loader

051. Аз-Зориёт (Қўзғатувчилар) сураси

Маккада нозил бўлғондур ва ул 60 оятдур
Ибтидо қилинур бехад меҳрибон, ниҳоятда рахмлик Аллоҳ номи ила

1. Қасамдур уларғаки, (тупроқларни) учириб қўзғатурлар,
2. ва юк кўтаргувчи (булутлар)ға,
3. ва осонлик ила юргувчи (кемалар)ға,
4. ва (ризқ) тақсим қилгувчи (фаришталар) ға!
5. Албатта ул нарсаки, сизларға ваъда қилинур ростдур,
6. амаллар жазоси албатта берилгувсидур.
Аввал ниҳоятда кучлик бир шамол пайдо бўлур ва дунёға тўфон солурки, андин ғуборлар ҳар томон учур. Кейин булут чиқиб, кейин анда сув пайдо бўлур. Бу оғир юкни ҳаво кўтариб юрур, кейин ёғин ёғишиға яқин мулойим шамол турур. Кейин Худонинг ҳукми ила қайси мақомға қанчалик сув даркор бўлса тақсим қилинур. Баъзи уламолар "зориёт"дин ҳаволар ва "ҳомилот"дин булутлар ва "жориёт"дин юлдузлар ва "муқассимот"дин фаришталар муроддур, дебдурлар. Бу нарсаларнинг вужуди ва алардаги низом далолат қилурки, қиёмат ҳаҳдур ва анда ҳисоб-китоб, инсоф ва адолат албатта бўлур"
7. Қасамдур осмонғаки, анда йўллар бордур (юлдузларға),
8. албатта сизлар ихтилофлик сўздасиэлар!
9. Қайтур андин ул кишики, қайтарилур.
Яъни, охират ва ҳиёмат ҳа^ада жаижаллар ва ихтилофларға мубталодурсизлар. Охиратда Худо даргоҳида мақбул бўлғон жамоа тасдиқ этур ва ул кишики, дарбори (даргоҳи) Илоҳийдин ҳайдалган ва қайтарилган бўлса, ул бу саодатдин бош тортур.
10. Ҳалок бўлсинлар беасос сўз қилгувчилар
11. ки, алар ғафлатда ўлтиргувчилардур.
12. Алар савол қилурлар: "Қачон келур жазо куни?"
13. Ул куники алар ўтда азоб қилинурлар:
14. "Тотинглар азобларингизни! Будур ул нарсаки тез келишин истар эрдингизлар!"
15. Албатга тақволиклар жаннатларда ва чашмаларда бўлурлар
16. олган ҳолларида Парвардигорлари аларға берган нарсани. Албатта алар бундин илгари яхши амалликлар эрдилар.
17. Кечанинг оз ҳиссасида алар оррм қилур эрдилар
18. ва саҳарларда алар мағфират талаб қилур эрдилар
19. ва аларнинг молларида савол қилгувчи (гадо) ва маҳрум учун ҳақ бўлур эрди.
20. Ва бордур нишонлар ерда яқин ишонгувчилар учун
21. ва ўз вужуддарингизда ҳам. Оё, боқмассизларми?
Инсон ер юзиға боқса. Худованди трим вужуди ва Анинг яккаю-ягоналигиға далолат қилувчи беҳисоб тшонларни кўрур. Хусусан ўз вужудиға вақт ила назар қилса, андин зиёда ва андин ажиброқ нишонларни топур.
22.    Ва осмондадур ризқларингиз ва ул нарсаки, ваъда қилинур сизларға.
23. Бас,қасамдур осмон ва замин Моликиға, албатта ул хабар ростдур сўзлаганларингиз каби!
Яъни, инсон ўзи сўзлаб турган сўзға нақадар ишонса, бу каломи покда андин ортиқ садоқат бордур, яъни, қиёмат келур ва ризқ баробар етиб турур. Худотнг ваъдаси албатта келур.
24.    Оё, етдими сизға Иброҳимнинг муҳтарам меҳмонлари хабарлари?
Ҳазрати Иброҳимға келган фаришталар воқеаси юқорида муфассал баён қилингандур.
25. Вақтики кирдилар алар анинг ҳузуриға ва "салом", дедилар. Ул ҳам деди: "Салом, таиимаган жамоа!"
26. Кейин ўз ахлин тарафлариға юрди ва келтирди бир семиз бузоқ
27. ва кейин қўйди ани аларға, деди: "На учун емассизлар?"
28. Бас, дилида алардин қўрқди. Алар дедилар: "Қўрқма!" Ва бир олим боладин башорат бердилар.
29. Кейин анинг хотини шовқин қилган ҳолда келди ва юзиға шапати урди ва деди: 'Туғмас кампир!"
30. Алар дедилар: "Шундоқ деди Парвардигоринг; албатта ул ҳккматлик, билгувчи зот!"
31. Ул (Иброҳим) деди: "Эмди муддаоларинг надур, эй элчилар (фаришталар)?"
32. Алар дедилар: 'Таҳқиқ, биз юборилдук бир гуноҳкор қавм тарафиға,
33. то ёғдирайлук алар устлариға сафол майда тошларни
34. ки, нишонлангандур Парвардигоринг қошида ҳаддин ошганлар учун.
35. Бас, чиқардук кимикн ул ерда мўминлардин бўлса.
36. Ва топмадук анда мусулмонлардин бир уйдин бошқани.
Яъни, Лут алайҳиссаломнингуйларики, анингбир ўзи азобдин сақланди.
37.    Ва қолдирдук у ерда бир ибрат ул зотлар учунки, қўрқурлар дарднок азобдин.
Яьни, бу кунларға қадар ул маҳомда барбодлик асарлари мавжуддур, Худодин қўрқувчилар
учун ибрати боқийдур.
38.    Ва (бордур ибрат) Мусо воқеасида ҳам. Вақтики юбордук ани Фиръавн тарафиға равшаи муъжиза ила.
39. Ва ул юз ўгарди ўэ қуввати ила ва деди: "Бу жодугардур ё жиинидур!"
40. Кейин Биз гарифтор қилдук ани ва лашкарларини ва отдук аларни дарёға ва улдур маломатға мустақиқ!
41. Ва Од қавмида ҳам. Вақтики юбордук аларға ёғини йўқ шамолни
42. ки, қўймас ҳеч бир нарсаники, удин ўтибдур, фақатгина ташлар чириган суяк каби.
43. Ва Самуд қавмида ҳам. Вақтики дейилди аларға: "Фойдаланинглар бир муддатғача".
44. Бас, бош тортдилар Раббиларин ҳукмидин, кейин тутди аларни бир қаттиқ овоз ва алар боқиб турар эрдилар.
45. Кейин туролмадилар ва ёрдам ололмадилар.
46. Ва ҳам (ҳалок қилдук) Нуҳ қавмларин бундин аввал, Таҳқиқ, алар фосиқ қавм эрдилар.
47. Ва бино қилдук осмонни қувват ила ва таҳқиқ, албатта Биз (қодирдурмиз) кенгайтиришға.
48. Ва тўшадук ерни. Бас, қандоқ яхши тўшагувчидурмиз!
Яъни, буюк осмон ва ерни ярапиувчи қудрат учун алардин каттароқ нарсаларни яратмак албатта мумкиндур. Бу қадар улуғ салтанат мужримлари учун оламнинг ҳеч бир еридин паноҳ топилмас.
49.    Яратдук икки қисмни — токи сизлар насиҳат олурсизлар.
Яъни, эркак ва урючиш (икки қисмни) яратишдин мурод бир-бириға муттазод трсалардур, чунончи, кеча ва кундуз, замин ва осмон, қоронғу ва ёруғ, оқ ва қора, хасталик ва соғлик, куфр ва иймон каби.
50.    "Эмди қочинглар Худо тарафиға: албатта ман Анинг тарафидин сизлар учун равшан қўрқитгувчиман.
51. Ва муқаррар қилманглар Худо ила бошқа бир маъбудии; албатта ман сизлар учун Анинг тарафидин равшан қўрқитгувчиман".
Модомики бутун жаҳон бир Зопшинг қабза ва тасарруфида бўлса, инсон бошқа нарса-ларни ташлаб Анинг тарафиға қочсин ва Ани яккаю-ягона билсин. Бундоқ қилмаган суратда тҳоятда хатарлик оқибатдин хавф бордур.
52. Мана шундоқ, келмади қеч бир пайғамбар алардин аввал ўтганларға ҳам, магар дедилар: "Жодугардур ё жиниидур!"
53. Оё, васият қилиб кетгандурларми бир-бирлариға? Балки алар саркаш қавмдурлар.
Ҳар замоннинг кофирлари шул жумлаға иттифоқдурларки, қачон бир пайғамбар келса, ани жодугар ёжинни дейилсин. Гўё аввалдин бир-бирлариға васият қилиб келган бўлсалар, лекин васиятни нимаға хрлурлар, ҳар қайсилари алоҳида саркаш жамоадурлар.
54. Бас, юз ўгаринг алардинки, сизға маломат бўлмас!
55. Ва насиҳат қилингки, албатта насиҳат фойда қилур мўминларға.
Яъни, таблиғ (Худонинг Китобини етказиш) силсиласи жорий турганда, анинг баракотидин иймон насиб бўлюнлар мусулмон бўлурлар ва мусулмонларға янада кўпроқ наф бўлур. Мункирларға эса Аллоҳ таолонинг ҳужжати собит бўлур.
56. Ва яратдим Ман жинларни ва одамларни фақат шунинг учунки, ибодат қилсинлар Манга.
57. Ман алардин ризқ тиламасман ва на Маига таом беришларин хоҳламасман.
58. Албатта Аллоҳ ризқ бергувчи, қувватлик, буюк тоқатлик зот!
59. Албатта бордур золимлар учун насиба ўттан ахбоблариға берилган насиба каби, бас, булар шошилмасинлар Мандин талабда!
60. Войдур кофирлар учун, аларға ваъда қилинган кунлардин!

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР