loader

107. Моъун сураси

Маккада нозил бўлган. 7 оятдан иборат.
Ушбу сураи кариманинг номи ўзининг охирги сўзидан олингандир. «Моъун» сўзи ҳақида уламоларимиз бир неча хил маънолар айтганлар. Аввало луғавий жиҳатдан «Моъун» оз-арзимаган нарса маъносини айтишган. Бу сурадаги маъно ҳақида эса, баъзилари закот, бошқалари хўжаликда керак бўлиб турадиган асбоб-анжомлар, дейишган.

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

1. Жазо кунини ёлғонга чиқарувчини кўрдингми?
2. Ана ўша, етимни қўполлик билан ҳайдайдир.
3. Ва мискинларга таом беришга қизиқтирмайдир.
4.  «Намозхонлар»га вайл бўлсин.
5. Улар ўз намозларини унитувчилардир.
6. Ана ўшалар риё қиладиганлардир.
7. Ва маоъунни ман қиладиганлардир.

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР