loader

Никоҳда тенглик бўлмагани учун ажратиш

Тенги бўлмаган кишига никоҳланишнинг етти сурати бўлиб, уларнинг ҳар бирининг ҳукми алоҳида-алоҳида тарзда “Хазийнатул фиқҳ”нинг аввалги жилдининг “Тенглик” бобида баён қилинган. Батафсил маълумот олиш учун у китобга бир назар ташлаш лозим. Қуйида уларни хулосаси келтирилган. Еттитанинг аввалги икки кўринишида никоҳ боғланади ва ажрим қилишга рухсат берилмайди, кейинги иккитасида никоҳ боғланмайди. Қолган учтасида эса, никоҳни фасх қилиш ва эр-хотинни ажратиш ҳаққи мавжуд бўлади. У суратлар қуйидагилардир:

1. Балоғатга етмаган бола ёки қизнинг никоҳи биринчи ёки иккинчи даражали валий, яъни ота ёки бобо розилигига боғлиқ бўлиб, улар мажбуран никоҳлашлари мумкин, яъни ота ёки бобо балоғатга етмаган фарзанд ёки набирасини хуши ўзидалигида куфусиз жойга никоҳласа;
2. Балоғатга етган бола куфусиз қизга ўз ихтиёри билан уйланса, бас бу икки суратда ҳам никоҳ боғланиб, фасх қилиш ихтиёри қолмайди;
3. Ота ёки бободан ташқари бирор валий балоғатга етмаган бола ёки қизни тенги бўлмаган жойга никоҳлаши;
4. Ота ёки бобо балоғатга етмаган боласини ёки набирасини тенги бўлмаган жойга мажбурлашга ҳаққи бўлмаган ҳолатда, яъни бепарво, хасис, кайф ҳолатда никоҳласа, бу учинчи ва тўртинчи суратларда никоҳ боғланмайди;
5. Балоғатга етмаган қиз валийларининг изнисиз тенги бўлмаган жойга никоҳланса, қизнинг асабаларига уни ажратиш ихтиёри бордир;
6. Балоғатга етган қиз ва валий куфу шарти билан никоҳга руҳсат берсалар ёки эрнинг тенгмиз деган гапига ишониб, никоҳга рози бўлсалар ва кейинчалик эр аёлнинг тенги эмаслиги маълум бўлиб қолса, валий ёки балоғатга етган қиз қозига ариза тақдим қилиб, никоҳни фасх қилишни сўрашга ҳаққи бор;
7. Ота ёки бобо балоғатга етган қизни тенглик шарти билан никоҳласалар ёки куёв томоннинг “Биз сизларга куфумиз” деган гапларига суяниб, қизни турмушга берсалар. Лекин, кейинчалик тенг эмаслиги ошкор бўлиб қолса, ота ёки бобо қози ҳукми ёрдамида никоҳни фасх қила оладилар. Никоҳланган бола ёки қиз балоғатга етди, ота ёки валий икки ёш бир-бирига куфу эмаслигини билиб, улар орасини ажратмадилар. Бас, икки ёшдан бири куфу бўлмагани боис қозининг ҳукми ёрдамида никоҳни фасх қила оладилар. Ота ёки бобо балоғатга етган фарзандини ёки набирасини куфусиз ўринда гарчи бошқалар рози бўлса ҳам ажратиб олишга ҳақлари бор.

Фоида: Эр-хотин ўртасида тенглик топилмай қурилган турмушни бола ёки ҳомила бўлмаган суратларда бузиш мумкин.

وَلَهُ أَيْ لِلْوَلِيِّ إذَا كَانَ عَصَبَةً... الِاعْتِرَاضُ فِي غَيْرِ الْكُفْءِ فَيَفْسَخُهُ الْقَاضِي وَيَتَجَدَّدُ بِتَجَدُّدِ النِّكَاحِ مَا لَمْ يَسْكُتْ حَتَّى تَلِدَ مِنْهُ لِئَلَّا يضِيعَ الْوَلَدُ وَيَنْبَغِي إلْحَاقُ الْحَبَلِ الظَّاهِرِ بِهِ.

“Асаба жиҳатидан бўлган валий тенгсиз ҳолатда никоҳни фасх қила олади. Эр-хотин бир-бирига куфу эмаслиги маълум бўлгач вали эътироз билдирса, қози никоҳни фасх қилади. Аёл куфусиз эридан фарзанд кўргунича вали жим турмаса, никоҳни янгиланиши билан эътироз ҳам янгиланади. Куфусиз эрдан бола кўриб қолса, болани насабини зоя қилмаслик учун зоҳир бўлган ҳомилани отага нисбатини бериш лозим бўлади” (Дуррул мухтор).

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР