loader

107. Моун (Садақа, иона) сураси

Маккада нозил бўлғондур ва ул 7 оятдур
Ибтидо қилинур беҳад меҳрибон, ниҳоятда рахмлик Аллоҳ номи ила

1. Кўрдингми ул кишиники, ёлғон дер динни (важазони)? 2. Бас, ул киши шул одамдурки, (озори ила) қайтаради етимни 3. ва рағбатлантирмайди мискинға таом бермакка. 4. Бас, вой намоз ўқигувчиларғаки, 5. алар ўз намозларидин бехабардурлар, 6. зотларики, алар риё қилурлар 7. ва бермаслар омонатға туғиладирган нарсани (садақани).
Бусураи муборакнинг номи суратул-моун бўлиб, такосур сурасидин сўнгнозил бўлғондур.
Бу сурада Парвардигори меҳрибон ўз расули мақбулиға хитоб қилиб марҳамат қилурки, эй ҳабибим, қиёмат куниға, анда бўладирган жазо ва сазоға Умункир бўлғон бир гумроҳни кўрдингми? Ул гумроҳ шул бераҳм ва бадхулц инсондурки, етим ацинг ҳузуриға шафқат умидида келса, лутфу марҳаматдин маҳрум ҳайтарур ва ниҳоятда тошбағрлик ила туртиб, жеркиб жўнатур. Ўзи Худо йўлида ғариб ва муҳтожларға бир нарса бермас, балки бошқаларға ҳам бу хусусда далолат ва тарғиб қилмас. Ҳолбуки, дунёда етимлардин ва муҳтожлардин хабар олмак, аларға ёрдам бермак ҳар бир миллатда марғуб бир муомаладур. Бу қадар умумий. бўлғон яхши сифатдин маҳрум қолган бир гумроҳ ҳайвондин ҳам кам даражада ҳолган инсондур. Чунки жазо куниға иймон келтирмайдур ва ҳам ниҳоятда хароб ҳолдадур. Ул одамларики, намоз ўқирлар, лекин намоз нима нарса — ани билмаслар, ниҳоятда номуносиб ҳолда ани ўқирлар. Аксар вацт хотирларидин унутиб ҳам қўюрлар. Билмайдурларт, намоз муножотдур ва нақадар улуғ ибодатдур. Алар намозларидин бехабар бўлиш ила баробар, ҳаМма ииушрида риёкордурларки, қайси бир яхши ишни қилсалар, халқ кўрсин деб қилурлар. Худо ризосин учун қилмаслар. Аларда инсоний ҳамдардлик йўқдур, анингучун на закот берурлар, на садақа. Балки омма ўртасида бир-бирлариға омонат ва риоятға бериладиргац нарсаларни,. чунончи пақир, арғамчи, қозонча, болға, теша, игна кабиларни сўраб келганларға бермайдурлар.

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР