loader

020. Тоҳо сураси

То, ҳо - суранинг бошида келган бу икки рамзий араб ҳарфларидан мурод нима экани Аллоҳгагина маълум. Лекин баъзи муфассирлар у Муҳаммад (а.с.)нинг номларидан бири деб ҳам ёзганлар. Сурада илоҳий кўрсатмалар билан бир қаторда Мусо билан биродари Ҳорун, Фиръавн билан вазири Ҳомон ҳақидаги қисса батафсил баён қилинади. Мусо (а.с.)нинг асоларидан содир бўлган мўъжизалар айни ибрат манбаидир.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман)

1. То, ҳо.
2. (Эй, Муҳаммад,) Биз Сизга бу Қуръонни қийналиб машаққат чекишингиз учун эмас,
3. балки (Аллоҳдан) қўрқадиган кишилар учун эслатма сифатида нозил қилдик.
4. (У) Ерни ва юксак осмонларни яратган Зот (томони)дан нозил қилингандир.
5. (У) Арш узра муставий бўлмиш Раҳмондир.
6. Осмонлардаги, Ердаги ва уларнинг орасидаги ҳамда замин остидаги бор нарса Уникидир.
7. Агар (Сиз) ошкора гапирсангиз ҳам (ёки хуфёна гапирсангиз ҳам), албатта, У сирни ҳам, энг махфий нарсаларни ҳам билур.
8. Аллоҳ - Ундан ўзга илоҳ йуқдир. Унинг гўзал исмлари бордир.
9. (Эй, Муҳаммад,) Сизга Мусо ҳақидаги хабар келдими?
10. Эсланг, у (узоқдан) бир оловни кўриб оиласига: "(Шу ерда) туринглар, мен бир оловни кўриб қолдим, шоядки сизларга бирор чўғ олиб келарман ёки шу ўт (атрофи)да бирор ёъл (кўрсатувчи) топарман",- деди.
11. Бас, олов (яқини)га келгач: "Эй, Мусо!" - деб нидо қилинди.
12. "(Эй, Мусо,) Мен сенинг Раббингдирман. Бас, оёқ кийимингни ечгин. Чунки сен муқаддас Туво водийсидадирсан.
13. Мен сени (пайғамбарликка) танладим. Бас, (Ўзингга) юбориладиган ваҳийга қулоқ тут!
14. Дарҳақиқат, Мен Аллоҳдирман! Мендан ўзга илоҳ йуқ! Бас, Менгагина ибодат қил ва Мени эслаганингда намозни адо қил!
15. Қиёмат албатта келувчидир. (Лекин) ҳар бир жон қиладиган саъй-ҳаракати сабабли жазоланиши учун уни (қачон бўлишини) яширишни истайман.
16. Бас, унга (қиёматга) ишонмайдиган ва ҳавойи нафсига эргашган кимсалар сени ундан тўсмасинларки, у ҳолда ҳалок бўлурсан.
17. Ана у - қўлингдаги нимадир, эй, Мусо?!"
18. (Мусо) деди: "У асойим, унга таянурман ва у билан қўйларимга (барг) қоқиб берурман. Яна унда бошқа ҳожатларим ҳам бор".
19. (Аллоҳ) айтди: "Уни (ерга) ташлагин, эй, Мусо!"
20. Бас, (Мусо) уни ташлаган эди, бирданига у ҳаракатланувчи жонли илон бўлиб қолди.
21. (Аллоҳ) деди: "Уни ол! Қўрқмагин, Биз уни аввалги ҳолига қайтарурмиз.
22. Қўлингни қўлтиғингга тиққин, у ҳеч қандай ёмонликсиз оппоқ бўлиб чиқур. (Бу) яна бир бошқа мўъжизадир.                  Изоҳ: Ҳеч қандай ёмонликсиз, яъни, қўлингни нурафшон оқлиги унинг пес касалига чалинганидан эмас, балки у соғлом ҳолда Менинг қудратим билан ёғду сочур.
23. Биз сенга катта мўъжизаларимизни кўрсатиш учун (шундай қилдик).
24. (Енди) Фиръавннинг ҳузурига бор! Ҳақиқатан, у ҳаддан ошди ("Худоман" деб даъво қилди)".
25. (Мусо) деди: "Эй, Раббим, бағримни кенг қилгин,
26. ишимни осон қилгин,
27. тилимдан тугунни (дудуқликни) ечиб юборгин,
28. (токи) улар (қавмим) гапимни англасинлар.
29. Менга ўз аҳлимдан вазир қилгин.
30. Яъни, биродарим Ҳорунни.
31. У билан белимни бақувват қилгин.
32. Ва уни ишимда (яъни, пайғамбарлик ишида) шерик қилгин.
33. Токи, Биз Сенга кўпроқ тасбеҳ айтайлик
34. ва Сени кўпроқ ёд этайлик.
35. Албатта, Сен бизни кўрувчи зотсан".
36. (Аллоҳ) айтди: "Сўраган нарсанг сенга ато этилди, эй, Мусо!
37. Биз сенга (гўдаклик чоғингда ҳам) бир карра инъом этган эдик.
38. Ўшанда онангга (шундай) ваҳий юборган эдик:
39     арабиc  
- "Уни (Мусони) сандиққа солиб, дарёга ташлагин. Бас, уни дарё (тўлқини) соҳилга отсин. (Шунда) уни Менинг ҳам, унинг ҳам душмани (Фиръавн) ушлаб олур". (Эй, Мусо, барчага суюкли бўлишинг) ва Менинг кўз ўнгимда (ҳимоямда) ўсишинг учун сенга ўз томонимдан муҳаббат (жозиба) ташладим.
 Изоҳ: Яъни сени шундай ёқимтой қилиб қўйдимки, кўрган киши шу менинг ўғлим бўлиб қолса экан, деб орзу қиладиган бўлди.
40. Ўшанда опанг сени дарёдан ушлаб олган кишилар ортидан юриб: "Сизларни бу (бола)га кафил (емизадиган аёл) олдига бошлаб борайми", деганларини (еслагин)! Сўнг Биз сени кўзлари қувонсин, ғамгин бўлмасин, деб онангга қайтарган эдик. (Йигитлик чоғингда) бир жонни ўлдириб қўйганингда, Биз сени бу ғамдан ҳам қутқарган эдик. (Кейин) Биз сени кўп синовлар билан синаб кўрдик. Мадян аҳли орасида ҳам (неча) йиллар турдинг, сўнгра (пайғамбарлик учун белгилаб қўйилган) муддат бўйича (бу ерга) келдинг, эй Мусо!
41. Сени ўзимга (пайғамбарлик учун) танладим.
42. (Эй, Мусо,) сен ўзинг ва биродаринг (Ҳорун) Менинг оятларимни (одамларга) олиб боринглар ва Мени зикр қилишда сустлик қилманглар!
43. Иккингиз Фиръавнинг олдига боринглар, чунки у ("Мен худоман"), деб ҳаддидан ошди.
44. Бас, унга юмшоқ сўз сўзланглар! Шояд, у эслатма олса ёки (ҳалок бўлишидан) қўрқса".
45. Улар дедилар: "Эй, Раббимиз! Дарҳақиқат, биз (даъват этсак) у бизга тезлик (ғазаб) қилишидан ёки (баттар) туғёнга кетишидан қўрқамиз".
46. (Аллоҳ) айтди: "Қўрқманглар! Албатта, Мен сизлар билан биргаман - эшитаман ва кўраман.
47. Бас, сизлар унинг олдига бориб: "Биз Парвардигорингнинг элчиларидирмиз. Исроил авлодини биз билан бирга қўйиб юборгин, уларни азобламагин. (Биз) сенга Раббинг (томони)дан ҳужжат келтирдик. Ҳидоятга эргашганларга салом (омонлик) бўлур.
48. Бизга ваҳий қилиндики, (Аллоҳнинг пайғамбарларини) ёлғончи қилган ва (имон келтиришдан) юз ўгирган кимсаларга азоб бўлур", деб.
49. (Фиръавнга келиб, мазкур сўзларни айтишгач) у деди: "Иккингизнинг Раббингиз ким, эй, Мусо!"
50. (Мусо) айтди: "Раббимиз ҳар бир нарсага ўз яратувчилигини ато этиб (кўрсатиб), сўнгра (уни) тўғри ёълга ёъллаган зотдир".
51. (Фиръавн) деди: "Унда, аввалги авлодларнинг ҳоли недир? (Раббинг уларни ҳам азоблаганми?)"
52. (Мусо) айтди: "Улар ҳақидаги маълумот Раббим ҳузуридаги Китоб (Лавҳул-Маҳфуз)дадир. Раббим адашмас ва унутмас".
53. У Ерни сизлар учун бешик (қароргоҳ) қилиб қўйди ва унда ёъллар пайдо қилди ҳамда осмондан сув (ёмғир, қор) ёғдирди. Бас, Биз у (сув) билан турли ўсимлик навларини ундириб чиқардик.
54. Сизлар (улардан) енглар ва чорваларингни боқинглар. Албатта, бунда ақл эгалари учун аломатлар бордир.
55. Биз сизларни ундан (ердан) яратдик, унга қайтарурмиз ва (қиёмат кунида) сизларни яна бошқатдан ундан чиқарурмиз.
56. Дарҳақиқат, Биз унга (Фиръавнга) ҳамма (тўққизта) мўъжизаларимизни кўрсатдик. Бас, у (уларни) ёлғонга чиқарди ва юз ўгирди.
57. (У) деди: "Сен ўз сеҳринг билан бизларни еримиздан чиқариш учун келдингми, эй, Мусо!
58. У ҳолда, бизлар ҳам сенга худди ўшандай сеҳр келтирурмиз. Бас, сен ўзинг билан бизларнинг ўртамизда бир жой танлагинки, у сен ҳам, бизлар ҳам қаршилик қилмайдиган ўрта бир жой бўлсин".
59. (Мусо) айтди: "Ваъда зийнат (байрам) кунидир. Одамлар чошгоҳда тўпланурлар".
60. Бас, Фиръавн бориб, ўзининг макрини (сеҳргарларини) йиғди. Сўнгра (ваъда қилинган жойга) келди.
61. Мусо уларга (сеҳргарларга) деди: "Ҳолларингга вой! Сизлар Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиманглар (мўъжизани сеҳр деманглар), у ҳолда (Аллоҳ) сизларни азоб билан ҳалок қилур! Ёлғон тўқиганлар ноумид бўлишлари аниқдир".
62. Бас, улар (қиладиган) ишларини талашиб-тортишиб, аста шивирлаша бошладилар.
63. (Сўнг бир-бирларига) айтдилар: "Албатта, бу иккови (Мусо ва Ҳорун) ўз сеҳрлари билан сизларни ерингиздан чиқармоқни ва юксак ёълингизни (динингизни) йуқотишни истайдиган сеҳргарлардир.
64. Бас, макр-ҳийлангизни йиғингиз, сўнг саф тортиб келингиз. Бугун устун бўлганлар иқболли бўлурлар".
65. (Маслаҳатлари битгач,) дедилар: "Эй, Мусо, сен (қўлингдаги асойингни) ташлайсанми ёки бизлар биринчи ташловчи бўлайликми?"
66. (Мусо) айтди: "Ёъқ, сизлар ташланглар" (улар қўлларидаги асо ва ипларни ташлаган эдилар) баногоҳ иплари ва асолари - сеҳрлари сабабли - унга (Мусога) юриб кетаётгандек туюлди.
67. Бас, Мусо ичида бир қўрқувни ҳис этди.
68. Биз айтдик: "Қўрқмагин! Албатта, сен ўзинг олий (ғолиб)дирсан.
69. Қўлингдаги нарсани (асойингни) ташлагин, улар ясаган нарсаларни ютиб юборур. Уларнинг ясагани фақат бир сеҳргарнинг макридир. Сеҳргар эса, қаерда бўлмасин зафар топмас".
70. (Мусо асосини ташлагач, аждаҳога айланиб, улар ясаган нарсаларини ютиб юборди). Бас, сеҳргарлар сажда қилган ҳолларида (ерга) ташланиб: "Ҳорун ва Мусонинг Парвардигорига имон келтирдик",- дедилар.
71. (Фиръавн) айтди: "Мен изн бермай туриб, унга имон келтирдингизми?! Шубҳасиз, у сизларга сеҳр ўргатган каттангиздир. Бас, энди (мен), албатта, оёқ-қўлларингизни қарамақаршисига (ўнг қўл, чап оёғингизни ёки аксинча) кесурман ва сизларни хурмо шохларига осурман, (ўшанда) қайсимизнинг (яъни, менингми ёки Мусонинг худоси) азоби қаттиқроқ ва боқийроқ эканлигини билиб олурсизлар".
72. Улар дедилар: "Бизлар ўзимизга келган ҳужжатларни ва бизларни яратган Зотни қўйиб, сира сени танламаймиз. Бас, қиладиган ҳукмингни қилавер! Сен фақат шу дунёдагина ҳукм қилурсан.
73. Бизларга эса хатоларимизни ва сен бизларни мажбур қилган сеҳргарликдан иборат (гуноҳимизни) кечириши учун Раббимизга имон келтирдик. Аллоҳ (нинг савоби) яхшироқ ва (азоби) боқийроқдир".
74. Ҳақиқатан, кимда-ким Парвардигорнинг ҳузурига жиноятчи (кофир) ҳолида келса, албатта, унинг учун жаҳаннам бор, у жойда у на ўла олур ва на яшай олур.
75. Ким у зотга яхши амалларни қилиб, мўмин ҳолида келса, бас, ана ўшалар учун юксак даражалар,
76. остидан анҳорлар оқадиган, улар доимий қоладиган мангулик жаннатлари бўлур. Бу (ширк ва куфрдан) пок бўлган кишиларнинг мукофотидир!
77. Биз Мусога: "Сен бандаларимни (Исроил авлодини) тунда олиб кетиб, улар учун - (ортингдан) етиб келишдан хавф қилмаган ва (ғарқ бўлишдан ҳам) қўрқмаган ҳолингда денгиздан қуруқ ёъл оч", - деб ваҳий юбордик.
78. Бас, Фиръавн уларнинг ортидан ўз лашкарлари билан қувган эди, уларнинг денгиз ўраганича-ўради (яъни, ғарқ бўлдилар).
79. Фиръавн ўз қавмини адаштирди, тўғри ёълга бошламади.
80. Аллоҳ деди: "Эй, Исроил авлоди, Биз сизларга душманингиздан нажот бердик ва сизларга (Мусога Таврот нозил қилиш учун) Тур (тоғи)нинг ўнг томонини ваъдалашдик ва сизларга ширинлик ва беданалар ёғдирдик.
81. Пок ризқларимиздан енглар ва уларга (шукр қилмаслик билан) ҳаддан ошманглар, акс ҳолда устингизга Менинг ғазабим тушар. Кимнинг устига ғазабим тушар экан, у албатта йиқилур (ҳалок бўлур).
82. Мен, албатта, тавба қилган ҳамда имон келтириб, эзгу иш қилган, сўнгра тўғри юрган кишиларни мағфират қилувчидирман".
83. "Қавмингдан нега илгарилаб кетдинг, эй Мусо!"
84. У айтди: "Улар - ана, изимдан келурлар. Мен эса, эй, Раббим, Сен томон рози бўлишинг учун шошдим."
85. (Аллоҳ) деди: "Ҳақиқатан, Биз сенинг ортингдан қавмингни имтиҳон қилдик. Сомирий уларни ёълдан оздирди".
Изоҳ: Мусо (а.с.) Тур водийсига кетиш олдидан Аллоҳдан ўзгага сиғинмаслик ҳақида Исроил авлодига қаттиқ кўрсатма бериб кетган эдилар. Бироқ Сомирий исмли бир сеҳргар тилладан ясаган бузоққа сиғиниб, аҳдни буздилар.
86. Бас, Мусо қавмига ғазабланган ва афсусланган ҳолда қайтиб келиб, деди: "Эй, қавмим! Парвардигорингиз сизларга (Таврот нозил этиши ҳақида) чиройли ваъда қилмаганмиди?! Сизларга (кечган) вақт узун (кўриниб) кетдими ёки устингизга Раббингиз томонидан ғазаб тушишини хоҳлаб, менга берган ваъдангизни буздингизларми?!"
87. Улар айтдилар: "Бизлар сенга берган ваъдани ўз ихтиёримиз билан бузганимиз йуқ. Лекин бизлар (Мисрдан чиқиб келаётганимизда), қавм зеб-зийнатларидан иборат нарсаларни кўтариб чиққан эдик, бас, (Сомирийнинг амри билан) уларни (оловга) ташладик. Сўнгра Сомирий ҳам (нарсаларини оловга) ташлади.
88. Сўнг (Сомирий уларни оловда эритиб, худди тирик бузоқ каби) овозли ҳайкал (ясаб) чиқариб берди, сўнг (Сомирий ва унинг шериклари): "Сизларнинг ҳам, Мусонинг ҳам илоҳи шу эди, бас, (Мусо) унутди (ва излаб бошқа ерга кетди)", - дедилар.
89. Ахир, унинг уларга сўз қайтара олмаслигини ва зиён ҳам, фойда ҳам еткизишга қодир эмаслигини кўрмайдиларми?!
90. Ҳолбуки, (бузоққа сиғинишларидан) олдин Ҳорун уларга: "Эй, қавмим, сизлар бу билан имтиҳон қилиндинглар. Шубҳа йуққи, сизларнинг Раббингиз Раҳмондир. Бас, менга эргашинглар ва амримга итоат қилинглар!" - деган эди.
91. Улар: "То бизга Мусо қайтмагунича, унга (маъбудага) сиғинишдан сира тинмаймиз", - деган эдилар.
92. (Мусо қайтиб келгач) деди: "Эй, Ҳорун, уларнинг адашганларини кўрганингда (тўхтатиб қолишдан) сени нима тўсди?!
93. Менинг ортимдан нега бормадинг? Амримга итоатсизлик қилдингми?!"
94. (Ҳорун) деди: "Эй, онамнинг ўғли, сен менинг сочимдан ҳам, соқолимдан ҳам тутмагин! Мен (ортингдан борсам) "Менинг сўзимни кутмай, Исроил авлодини бўлиб юборибсан" дейишингдан қўрқдим".
95. (Сўнгра Мусо Сомирийга қараб): "Бу қилиғинг нимаси, эй, Сомирий?" - деди.
96. У айтди: "Мен улар кўрмаган нарсани кўрдим. Бас, элчи (Жаброил)нинг изидан бир сиқим олиб, уни (бузоқнинг ҳайкалига) сочган эдим (ундан тирик бузоқ каби овоз чиқди). Нафсим ана шундай қилишни менга чиройли кўрсатди".
Изоҳ: Унинг кўрган нарсаси - Жаброил фаришта Мусо (а.с.) олдига келганда, унинг миниб келган отининг туёғи теккан нарсаларга жон киргани эди.
97. (Мусо) деди: "Бас, кет! Энди сен учун ҳаётда "(Менга) тегиш йуқ!" дейишгина қолур. Охиратда эса сен учун сира хилоф қилинмайдиган бир ваъда (азоб) бордир. Сен устидан жилмай сиғинаётган "илоҳинг" (ҳоли)ни кўриб қўй! Биз, албатта, уни ёндириб, сўнгра (кулини) денгизга сочиб юборурмиз".                      Изоҳ: Яъни якка мохов бўлиб қолурсан.
98. Илоҳингиз Аллоҳдирки, ундан ўзга илоҳ йуқ, У барча нарсани ўз илми билан қамраб олгандир.
99. (Эй, Муҳаммад,) Биз Сизга ўтиб кетган (авлод)лар хабарларини шу тарзда сўзлаб берурмиз. Шунингдек, (Биз) Сизга ўз даргоҳимиздан зикр (Қуръон) келтирдик.
100. Ким ундан юз ўгирса, бас, албатта, у қиёмат кунида юк (гуноҳ)ни кўтарур.
101. Улар у юк (ости)да мангу қолурлар. У (юк) қиёмат кунида улар учун жуда ёмон юк бўлур.
102. (У) сур чалинадиган кундир. У кунда Биз жиноятчиларни кўзлари (қўрқувдан) кўк (нурсиз) бўлган ҳолларида йиғурмиз.
103. Улар ўзаро шивирлашиб: "(Дунёда) ўн кунгина турдинглар" (дейдилар).
104. Биз уларни айтадиган сўзларини яхши билурмиз. ўшанда уларнинг ёълга чечан (доно)лари: "Бир кунгина турдинглар",- дейди(лар).
105. (Эй, Муҳаммад,) улар сиздан тоғлар (қиёматда нима бўлиши) ҳақида сўрайдилар. Бас, айтинг: "Парвардигорим уларни (қум каби) сочиб юборур".
106. Сўнг (ерни) теп-текис қилиб қўюр.
107. Унда на эгрилик (пастлик) ва на баландликни кўрурсиз.
108. У кунда (одамлар маҳшаргоҳга) чорловчи (фариштага) эгилмай - букилмай (сўзсиз) эргашурлар. Овозлар ҳам Раҳмонга буйин сунур, бас, фақат пичирлашнигина эшитурсиз.
109. У кунда шафоат (оқлов) фақат Раҳмон изн берган ва сўзидан У рози бўлган кишидан бошқага фойда бермас.
110. У уларнинг олдиларидаги (яъни, охиратдаги) ва ортларидаги (яъни, дунёдаги) бор нарсани билур. Улар эса Уни илм билан иҳота қила олмаслар.
111. Юзлар (инсонлар) Тирик ва мангу Турувчи (Аллоҳ)га таъзим қилурлар. Зулмни (ширкни) кўтариб келган киши, албатта, ноумид бўлур.
112. Кимки мўмин бўлган ҳолда эзгу ишларни қилса, бас, у зулмдан (қилмаган гуноҳларга жавоб беришдан), камайишдан, (савоби тўла берилмай қолишидан) ҳам хавф қилмас.
113. Шунингдек, Биз уни арабча Қуръон қилиб туширдик ва унда қўрқинчли ваъдаларни баён қилдик. Шоядки улар (ширк ва куфрдан) сақлансалар ё (бу ваъдалар) улар учун эслатма пайдо қилса.
114. Ҳаққоний Подшоҳ-Аллоҳ олий зотдир. (Эй, Муҳаммад,) Сизга (Қуръон) ваҳийси адосидан илгари қироат қилишга шошманг ва айтинг: "Эй, Раббим, менга илмни зиёда эт!"
115. Биз илгари Одам билан (Жаннатдаги бир дарахтга яқинлашмаслиги ҳақида) аҳдлашган эдик, у (аҳдни) унутди ва Биз унда азм (қатъият)ни кўрмадик.
Изоҳ: Тақиқланган дарахт - узум ё анжир, ёки олма, ёхуд бугдой экани ҳақида ривоятлар бор.
116. Эсланг, Биз фаришталарга: "Одамга сажда қилинглар", дейишимиз билан сажда қилдилар, фақат иблис бош тортди.
117. Бас, айтдик: "Эй, Одам, албатта, бу (иблис) сенга ҳам, хотинингга ҳам душмандир. Бас, у икковингизни жаннатдан зинҳор чиқармасинки, бахтсиз бўлиб қолурсан.
118. Шубҳасиз, сен у жойда (жаннатда) оч ва яланғоч қолмайсан.
119. Ва у жойда ташна ҳам бўлмайсан, иссиқда ҳам қолмайсан".
120. Сўнг шайтон унга васваса қилиб: "Эй, Одам, мен сенга абадият дарахти ва чиримас (йуқ бўлмас) мулкка бошлаб борайми?" - деди.
121. Бас, (Одам билан Ҳавво) ундан ейишлари билан авратлари очилиб қолди ва ўзларини жаннат япроқлари билан тўса бошладилар. Одам Парвардигорига осий бўлиб, янглишди.
122. Сўнгра Парвардигори уни поклаб, тавбасини қабул этди ва ҳидоят қилди.
123. (Аллоҳ) айтди: "Ундан (яъни, жаннатдан) ҳар иккингиз тушингиз. Баъзингиз (зурриётингиз) баъзига душмандир. Бас, сизларга Мен (тараф)дан ҳидоят келганида ким Менинг ҳидоятимга эргашса, ёълдан озмас ва бахтсиз бўлмас.
124. Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта, унинг учун танг (бахтсиз) турмуш бўлур ва Биз уни қиёмат кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз".
125. У: "Раббим! Нега мени кўр ҳолда тирилтирдинг, ахир (олдин) кўрувчи эдим-ку?!" - дейди.
126. (Аллоҳ) айтур: "Шундай. (Лекин) сенга Бизнинг оятларимиз келганида, уларни унутдинг. Бугун сен ҳам ана шундай "унутилурсан".
127. Ҳаддан ошган ва Парвардигорининг оятларига имон келтирмаганларни мана шундай жазолармиз. Охират азоби эса, шубҳасиз, қаттиқроқ ва боқийроқдир.
128. Биз улардан илгари ҳам уларнинг масканларида (яшаб) юрган қанча авлодларни (куфрлари сабабли) ҳалок қилганимиз уларни тўғри ёълга солмадими?! Албатта, бунда ақл эгалари учун аломатлар бордир.
129. Агар Раббингиз (томони)дан (мукофот ва жазолар қиёматда бўлиши хусусида) Сўз ва белгиланган муддат бўлмаганида эди, албатта, (уларга дарҳол азоб берилиши) лозим эди.
130. Бас, (эй, Муҳаммад,) улар айтаётган сўзларга сабр қилинг ва қуёш чиқишидан илгари ва ботишидан аввал Раббингизга ҳамд билан (Унга) тасбеҳ айтинг (намоз ўқинг)! Кеча(нинг боши ва охирги) вақтларида ҳамда кундуз(нинг аввалги ва охирги) тарафларида ҳам тасбеҳ айтинг (намоз ўқинг), шояд розиликка эришсангиз.
Изоҳ: Бу оятда ҳам беш вақт фарз намозларининг вақтлари кўрсатилган.
131. Сиз (кофирлардан айрим) тоифаларни синашимиз учун баҳраманд қилган дунё ҳаёти гўзалликларидан иборат нарсаларга кўзларингизни термултирманг! Раббингизнинг ризқи яхшироқ ва боқийроқдир.
132. Аҳлингизни намоз (ўқиш)га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг! Биз Сиздан ризқ сўрамаймиз, (аксинча), Биз сизга ризқ берурмиз. Оқибат тақво (аҳли) учундир.
133. (Мушриклар: "Муҳаммад) Парвардигори томонидан бизларга бирор ҳужжат келтирса эди", - дейдилар. Ахир, уларга илгариги саҳифалардаги (илоҳий китоблардаги) ҳужжат (Қуръон) келмадими?!
134. Агар Биз уларни ундан (Муҳаммад ёки Қуръондан) илгари бирор азоб билан ҳалок қилганимизда, улар, албатта: "Парвардигоро, бизларга бирор пайғамбар юборганингда эди, бизлар хор-зор ва шарманда бўлмай Сенинг оятларингга эргашар эдик", - деган бўлур эдилар.
135. (Эй, Муҳаммад,) айтинг: "Барча(миз) кутувчидир(миз). Бас, кутаверинглар! Яқинда кимлар Тўғри ёъл эгалари ва ким ҳидоят топган эканини билурсизлар".

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР