loader

Фосид никоҳ сабабли ажрашиш

Фиқҳий китобларимизда келтирилган никоҳнинг шартлари топилмаса, фосид никоҳ бўлади. Бундай ҳолатда эр-хотин бир-бирларини тарк қилишлари лозим бўлади. Агар эр-хотин ажрашмасалар қози улар орасини ажратади.

Муторакат(бир-биридан ажрашиш)нинг сурати шундай бўладики, эр-хотиндан бири иккинчисига қарата: “Мен уни тарк қилдим ёки мен ундан ажрашдим” деб айтади. У гаплардан кейин муторакат (бир-биридан ажралиш) ёки қози тафрийқ (ажратиш) содир бўлади ва яқинлик қилинган бўлса, аёлга идда ўтириш лозим бўлади. Бундай ҳолатда хилвати саҳиҳа яқинликка ўринбосар бўлмайди. Ҳа, бундай ҳолатда идда тафрийқ ва талоқ сабабли бўлади. Агар фосид никоҳ билан турмуш қурган эр вафот этса, аёлга вафот иддаси лозим бўлмайди. Идда тафрийқ ёки муторакат вақтидан ҳисобланади.

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР