسَاءِ ثُمَّ شَكُوهُنَّ إِلَى رَسُولِ اللَّهِصلى الله عليه وسلم فَخَلَّى بَيْنَهُمْ وَبَيْنَ ضَرْبِهِنَّ ثُمَّ قُلْتُ: لَقَدْ طَافَ اللَّيْلَةَ بِآلِ مُحَمَّدٍ صلى الله عليه وسلم سَبْعُونَ امْرَأَةً كُلُّهُنَّ قَدْ ضُرِبَتْ. قَالَ يَحْيَى: وَحَسِبْتُ أَنَّ الْقَاسِمَ قَالَ ثُمَّ قِيلَ لَهُمْ بَعْدُ: « وَلَنْ يَضْرِبَ خِيَارُكُمْ ».

Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг қизи Умму Кулсумдан ривоят қилинади:

“Эркаклар аёлларни урушдан қайтарилган эдилар. Сўнг у (эр)лар у (аёл)лари устидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилдилар. У зот у(эр)лар билан аёлларни калтаклаш орасини очиқ қолдирдилар. Сўнг мен айтдим: “Бу кеча эрлари томонидан калтакланган етмишта аёл Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хонадони атрофида тўпланиб қолдилар”. Яҳё деди: “Гумонимча Қосим: “Снгра уларга дейилди:

“Сизларнинг яхшиларингиз (аёлини) ҳаргиз урмайди” дейилинди” деди” (Сунан Байҳақий).

Лекин, бу ёмон феъл дейилган. Агар эр ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ аёлини уриб калтакласа, ҳақоратласа, натижада аёл жуда таҳқирланиб, ҳароб ҳолга келиб қолса ва ҳолангки Аллоҳ таоло:

وَلَا تُمْسِكُوهُنَّ ضِرَارًا لِتَعْتَدُوا وَمَنْ يَفْعَلْ ذَلِكَ فَقَدْ ظَلَمَ نَفْسَهُ وَلَا تَتَّخِذُوا آيَاتِ اللَّهِ هُزُوًا وَاذْكُرُوا نِعْمَتَ اللَّهِ عَلَيْكُمْ وَمَا أَنْزَلَ عَلَيْكُمْ مِنَ الْكِتَابِ وَالْحِكْمَةِ يَعِظُكُمْ بِهِ وَاتَّقُوا اللَّهَ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيم

“Уларни тажовуз учун, зарар етказиш юзасидан ушлаб турманг. Ким ўшандоқ қилса, шубҳасиз, ўзига зулм қилибди. Аллоҳнинг оятларини ҳазил билманг. Аллоҳнинг сизга берган неъматини ва ваъз этиб туширган китоби ва ҳикматини эсда тутинг. Аллоҳга тақво қилинг ва, билингки, албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчидир” (Бақара 231 оят) деган. Эр-хотин ўртсида бундай ҳолат юзага келса, шариат аёлларга зарарни дафъ қилиб. Золим эр исканжасидан қутилиш учун қозига ариза тақдим қилиб, ажримни талаб қилиш имконини берган. Қози ҳолатни ўрганиб чиқиб, муносиб ҳукм чиқариб, эрга тушинтиради ёки эрдан кафолат хати олади ёки эрни тўғрилашни иложи бўлмаса, аёлни ажрим ҳақидаги талабига мувофиқ эр-хотин ўртасини ажратади.

ومذهب المالكية ان الزوج اذا كان يضار زوجته بالضرب ونحوه كالاكراه على فعل امر حرام كان لها ان ترفع امرها الى القاضي وكان لها ان تطلب من القاضي تأديبه وزجره ليكف اذاه عنها كما ان لها ان تطلب التطليق منه.

“Моликия мазҳабига биноан эр аёлига уриш ва шунга ўхшаш нарсалар билан зарар етказса ёки ҳаром ишни қилишга ундаса, аёл қозига бу ҳақда ариза тақдим қилиб, қозидан эрини одобга чақириб, қўрқитиб қўйишини талаб қилади. Чунки, бу билан аёл эрнинг азиятидан қутилади. Шунингдек, аёл эридан бундай ҳолатларда талоғини сўраши ҳам мумкин” (Аҳволуш шахсия).

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР