loader

109. Кофирун сураси

Маккада нозил бўлган бу сура олти оятдан иборатдир.
Кофирларнинг таклифлари ҳақида сўз юритилганлиги учун бу сура «Кофирун» – кофирлар номини олган. «Моъун» сурасидан кейин нозил бўлган.
Бир жамоа кофирлар Муҳаммад алайҳиссалом ҳузурларига келиб: «Эй Муҳаммад, Сен бир йил бизнинг «худо»мизга (бутга) ибодат қилгил ва биз бир йил Сенинг Худойингга ибодатда бўлайлик», – деб таклиф этадилар. Ўшанда ушбу сура нозил бўлди.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

1-6. Парвардигор айтди: «Эй Муҳаммад (алайҳиссалом), кофирларга айтгил: «Эй кофирлар, сизлар ибодат қилаётган бутларга мен ибодат қилмайман. (Ва) сизлар ҳам мен ибодат қиладиган Парвардигорга ибодат қилгувчи эмассизлар. Мен ҳам сизлар ибодат қилаётган бутларга ибодат қилгувчи эмасман. (Ва) сизлар ҳам мен ибодат қиладиган Парвардигорга ибодат қилгувчи эмассизлар. Энди бу жанжални бас қилинглар. Сизларнинг динларингиз сизларгадир (сизлар учундир), Менинг диним менгадир (мен учундир)».

Орқага Олдинга