loader

107. Моъун сураси

Маккада нозил бўлган бу сура етти оятдан иборатдир.
«Моъун» – закот бериш, ёки хўжаликда ишлатиладиган асбоб-анжомлар: коса-товоқ, идиш ва болта кабилардир. Сурада етимга шафқат қилмайдиган, риёкорлик билан намоз ўқийдиган, «моъун»ни қизғанадиган, борингки, ҳақиқий диндорликдан йироқ бўлган кишилар танқид қилинади. Улар ҳалокатга маҳкум эканликлари уқтириб ўтилади.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

1-7. Эй Муҳаммад (алайҳиссалом), динни ёлғон деган одамни кўрдингми? У шундай одамки, етимга раҳм қилмасдан, (қўрс-қўполлик қилиб) олдидан ҳайдайди. Ва (одамларни) мискинга таом беришга тарғиб қилмайди. У намоз ўқувчининг ҳолига войдирки, намозидан ғофилдир! (Намозини унутиб қўяди). Ўқиса ҳам риё билан (ўзини кўз-кўз қилиш учун) ўқийди, қўшниларга керак бўлган нарсаларни (баъзи уй-рўзғор буюмларини ё хайр-садақани қизғаниб) бермайди.

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР