loader

113. Фалақ сураси

Маккада нозил бўлган. 3 оятдан иборат.
Ушбу сураи каримага ўзининг биринчи оятидаги «Фалақ» сўзи ном бўлиб қолган. «Фалақ» сўзи луғатда «ёриш» маъносини билдиради. Бу жойда «Фалақ» субҳ–тонг маъносида келган. Тонг кечани ёриши учун шу ном билан ҳам аталади.

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

1. Тонг Роббисидан паноҳ сўрайман.
2. У яратган нарсалар ёмонлигидан.
3. Ва кириб келган қоронғулик ёмонлигидан.
4. Ва тугунларга дам солувчилар ёмонлигидан.
(Сеҳргарлар бировни сеҳрлаб зарар етказмоқчи бўлса, ип олиб, ўқийдиган нарсасини ўқиб, дам солиб, ипни бир тугиб, яна бир дам солиб, яна тугиб, охирига етказар экан.)
5. Ва ҳасад қилган ҳасадчининг ёмонлигидан,  деб айт.

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР