loader

088. Ал-ғошия (Ўраб олувчи, яъни, қиёмат) сураси

Маккада нозил бўдтондур ва ул 26 оятдур
Ибтидо қилинур бехад меҳрибон, ниҳоятда рахмлик Аллоҳ номи ила

1. Оё, етдими санга қиёматнинг хабари? 2. Бир мунча юзлар ул кун хор бўлурлар, 3. (дўзахда) меҳнат қилгувчилар (ва) чарчагувчилардур, 4. кирурлар қизитилган ўтға, 5. ичирилур аларға қайноқ чашмадин. 6. Бўлмас аларға тиканлик дарахтдин бошқа таом, 7. ул семиртмас ва бениёз қилмасочликдин. 8. Бир мунча юзЛар ул кун равнақлик бўлурлар, 9. қилган саъйларидин рози бўлурлар, 10. баланд боғда турурлар. 11. Эшитмаслар анда беҳуда сўз. 12. Анда бордур бир чашма оқиб турган, 13. анда бордур тахтлар баланд қўйилган 14. ва пиёлалар териб қўйилган 15. ва ёстиқлар қаторланган 16. ва бахмал палослар хар ерға тўшалган. 17. Бас, алар боқмайдурларми туяларғаки, нечук яраталибдур 18. ва осмонғаки нечук кўтарилибдур 19. ва тоғларғаки, нечук турғизилибдур 20. ва ерғаки баробар тўшалибдур. 21. Бас, тушунтур, ҳақиқат шулдурки, сан тушунтиргувчисан! 22. Эмасдурсан аларға ҳукмдор (султон), 23. ул кишидин ташқарики, юз ўгирди ва кофир бўлди. 24. Бас, азоб қилур ани Аллоҳ (аввал) катта азоб ила! 25. Таҳқиқ, Бизнинг тарафизмағадур қайтишлари, 26. сўнгра албатта Бизнинг зиммамизғадур аларнинг ҳисоб-китоблари.
Бу сураи азима сурат ул-ғошия бўлиб, зориёт сурасидин кейин нозил бўлғондур. Ғошия лафзи қиёматнинг номларидин биридур, чунки "ғашо" маъниси бир нарсани ёпиш ва ўраб олишдур. Қиёмат куни ҳам ўз ичида бор тамом халқни ўраб олур ўз ҳодисалари билан.
Борий таоло ҳазрати расули акрам пайғамбаримизға хитоб қилурки, эй ҳабибим, қиёмат хабари санга етгандурми? Ул кун аҳли ҳақ ила аҳли ботил, мўминлар ила кофирлар мол ва натижа эътибори ила бир-бирларидин жудо бўлурлар. Кофирлар қилибўтган куфр ва маъсиятларин натижаларин билиб, юзларида хорлик ва расволик аломатлари зоҳир бўлур, дўзахға кириб, бир-бирларин судраб, ўтлар устида ётиб, ранжу меҳнатда бўлурлар, агар ташна бўлиб сув талаб килсалар, қайноқ чашмадин сув берилур. Оч қолибтаом талаб қилсалар зареъ (тиканли даршип)уин бошқа нарса берилмас. Зареъ — Ҳижоз мулкидаги бир дарахт бўлиб, ниҳоятда тиконликдур, аҳли Ҳижоз ани шибриҳ дерлар. Ул дарахт заҳар каби аччиқ бўлур ва бадбўйликда мурдадин ҳам бадбўй бўлур. Жаҳаннам аҳли учун таом ўрнида шу дарахтни берилур. На егувчини семиртирур ва на очлигин даф қилур. Қиёмат куни кофирлар ҳоллари бу янглиғ бўлур.
Мусулмонлар ул кун юзлари неъматдин дарахшон бўлур, дунёда қилиб ўтган тоат-ибодатларидин мамнун бўлурлар, баланд боғларда омонликда ором олурлар. Беҳуда сўзларт эшитмаслар, анда чашмалар жорий бўлур ва ул боғларда баланд кўтарилган тахтлар бўлур, шароб пиёлалари ҳар ерға тайёрлаб қўйилган бўлурт, қачон ичмоқни ирода қилинси, ҳозир турур. Озода ёстиқлар алар учун саф-саф тизилган бўлур, чиройлик бахмал катта палослар ҳар мақомға тўшаб қўйилган бўлур. Бу эъзоз ва икромлар дунёда Худо ва расулға итоатда бўлиб, жаннатға дохил бўладирган нўмин ва солиҳ бандалар учун бўлур.
Жаноби Борий таоло қудратиға мункир бўлғон жамоа жавобиға иршод қилурки, эй мункирлар, бу баён қилинган нарсаларни Аллоҳ таоло учун мушкул билурларми, қўлларида мавжуд бўлғон туяларға ибрат назари ила боқмайдилармики, бу қадар ажиб хилҳатлик жонвор нечук халқ қилишбдур, бу махлуқ нақадар буюк ва қудратли бўлса ҳам, ниҳоятда кичик, заиф бир болаға итоатда бўлур. Инсонларни қувватидин, сутидин ва гўштидин фойдалантирур. Ҳам тепаларида турган осмонға боқмайдилармики, нақадар баланд кўтарилиб, бино қилинибдур, беҳисоб тоғларға назар қилмайдплармики, аларни ер юзиға нечук турғизилибдур? Алар ҳамиша бир ҳолда қоим турур ва ерни ҳаракат ва изтиробдин сақлаб турур, ичлари ҳар қисм маъданлар ила тўлдирилгандур. Ва ҳам ерға боқмайдилармики, бу қадар буюк махлуқни бутун инсонлар ва ҳайвонлар остлариға нечук тўшалпбдур, анинг юзида бутун олам ҳаёт кечирур. Ҳар тоифа хоҳлаган суратда ани тасарруфҳилур, тириклар юзида, ўликлар остида ором олурлар, мана шул қадар ажиб қудратларға эга бўлғон бир Зот ўзиға итоаткор бандалар учун жаннатии халҳ қилмакдин ожиз ҳолурми? Андин зиёдасиға ҳом ҳодир ва тавонадур.
Энди, эй ҳабибим, сан ваъз ва насиҳатингни тўхтатма, чунки сан умматинг учун ваъз-пасиҳат қилгувчи меҳрибон пайғамбарсан ва аларға султон қилинган нигоҳбон эмпсдуртн, ҳар кимда саодат ва қобилият бўлса, ваъзингдин баҳра олур. Фаҳат ҳаҳдин юз ўгирган инсонгина баҳра олмас. Ул одамни Аллоҳ қиёматнияг буюк азобиға гирифтор қилур, Чунки алар оҳибат Бизнингҳузуримизға қайтишлари бордур, Ва аларнинг ҳисоб китоблари бизнинг зиммамиздадур.

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР