loader

107. Моъун сураси

Бу сура ҳам Маккада нозил бўлган. У етти оятдир. Бу сурада Диннинг моҳияти ҳақида сўз юритилиб, айрим ўзларини диндор ҳисоблаб юрган, лекин атрофларидаги етим-ғарибларга дилозорлик қиладиган, бечора-мискинларнинг ҳолидан хабар олиайдиган кимсаларни Динни (яъни, қилинган ҳар бир иш-амал учун Охиратда ҳисоб-китоб, жазо бор эканини) инкор қилгувчилар деб аталади.
Шунингдек, бу сурада ўзлари ёлғиз бўлганларида намоз ўқишни "унутиб" кўядиган ва фақат эл кўрсинга намозхон бўлган ҳамда қўни-қўшни, ҳамсоялардан одатда ўртада ишлатиладиган энг арзимас рўзғор буюяларини ҳам аяйдиган риёкор ва хасис кимсалар ҳаққига дуойи бад қилинади ва бу билан етим-бечораларга мудом ёрдам қўлини чўзадиган, тоат-ибодатини Ёлғиз Яратганнинг ризолигини кўзлаб, бериё қиладиган хайр-саҳоватли зотларгина ҳақиқий мъўмин-мусулмонлар эканлиги таъкидланади.
Суранинг номи бўляиш "Моъувн" калимаси — Идиш-товоқ болта-теша каби майда рўзғор буюмлари деган маъноларда келади.

Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан

1. Динни (Охиратдаги жазони) ёлғон, дейдиган кимсани(нг қандай кимса эканлигини) кўрдингизми — билдингизми?
2-3. Бас, бу етим-есирни (қўполлик билан) ҳайдаб соладиган ва (кишиларни) мискин-бечорага таом беришга тарғиб қилмайдиган кимсадир.
Изоҳ: Яъни, кимки иймон келтирганман, деса-ю, аммо етим-есирнинг ҳақидан кўрқмаса; бечора-мискинларнинг бошини силаб меҳрибонлик қилмаса, у Динни инкор қилгувчи кимсалар билан баробардир.
4-5. Бас, намозларини "унутиб" қўядиган кимсалар бўлган «намозхон»ларга ҳалокат бўлгайки;
6-7. Улар риёкорлик қиладиган ва рўзғор буюмларини ҳам (кишилардан) манъ қиладиган (яъни бирон кишига фойдалари тегмайдиган) кимсалардир!

Орқага Олдинга