loader

054. Қамар сураси

Бу Сура ҳам Макка сураларидан бўлиб, эллик беш оятдир. У Пайғамбар алайҳиссаломга ато этилган мўъжизалардан бири — Ойнинг бўлиниши ҳақидаги ояти карима билан бошланади. Суранинг "Қамар — Ой" деб номланишининг боиси ҳам шудир.
Сўнгра барча одамлар "гўё ёйилган чигирткалар каби қарбрларидан чиқиб келадиган" Қиёмат Куни ва у Кунда рўй берадиган даҳшатли ҳодисалар тасвирланади.
Бу сурада ҳам ўтмишдаги ўзларига юборилган пайғамбарларни ёлғончи қилган қавмларнинг ана шу дунёдаёқ ҳалокатга дучор этилганликлари уқтирилиб, уларнинг Охиратда кўражак азоб уқубатлари янада даҳшатлироқ эканлиги тўғрисида ҳам хабар берилади. Сура тақво эгалари учун Аллоҳ таъоло хузурида тайёрлаб кўйилган гўзал оқибат — жаннатнинг тавсифи билан хотима топади.

Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан

1. (Қиёмат) Соати яқинлашиб қолди ва ой ҳам бўлинди.

2. Агар улар (Қурайш кофирлари Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳақ Пайғамбар эканликларига далолат қиладиган) бирон оят-мўъжиза кўрсалар (ҳам у Пайғамбарга иймон келтириш ўрнига) юз ўгирурлар ва "(Бу) ҳар доимги сеҳр-ку!", дерлар.
Изоҳ: Жуда кўп саҳорбалар томонидин ривоят килинишича, Макка кофирлари Пайғамбар алайҳиссаломга: "Агар сен чин Пайғамбар бўлсанг, бизларга анави ойни иккига бўлиб бер-чи", дедилар ва агар у зот шу ишни қила олсалар, иймон келтиришларини айтишди. Ўшанда ой тўлган кеча эди. Шундан сўнг Расулуллоҳ алайҳиссалом Парвардигорига илтижо қилиб, фазлу марҳаматини дариғ тутмаслигини ёлвориб сўраган эдилар, баногоҳ тўлин ой қоқ ўртасидан бўлишиб, ярми Сафо тоғи устида, ярми эси унинг рўбарўсидаги Қайқаои тоғи устида пайдо бўлди. Бу мўъжизани кўриб турган мушриклар... "Муаммад бизларни сеҳрлаб кўйди. Майли, у ҳамма одамларни сеҳрлай олмайди-ку, бу ерда ҳозир бўлмаган кишилардан сўраймиз", дедилар. Мана шу пайтда Маккага кириб келган карвон аҳлидан сўрашган эди, улар ҳам йўлда келишаётганида ойнинг иккига бўлинганини кўрганларини айтдилар. Лекин Абу Жаҳл (жоҳил — нодонларнинг отаси) лақабли бир мушрик бошлиқ кофирлар: "Бу ҳар доимги сеҳрлардан бири", деган гапдан нарига ўтмадилар. Шунда юқоридаги оятлар нозил бўлди.

3. Улар (Пайғамбарни) ёлғончи қилдилар ва ҳавойи нафсларига эргашдилар.— Ҳар бир иш (ўз) жойини топгувчидир (яъни, гарчи кофирлар юз ўгирсалар-да, бу Ҳақ Дин Ер юзида қарор топур).

4-5.— Ҳолбуки, уларга (илгари ўтган кофирларнинг динсизликлари учун топган халокатлири ҳақидаги) хабарларидан иборат нарсалар — (ўша хабарларни батафсил еткизадиган) етук ҳикмат — Қуръон келдики, унда (куфру залолатдан) тийилиш (лозим эканлигини уқтиргувчи ибратлар) бор эди. (Лекин улар ўзларининг куфрларидан тийилмадилар). Бас, (уларга ҳеч қандай) огоҳлантириш фойда бермас!

6-7. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), энди Сиз улардан юз ўгиринг! Чорлагувчи (Исрофил фаришта) нотаниш бўлган бир нарсага (яъни, Қиёматдаги кофирлар учун бўладиган даҳшатли ҳисоб-китобга) чорлайдиган Кунда улар (кофирлар) кўзлари (қўрқувдан) қуйига боққан ҳолларида гўё ёйилган чигирткалар каби, қабрларидан чиқиб келурлар!

8. Чорлагувчи томонига шошганларича (кетар эканлар), у кофирлар "Бу оғир кундир", дерлар!

9. Улардан (Макка кофирларидан) илгари Нуҳнинг қавми ҳам (уни) ёлғончи қилган эди.— Улар Бизнинг бандамиз (Нух)ни ёлғончи қилишиб; "(У) бир мажнун", дедилар ва у (ўз пайғамбарлик вазифасини адо этишдан) тўсиб қўйилди.

10. Шунда у Парвардигорига: "Мен (у кофир қавмимдан) мағлубдирман. Ўзинг ёрдам қилгин", деб дуо-илтижо қилган эди.

11. Биз осмон дарвозаларини (тинимсиз) қуйилгувчи сув — сел билан очиб юбордик.

12. Ва ерни ҳам ёриб чашмалар чиқариб юбордик. Бас, (осмон ва ернинг) суви тақдир қилиб қўйилган бир иш (яъни, кофирларни ғарқ қилиб юбориш) устида учрашдилар!

13. Уни (Нуҳни) эса тахта-ю, михлар эгасида (яъни, тахталар ва михлардап ясалган бир кемада) кўтардик.

14. У (кема) бизнинг кўз ўнгимизда (ҳифзу ҳимоямизда) сузар. (Бу ўз қавми томонидан пайғамбарлиги) инкор қилинган киши (яъни, Нуҳ пайғамбар) учун мукофотдир.

15. Дарҳақиқат, Биз у (Тўфон билоси)ни бир оят-ибрат қилиб қолдирдик. Бас, бирон эслатма-ибрат олгувчи борми?!

16. Бас, Менинг (пайғамбарларимини ёлғони қилган кимсаларга кўрсатган) азобим ва огоҳлантиришим қандоқ бўлди?!

17. Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр-эслатма олиш учун осон қилиб қўйдик. Бас, бирон эслатма-ибрат олгувчи борми?

18. Од (қабиласи ҳам ўзларига юборилган Ҳуд пайғамбарни) ёлғончи қилди. Бас, Менинг азобим ва огоҳлантиришим қандоқ бўлди?!

19-20. Дарвоқеъ, Биз уларнинг устига бир давомли нахс кунида (яъни, нахс-шумлиги ҳеч кетмайдиган кунда) бир даҳшатли бўронни юбордикки, у одамларни гўёки улар суғуриб олинган хурмо (дарахти)нинг таналаридек юлиб-учириб кетур.

21. Бас, Менинг азобим ва огоҳлантиришим қандоқ бўлди?!

22. Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр-эслатма олиш учун осон қилиб қўидик. Бас, бирон эслатма-ибрат олгувчи борми?!

23. Самуд (қабиласи ҳам Солиҳ пайғамбир келтирган) огоҳлантиришларни ёлғон, деди.

24. Бас, улар айтдилар: "Бизлар ўзимизнинг орамиздаги бир одамга (пайғамбар деб) эргашурмизми?! У ҳолда бизлар ҳақиқатан ҳам гумроҳлик ва аҳмоқлик-нодонликда бўлурмиз-ку!

25. Бизларнинг орамиздан ана ўшанга эслатма-ваҳий ташланибдими?! Йўқ, у ҳаддан ошган ёлғончидир".

26. Улар эртага (Охиратда) ким ҳаддан ошган ёлғончи эканлигини билиб олажаклар.

27. Албатта Биз уларни имтиҳон қилиш учун бир туя юборгувчидирмиз. Бас, (эй Солиҳ), сен (уларнинг қилмишларинм) кузатиб ва (озор-азиятларига) сабр қилиб туравергин!

28. Ва сувнинг улар (билан туя) ўртасидаги тақсимлаб қўйилгани (яъни, сувдан бир кун улар ичсалар, бир кун туя ичишлиги лозим эканлиги) ва ҳар бир ичишга (навбат келганида) ҳозир бўлиниши (лозим эканлиги) ҳақида уларга хабар бергин!

29. Сўнг улар (Самуд қабиласи) ўзларининг бир шерикларини (туяни ўлдириш учун) чорлаган эдилар, у (келиб қиличини) олди-да, (туяни) сўйиб юборди.

30. Бас, Менинг азобим ва огоҳлантиришим қандоқ бўлди?!

31. Дарвоқеъ, Биз уларнинг устига бир даҳшатли қичқириқ юборган эдиу, улар худди (қўйлари учун) қўра ясовчининг (қўрасидан тўкилган) хас-хашак каби бўлиб қолдилар.

32. Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр-эслатма олиш учун осон қилиб қўйдик. Бас, бирон эслатма-ибрат олгувчи борми?

33. Лут қавми (у келтирган) огоҳлантиришларни ёлғон деди.

34. Дарвоқеъ, Биз уларнинг устига (тош) бўрон юбордик. Магар Лут хонадонигагина тонг-саҳарда нажот бердик.

35. (Бу нажот) Бизнинг ҳузуримиздан бўлган бир неъматдир. Шукр қилган кишиларни Биз мана шундай мукофотлаймиз.

36. Аниқки, (Лут) Бизнинг (азоб билан) ушлашимиздан уларни (яъни, ўз қавмини) огоҳлантирган эди, (аммо) улар огоҳлантиришлардан шубҳаланиб, (ёлғон дедилар).

37. Аниқки, улар (Лутнинг) меҳмон(лар)ини йўлдан урмоқчи бўлдилар. Бас, Биз уларнинг кўзларини кўр қилиб қўйдик: "Энди Менинг азобимни ва огоҳлантиришимни тотиб кўринглар!"

38. Ҳақиқатан, эрта тонгда уларга барқарор-мангу азоб келди.

39. Энди Менинг азобимни ва огоҳлантиришимни тотиб кўринглар!

40. Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр-эслатма олиш учун осон қилиб қўйдик. Бас, бирон эслатма-ибрат олгувчи борми?!

41. Аниқки, Фиръавн хонадонига ҳам огоҳлантиришлар келди.

42. Улар Бизнинг барча оят-мўъжизаларимизни ёлғон деганларидан сўнг, Биз уларни Кучли-Қудратли Зотнинг ушлаши билан ушладик (яъни, барчаларини денгизга ғарқ қилиб юбордик).

43. (Эй Макка аҳли), сизларнинг кофирларингиз ана ўшалардан яхшироқ-ортиқроқми ёки сизлар учун (самовий) китобларда ора очиқлик (васиқаси) борми (яъни, сизлар кофир бўлиб, ўз пайғамбарларингизни ёлғончи қилсангизлар ҳам ҳеч қандай азоб-уқубатга йўлиқмасликларингиз тўғрисида васиқаларингиз борми)?!

44. Балки, улар: "Биз ғолиб жамоатдирмиз", дейишар?!

45. Яқинда ўша жамоат енгилиб, ортларига қараб қочиб қолурлар!
Изоҳ: Ушбу оят Пайғамбар алайҳиссаломнинг чин Пайғамбар эканликлариги далолат қиладиган, келажакда содир бўладиган ҳодиса ҳақидаги хабарлардан биридир. Дарвоқеъ, мана шу оят нозил бўлганидан сўнг кўп воқт ўтмай, "Бадр" жангида ўша мағрур мушриклар енгилиб ортларига қараб қочиб қолдилар.

46. (Бугина эмас), балки уларга (мангу азоб учун) ваъда қилинган вақт (Қиёмат) Соатидир. У Соат янада билолик, янада аччиқдир!

47. Албатта жиноятчи-осий кимсалар гумроҳлик ва ахмоқликдадирлар.

48. Улар юзтубан ҳолларида дўзахга судраладиган Кунда (уларга): "Дўзах азобини тотиб кўринглар!", (дейилур).

49. Албатта Биз ҳар бир нарсани (аниқ) ўлчов билан яратдик.

50. (Яратмоқчи бўлган ҳар бир нарсамиз учун) Бизнинг фармонимиз фақат биргина (яъни, "Бўл", деган суз)дир. (Бас, ўша нарса) кўз юмиб очгунча (йўқдан бор бўлур).

51. Дарҳақиқат, Биз сизларнинг ўхшашларингизни ҳалок қилдик. Бас, бирон эслатма-ибрат олгувчи борми?

52. Улар қилган ҳар бир нарса китобларда (номайи аъмолларида) бордир.

53. Ҳар бир кичик ва катта (амал Лавҳул-Маҳфузда) битилмишдир.

54-55. Албатта тақводор зотлар жаннатларда ва дарёлар (усти)да, Қодир Подшоҳ ҳузуридаги рози бўлинган ўринда бўлурлар.

Орқага Олдинга