loader

Поклик кунлари чўзилиб кетган аёлларнинг иддаси

Аёлнинг ойда кўрадиган қонида ўзгариш пайдо бўлгани учун ҳайз тўхтаб қолса ёки аввалдан бир йил ёки икки йилда бир ҳайз кўрадиган бўлса ёки бола туққандан кейин бир неча ой ёки йилдан кейин ҳайз кўрадиган аёл бўлса ва унинг эри талоқ қўйса, бас асл ҳанафий мазҳабига кўра бундай аёллар оиса ёшигача ҳайз келишини кутадилар, яъни ҳайз кўрмай қоладиган ёшга етгунча ҳайз кўрса, иддаси ҳайз билан бўлади. Агар қон кўрмаса, оиса ёшидан кейин уч ой идда ўтириб, никоҳдан халос бўладилар.

وَخَرَجَ بِقَوْلِهِ وَلَمْ تَحِضْ الشَّابَّةُ الْمُمْتَدَّةُ بِالطُّهْرِ بِأَنْ حَاضَتْ ثُمَّ امْتَدَّ طُهْرُهَا، فَتَعْتَدُّ بِالْحَيْضِ إلَى أَنْ تَبْلُغَ سِنَّ الْإِيَاسِ.

“Мусаннифнинг “ҳайз кўрмаса” деган қавлидан поклиги чўзилиб кетган аёллар ташқаридирлар. Бундай аёллар ҳайз кўради ва уларни поклиги чўзилиб, қондан қолиш ёшигача ҳайз билан идда ўтиради” (Раддул муҳтор).

Лекин, у қадар узоқ вақт кутиш аёлни гуноҳ қилишга олиб борса ёки қаттиқ узур сабабли аёл никоҳсиз узоқ вақт ўзи ёлғиз қола олмаса, бундай ўринда мутааххир ҳанафий олимлари мажбуран моликия мазҳабининг йўлини тутишга рухсат берганлар. Молики мазҳабига биноан бундай аёллар тўққиз ой ёки бир йил идда ўтириб, никоҳдан халос бўладилар.

قَالَ الْعَلَّامَةُ : وَالْفَتْوَى فِي زَمَانِنَا عَلَى قَوْلِ مَالِكٍ وَعَلَى مَا فِي جَامِعِ الْفُصُولَيْنِ : لَوْ قَضَى قَاضٍ بِانْقِضَاءِ عِدَّتِهَا بَعْدَ مُضِيِّ تِسْعَةِ أَشْهُرٍ نَفَذَ.

“Аллома: “Бу масала бўйича фатво бизнинг замонамизда Молики мазҳабига биноандир” деди” (Раддул муҳтор).

Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ бу масала юзасидан шундай деганлар: “Айни масала борасида бошқа мазҳаб ҳукмини олишдан олдин бир неча ишларни амалга ошириш лозим. Биринчидан, бундай аёлларни аввал даволатилади. Агар даволагандан кейин ҳам қон келмаса, бу масала борасидаги Молики мазҳабига юрилади, чунки, даволангандан кейин ҳам тузалмаса, ўшанда зарурат рўёбга чиқади. Иккинчидан, Молики мазҳаби қавлига амал қилиш учун қози ёки мусулмон ҳоким ҳукми бўлиши шарт. Аёл ўзи ҳақида муфтийга ариза тақдим қилади ва муфти Молики мазҳабига биноан идда ўтказиб, бошқа эрга турмушга чиқишга изн беради. Учинчидан, Молики мазҳабига биноан аёл идда ўтиришга киришса ва бир йил ўтишидан олдин тўсатдан ҳайз кўриб қолса, ҳайз билан идда ўтириши лозим бўлади”.

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР