loader

Мажнун, яъни телба эрдан ажрашиш ҳукми

Мажнуннинг аёли эридан ажрашиш ҳаққига эгадир. Лекин, ажрашиш ҳаққини берадиган мажнунлик чегараси борасида Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳдан “Мабсут”да турли фикрлар нақл қилинган:

وَعَلَى قَوْلِ مُحَمَّدٍ لَهَا الْخِيَارُ إذَا كَانَ عَلَى حَالٍ لَا تُطِيقُ الْمُقَامَ مَعَهُ؛ لِأَنَّهُ تَعَذَّرَ عَلَيْهَا الْوُصُولُ إلَى حَقِّهَا؛ لِمَعْنًى فِيهِ فَكَانَ بِمَنْزِلَةِ مَا لَوْ وَجَدَتْهُ مَجْبُوبًا أَوْ عِنِّينًا

“Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳнинг қавлига биноан аёл эри билан бирга яшашга тоқат қила олмаса, аёлга ихтиёр берилади. Чунки, аёл эрдаги бир сабаб туфайли ўз ҳаққини олиши узурли бўлиб қолди. Бундай аёл эрини мажбуб, иннийн ҳолда топган аёлнинг манзилида бўлиб қолди” (Мабсут).

يُخافُ عَلَيها قَتلَهُ

“Китобул осор”да: “Аёлни ўлдириб қўйиш хавфи бўлса” дейилган. Икки матнни татбиқига кўра мажнун одам доимий азият етказиб турадиган ва аксарият одатига кўра ўлдириб қўйиш хавфи бўладиган бўлса, хотин ажрашишликка ҳаққи бордир.

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР