loader

003. Оли Имрон сураси

Мадинада нозил бўлган. 200 оятдан иборат

Сура номи луғатда "Имрон хонадони" маъносини билдиради. Қуръони каримнинг ушбу учинчи сураси Мадинада нозил қилинган, 200 оятдан иборат. Сурада Бадр, Уҳуд ғазотлари воқеалари, дин асосларидан қисобланган ақида ва шариат қонунлари, Аҳли китобдан бўлган насронийлар қақида батафсил сўз боради. Сурада Марямнинг отаси Имрон ва унинг аҳли-оиласи ҳақидаги қисса зикр қилингани учун сура шундай аталган.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
(Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман)

1.    Алиф, лам, мим.
Ушбу ҳижо, кесик ҳарфлар ҳақида Бақара сурасининг тафсири бошида батафсил тўхтаб ўтилган.

2.    Аллоҳдир, Ундан ўзга илоҳ йўқдир, У гирик ва қайюмдир.
Аллоҳ — бутун оламларнинг, коинот ва борлиқнинг, барча жонли-жонсиз мавжудотларнинг ягона Яратувчиси, Хожаси, Парвардигори. Унинг тенги ҳам, шериги ҳам, ўхшаши ҳам йўқ, Ундан ўзга ҳеч бир илоҳ йўкдир. У — туғмаган, тугилмаган, туғдирмаган. У — азалий ва абадий, ҳамма нарсага қодир Зот. У — ҳамма нарсани билувчи, кўрувчи, эшитувчи, У — макон ва замондан ташқари, барча нуқсон-камчиликлардан пок, холи. У ҳамиша тирикдир. Аллоҳ таолонинг "қайюм" сифати Унинг ҳар бир нарса устидан ҳукмрон эканини ва ҳар бир нарса Унинг сабабидангина мавжуд туришини англатади.
Ушбу сура бошланишидаги тақрибан саксон-тўқсон оят Нажрон насронийлари воқеаси хусусидадир. Нажрондан олтмиш насронийдан иборат ғаразли жамоа Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳузурларига келиб, Ислом ва насронийлик ўртасидаги низоли масалалар хусусида сўзлашишади. Улардан Абдулмасиҳ шу жамоатнинг амири, Айҳамус-Саййид маслаҳатчи ва Абу Ҳориса барчаларининг пешвоси эди. Ушбу воқеанинг тафсилотлари тарих ва сийрат имоми Муҳаммад ибн Исҳоқ китобида келтирилган. Насронийлар Исо алайхд^ссаломни Худонинг ўзи ёки Унинг ўғли ёхуд уч худонинг бири, деб эътиқод қилишарди. Суранинг илк оятларида тавҳид, яъни Аллоҳнинг ягоналиги, Унинг абадий тирик ва барча нарса устида қайюм тургани ва ҳамма нарса Унинг измида экани исботланади. Исо алайҳиссалом эса бу сифатлардан холидирлар. Сура давомида насронийлар ақидасининг нотўғри экани баён этилади.

3.    (Эй Муҳаммад), У сизга ўзидан олдингиларини тасдиқловчи Китобни ҳақ билан нозил қилди. Таврот ва Инжилни ҳам нозил қилдики;
Муфассирлар айтишади: "Нажрон элчилари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келишди. Улар Расули акрам аср намозини ўқиётган пайтларида масжидга кириб боришди. Устларида йўл-йўл кийим, жубба ва ридолар бор эди. Ҳорис ибн Каъбдек чиройли эдилар. Баъзи асҳоблар "Улар каби элчиларни кўрмаганмиз", дейишди. Намозлари вақти кирганида улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидларида машриққа қараб намоз ўқишди. У зот: "Индаманглар" дедилар. Кейин эса уларнинг амир ва саййидлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келишди. У зот: "Исломга киринглар", дедилар. Улар "Сендан олдин Исломга кирганмиз", дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ёлғон айтяпсизлар, "Аллоҳнинг боласи бор" дейишингиз, хочга ибодат қилишингиз ва чўчқа гўштини ейишингиз сизни Исломдан тўсади", дедилар. Улар: "Агар Исо Аллоҳнинг боласи бўлмаса, унинг отаси ким?" дейишди ва ҳаммалари бирлашиб Исо алайҳиссалом ҳақида Расулуллоҳ билан баҳслашиб кетишди. У зот: "Ҳар қандай бола ҳам отасига ўхшашини билмайсизларми?" дедилар. "Ҳа, шундай", дейишди. У зот: "Роббимиз ҳамиша тирик, ҳеч қачон ўлмайди, лекин Исо ўлади, шуни билмайсизларми?" дедилар. "Ҳа, шундай", дейишди. "Роббимиз ҳар бир нарсанинг устида қоим — ризқ бериб, ҳимоя қилиб туради, шуни билмайсизларми?" дедилар. Улар яна тасдиқлашди. "Исо буларнинг бирортасини қила ола- дими?" деб сўраган эдилар, улар: "Йўқ!" дейишди. "Робби- миз Исога онасининг қорнида Ўзи хоҳлаганидек сурат бер- ган, Роббимиз емайди, ичмайди, (одамлар билан) гаплаш- майди, шуни билмайсизларми?" дедилар. "Ҳа, шундай", дейишди улар. "Исонинг онаси худди бошқа аёллардек ҳоми- ладор бўлиб, қорнида кўтариб юрган, сўнг аёллардек кўзи ёриган, сўнг боққан, сўнг озикдантирган, ичган, гапирган, шундай эмасми?" дедилар. Улар яна маъқуллашди. "Ундай бўлса, қандай қилиб сиз гумон қилгандай бўлади?" деди- лар. Улар жим қолишди. Шунда Аллоҳ улар ҳақида Оли Имрон сурасининг аввалги саксон нечадир оятини нозил қилди". Аллоҳ таоло буларнинг ҳаммасини охирги нозил қилган китоби Қуръони каримда батафсил баён қилган, ундан олдин туширган Таврот ва Инжилда ҳам зикр этган.
 
4.    олдинги одамларга ҳидоят қилиб. Ва Фурқонни ҳам нозил қилди. Аллоҳнинг оятларига имон келтирмайдиганларга қаттиқ азоблар бор. Аллоҳ ғолибдир, интиқом олувчидир.
"Фурқон" ҳақ билан ботилни ажратувчи, яъни Қуръони каримдир. Илоҳий китоб хабар беряптики, Аллоҳ таоло инсонларни ҳидоят йўлига, ҳақ йўлга чорлаш учун Ўзининг самовий китоблари Таврот ва Инжилни нозил қилган эди. Аммо саркаш, итоатсиз инсонлар ушбу китобларнинг ҳукмларига итоат этишмади, ҳатто унинг ҳукмларини ўзгартиришгача боришди, Парвардигор ваҳийларини етказишга ҳаракат қилган пайғамбарларни хорлашди, ҳатто жисман маҳв этишгача боришди. Шунда Аллоҳ азза ва жалла охирги китоби Фурқонни, яъни ҳақ ва ботил орасини ажратиб берувчи Қуръони каримни нозил этди. Агар бу гумроҳ бандалар шунда ҳам Аллоҳ таолонинг оятларига имон келтирмайдиган бўлишса, унда Аллоҳ таолонинг охират дунёсидаги қаттиқ азобларига, жаҳаннам қийноқларига гирифтор бўлишади. Аллоҳни бундан ҳеч нарса тўса олмайди, чунки У ҳамиша, ҳар ишда ғолибдир, кофир ва мушриклардан интиқом (қасос) олувчидир!

5.    На ердаги, на осмондаги бирор нарса Аллоҳга асло яширин эмасдир.
Аллоҳ таоло шунчалик қудратли, ҳар ишга қодирки, ер устидаги, ер остидаги, борлиқ ва коинотдаги бирор нарса Унга яширин қолмайди. Дунё ва охиратда бўладиган ҳамма ишлар, воқеа ҳодисалар Аллоҳнинг илми, хоҳиш-иродаси, қудрати ва тақдири билан бўлади. У — ҳамма нарсадан огоҳ ва хабардор. У ҳукм-фармонларини инсониятга расул ва набийлари орқали юборган. Аллоҳ таоло бутун замину коинотни Ўзининг илоҳий низоми орқали бошқариб туради, Ўзи яратган махлуқлари ўртасида адолат ўрнатади. У кечасию кундузи содир бўлаётган ишлар, бандаларининг барча қилмишлари, ҳатто уларнинг дилидан ўтаётган хаёллардан ҳам яхши хабардордир. Қуръони каримда бундаи баён этилади: "Аллоҳ бизларга сизларнинг хабарингизни билдирди. Албатта, Аллоҳ ва Расули ишларингизни кўргай. Сўнгра ва яширин ва ошкора (ишлар)ни билувчи (зот — Аллоҳ)га қайтарилурсиз. Бас, (У) сизларга қилган ишларингиз хабарини берур" (Тавба, 94).
 
6.    У бачадонда бўлганларингизда хоҳлаган сувратига солувчидир. Ундан ўзга илоҳ йўқдир, У қудратли ва ҳикматлидир.
Аллоҳ таоло шунчалар қудратли, ҳар ишга қодирки, У ҳатто аёлларнинг бачадонидаги нарсаларни Ўзи истаган ҳолатга солувчидир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: "Эй инсонлар... Биз сизларга (Аллохршнг қудратини) баён қилиш учун сиз- ларни (отангиз Одамни) тупроқдан, сўнгра (Одам наслини) манийдан, сўнгра лахта қондан, сўнгра (шаклланиб) битган ва битмаган парча гўштдан яратдик. Биз хоқлаганимизча — муайян муддатгача бачадонларда қолдириб, сўнгра чакрлоқ хрлингизда (дунёга) чиқарурмиз" (Ҳаж, 5). Анас ибн Молик розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Албатта, Аллоҳ азза ва жалла бачадонга бир фариштани вакил қилган. У (фаришта): "Эй Роббим, у нутфа (бўлди)”, "Эй Роббим, у алақ (бўлди)", "Эй Роббим, у гўшт (бўлди)" дейди. Агар Аллоҳ таоло унинг яратилиши тугал бўлишини ирода қилса, фаришта "Эркакми ёки аёлми, бахтлими ёки бахтсизми, ризқи ва ажали қандай?" дейди ва булар онасининг қорнидаёқ битиб қўйилади", дедилар"

7.    У сизга Китоб нозил қилгандир, унда Китобнинг ўзаги саналган муҳкам оятлар ҳам бор, муташобиҳ оятлар ҳам бор. Дилларида отиш бўлганлар фитна қилиш ва ўзларича маъно бериш учун муташобиҳларига эргашишади. Ҳолбуки буларнинг маъносини Аллоҳдан ўзгаси билмайди.
Илмда собитлар: "Унга ишонганмиз, барчаси Парварди- горимиз ҳузуридандир", дейишади. Ақл эгаларигина насиҳат олишади.
Қуръони карим оятлари муҳкам ва муташобиҳга ҳам бўлинади. Бунинг ўзи алоҳида бир илм бўлиб, Қуръон илмлари фани бўйича мутахассис уламолар буни махсус ўрганишади. "Муҳкам" сўзи "маҳкам", "очиқ-ойдин", "бошқа ёққа буриб бўлмайдиган" деган маъноларни англатади. Қуръони каримда келган муҳкам — ойдин оятларнинг маънолари равшан, тушунилиши ҳам осон. "Улар китобнинг аслидир", яъни, ўша муҳкам оятлар Қуръон- нинг аслини ташкил қилади. "Муташобиҳ" сўзи луғатда "ўхшаш, бирини биридан ажратиш қийин" ва "шубҳали" деган маъноларни англатади. Бири-бирига ўхшаш нарса- лардан мурод нималигини билиш, қайсиниси ирода қилинаётганини ажратиш қийин бўлганидан улар "муташобиҳ" деб аталган. Усулул фиқҳ уламолари таърифида: "Муташобиҳ" лафзнинг ўзидаги махфийликдан иборат бўлиб, уни баён қилиб берадиган сиртқи белгилари йўқ ва унинг илмини Аллоҳ таоло Ўзига хос қилган ҳамда бандаларига тафсир қилиб бермаган лафздир". "Муташобиҳ" каломнинг энг махфий ва энг мубҳам тури ҳисобланади. Шу билан бирга, Аллоҳ таоло ирода қилган ҳикмат учун Қуръонда муташобиҳ оятларни нозил қилган. Лекин булар жуда ҳам оз бўлиб, кишиларнинг имонини синашга хизмат қилади.
Қуръони каримнинг муҳкам ва муташобиҳ оятлари борасидаги мақбул йўл шуки, иккинчи қисм оятларни биринчи қисмдагиларга мувофиқ қилиб кўриш лозим. Агар унга маъно ва мақсадда тўғри келса қабул қилинади, тўғри келмаса, рад этилади. Инсон ақли-фаҳми билан уларга маъно бермай, ҳақиқатни Аллоҳ таолога ҳавола қилади, оят зоҳирига имон келтириб, "Қаммаси Парвардигоримизнинг оятларидир" деб эътиқод этади. Чунончи, дин 
илмида комил ва собит мусулмонлар шундай қилишган. Дилларида ғарази ва бузуқлиги бўлган кимсалар эса бошқаларни йўлдан оздириш, улар орасига фитна солиш учун муташобиҳ оятлардан фойдаланишади, уларга ўз истакларига кўра, ўз билганларича маъно беришади. Оишадан (розийаллоҳу анҳо) ривоят қилинишича, "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юқоридаги оятни тиловат қилгач, бундай дедилар: "Агар маъноси равшан бўлмаган оятларга риоя этувчи кишиларни кўрсанг, билгинки, Аллоҳ таоло "Улардан ҳазар қилинглар!" деб айтган" ("Саҳиҳи Бухорий").

8.    ”Эй Парвардигор! Ҳидоят қилганингдан кейин яна дилларимизни буриб қўйма ва бизларга раҳматингни ато эт! Сен албатта кўп неъматларни ато қилувчисан”.
Илмда собит кишиларнинг Парвардигорларига дуолари яна ҳидоят қилганидан кейин дилларни буриб қўймаслик ҳақида бўлади. Ҳақиқатан, инсон учун Аллоҳга ва Унинг Расулига имон келтиргандан кейин шайтон васвасасига ёки дин душманларининг алдовига учиб, яна бошқа эътиқодларга ўтиб кетиш, бузуқ мазҳабларга эргашишдан ҳам ёмон иш йўқ. Аллоҳ таоло жуда кўп неъматларни инсонларга ато этиб қўйган. Буларнинг энг эътиборлиси, муҳими имон ва Ислом неъматидир. Ким бу неъматларга ношукрлик қилса, булардан маҳрум бўлади. Неъматларга шукр этмагани учун Парвардигор ғазабига учрайди, гуноҳга ботади.
Берилган неъматларга шукр қилиш фақат Аллоҳ таоло яхши кўрадиган нарсаларни қилиш билан камолига етади. Зеро, шукрнинг маъноси Аллоҳ неъматларини Ўзи яхши кўрадиган ва рози бўладиган жойларга ишлатишдир. Бунинг акси куфроналик, яъни неъматларни тарк этиш ёки Аллоҳ ёмон кўрадиган ерларда ишлатиш бўлади. Шукрнинг даражалари кўп: банданинг Аллоҳ таоло ўзига берган неъматларига шукр айтишдан ожизлигини билиши — шукр айтишдир. Аллоҳнинг буюк мағфиратини ва Унинг гуноҳларни беркитишини англаш ҳам шукр этишдир. Ўзи муносиб бўлмаса ҳам Аллоҳ неъматларни бериб қўйганини эътироф этиш ҳам шукрдир. Неъмат келганида чиройли тавозуъ кўрсатиш ва Аллоҳга бўйин эгиш — шукр. Шукр этишнинг ўзи Аллоҳ таоло неъматларидан бири эканини англаш ҳам шукрдир. Восита бўлганларга раҳмат-миннат- дорчилик айтиш ҳам шукрдир. Пайғамбар алайҳиссалом ҳадисларида келганидек: "Инсонларга раҳмат айтмаган одамдан Аллоҳ рози бўлмайди" (Абу Довуд, Термизий ва Ибн Ҳанбал ривояти). Неъмат берувчи Зотга эътироз бил- диришдан сакданиш ва чиройли одоб кўрсатиш ҳам шукрдир. Неъматни чиройли қабул қилиб олиш ва кичигини ҳам катта деб билиш ҳам шукр этишдир.
 
9.    "Эй Парвардигор! Сен ҳеч шубҳасиз келадиган Кунда одамларни тўплайсан". Аллоҳ албатта ваъдасини бузмайди.
Аллоҳ таоло қиёмат куни инсонларни ўлганларидан кейин қайта яратади ва барчаларини ҳисоб-китоб учун Ўз ҳузурида тўплайди. Бу иш Унга асло қийин эмас. Йўқ ердан инсонни бор қилган, она бачадонига тушган бир томчи нутфадан ҳамма аъзолари мавжуд чақалоқни ярата олган Аллоҳга ўлган инсонларни қайтадан яратиш, тирилтириш ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди. "Бирор нарсани (яратишни) ирода қилган вақтида Унинг иши фақатгина "Бўл!" демок,ликдир. Бас, у бўлур!" (Ёсин, 82). Ер юзини ўлганидан (яъни сувсизликдан экин-тикинлар қуриб, ҳеч нарса битмайдиган бўлиб қолганидан) кейин осмондан сув (қор- ёмғир) ёғдириб, ўсимликлар, дов-дарахтлар билан қоплаттирган Аллоҳ инсонларни ўлганларидан кейин янгидан тирилтиришга ҳам куч-қудрати етадиган Зотдир. Бу ҳакда Аллоҳ азза ва жалланинг Ўзи хабар беради: "Биз ўликларни ҳам (ўз жойларидан) мана шундай чиқарурмиз. Шояд, эслатма-ибрат олсанглар" (Аъроф, 57). Уларни илк бора яратган Зот ўлдирганидан сўнг ҳам руҳларини такрор жасадларига қайтаришга қодирдир.
 
10.    Кофирларнинг моллари ҳам, болалари ҳам Аллоҳнинг азобидан асло қутқара олмайди, ана шулар дўзах ёнилғисидир.
Дунё ҳаётида кофирлар кўпинча мол-дунёларининг кўплиги, бола-чақаларининг бисёрлиги билан мақтанишади. Ҳолбуки, булар дунё ҳаётидаги бир синовдир, ўткинчи саробдир. Қиёмат бўлганида кофирларни улар дунё ҳаётида ишонган мол-мулклари ҳам, бола-чақалари ҳам дўзах азобидан, охират ҳисоб-китобидан қутқариб қола олмайди. Айнан ўшаларгина дўзахни янада қиздириш, оловини ловуллатиш учун ёнилғи вазифасини ўтайди.

11.    Фиръавн авлоди ва улардан олдингиларга ўхшаб улар ҳам оятларимизни ёлғонга чиқаришди. Гуноҳлари туфайли Аллоҳ уларни жазолади, ахир Аллоҳнинг азоби қаттиқдир.
Инсоният тарихига назар солсангиз, Нуҳ алайҳиссалом қавми ҳам Аллоҳ азза ва жалланинг ваҳийларини ёлғонга чиқариб, Аллоҳнинг ғазабига учраган, қаттиқ тўфон барчаларини сувга ғарқ қилган эди. Кейин Од ва Самуд қавми ҳам худди улар каби Аллоҳ оятларини, пайғамбарлар даъватини ёлғонга чиқарди. Улар ҳам илоҳий жазога гирифтор бўлиптди. Мусо алайҳиссалом даврига келиб бадбахт фиръавнлар ва уларнинг авлодлари ҳам олдингиларнинг қилмишини қайтарди ҳамда улар ҳам кофирлиги ва мушриклиги учун Аллоҳнинг оғир азобига учради. Энди Макка кофирлари ва мушриклари ҳам олдинги қавмларнинг хатосини такрорламокда. Улар охирзамон Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссалом келтирган илоҳий ваҳийларни ёлғон санамоқда ва Пайғамбарга эргашишдан бўйин товламокда. Олдинги исёнкор ва саркаш қавмларни Аллоҳ азза ва жалла қандай қаттиқ жазолаган бўлса, Макка мушрикларини ҳам шундай аламли азобларга рўпара қилишга қодирдир. Аллоҳнинг азоби ниҳоятда қатгиқ, ундан ҳеч бир жон қочиб қутула олмайди.
 
12.    (Эй Муҳаммад), кофирларга: "Шак-шубҳасиз мағлуб бўласизлар ва жаҳаннамда тўпланасизлар, у ниҳоятда ёмон жойдир", денг.
Ушбу ояти кариманинг нозил бўлиши ҳақида бир неча ривоятлар бор. Ибн Аббос (розийаллоҳу анҳумо) айтади; "Аллоҳ Бадрда мушрикларни мағлуб этгач, яҳудийлар: "Аллоҳга қасам, бу Мусо бизга башорат қилган умумий пайғамбардир. Биз китобимизда унинг сифат-аломатларини топган эдик. Унинг байроғи асло пасаймайди", дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тасдиқлаб эргашмоқчи бўлишди. Шунда баъзилари: "Шошманглар, унинг бошқа жангини ҳам кузатайлик-чи", дейишди. Уҳудда мусулмонлар енгилгач, улар иккиланишди ва: "Аллоҳга қасам, бу ўша эмас", дейишди. Уларда бадбахтлик устун келиб, Исломни қабул қилишмади. Расулуллоҳ билан ўрталаридаги шартномани бузишди. Каъб ибн Ашраф Қудий олтмиш отлиқ билан Маккага, Абу Суфеннинг олдига борди ва улар билан (мусулмонлар зарарига) келишиб: "Сўзимиз бир жойдан чиқади", деди. Кейин эса Мадинага қайтиб келишди. Шунда Аллоҳ таоло улар ҳақида ушбу оятни нозил қилди".
 
13.    (Эй яҳудийлар), тўқнашган икки гуруҳда сизларга ибрат бор: бири Аллоҳ йўлида жанг қилади, бошқаси куфр келтиради. Ва улар душман икки баробар кўплигини кўзлари билан кўриб туришар эди. Аллоҳ хоҳлаганини ёрдами билан қувватлантиради. Бунда оқилларга албат- та ибрат бор.
Ушбу воқеа Бадр жангида содир бўлган: мусулмонлар мушрикларнинг ўзларидан икки-уч баробар кўплигини кўзлари билан кўриб туришар эди. Шунга қарамай, улар Аллоҳнинг нусрати билан ғолиб чиқишди. Уруш тугаб, Мадинага қайтиб боришгач, Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) яҳудийларни тўплаб: "Эй яҳудийлар, ҳақ Пайғамбар эканимни билдингиз, Аллоҳ таоло Қурайш бошига солган кулфатлар сизларга ҳам келмай туриб Исломга киринглар", дедилар, Аммо улар: "Урушмаган бир неча қурайшликни мағлуб қилганинг билан мағрурланма, бизнинг кучимизни урушганда биласан", дейишди. Шунда юқоридаги ояти карима тушган. Айрим муфассирлар юқоридаги икки оят Расулуллоҳ алайҳиссалом билан тузилган битимни бузган, Бадр ва Уҳуд жанглари орасида мусулмонларга қарши уруш қилган биринчи яҳудий қабиласи — Бани Қайнуқоъ қабиласи ҳақида тушган, дейишади.
 
14.    Аёллар, болалар, олтин ва кумуш хазиналари, чопқир отлар, чорва ва экинларга муҳаббат одамларга чиройли кўрсатиб қўйилди. Булар дунё ҳаётининг ўткинчи фойдаларидир, Аллоҳ ҳузурида эса гўзал қайтиш жойи бор.
Инсон зоти фитратан мол-дунёга ишқибоз, интилувчи қилиб яратилган. Инсонга аёллар, турли бойликлар, улов воситалари, чорва молларию экин-тикинлар зийнатли қилиб қўйилган, Исломда мол дунёга қаттиқ муҳаббат ҳам, таркидунёчилик ҳам бирдай қораланган. Бойлик ва фақирлик кишига неъмат ҳам, азоб сабаби ҳам бўлиши мумкин. Зеро, инсон бойлик ё фақирлик билан имтиҳон қилинади. Бойлик инсонларга вақтинча берилган бир омонат, ҳақни топишда бир васила, деб қаралса, ҳақиқатан ҳам у бир неъмат бўлади. Фақирлик эса ёмон ишларга — гуноҳларга етакловчи ишлардан қайтарса, ҳақиқатан ҳам у буюк неъмат саналади.
Дунё бир восита холос, нимага восита бўлса, шунинг ҳукмини олади. Агар у саодатга, савобга эриштирса, дунё қийматлидир. Агар у гуноҳларга етаклаб борса, дунё энг ҳақир, паст нарсадир. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳис- саломнинг бундай ҳадислари бор: "Аз-зуҳду фид-дуня юриҳул қолба вал бадана вар-роғбату фиҳа туксирул ҳамма вал ҳазана", яъни дунёга рағбат қилмаслик, аҳамият бермаслик, дунё ишларидан четланган бир обид ва зоҳид банда бўлиш қалб ва вужудга ором бағишлайди, дунёга рағбат қилиш, уни севиш эса ғам ва маҳзунликни зиёда қилади. Шайх Фаридуддин Атторнинг "Мантиқут-тайр" асарида Исо алайҳиссалом ва шайтон мунозараси ҳақида ибратли бир ҳикоят бор: Бир куни Исо алайҳиссалом бошига ёстиқ ўрнига бир ғиштни қўйиб ухлаб ётган эди. Кўзини очиб қараса, қаршисида лаънати Иблис турган эмиш. У Исо Масиҳга: "Менинг ғиштим устига бош қўйиб ухлабсан, демак менинг молимни ишлатиб, менга ўзингни бойлабсан. Чунки жумла дунё дахлсиз менинг мулким ҳисобланади, шу синиқ ғишт ҳам менинг молимдир", дебди. Исо алайҳиссалом ғиштни олиб, отиб юборди ва ерга бош қўйиб уйқуга кетди...
Молга ҳирс қўйиш, уни тўплашга рағбат кўрсатиш, жо- йига сарфлаш ўрнига бахиллик билан босиб ётиш Исломда  
қаттиқ қораланади. Лекин ҳадиси шарифга мувофиқ, зако- ти адо қилинган мол тўпланган ҳисобланмайди. Бойлик обрў- мартаба ёки фахр-кибрланиш асоси эмас. Баъзан кўча-кўйда, тўй-маросимларда айрим нодон кишиларнинг бой-бадавлат кишиларга бошқачароқ ҳурмат-эҳтиром кўрсатишини, ол- дида ялтоқланиб, айланиб-ўргилишини, нима қилиб бўлса- да унга яхши кўринишга уринишини кўрамиз. Ҳолбуки, ўша одам илм аҳли эмас ёки яхши фазилатлар соҳиби ҳам эмас ёхуд динига, миллатига, ватанига катта хизматларни дўндириб қўйган салоҳиятли инсон ҳам эмас. Шунчаки Аллоҳнинг иродаси билан бугун мулк-бойлик эгаси бўлган. Дунёни ато қилган Аллоҳ эртага уни олиб қўйса, у яна аслига, ўша оддий одамга айланади-қолади.
Дунёга янги келганимизда яланғоч танамизни сув билан ювиб, бир парча матога ўраб қабул қилишади. Дунё билан хайрлашаётганимизда ҳам яланғоч танамизни сувда ювиб, бир парча матога ўраб кузатишади. Бу фоний дунёдан улушимиз шу бўлгач, нега унинг бойликларига бунчалик ҳарисмиз? Нега унинг матоҳларини тўплашга уринаве- рамиз, сира тўймай йиғаверамиз? Дунё ортда қолади, охи- рат эса қаршимизда турибди. Шундай бўлгач, ортда қола- диган нарсага қизиқиб, муҳаббат қўйиб нима қиламиз?
Оқил кишилар учун мол-дунё жуда қаттиқ офатдир, қийин имтиҳондир. Агар у мўминнинг қўлига тушса-ку, яхши... У буни Аллоҳнинг бир синови сифатида қабул қилиб, уни жойига сарфлайди, яъни оиласининг нафақа- сидан ортганини садақа ва эҳсон қилади, молининг зако- тини беради, муҳтожларга хайриялар учун ажратади, Аллоҳ буюрган бошқа савобли ишларга харжлайди. Аммо имони суст ёки имонсиз кимса дунёга муҳаббат қўйса, мол-дунё ишқига гирифтор бўлса, унинг ҳолига вой, деяверинг. У бойлик кетидан тинимсиз елиб-югуради, ҳаром молтўплай- ди, бахиллик билан уни сарфлашдан воз кечади ва тўплаб- кўпайтиришга зўр беради. Унинг кўзини ҳирс пардаси қоплаб, ҳеч нарсани кўрмай қолади.
Олтин-кумуш хазиналари, шириндан-шакар фарзанд- лар ҳам, пешонаси ёки оёқларида нишони бўлган чопағон отлар ҳам, чорва ҳайвонлари сурувию экин-тикинлар ҳам дунё ҳаётида одамларга чиройли кўрсатиб қўйилган, бу неъматларни истамайдиган одам топилмайди. Аммо буларнинг ҳаммаси вақтинчалик, ўткинчи нарсалардир. Аллоҳ таоло ҳузурида эса абадий роҳат-фароғат маскани бўлган жаннатлар бор, улар Аллоҳдан қўрқадиган имонли кишиларга аталган.
 
15.    (Эй Муҳаммад), "Сизларга булардан ҳам яхшироғини айтайми, тақводорларга Парвардигорлари ҳузурида остидан анҳорлар оқиб турувчи, унда абадий яшаладиган жаннатлар, покиза жуфтлар ва Аллоҳ ризоси бор, Аллоҳ албатта бандаларини кўриб турувчидир", денг.
Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбарига баён этяптики, дунёда инсонларга бериб қўйилган барча мол-дунё ва зийнатлардан яхшироқ нарса Бизнинг ҳузуримизда тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган, остидан анҳорлар оқиб турувчи гўзал жаннат боғларидир, уларда абадий яшалади. Уларда покиза жуфтлар ҳам бор. Булардан ҳам аълоси Аллоҳ таолонинг розилиги бор. Аллоҳ Одам ва Ҳаввонинг гуноҳи учун маълум вақтгача жаннатдан туширди ва душманлари шайтон билан бирга Ер юзида бир муддат яшашга маҳкум этди. Авратлари очилиб қолган Одам фарзандларига ерда ҳаёт кечиришлари учун либос ва зийнатларни ҳам ато қилди.
Душман, яъни шайтон алдови сизларни жаннат либосидан маҳрум қилди. Гуноҳлар сизларни яланғоч киши ҳолига туширди. Энди сизларга дунёда қандай либосда бўлишин- гизни ўргатяпмиз. Қандай либос кийманглар, ҳамиша тақ- вода бўлинглар, Аллохдан қўрқинглар. Шайтон фитнаси- дан қутулиш йўли эса фақат тақводир: "Гақво либоси қам- масидан яхшидир" (Аъроф, 26). Ким Аллоҳдан қўрқса, Унинг амр-фармонларига итоатда бўлса, Уни ирфон орқали та- ниса, ихлос ва муҳаббат ила сева олса, авратини, яъни гуноҳларини тўсувчи энг яхши либос эгаси бўлади. Бун- дайларнинг мукофоти эса бир замонлар Одам ва Ҳавво макон тутган ҳамда улар насли ҳамиша орзу қиладиган жаннат боғларидир. Тақво қилмаганларнинг гунохдарини эса Аллоҳ таоло ҳар вақт, ҳар ерда фош қилиб қўяди.
 
16.    Улар: "Парвардигоро, бизлар имон келтирдик, гу- нохдаримизни кечир ва дўзах азобидан асра!" дейдиган- лардир.
Аллоҳ таолонинг розилигини топган, жаннатига мушарраф бўлган тақводор инсонлар дунё ҳаётида имон, Исломда, ҳидоят йўлларида яшаб ўтишди. Улар ҳамма жойда, ҳамма вақтда Парвардигорларига: "Сенга имон келтирдик, қилган гуноҳ ва хатоларимизни кечир, бизларни дўзах азобидан асра!" дея илтижо қилувчилардир. Анас ибн Моликдан (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кўпинча: "Аллоҳумма атина фид-дуня ҳасанатав ва фил ахироту ҳасанатав ва қина ъазабан-нар" деб дуо қилар эдилар". Маъноси; "Аллоҳим, дунёда ҳам, охиратда ҳам менга яхшилик бер ва дўзах азобидан асра!" (Имом Бухорий ривояти).

17.    Улар сабрлилар, ростгўйлар, қаноатлилар, эҳсон қилувчилар ва саҳарда истиғфор айтувчилардир.
Ушбу ояти каримада мўминларнинг бир неча сифатлари баён зтилмоқда: улар бошларига тушган ҳар бир ишда чиройли сабр қилишади, ҳамиша, ҳар жойда фақат рост гапиришади, борига ҳам, йўғига ҳам қаноат этишади, бошқаларга эҳсон (яхшилик) қилишади. Уларнинг энг яхши фазилати — саҳар чоғлари Парвардигорларига истиғфор айтишади. Инсон билиб-билмай қилган гуноҳларига сидқидилдан пушаймон бўлса, тавба қилиб истиғфорлар айтса, Ҳақ таолонинг йўлига қайтса, иншаалоҳ, гуноҳлари мағфират этилади, ёмонликлари яхшиликка алмаштирилади. Шунинг учун у ҳамиша Яратганнинг раҳмат-мағфиратидан умидвор бўлиши, яхши амаллар қилиши ва афсус- надоматлари билан Унга астойдил тавба қилиши лозим. Шунда унинг тоғча гуноҳи бўлса ҳам кечирилади. Аллоҳ таоло Ўз ҳабиби Ҳазрати Муҳаммадга (алайҳиссалом) амр қилиб айтади: "(Эй Муҳаммад), ўз жонларига (гуноҳ билан) зулм қилган бандаларимга айтинг: "Аллоҳнпнг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. Албатта, Унинг Ўзи мағфиратли ва раҳмли Зотдир" (Зумар сураси, 53-оят). Саҳар вақти, яъни туннинг охирги қисми, тонг отишидан олдинги вақт дуо ва истиғфорлар қабул қилинадиган онлар ҳисобланади. Пайғамбар алайҳиссаломдан ривоят қилинган бир ҳадисда айтилишича, "Ҳар кеча туннинг охирги, учинчи қисмида Аллоҳ таоло: "Ким дуо қилса — ижобат этаман, ким сўраса — бераман, ким истиғфор айтса — гуноҳидан кечаман", дейди".
 
18.    Аллоҳ, фаришталар ва илм эгалари ҳам адолатли ҳукм юритувчи ёлтиз Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига гувоҳлик беришди. Ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир. У қудратли ва ҳикматли Зотдир.
Ушбу ояти карима тавҳиднинг тамал, асос қоидалари- дандир. Бунга Аллоҳ азза ва жалла, Унинг фаришталарию илм эгалари гувоҳлик беришган. Яна Унинг барча махлу- қотлар орасида адолатли ҳукм юритишига ҳам гувоҳлик беришган. Ундан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ, бўлиши ҳам мумкин эмас. У яратганларидан ҳеч бирига ўхшамайди. Қуръони каримда бундай баён этилган: "Бирон нарса У зотга ўхшаш эмасдир. У эшитувчи ва кўриб турувчидир" (Шўро, 11). Яратганлари ҳам Унга зотидаю, ишларида, исмларию сифатларида, ҳуқуқидаю бошқа жиҳатларда асло ўхшашмайди. Ҳеч нарса, у қанчалар кучли, қудратли бўлмасин, Уни ожиз қолдира олмайди. Ҳеч бир нарса Унга оғир келмайди, ҳеч бир мавжудот Уни кучда енга олмайди. Қуръони карим бундай таълим беради: "На осмонлардаги, на Ердаги бирор нарса Аллохдан қочиб қутулувчи эмасдир. Зотан, У билим ва кудрат эгаси бўлган Зотдир" (Фотир, 44). Оятдаги "Ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир" жумласи тавҳид калимасидир. Барча пайғамбар- ларнинг чақириғи ҳам шу эди. Мўмин-мусулмонлар бунга имон келтиришлари шарт.
Оят хусусида Калбий айтади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинада турганларда Шом роҳиблари- дан икки нафари келди. Улар Мадинани айланиб чиқиб: "Бу шаҳар охирзамонда чиқадиган пайғамбарнинг шаҳри- га жуда ўхшар экан", дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўргач эса у зотнинг белги-сифатлари- дан танишди ва: "Сиз Муҳаммадмисиз?" деб сўрашди. Пай- ғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам "Х,а", деб жавоб қил- дилар. Шунда улар: "Сиз Аҳмадмисиз?" деб сўрашди. У зот яна: "Ҳа", дедилар. Улар: "Биз сиздан гувоҳлик ҳақида сўраймиз. Агар бизга айта олсангиз, сизга имон келтириб- тасдиқлаймиз", дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Сўрайверинглар", деганларидан сўнг улар: "Аллоҳнинг Китобидаги энг улуғ гувоҳлик ҳақида бизга хабар беринг", дейишди. Шунда Аллоҳ ушбу оятни нозил қилди. Улар Исломга кириб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни тасдиқлашди".
 
19.    Аллоҳ наздидаги мақбул дин Исломдир. Китобийлар билиб туришса ҳам ўзаро ҳасад туфайли тортишувга боришди. Ким Аллоҳнинг оятларига куфр келтирса, Аллоҳ албатта тез ҳисобга тортувчидир.
Аллоҳ, шунингдек, Унинг фаришталари ва тамоми илм ахдлари Аллохдан ўзга ибодат қилинувчи илоҳ йўқлигига, замину коинотда фақат Унинг ҳукм юритувчи эканига гувоҳлик беришади. Ширк бутунлай ботил, зарарли ақидадир. Барча замонлардаги олим ва мутафаккирлар ягона Илоҳга сиғинишга, тавҳидга (илоҳнинг ягоналигига) даъват қилиб ўтишган. Ҳозирги замонда тавҳид шунчалар очиқ-ойдин ҳақиқатга айландики, унинг зиддига бирор сўз айтиш нодонлик, гумроҳлик ва эсипастлик бўлиб қолди. Ҳатто мушриклар ҳам Ҳақ дин келтирган хабарларга қойил қолишдан, уларни тан олишдан ўзга чора топа олмай қолишди. Тавҳид ақидасини олиб келган Ислом Аллоҳ томонидан барча замон ва маконлар учун муносиб кўрилган ҳақ диндир.
Ояти каримада "Аллоҳ наздидаги мақбул дин Исломдир" дея бежизга таъкид этилмаяпти. Чунки Ислом қиёматгача бутун инсониятга юборилган охирги мукаммал диндир. Бу дин ўз номига муносиб равишда одамларни тинчлик, адолат, яхшилик, эҳсон, раҳмдиллик, меҳр-шафқат, эзгуликка буюради. Бу дин инсонларни зулм, истибдод, фитна-фасод, ёмонлик, душманлик, бузғунчилик, тажовузкорликдан қайтаради. У тенглик, аҳиллик, тотувлик, ўзаро ҳурматни тарғиб қилади, аёллар шаънини кўтаради. Исломда бир одамнинг иккинчисидан ортиқча- лиги, афзаллиги йўқ. Бир рангдагининг бошқасидан, бир миллатнинг иккинчисидан, эркакнинг аёлдан устунлиги йўқ. Ислом таълимотига кўра, Аллоҳ таоло одам наслини битта жинсдан (тупроқдан), барчаларини тароқ тишларидай баробар қилиб яратган. Устунлик, афзаллик фақат тақво биландир. Ислом гўдакни қандай эмизиш, марҳумни қандай дафн этиш, меросни қай усулда тақсимлаш, етимни ҳаққини ҳимоялаш, жониворларни қандай ов- лаш, уй ҳайвонларини қандай боқиш, ота-онани ҳурматлашу бемор ҳолини сўраш, қандай еб-ичишу қандай кийинишгача, қандай олди-сотди қилишу жамият аъзолари билан қай йўсинда муносабат ўрнатишгача — ҳамма нарсани қамраб олган, барча масалаларни ислоҳ қилади. Ис- лом одамни ҳаёт уммонидан охират манзилига соғ-омон олиб ўтувчи нажот кемасидир.
 
20.    Агар сиз билан тортишишса: "Мен ҳам, менга эргашганлар ҳам тамоман Аллоҳга бўйсундик", денг. Ва Аҳли китоблар ҳамда жоҳиллардан: "Сизлар ҳам бўйсун- дингизми?" деб сўранг. Улар агар Исломни қабул қилиш- са, албатта, ҳақ йўлни топган бўлишади, юз ўгиришса, у ҳолда вазифангиз фақат етказишдир. Аллоҳ бандалари- ни кўриб турувчидир.
Яъни, эй Пайғамбарим, Аҳли китоблар (яҳудий ва насронийлар) ҳам, китоб берилмаган саводсиз мушриклар ҳам сиз билан тавҳид дини ва охирги Пайғамбар келиши ҳақида тортишгудек бўлишса, айтингки, "Мен ҳам, менга эргашувчилар ҳам яккаю ягона Аллоҳга чин эътиқод би- лан бўйсундик, сизлар ҳам бизнинг ҳақ йўлимиздан юриб, Аллоҳга бўйсундингизми?" Чунки уларнинг бу тортишув- лари Аллоҳнинг ҳақ динини инкор этиб, ботил шубҳага боришдан бошқаси эмас. Улар Исломга кирганларида тўғри йўлни топган бўлишарди, агар бундан юз ўгириптса, ҳадеб қайғураверманг, чунки сизнинг ишингиз фақат ваҳийла- римизни етказишдир, уларни ҳидоят ёки залолатга йўллаш Парвардигорингизнинг иродасидир.
 
21.    Аллоҳнинг оятларини инкор қиладиган, пайғамбарларини ноҳақ қатл этадиган, инсофга чақирадиганларни ўлдирадиганларга оғир азобнинг хабарини беринг.
Яъни, эй суюкли Пайғамбарим, Аҳли китобларни жамлаб эслатингки, улар содир этган ишлар ва Аллоҳнинг шариатига киритган ўзгартишлар фақат уларнинг ўз зараригадир. Чунки улар Аллоҳ таолонинг оятларини ёлғонга чиқариб, инкор этишади, У зот юборган пайғамбарларга итоат этмай уларни маънан хорлашади, жисман қатл этишади, яхшиликка, инсофга, адолатга чақирувчиларни эса ўлдиришгача боришади. Бундай кимсалар жиноятларимиз жазосиз қолади, деб хомтама бўлишмасин, охиратда уларни оғир, аламли азоб-қийноқлар кутиб турибди.
 
22.    Ана шулар дунё ва охиратда амаллари беҳуда кетадиган ва бирор мададкори бўлмайдиганлардир.
Шаккокликка бориб, Аллоҳ таолонинг оятларини ёлғонга чиқарадиган, пайғамбарларга зулм ўтказиб, уларни ҳатто ўлдиришгача борадиган, инсоф ва диёнатга даъват этувчиларни жисман йўқ қиладиган ана шундай кимсаларнинг дунё ва охиратдаги барча амаллари ҳабата (беҳуда) кетади. Қиёмат куни уларни оғир азоблар кутиб турибди. Бу жазодан қутқара оладиган, уларга ёрдам берадиган бирорта мададкорлари, ҳомийлари бўлмайди.
 
23.    Китобдан насибадор бўлганлар ўз ораларида ҳукм юритишлари учун Аллоҳнинг Китобига чақирилишса, бир гуруҳнинг юз ўгириб ортига қайтишини кўрмайсизми?
Аллоҳ таолонинг самовий китоблари билан шарафланганлар ўз ораларида ҳукм чиқариш учун Аллоҳнинг Китобига (Қуръонга) чақирилишса, уларнинг бир гуруҳи юз ўгириб кетди. Уламолар ушбу оятнинг нозил бўлиши сабаблари хусусида бир неча хил фикр айтишган. Суддий айтади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яҳудийларни Исломга чақирдилар. Шунда Нўъмон ибн Арфа: "Эй Муҳаммад, юр, роҳиблар олдига бориб, ҳукм сўраймиз", деди. У зот: "Йўқ, Аллоҳнинг Китобига қараймиз", дедилар. У эса: "Роҳиблар олдига борамиз", деб туриб олди. Шунда Аллоҳ ушбу оятни нозил қилди". Икрима ва Саид ибн Жубайр Ибн Аббосдан (розийаллоҳу анҳумо) ривоят қилади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яҳудийларнинг мадрасаларига бориб, уларни Аллоҳга даъват қилдилар. Наим ибн Амр ва Қорис ибн Зайд айтишди: "Эй Муҳаммад, сен қайси диндасан?". У зот: "Иброҳим миллатидаман", дедилар. Улар: "Иброҳим яҳудий эди-ку!" дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Юринглар, Тавротга қараймиз, у орамизда ҳакамдир", дедилар. Улар бош тортишгач, Аллоҳ ушбу оятни нозил қилди". Калбий эса бундай дейди: "Бу оят Қайбар яҳудий- ларидан зино қилганлар ва яҳудларнинг Расулуллохдан зинокорларнинг жазоси ҳақида сўраганлари тўғрисида нозил бўлган" (Али ибн Аҳмад Найсобурий, "Асбабун- нузул", Тошкент, 2009 йил, 78-бет).
 
24.    Уларнинг: "Саноқли кунлардан ташқари бизларга ҳеч қачон дўзах ўти тегмайди", деганлари бунга сабабдир. Тўқиган ёлғонлари уларни динларидан адаштирди.
Яҳудийларнинг бир гуруҳи "Бизлар дўзахда атиги қирқ ёки етти кун азобланамиз, кейин Аллоҳ бизларни жаннатига киритади", деган бузуқ ақидада бўлган. Улар бундай қабиҳ ёлғонни тўқибгина қолмай, унга ўзлари ҳам ишонишди ва гуноҳларига тавба қилиш ўрнига уларни тарк этмай, янада кўпайтиришаверди. Оқибатда динларидан адашиб, залолатга кириб кетишди. Энди уларни охиратда фақат аламли қийноқлар кутиб турибди.
 
25.    Шубҳасиз келадиган Кунда уларни тўплаганимизда, ҳар бир жон эгаси зулм кўрмай қилмишига яраша жазосини тўла олганида уларнинг ҳоли нима бўларкин?
Яҳудийларнинг олдин ўтган катгалари: "Бизлардан ҳар ким қанча гуноҳ қилса ҳам дўзахда бир неча кундан ортиқ қолмайди", деб айтиб кетишган экан. Ана шу тўқилган ёлғон бу қавмни динидан адаштирди, улар бу даъвога маҳлиё бўлиб, алданиб, кўнгилларига келган номаъқулчиликларни қилишаверди ва гуноҳкорлардан бўлишди. Энди келишига асло шак-шубҳа бўлмайдиган Қиёмат кунида, уларнинг Аллоҳ ҳузурида тўпланганида ҳоли нима бўлишини ўзингиз билиб олаверинг.
 
26.    Айтинг: "Эй барча оламларнинг подшоҳи Аллоҳим! Хоҳлаганингга салтанат берасан ва хоҳлаганингдан салтанатни тортиб оласан, истаганингни азиз қиласан, истаганингни хор қиласан. Барча яхшиликлар Сендадир ва Сен албатта ҳамма нарсага қодирсан".
Аллоҳ таоло нозил қилган баъзи китобларда шундай хитоб бор экан: "Мен — Аллоҳман! Барча подшоҳлар- нинг қалблари ва инон-ихтиёрлари Менинг измимда- дир. Агар бандалар Менга итоат этишса, подшоҳларни уларга меҳрибон қилиб қўяман" (Абул Баракот Наса- фий тафсири).
Ибн Аббос ва Анас ибн Молик розийаллоҳу анҳумо айтишади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккани фатҳ қилиб, умматларига Форс ва Рум ерларини эгаллашни ваъда қилгач, мунофиқ ва яҳудийлар: "Ҳайҳот ва ҳайҳот! Муҳаммад Рум ва Форс ерларини қанақасига фатҳ қила оларди. Улар кучли ҳимояланган, қудратли давлатлардир. Муҳаммадга Макка билан Мадина етмай қолибдими, яна Рум ва Форс ерларини ҳам истаб қолибди", дейишди. Шунда Аллоҳ ушбу оятни нозил қилди. Қатода айтади: "Бизга зикр қилиндики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Парвардигорларидан Форс ва Рум мулкларини умматлари томонидан эгалланишини сўрадилар. Шунда Аллоҳ ушбу оятни нозил қилди". 

27.    кечани кундузга киритасан ва кундузни кечага кири- тасан, ўликдан тирикни чиқарасан ва тирикдан ўликни чиқарасан ҳамда хоҳлаганингга туганмас ризқ берасан".
Аллоҳ таоло шунчалар қудратли, ҳар нарсага қодирки, Унга кеча ва кундузни алмаштириш, ўликдан тирикни, тирикдан ўликни чиқариш ҳеч қандай машаққат туғдир- майди. Ҳақиқатан кеча ва кундузнинг алмашуви ўзича осонгина кечармикин? Агар буни Аллоҳ бошқариб, ни- зомга солиб турмаса, уларнинг ўрни ёки алмашув вақти бузилиб кетмайдими? Агар инсонлар ҳам бунга қодир бўлишса, қани бирор кеча ўрнига кундузни ёки аксинчасига алмаштириб кўришсин-чи! Ўликдан тирик, тирикдан ўлик чиқариш ҳам Аллоҳ таолонинг буюк яратувчилик қудратига ва иродасига далилдир. Бир томчи ўлик шаҳват сувидан тирик жон, яъни жонзот яратилиши, ўлик тухумдан тирик жўжа ёки тирик пилла қуртининг пилла ичида ўлиб, кейин яна тирик капалакка айланиши, кофирдан мўминни, мўминдан эса кофирни дунёга келтириши каби мисоллар ана шунга далил бўлади. Яна Аллоҳ таоло барчага ризқ бериши баробарида хоҳлаганига туганмас ризқ ато этади.
 
28.    Мўминлар мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутишмасин. Ким шундай қилса, унинг Аллоҳ билан алоқаси бўлмайди. Эҳтиёткорлик юзасидан қилинса, мумкин. Аллоҳ сизларни Ўзидан огоҳ қилади ва қайтиш Аллоҳгадир.
Оятдаги "дўст" дея таржима қилинган "валий" сўзи ушбу оятда кўплик шакли билан "авлиё" кўринишида келган. Валийлар нафақат дўстлар, балки ишончли одамлар, иттифоқчилар, яқин кишилар маъноларини ҳам билдиради. Мўмин киши фақат мўминларнигина дўст тутади. Ушбу оят нозил қилинган пайтда Мадинада яшовчилар Маккадаги мушрик ва кофир яқинлари ҳамда қариндошлари билан алоқаларни узмасликка интилишарди. Аллоҳ таоло огоҳлантиряптики, ким улар билан алоқани узмаса, Аллоҳ билан алоқа қила олмайди. Фақат эҳтиёт юзасидан улар билан юзаки боғланиш мумкин, аммо бу алоқалар Ислом таълимотига ва мусулмонларнинг манфаатларига мутлақо халал етказмаслиги керак.
 
29.    (Эй Муҳаммад): "Дилларингиздаги нарсани яширсангиз ҳам, ошкор қилсангиз ҳам Аллоҳ билади, чунки У осмонлару Ердаги нарсаларни билади, Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир", денг.
Эй Пайғамбарим, пинҳона равишда мушриклар билан алоқа ўрнатишни ўйлаб турган мусулмонларга айтингки, Аллоҳ таоло дилларингиздаги, хаёлингиздан ўтаётган нарсаларни ҳам билиб туради. Еру осмонлар орасидаги ҳамма нарсани билиб-кўриб турувчи Зотга сизларнинг яширинча ёки ошкора қилаётган барча қилмишларингиз кундай рав- шан. Чунки У ҳар ишга қодирдир. Аллоҳ таоло айтади: "Шубҳа йўқки, Аллоҳ уларнинг яширган нарсаларини ҳам, ошкор қилган нарсаларини ҳам билур" (Нахд, 23).
 
30.    Ҳар бир жонга қилган яхши амали ҳам, ёмон амали ҳам кўрсатиб қўйиладиган Кунда у гуноҳларидан узоқда бўлишни хоҳлаб қолади. Аллоҳ сизларни Ўзидан огоҳ қилади, Аллоҳ бандаларига албатта меҳрибондир.
Бирор жон эгаси йўқки, Қиёмат куни, инсонларнинг яхши амаллари ҳам, ёмон ишлари ва гуноҳлари ҳам очиқ кўрсатиб қўйиладиган даҳшатли бир кунда ўзининг қилган гуноҳларидан узоққа қочишни истамаган бўлсин. Аллоҳ таоло Ўзининг Китобида бандаларини бундан кўп марта огоҳлантирди. У ўта меҳрибон ва раҳмли Зот бўлгани учун Ҳисоб куни бандаларининг қийин ҳолатга тушишини истамайди, шунинг учун дунё ҳаётида ёмон амаллар ва гуноҳлардан узокда бўлиш ҳақида огоҳ этади. Аллоҳ таоло айтади: "Ҳар бир жон фақат ўзи учун тортишадиган ва ҳар бир жон қилган амалининг (мукофотини) ноҳақлик қилинмаган ҳолда тўла оладиган Кунни эсланг!" (Наҳл, 111).
 
31.    (Эй Муҳаммад): "Агар Аллоҳни севсанглар, менга эргашинглар, Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни кечиради. Аллоҳ кечирувчи ва раҳмлидир", денг.
Қуръони карим Аллоҳни севишини даъво қилувчи ҳар бир банданинг даъвоси рост ёки ёлғонлигини билиш учун Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом суннатларига эргашишни буюради. Яъни, кимнинг Коинот Фахрига муҳаббати кучли бўлса, унинг Аллоҳга муҳаббати ҳам шунчалик зиёда экани маълум бўлади, кимнинг у зотга севгиси кам бўлса, у шу қадар ёлғончидир.
 
32.    "Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига итоатда бўлинглар", денг, агар юз ўгиришса, Аллоҳ кофирларни асло яхши кўрмайди.
Яъни, эй Пайғамбарим, Аҳли китобларга айтингки, "Эй китобийлар, Аллоҳга итоат этингиз, яна китобингизда зикри келган ва сиз уни танийдиган Пайғамбарга (яъни Муҳаммад алайҳиссаломга) итоат этингиз". Агар улар бунга кўниш- маса ва Исломдан юз ўгиришса, улар адашганларича қоли- шади. Аллоҳ азза ва жалла йўлдан адашган, Ўзининг ҳақ динига куфр келтирган бундай кимсаларни асло яхши кўрмайди.
 
33.    Аллоҳ албатта Одамни ва Нуҳни, Иброҳим ва Имрон авлодини ҳам оламларга пайғамбарликка танлаб олди.
Ушбу ояти карима ҳижрий 9 йили Ҳижоз ва Яман ора- лиғида яшовчи Нажрон насронийларига қарата нозил қилинган. Улар Ислом динининг шавкатли юриши тобора кучайиб бораётганини кўриб, унга қарши қуролли кураш олиб боришдан воз кечишган, Расулуллоҳга (алайҳиссалом) элчилар юбориб, Ислом динига кириш режасини тузишган эди. Ушбу ояти каримада баён этиляптики, Нажрон насронийларининг бу хатти-ҳаракатлари ажабланарли эмас. Шариатлар турлича бўлса-да, Аллоҳнинг дини асосда бирдир, тавҳид динидир. Аллоҳ азза ва жалла инсониятнинг бутун тарихида одамларни ана шу тавҳид динига даъват этиш учун минглаб пайғамбарларни юборди, уларга китоб ва саҳифалар нозил этди. Одам, Нуҳ, Иброҳим алайҳимуссаломлар уларнинг энг улуғларидандир.
 
34.    Баъзилари баъзиларига зурриётдир. Аллоҳ албатта эшитувчи ва билувчидир.
Пайғамбарларнинг баъзилари баъзиларига зурриётдир. Масалан, Имрон авлодларидан ҳам жуда кўп пайғамбарлар чиққан. Закариё алайҳиссаломнинг ўғли бўлган Имрон Биби Марямнинг отасидир. Марям эса Исо алайҳиссаломнинг онасидир. Иброҳим алайҳиссалом ва у кишининг ўғиллари Исҳоқ ва Исмоил (алайҳиссаломлар) ҳам бир-бирларига зурриётдир.
 
35.    Имроннинг хотини: ”Эй Парвардигорим, қорнимдаги нарсани халос этиб, Ўзингга назр қилдим, мендан қабул эт, Сен ахир эшитувчи, билувчисан", деганини эсланг.
Тарихда Имрон исмли икки зот ўтишган: бири Мусо алайҳиссаломнинг оталари, иккинчиси эса Марямнинг оталаридир. Муфассирлар аксариятининг сўзига қараганда, бу ўринда зикр этилаётган Имрон Марямнинг оталаридир. Чунки оятда воқеаси келтирилаётган хотин, яъни Марям- нинг онаси шу Имроннинг рафиқасидир. Унинг авлодлари бўлмиш Марям ва Исо алайҳиссалом воқеалари келгуси оятларда батафсил баён этилади.
Ахди китобларнинг Исо ҳақидаги гаплари ботил экани Қуръони каримда бир неча жойда баён қилинган. Улар Аллоҳ лаънатига учрашларининг бир неча сабаблари бордир. Жумладан, улар ҳар нарсага қодир Аллоҳнинг қудратига куфр келтиришди. Исони отасиз яратганида унинг онаси Марямга қабиҳ бўҳтон қилишди, уни зинода айблашди. Ҳолбуки, Исо алайҳиссалом туғилаётган вақтда Марямни уларнинг бўҳтонидан покловчи мўъжизалар зоҳир бўлган эди. Уларнинг бу бўҳтони улкан гуноҳ ва аламли азобларга дучор қиладиган нарса эди. Агар инсонлар Марямнинг Исони туғишдан олдин кечирган ҳаётига назар соладиган бўлишса, у ҳакда нозил бўлган оятларни тааммул қилиб кўришса, унинг поклигига имонлари зиёдалашади ва Парвардигори олам ҳузуридаги улкан мартабасига ишончлари комил бўлади.
Ҳанна Марямга ҳомиладор бўлганида Марямнинг отаси Имрон вафот этади, шунинг учун Аллоҳ таоло уни холасининг эри Закариё кафолатига қўйишни ирода этди. У Аллоҳнинг пайғамбарларидан бири ва Сулаймон ибн Довуднинг зурриётларидан эди. Ҳанна Марямни кўтариб, Байтул Макдисга олиб борди ва роҳиблар олдига қўйди. Улар Ҳоруннинг фарзандларидан бўлиб, худди Каъбанинг ҳожибларига ўхшаб Байтул Макдис хизматчилари ҳисобла- нишар эди. Улар Марямни кафолат ва тарбияга олиш учун талашиб кетишди. Закариё: мен холасининг эриман, мен ҳақлироқман, деди. Аммо роҳиблар унга беришдан бош тортишди. Охири қуръа ташлашди. Қуръа Закариёга чиқди. У кафил бўлди ва Марямни олиб, хотинига — Яҳёнинг онасига берди. Марям улғайиб балоғатга етганида, Закариё унга масжид ичидан махсус жой — меҳроб қилиб берди. Марям у ерда доимо Аллоҳга ибодат қиларди.

36 Кўзи ёригач, деди: "Эй, Раббим, мен қиз туғдим", - ваҳоланки, Аллоҳ унинг нима туққанини яхшироқ биларди. Ахир, (у кутган) ўғил бу қиздек (хислатли) бўлмасди. - "Мен унга Марям деб исм қўйдим ва унга ҳамда зурриётига қувғин этилган шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ беришингни Сендан сўрайман".
Имроннинг хотини қиз фарзанд кўрганидан ўкиниб: "Парвардигорим, буни қиз туғибман-ку", деди. Фарзандларнинг қиз ёки ўғил бўлишини, унга қандай тақдир битилганини яхши билувчи Аллоҳ унинг қиз туққанини ҳам жуда яхши билиб турарди. Аммо бундан Аллоҳнинг қандай ҳикматни ирода қилганини Имроннинг аёли билмасди. Аллоҳ ушбу туғилган Марям исмли қизнинг келажакда Бани Исроилнинг энг саодатманд аёлларидан бўлишини, кейинчалик ундан Исо алайҳиссаломдай улуғ пайғамбарнинг дунёга келишини ирода қилган эди.
Ушбу оятда Марямнинг онаси, Имроннинг хотини Х,анна бинти Фаузо қиз туққани учун узр айтди. У ўзича ўғил туғаман, деб назр қилган эди. Бани Исроилнинг пайғамбар- лари ва уламоларининг ўз болаларидан бирини Байтул Макдис хизматига назр қилиш одатлари бор эди. Қиз бола эса бу хизматга назр қилинмас эди. Бу билдириш эмас, узр эди. Шунинг учун ҳам оятда: "Ҳолбуки унинг нима туҳқанини Аллоҳ яхши билади", дейилмокда. "Ва у ўтил бу қиздек эмас". Чунки ўғил бола Байтул Макдиснинг хиз- матига ярайди. "Ва унга Марям деб исм қўйдим. Уни ҳамда зурриётларини қувғин қилинган шайтон васвасасидан Сенинг паноҳингга топшираман". Ҳанна ўз Парвардигорига дуо қилиб, паноҳ тилади, Унга тазарруь билан фарзанди Марямни ва унинг зурриётини шайтоннинг шарридан ва васвасасидан муҳофаза қилишни сўради. Токи у ва унинг зурриёти солиҳлардан бўлишсин. Шунинг учун Ҳанна узр айтди. Аллоҳ таоло Ҳаннанинг дуосини қабул қилиб, Марямни ўғилнинг ўрнига одатдан ташқари назрга қабул этди. Марям Байтул Макдиснинг ходимларидан бўлиб қолди.
 
37.    Парвардигори уни яхши қабул қилди, чиройли улғайтирди ва Закариё қарамоғига топширди. Закариё ҳар гал у турган меҳробга кирганида олдида егулик кўрарди. У: "Эй Марям, булар қаердан?” деди. "Бу Аллоҳ ҳузуридан, Аллоҳ хоҳлаганига беҳисоб ризқ беради", деди.
Закариё алайҳиссалом улуғ пайғамбарлардан Сулаймон алайҳиссаломнинг набиралари бўлиб, Байтул Макдисда (ҳозирги Қуддус) ибодат билан машғул бўлган ва Мусо алайҳиссалом шариатларидаги бир пайғамбар эди. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Марям сурасида Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга Закариё алайҳиссалом қисса- сини умматларига айтиб беришни буюрган. Имроннинг хотини Ҳанна қиз туққач, уни дунёвий ишлардан ва никоҳ алоқасидан халос этиб, Аллоҳнинг ибодатига машғул бўлиши учун назр қилди. Аллоҳ унинг дуоларини ижобат қилди, назрини қабул этди. Қиз бўлса ҳам Марям бинти Имрон ибодатхона хизматига олинди. Марямнинг тарбиясига холаларининг эри ҳазрати Закариё мутасадди қилинди. Ҳазрати Марям кундузи ибодатхона ёнидаги бир ҳужрада турар, кечқурун холаси ёнига қайтар эди. Закариё ҳар куни унга таом ва ичимлик келтирарди. Унинг олдига кирганда эса, ҳар гал ризқ-насиба турганини кўрарди. Одатдан ташқари мевалар бўлар, ёзда қишнинг мевалари, қишда ёзники бўлар эди. Закариё ажабланиб, Марямдан бу ризқ қаердан келганини сўрайди. Марям бу ризқ Аллоҳнинг ҳузуридан, жаннатдан ҳурматлаб берилишини айтади. Булар Аллоҳ таоло тарафидан бир мўьжиза эди.

38.    Шунда Закариё Парвардигорига дуо қилиб: "Эй Парвардигорим, менга ҳузурингдан покиза зурриёт бер, Сен албатта дуони эшитувчисан", деди.
Бу ҳолатни кўрган Закариё алайҳиссалом Парвардигорига илтижо қилиб, Парвардигор ҳузуридан ўзига бир фарзанд ато этилишини сўраб ёлборди. Қуръони каримда бундай баён этилади: "Эсланг, у (Закариё) Парвардигорига хуфёна дуо қилиб бундай деган эди: "Парвардигорим, менинг суякларим мўртлашди, кексаликдан боишм (сочим) оқарди. Парвардигорим, мен Сенга дуо қилиб, ҳеч ноумид бўлган эмасман. Мен оршимда қоладиган қариндош-уруғларим (динимни зое қилиб юборишлари)дан хавфдаман. Хотпи- ним эса гпуғмас бўлиб қолган. Энди Сен Ўз даргоҳингдан менга ва бобом Яъқуб наслига меросхўр бўладиган бир рафиқ (фарзанд) бер ва уни Ўзинг рози бўладиган солиҳ кишилардан қил!" (Марям, 3~6). Оятдаги "меросхўр" сўзи мол-дунёга меросхўрликни эмас, балки илм ва пайғамбарликда меросхўр бўладиган, дин ва шариат ишларини давом эттирадиган меросхўр фарзандни англатади. Чунки Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом: "Биз, пайғамбарлар жамоаси мерос қолдирмаймиз, биздан қолган нарсалар садақадир", деганлар (Имом Термизий ривояти).
 
39.    У масжидда намоз ўқиётганида фаришталар: "Аллоҳ сенга Аллоҳнинг Сўзини тасдиқловчи, раҳбар, шаҳвати тийилган ва солиҳ пайғамбарлардан бўлган Яҳёнинг хабарини бермоқда", дейишди.
Закариё алайҳиссаломнинг хотини туғмас аёл бўлиб, умуман ҳайз кўрмаган эди. Бунинг устига қарилик уни ҳолдан тойдирган, ҳомиладор бўлиш унинг тушига ҳам кирмаган эди. Аммо ҳар нарсага қодир Аллоҳ таоло Зака- риё алайҳиссаломнинг қилган дуосини ижобат этди: у мас- жидда намоз ўқиб турганида фаришталар унга ҳар жи- ҳатдан муносиб ва содиқ бўлган Яҳё исмли солиҳ фарзанд кўришининг хабарини етказишди. Қуръони каримда Аллоҳнинг бундай дегани зикр этилади: "Эй Закариё, Биз сенга бир фарзанд хушхабарини берурмизки, унинг исми Яҳё бўлиб, олдин унга бирор кимсани отпдош қилган эмасмиз" (Марям, 7).
 
40.    У: "Эй Парвардигор, ўзим қари бўлсам, хотиним туғмас бўлса, қандай ўғил кўрай?" деди. У зот: "Шундай, Аллоҳ хоҳлаганини бажаради", деди.
Закариё алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг қудратига, ёшу қари демай истаганига фарзанд ато этишига шак келтирмаса-да, бирдан бўлган хитобдан довдираб қолди ва хурсандчиликларини яшира олмай, "икки кекса кишидан қандай қилиб бола туғилсин?" деб юборди. Бу ҳолат Қуръони каримда бундай баён этилади: "Закариё деди: "Эй Парвардигорим, хотиним туғмас бўлиб қолган, ўзим эса кексаликнинг нотавон ҳолатига етиб қолган бўлсам, менга қаёқдан фарзанд бўлсин?" Аллоҳ айтди: "Шундай. Парвардигоринг айтурки, бу иш Менга осондир. (Ахир) Мен сени илгари ҳеч нарса бўлмаган пайтингда яратган эдим-ку!" (Марям, 8-9).
 
41.    У: "Парвардигорим, менга аломатини билдир", деди. У зот: "Аломати шуки, уч кун одамларга фақат ишора билан гапирасан, Парвардигорингни кўп эсла ва эртаю кеч зикрини қил", деди.
Одатда ёш аёллар ҳомиладор бўлишса, ҳайз кўришлари тўхтайди, уларда "бошқоронғилик" аломатлари пайдо бўлади.
Уларнинг руҳий ҳолатида ҳам жиддий ўзгаришлар юзага келади. Аммо Закариё алайҳиссаломнинг аёлларида бундай аломатлар содир бўлмади. Шунинг учун у киши Аллоҳга илтижо қилиб, хотинлари ҳомиладор бўлганига бирорта ишора, белги билдиришни сўради. Шунда Аллоҳ азза ва жалла Закариё алайҳиссаломнинг уч кунгача одамларга га- пира олмай, фикрини фақат имо-ишора билан изҳор қила олишини билдирди ва шу муддат мобайнида эртаю кеч фа- қат Парвардигорнинг зикри билан машғул бўлишни буюр- ди. Аллоҳ таоло хабар беради: "Шунда (Закариё) ибодатпхо- надан қавмининг олдига чиҳиб, уларга эртаю кеч (Аллоҳга) тасбеҳ айтишни ишора билан билдирди" (Марям, 11).
Шундай қилиб, Закариё алайҳиссалом хонадонида Яҳё исмли фарзанд туғилди. У улғайгач, Бани Исроилга (Ис- роил авлодларига) Мусо алайҳиссалом шариатлари бўйича даъват ва насиҳат қилишни бошлади. Аллоҳ таоло Яҳё алай- ҳиссаломни пайғамбарлик мақоми билан сийлади. Ибн Аб- бос (розийаллоҳу анҳумо) айтадилар: "Яҳё алайҳиссалом билан Исо алайҳиссалом холавачча эди, аниқроғи, Марям- нинг онаси Ҳанна билан Закариё алайҳиссаломнинг хотинлари опа-сингил эди. Икковлари бир-бирларини жуда ҳурмат қилишарди. Исо алайҳиссалом билан Яҳё алайҳис- салом учрашишганида Исо: "Менинг ҳақимга истиғфор айтиб, дуо қилинг, сиз мендан улуғсиз", деди. Яҳё эса: "Йўқ, сиз менинг ҳақимга дуо қилинг, чунки сиз мендан улуғроқсиз", деди. Шунда Исо алайҳиссалом: "Мен ўзимга салом айтганман, сизга эса Аллоҳ салом айтган", деди".
 
42.    Фаришталарнинг: "Эй Марям, Аллоҳ ҳақиқатан сени танлади, поклади ва оламларнинг аёлларидан афзал қилди.
Ушбу ояти каримадан бошлаб Марям бинти Имроннинг Исо алайҳиссаломга ҳомиладор бўлиши ва уни туғиши қиссасининг баёни бошланади. Закариё алайҳиссалом тарбияларида бўлган Марям улғая борган сари ибодатга берилиб, Аллоҳга яқинроқ бўла бошлади. Аллоҳ таоло Ўзининг улуғ пайғамбари Исо алайҳиссаломнинг дунёга келиши учун, у кишининг насабларини поклаш учун бокира ва художўй қиз Марямни танлади, уни турли ифлослик ва иллатлардан поклади ва олам аёлларидан афзал этди. Али ибн Абу Толиб (каррамаллоҳу важҳаҳу) айтадилар: "Мен Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам); "Бани Исроил аёлларининг энг яхшиси Марям бинти Имрон, мусулмон аёлларининг энг яхшиси Хадича бинти Хувайлиддир", деганларини эшитдим" (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
 
43.    Эй Марям, Парнар дигорингга игоат эт, рукуъ қилувчилар билан рукуъ қил", деганларини эсланг.
Фаришталар Марямга Парвардигорига итоат қилиш, бунинг учун ибодат қилувчилар билан бирга кўпроқ ибодат қилиш кераклиги хабарини етказишганидан кейин у ибодатни янада кўпайтириб юборди. Марям ўз меҳробида шунчалик кўп ибодат қилардики, узоқ тик тураверганидан оёқларига сариқ сув йиғилиб, улар шишиб кетарди. Аллоҳ таоло Ўзининг инсонларни яратишдаги буюк қудратини билдириш учун Марямнинг дилидан "эрга тегиш" деган тушунчани бутунлай узоқлаштириб, уни асосан ибодат билан машғул қилиб қўйган эди. Аллоҳ таоло унга яна бошқа жуда кўп фазилатларни ҳам ато этган эди.
 
44.    (Эй Муҳаммад), бу Биз сизга билдираётган ғайб хабарларидандир. Марямга вакил бўлиш учун қалам ташлашаётганларида уларнинг олдида эмас эдингиз, тортишаётганларида ҳам улар олдида эмас эдингиз.
Ҳазрати Марям балоғатга етиб улғайганларидан кейин Аллоҳ таоло фаришталар орқали у кишига ато қилинган даража ва мартабаларни билдириб, шу мақомга муносиб бандалик қилишга чақирди. Бошлиқларининг назр қилинган қизи Марямни ўз тарбиясига олиш учун ибодатхона ходимлари талашиб-тортишиб кетишди. Охири қалам билан қуръа ташлашга қарор қилишди. Таврот ёзадиган қаламларини ариққа ташлашган эди, ҳаммалариники оқиб кетди, фақат Закариёнинг қалами юқорига қараб оқди. Буларнинг ҳаммаси Пайғамбаримизга (алайҳиссалом) маълум бўлмаган ғайб (яширин) ишлардан эди, Аллоҳ таоло ваҳий воситасида буларни у зотга маълум қилмоқда. Аллоҳ азза ва жалла айтади: "(Эй Муҳаммад), ушбу Китобда (Қуръонда) Марямни ёд этинг!" (Марям, 16).
 
45. Фаришталарнинг: ”Эй Марям, ҳақиқатан Аллоҳ сенга Ўзидан бир калима хабарини берурки, унинг исми Масиҳ Исо ибн Марямдир, дунё ва охиратда мартабали ҳамда яқин бандаларидандир;
Оятдаги "калима"дан мурод Исо алайҳиссаломдир. Ҳазрати Исонинг бир номлари "Калиматуллоҳ" эди, чунки у кишининг дунёга келишига Аллоҳ таолонинг биргина "Бўл!" деган калимаси сабаб бўлган. Оятда Исони "Ибн Марям" деб оналарига нисбат берилиши у кишининг отасиз дунёга келганлари учундир. Шу боис насронийлар Исо алайҳиссаломнинг отасиз туғилганига шубҳа билан қараб, уни Аллоҳнинг ўғли, деб ҳисоблашади, яъни Аллоҳни ота, Исони ўғил, Марямни эса она санашади. Уларнинг бу эътиқоди жаҳолатдан, ақлсизликдан бошқа нарса эмаслиги Қуръони каримнинг жуда кўп ўринларида баён этилган. Аллоҳ таолонинг Ўзи у кишини Исо ибн Марям деб атади. Қиёмат куни ҳисоб-китоб вақтида Исо алайҳиссалом ҳурматларидан барча инсонларни ота номига эмас, балки она номига нисбат бериб чақирилиши тўғрисида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳадис ривоят қилинган.
 
46.    у бешикдалигида ҳам, улғайганида ҳам гапиради ва солиҳлардан бўлади", деганларини эсланг.
Исо алайҳиссалом башарият болалари каби ота-онадан туғилмай, танҳо оналаридан туғилди. Бу нарса инсонларга ғайритабиий туюлса ҳам, Аллоҳ таолонинг ҳукми билан бўлган воқеа эди. Шу боис ҳазрати Исо улуғ мартаба соҳиби бўлган ва ҳар қандай инсоний номуносиблик- лардан пок эди. Бу киши туғилган пайтда атрофдагилар унинг волидасига туҳмат қилиб, уни нопокликда, фоҳи- шаликда айблашади. Ҳазрати Марям ҳақиқатни айтиш- ни гўдакка ҳавола қилганида у она қучоғида туриб қатъ- ий гувоҳлик беради. Ёши улғайганида ҳам одамларга панд- насиҳатлар билан хитоб қилар эди. Ана шундай қийин бир пайтда Исо онасига "хафа бўлманг" дея таскин бер- ди. "Қандай хафа бўлмайинки, сени отасиз туғдим, қав- мимга бунинг жавобини қандай айтаман?" деганида, Исо: "Сизнинг ўрнингизга мен жавоб бераман", дейди. Марям- нинг гапларига ишонмаган қавм "Бешикдаги гўдакдан нимани ҳам сўраймиз?" дея хуноби ошди. Марям эса гўдагини эмизиш учун кўкрак тутди. Шу пайт гўдак Исо Аллоҳ берган забон билан ўзининг кимлигинию, онаси- нинг поклигини сўзлай кетди: "Мен Аллоҳнинг бандаси- дирман. У менга китоб (Инжил) ато этди ва мени пай- ғамбар қилди" (Марям, 30). Исо алайҳиссалом кейинча- лик улғайганида қавмини ҳам дин ва ҳидоятга даъват этиб сўзлади.
 
47.    Марям: "Эй Парвардигорим, менга инсон қўли тегмаган бўлса, қандай қилиб фарзандли бўлай?" деганида У: "Аллоҳ шу тариқа хоҳлаганини яратади, бирор ишни истаса, "Бўл!" дейиши кифоя, амалга ошаверади", деди.
Фаришталар Марямга Аллоҳ таоло бутун олам аёллари ичидан танлаб олиб, поклагани ва унга бир фарзанд ато этиши хабарини етказишганида у тамоман довдираб қолди. Парвардигорига илтижо қилиб, ўзининг ҳозиргача бирор инсон қўли тегмаган бокира қиз эканини айтди, "қанақа- сига фарзандли бўлишим мумкин?" деб ажабланди. Шунда Аллохдан шундай хабар келдики, барча махлуқотларнинг ягона яратувчиси Аллоҳ шу тариқа хоҳлаганини яратади, бунинг учун Унинг биргина "Бўл!" дейиши кифоя қилади.
 
48.    Ва унга ёзиш, илм-ҳикмат, Таврот ва Инжилни ўргатади.
Аллоҳ таоло бўлажак пайғамбари Исо алайҳиссаломга ёзиш, илму ҳикматни ўргатган, Тавротга эргашишни буюрган, кейин эса унинг ўзига алоҳида самовий китоб Инжилни нозил қилган эди. Ушбу оятга кўра эса, у ҳали туғилмасдан туриб унинг онаси Марямга бу илоҳий башо- рат ҳақида хабар қилинмокда.
"Инжил" сўзи луғатда "илоҳий хабар, хайрли сўзлар, башорат, хушхабар" деган маъноларда келади. Ғарб тил- ларида "Евангелия" дейилади. Исо алайҳиссаломга ўттиз ёшида Аллоҳ томонидан нозил қилинган самовий китоб шундай аталади. Инжил дастлаб иброний тилида бўлган, кейинчалик уни юнон, лотин, сурёний тилларига бузиб, ўзгартириб таржима қилишган. Унинг ҳаддан ортиқ бу- зиб юборилганини кўрган император Константин нас- роний динини қабул қилгач, ўша пайтда бир-бирига ўхшамаган олтмишта "сохта" Инжилни ёқтириб юборди ва тўрттаси - фаластинлик Матто, антокиялик Луқо, Маркус ва Юҳаннолар ёзиб қолдирган Инжилларни қабул қилди. Инжил инсонлар томонидан бузиб-ўзгар- тириб юборилгани учун унинг ҳукмлари мансух (бекор) бўлиб, Аллоҳ таоло инсоният учун охирги илоҳий китоб, ҳукми ва бирор ҳарфи қиёматгача ўзгармайдиган Қуръ- они каримни сўнгги пайғамбари Муҳаммад алайҳисса- ломга нозил қилди. Исломда насроний черкови тан ол- майдиган, оммадан яширилган ҳаворий Барнабо инжили асл Инжил сифатида эътироф этилади.
 
49.    Ва Бани Исроилга пайғамбар қилади. У айтади: "Сиз- ларга ҳақиқатан Парвардигорингиздан далил олиб кел- дим. Сизларга лойдан қуш сувратидаги нарса ясаб унга пуфласам, у Аллоҳнинг изни билан учар қуш бўлади ва кўр, песларни тузатаман, Аллоҳнинг изни билан ўликни тирилтираман, еяётган ва уйингизда сақлаётган нарсаларингизнинг хабарини бераман. Агар мўмин бўлсанглар, буларда албатта сизларга далил бордир;
Ушбу ояти каримада Исо алайҳиссаломнинг Бани Исроил қавмига пайғамбар этиб юборилиши зикри келяпти. Сўнгра Исо алайҳиссаломга Аллоҳ тарафидан мўъжиза қилиб бе- рилган нарсалар баёни келтирилади: Парвардигори унга ёзишни, илму ҳикматни, Таврот ва Инжилни таълим беради; лойдан қуш шаклини ясаб, унга пуфласа, Аллоҳнинг изни билан тирик қушга айланиб учади; Парвардигор изни билан кўр ва песларни тузатади, ўликларни тирилтиради, қавми еяётган ва захирада ушлаб турган нарсаларни айтиб беради. Фақат мўминларгина бундаги ҳикмат ва далилларни англай олишади.
 
50.    мендан олдин келган Тавротни тасдиқловчи, сиз ларга ҳаром қилинганларнинг бир қисмини ҳалол қилувчи бўлиб келдим ва сизларга Парвардигорингиздан далиллар келтирдим. Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоатда бўлинглар;
Ушбу ояти каримадан аён бўляптики, Исо алайҳиссалом одамларга ҳақиқий насронийликни кўрсатяпти: ўзидан олдин нозил қилинган Тавротни тасдиқлаяпти, Парварди- горидан фақат енгилликларни олиб келяпти. Аллоҳ таоло Бани Исроилнинг қилган гуноҳлари учун ёғ, туя гўшти, балиқ каби нарсаларни ейишни уларга ҳаром қилган эди, Исо алайҳиссалом ўша ҳаром қилинган нарсаларнинг ай- римларини ҳалол қилиб келган. Демак, Исо алайҳиссалом Аллоҳ азза ва жалла меҳрибонлигининг бир тимсоли си- фатида ҳам юборилган.
 
51.    Аллоҳ албатта менинг ҳам, сизларнинг ҳам Парвар- дигорингиздир. Унга бандалик қилинглар: тўғри йўл шудир!".
Исо алайҳиссалом адашган Бани Исроилга айтяптики, менинг ҳам, сизларнинг ҳам Парвардигорингиз ёлғиз Аллохдир. Унгагина бандалик қилинглар, Унга итоатда бўлинглар, ваҳийларига имон келтиринглар. Чунки энг тўғри йўл, ҳидоят ва ҳақ йўли фақат шудир! Ушбу ояти карима Аллоҳ таоло хусусида Бани Исроил айтаётган нарсадан Аллоҳни поклашда уларга қарши энг ишончли ҳужжатдир!
 
52.    Исо улардаги куфрни сезганида: "Ким Аллоҳ йўлида менга ёрдамчи бўлади?" деди. Ҳаворийлар: "Биз Аллоҳ динига ёрдамчилармиз, Аллоҳга имон келтирдик ва мусулмонлигимизга гувоҳ бўл";
Исо алайҳиссалом нодон қавмни ҳидоятга бошлаш қийинлигини сезиб, уларда куфр устунлигини кўргач, бу машаққатли ишда ўзига ёрдамчилар зарурлигини англади. Эргашувчиларидан: "Аллоҳ йўлида ким менга кўмак бера олади?" деб сўради. Шунда оз сонли ҳаворийларгина пайғамбарга ёрдам беришга рози бўлиш- ди. Ҳаворийлар ўн икки нафар кир ювувчи киши эди. Кир ювиш билан шуғулланишгани учун, баъзи муфас- сирлар қавлига кўра, қалби тоза, ахлоқан пок бўлишган ва шундай ном олишган эди. Исо алайҳиссалом уларнинг бошлиқлари олдига бориб: "Сизлар нима учун кийим ювиб юрибсизлар, келинглар, қалбни тозалаш ҳунарини ўргатай", деганида улар дарҳол у кишига қўшилишди. Шундан кейин Исо алайҳиссаломга эргашган барча ки- шилар "ҳаворий” деб аталадиган бўлди.
 
53.    эй Парвардигоро, Сен туширган нарсага имон кел- тирдик, пайғамбарга эргашдик. Энди бизни гувоҳлар қаторига ёз!", дейишди.
Яна ҳаворийлар айтишяптики, эй Парвардигоро, Сен туширган самовий китобга имон келтирдик, юборган пайғамбаринг Исо алайҳиссаломга эргашдик. Энди бизларни ҳам Сендан ўзга илоҳ йўқлигига имон келтирган гувоҳлар қаторига қўшиб ёз!
 
54.    Макр қилишди ва Аллоҳ макр қилди, Аллоҳнинг макри зўрроқдир!
Араб тилидаги "макр" сўзи "махфий суратда нозик бир тадбирни кўриш" маъносини англатиб, ҳам салбий, ҳам ижобий ўринларда ишлатилади. Исо алайҳиссалом замо- нида яҳудийларнинг улуғларидан Матосир деган подшоҳ у кишини тутиб, ҳибсга олиш ва дорга осишга буйруқ берди. Унинг бу ишига жавобан Аллоҳ таоло ҳазрати Исони шу қадар муҳофазасига олдики, подшоҳ унинг бир дона мўйига ҳам зарар етказа олмади. Аллоҳ таоло Исо алайҳиссаломни осмонга кўтариб, фаришталарга қўшиб қўйди, Бутун Ислом уммати Исо алайҳиссалом тирик, самода, бир куни Аллоҳ таоло изни билан ерга тушади, деб эътиқод қилади.
 
55.    Аллоҳ айтди: "Эй Исо, Мен сени олувчиман ва Ўз ҳузуримга кўтарувчиман, сени кофирлардан покловчиман ва сенга эргашганларни қиёматгача кофирлардан устун қилувчиман. Кейин ҳаммаларингиз ҳузуримга қайтасиз- лар ва ўзаро тортишган нарсаларингиз хусусида Ўзим ҳукм чиқараман;
Кофирлар Исо алайҳиссаломни ўлдиришга қасд қилиш- ганида Аллоҳ азза ва жалла Ўзининг ҳақ пайғамбарини уларнинг қатлидан асраб қолди ва Ўз даргоҳи олиясига кўтарди. Аллоҳ таоло яҳудийларнинг уни хочга михлаган- ларини рад этиб, пайғамбарни уларнинг туҳмат-гумонла- ридан поклади ва Ўз ҳузурига кўтариб олганининг хаба- рини бериб, юқоридаги оятда келганидай хитоб қилди. Қиёмат яқинлашганида Дажжол Ер юзини фитна-фасодга тўлдириб турган бир пайтда Исо алайҳиссалом осмондан тушадилар ва уни ўлдирадилар. Исо алайҳиссалом осмондан тушганларидан сўнг Ислом шариати билан ҳукм қиладилар. Унут бўлган ҳукмларни қайта тиклайдилар. Ер юзида Аллоҳ таоло хоҳлаганча муддат яшаб, вафот этадилар. Мусулмонлар у зотга жаноза ўқиб, дафн қилишади.
Қуръони каримда Исо алайҳиссалом ҳақида нозил бўлган оятлардан бирининг мазмуни бундай: "Ҳолбуки, улар уни ўлдирганлари ҳам, осганлари ҳам йўқ. Фақат улар учун (бошқа биров Исога) ўхшатиб қўйилди, холос. Албатта Исо ҳақида талашиб-тортишган кимсалар унинг (ўлдирилган- ўлдирилмагани) ҳақида шубҳада ҳолганлар. У ҳақда фақат гумонларга бериладилар, холос. Уни ўлдирмаганлари аниқдир, балки Аллоҳ уни осмонга кўтаргандир" (Нисо, 157-158). Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деган- лар: "Аллоҳ таолога қасамки, яқинда орангизга Исо ибн Марям одил ҳакам бўлиб тушади. Хочни синдиради, тўнғиз- ларни ўлдиради, жизяни бекор қилади. Мол-дунё кўпаяди, ҳатто ҳеч ким садақа олмай қўяди. Бир марта сажда қилиш дунё ва ундаги бор нарсалардан яхшироқ бўлиб қолади" (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).
 
56.    кофирларни бу дунёда ҳам, охиратда ҳам қаттиқ азоб билан жазолайман, уларга мададкор бўлмайди".
Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарига таскин бериб айтяптики, улар ҳозирча Исони хочга михладик, Аллоҳнинг пайғамбарини жисман маҳв этдик, дея қувониб туришсин, аммо уларни дунёда ҳам, охиратда ҳам шундай қаттиқ жазолайманки, бирор кимса уларнинг ёнини олмайди, бирор жонзот уларга ёрдамга келмайди.
 
57.    Аллоҳ имон келтирган ва яхши амаллар қилганлар- нинг мукофотини тўлиқ беради. У золимларни севмайди.
Аллоҳ таоло Ўзига ва барча пайғамбарларига имон келтирган, уларнинг барчасини Аллоҳнинг элчилари деб тан олган, дунёдаги ҳаётларини фақат солиҳ амаллар, эзгу ишлар, тоат-ибодат билан ўтказган саодатманд кишиларнинг дунё ва охиратдаги мукофотларини асло камитмай, тўлиқ қилиб беради. Аммо Парвардигорига итоатсизлик кўрсатиб, Унинг пайғамбарларини хорлаган золимларга аламли азоблар тайёрлаб қўйган, чунки Аллоҳ азза ва жалла махлуқотларига зулм қилувчиларни ниҳоятда ёмон кўради.
 
58.    (Эй Муҳаммад), Биз сизга тиловат қилаётган нарса оятларимиз ва ҳикматли насиҳатлардир.
Яъни, эй суюкли Пайғамбарим, сизга тиловат қилиб берилаётган Қуръони карим оятлари илоҳий дастурдир, Исо ҳақида яҳудийлар ихтилоф қилаётган нарсалар ҳақидаги хабарларнинг ботили билан ҳақиқатини ажратиб берувчи башоратлардир. Сиз ва сизга эргашаётганлар бундан бошқа хабарни қабул қилишмасин.
 
59.    Исонинг Аллоҳ ҳузуридаги мисоли худди Одамни- ки кабидир: уни тупроқдан яратиб, сўнгра: "Бўл!" деди ва у бўлди.
Исо алайҳиссалом ва унинг онаси Биби Марям ҳақлари- да насроний тоифаларнинг эътиқоди мутлақо хато бўлиб, соғлом ақл ва тафаккурга мос келмайди. Бу эътиқод Қуръ- они каримдаги Аллоҳ таоло томонидан туширилган очиқ- ойдин оятлар маъносига тамоман зиддир. Ушбу ояти ка- римада айтиляптики, Исонинг дунёга келиши ҳам худди Одам алайҳиссаломники каби бўлган, Аллоҳ таоло "Кун!" (Бўл!") дейиши билан бўлган. Эй инсонлар, бу Парвардигорингиз томонидан келган сўз бўлгани учун унга асло шубҳа қилманг.
Барча муфассир ва тарихчилар ушбу оятлар Нажрондан келган ҳайъат мунозараси ҳақида нозил бўлганини бир овоздан тасдиқлашган. Саҳобий муфассирлардан Абдуллоҳ ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо) айтадилар: "Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ҳузурларига Нажрон аҳлидан бир гуруҳ келди ва: "Сен бизнинг соҳибимизни зикр қилар экансан", дейишди. У зот "У кимдир?", деб сўрадилар. Улар: "Исо" деб жавоб беришди. Расулуллоҳ алайҳиссалом: "Ҳа, у Аллоҳнинг бандасидир", дедилар. Улар: "Унга ўхшаш зотни кўрганмисан ва ёки бундан хабар топганмисан?", дея у зотнинг ҳузуридан чиқдилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом келиб пайғамбаримизга: "Агар улар қайтиб келишса: "Албатта Аллоҳнинг ҳузурида Исонинг мисоли Одамга ўхшайди. Уни тупрокдан яратиб, сўнга "Бўл!" деди ва у бўлди", дегин", дея, мазкур оятларни ўқиб бердилар.
Баъзи тафсирчилар эса бундай дейишади: ' Пайғамбар алайҳиссалом уларга Исо Аллоҳнинг бандаси ва расули ҳамда покиза, бокира Марямга илқо қилган калимасидир", деганлар. Улар эса ғазабланиб: "Эй Муҳаммад! Сен ҳеч қачон отасиз одамни кўрганмисан?" дейишган. Шунда Аллоҳ таоло "Албатта Исонинг мисоли..." деб бошланувчи оятларни тушириб, унинг отасиз дунёга келиши Одам Атонинг яратилишига ўхшашлигини, Аллоҳ таоло Одам Атони ҳам отасиз ва онасиз тупроқдан яратганини баён қилган. Аллоҳ таоло Одам Атони қуруқ тупроқдан яратганига иқрор бўлган инсон ҳар нарсага қодир Аллоҳнинг Исо ибн
Марямни отасиз яратганига нега иқрор бўлмайди? Ас- лида Одам Атонинг яратилиши ажойиброқ ва ғаройиб- роқ эмасми? Уни Аллоҳ таоло отасиз ва онасиз ярат- ган-ку!
 
60.    Бу Парвардигорингиздан келган ҳақдир, асло шубҳа қилувчилардан бўлманг.
Оятнинг баёнидан сўнг ҳеч қандай саволга ёки шак- шубҳага ўрин қолмайди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло: "Бу Парвардигорингиздан келган ҳақдир, асло шубҳа қилувчилардан бўлманг," деган. Бу хитоб мазкур ўхшатишни ва воқеъий далилни тинглаган ҳар бир шахсга қаратил- гандир. Бу эса ўз ўрнида инсоний ҳаяжонни ва идрокни қўзғатишнинг бир усулидир. Бу Исо алайҳиссалом ҳақидаги ҳақ сўзни, яъни ақидани яна ҳам саботли ва кучли қилиш учун қилинган.
Бу ҳақда яна бир бор тафаккур қилиб кўрадиган бўлсак, Аллоҳ таоло инсонни турли сувратда, турли йўл билан яратиш қудратига эга эканини кўрамиз. Одам алайҳиссаломни эркаксиз, аёлсиз қуруқ тупрокдан ярат- ди. Момо Ҳавво онамизни эса эркакдан аёлсиз яратди. Исо алайҳиссаломни аёлдан эркаксиз яратди. Бошқа инсонларни эса эркак ва аёлдан яратди. Демак, осмонлару Ерни йўқдан бор қилган Аллоҳнинг Исони отасиз дунёга келтиришида ҳеч қандай шубҳа, гумон ёки ғайрита- биийлик йўкдир. Исонинг отасиз яратилишида ҳеч қан- дай ғаройиблик йўқки, уни баъзилар Аллоҳнинг ўғли деса ҳам, бу қудратли ва улуғ, бир нарсани ирода қилиб "Бўл!" деса, бўлаверадиган Аллоҳнинг ишидан бошқа нарса эмас.

61.    Сизга ҳужжат келганидан кейин ҳам сиз билан тор- тишадиганларга: "Келинглар, биз ўғилларимизни ва сиз~ лар ҳам ўғилларингизни, хотинларимизни ва сизлар ҳам хотинларингизни, биз ўзимизни, сизлар ўзларингизни йиғайликда, "Елғончиларга Аллоҳнинг лаънати бўлсинГ деб илтижо қилайлик", денг.
Улар Исо алайҳиссалом ҳақида: "Агар Худонинг ўғли бўлмаса, унда кимнинг ўғли?" деб сўрашди. Уларнинг бу эътирозли саволларига жавобан юқоридаги ояти карима тушди. Яъни, бир фарзанднинг вужудга келиши учун ҳамиша ҳам ота ва онанинг иштироки лозим эмас, Аллоҳ таоло хоҳласа, Исо Масиҳ каби болани отасиз ҳам пайдо қила олади. Бу худди Унинг Одам алайҳиссаломни ота- онасиз вужудга келтиргани кабидир. Аллоҳ таоло Пайғам- баримизга буюряптики, қанча тушунтирсангиз ҳам Наж- рон насронийлари барибир тушунишмайди. Шунинг учун улар билан баҳс қилганда: "Келинглар, сизлар ҳам, бизлар ҳам фарзандларимизни ва аҳли-аёлларимизни баробар йиғиб, "Ким Исо алайҳиссалом ҳақида ёлғон гапирган бўлса, унга Аллоҳнинг лаънати бўлсин!" деб Аллоҳга илтижо қилай- лик", денг. Насронийлар бу гапни эшитгач, ўзаро масла- ҳатлашиб олиш учун бир кунга ижозат олишди. Шунда ораларидаги улуғлардан бири сўз олиб: "Эй насронийлар, яхши биласизки, Муҳаммад (алайҳиссалом) ҳақ Пайғам- бардир, қайси бир қавм ҳақ пайғамбар билан тортишса, ҳалок бўлмай қолмайди. Биз бу зот билан баҳслашаверсак, ер юзида бирорта насроний қолмайди. Шунинг учун вақт борида жонимизни олиб қочайлик. Аллоҳ Исмоил алай- ҳиссалом авлодларидан бир пайғамбар юбормоқчи эди, балки ўша пайғамбар шу зотдирлар", деди. Улар бу масла- ҳатга кўниб, баҳсни тўхтатишди. Лекин жаноби Фахри коинот ҳазрати Фотима, ҳазрати Али ва икки имомни ҳамроҳ қилиб, улар олдига чиқиб турардилар. Кейинчалик улар сулҳга келишиб, Ислом давлатига жизя (солиқ) тўлашга рози бўлишди ва ватанларига қайтишди.
 
62.    Албатта бу рост қиссадир ва Аллоҳдан ўзга ҳеч бир илоҳ йўқ, албатта Аллоҳнинг Ўзи қудратли ва ҳик- матлидир.
Исо алайҳиссаломнинг яҳудийлар ўйлаганидай хочга мих- ланмагани, балки Парвардигор уни Ўз ҳузурига кўтариб ол- гани, Қиёматга яқин у кишининг қайтиб тушиб, Ер юзида Дажжолни ўлдиргач, адолат ва Ислом шариатини жорий этиш- лари қиссаларининг бари ростдир, чунки булар ҳақида Аллоҳ таоло Ўз китобида баён этиб беряпти. Борлиқ ва коинотдаги ҳамма нарсани бошқариб, қатъий низомга солиб турувчи Аллохдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ, У ўта қудратли, ҳар нарсага қодир, олдинги ва кейинги барча воқеа-ҳодисалар- нинг, бўладиган ишларнинг ҳикматини билувчи Зотдир.
 
63.    Шунда ҳам юз ўгиришса, Аллоҳ бузғунчиларни билувчидир. 
Мана шу ҳақиқатни кўра-била туриб ҳам, Парвардиго- рингизнинг ваҳийлари пайдар-паи тушиб, инсонларга ҳидо- ят йўллари кўрсатиб қўйилса ҳам Аллоҳнинг динидан юз ўгирувчилар, Унинг Пайғамбарини инкор қилувчилар асл бузғунчилардир. Аллоҳ бундай бузғунчиларнинг кирдикор- ларини жуда яхши билади ва уларни қаттиқ жазолайди.

64.    (Эй Муҳаммад): "Эй китобийлар, бизга ҳам, сизга ҳам баробар бир сўзга келинг — Аллоҳдан ўзгасига ибо- дат этмайлик, Унга ҳеч кимни шерик қилмайлик ва Ал- лоҳни қўйиб, баъзимиз баъзимизни парвардигор қилиб олмайлик", деб айтинг. (Эй мўминлар), шунда ҳам юз ўги- ришса: "Гувоҳ бўлингларки, бизлар албатта мусулмон- лармиз", денглар.
Ушбу ояти карима Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Рум ҳукмдори Ҳирақлга ёзган мактубларида насронийларни Аллоҳнинг ягона динига даъват қилиш мақсадида келтирилган эди. Қуръони карим мусулмонларни китобийларга (яъни илоҳий китоб берилган яҳудий ва насороларга) юқоридаги чақириқни етказишни буюради. Шунинг учун биз, мусулмонлар Қуръони карим даъватига амал қилиб, насронийларни ўртамизда умумий бўлган икки нарса - Аллоҳни яхши кўриш ва атрофдагиларни яхши кўриш ҳақидаги амрга итоат қилиб, биргаликда битта йўлдан боришга даъват этишга бурчлимиз. Бунинг маъноси шуки, бутун таъзимни, севгини, тавозеъни ва улуҳиётни Аллоҳ таолонинг Ўзигагина йўналтириш лозим. Бунинг учун ин- сон Аллохдан бошқа бирон нарсани ўз Раббиси сифатида тан олмаслиги; Аллохдан ўзгани Аллоҳни севганчалик сев- маслиги ва дўст тутмаслиги; Аллохдан бошқани ҳакам си- фатида қабул қилмаслиги; ҳар бир ишда, ҳар бир ҳолатда Аллоҳга таваккул қилиши талаб этилади. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг бир неча оятларида Ўзининг самовий китобларидан бирини Исо алайҳиссаломга нозил қилганини, бу китобнинг номи Инжил бўлганини, аслида Аллоҳ томонидан юборилган барча динлар асосда бир экани, яъни тавҳидга чорлашини баён этган. Китобийлар бундан яхши хабардор бўлишса-да, кибр ва ҳасадлари туфайли ушбу ҳақиқатни тан олишдан ожиздирлар. Эй Пайғамбарим, уларга айтинг: барчага баробар бир сўзга, яъни Аллохдан ўзгасига ибодат қилмасликка, Унга ҳеч кимни шерик қилмасликка, Аллоҳни қўйиб, баъзилари баъзиларини парвардигор қилиб олмасликка сўз беришсин.
 
65.    Эй Аҳли китоблар, Иброҳим хусусида нега жанжаллашасизлар? Ҳолбуки, Таврот ҳам, Инжил ҳам ундан кейин тушганку! Ақл ишлатмайсизларми?
Китоб берилганлардан яҳудийлар Иброҳим алайҳиссаломни яҳудий деб исботламоқчи бўлишса, насронийлар уни насронийлардан деб тортишишади. Ахир улар ақлларини ишлатиб, озгина фикр юритишганида, ўзларининг бу даъволари ғирт асоссиз эканини аниқ бил- ган бўлишар эди. Ахир, Таврот ҳам, Инжил ҳам Иброҳим алайҳиссалом яшаб ўтганидан анча кейин нозил қилин- ган-ку, қанақасига у яҳудий ёки насроний бўлсин?!
 
66.    Биладиган нарсаларингиз ҳақидаку тортишган эдинглар, энди билмаган нарсаларингиз ҳақида нега тортишасизлар? Аллоҳ биладиганини албатта сизлар билмайсизлар!
Олдинлари билган нарсаларингиз ҳақида ҳам ҳамиша тортишган, ҳақиқатни инкор этишга уринган эдинглар. Энди билмаган нарсаларинг ҳақида ҳам баҳслашиб юрибсизларми ? Ахир Аллоҳ Ўз пайғамбарларининг кимлигини сизлардан кўра яхшироқ билади-ку! Овора бўлиб, тортишиб юрманглар, Парвардигорингиз билади- ганини сизлар асло била олмайсизлар! Аллоҳ таоло айтади: "Иброҳимнинг динидан фақат енгилтаклар юз ўгиради. Ҳаҳиҳатан, Биз дунёда уни танлаб олдик ва охиратда у игубҳасиз солиҳлардандир" (Бақара, 130).
 
67.    Иброҳим яҳудий ҳам, насроний ҳам эмас, балки ҳаниф мусулмон эди ва у мушрик ҳам бўлмаган.
Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломни Ўзининг амр- фармонларини бу дунёда одамларга етказиши, уларни Ҳақ йўлга ҳидоят қилиши учун танлаб олган. Шубҳасиз, у охи- ратда тўғри йўлда мустақим борувчи солиҳлардан (ҳаниф- лардан) ва Аллоҳнинг ризоси, Унинг ажр-савоби ва жан- нати насиб этадиган зотлардандир. Аллоҳ таолонинг Ўзи хабар беряптики, Иброҳим алайҳиссалом яҳудий ҳам, нас- роний ҳам эмас, балки ҳаниф мусулмон эди, у асло муш- рик бўлмаган. Сийрат китобларида келишича, Пайғамбар алайҳиссалом Макка фатҳи куни Каъбага кирганларида фаришталарнинг суратлари билан бирга Иброҳим алай- ҳиссаломнинг қўлларида чўплар билан фол очиб турган суратларини кўриб: "Аллоҳ мушрикларни ҳалок қилсин, улар улуғ бобомизни чўплар билан фол очадиган қилиб тасвирлашибди. Иброҳим қаёкдаю, фол очиш қаёқда!" де- дилар ва юқоридаги оятни ўқидилар.

68.    Унга эргашганлар, ушбу Пайғамбар ҳамда мўмин лар Иброҳимнинг дўстларидир, Аллоҳ эса мўминларнинг дўстидир.
Яҳудийлар Иброҳим алайҳиссаломни "яҳудий" деб, насронийлар эса насронийлардан ҳисоблашгани билан ҳар икки жамоанинг иддаолари ёлғондир. Х,азрати Иброҳим қандай қилиб яҳудий ёки насроний бўлсин, ахир Таврот ҳам, Инжил ҳам у кишидан бир неча аср кейин тушганини, Мусо ва Исо алайҳимассалом ҳазрати Иброҳимдан анча кейин ўтишганини ҳамма билади ку! Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳнинг ҳақ йўлидан чиқмаган, ҳамиша Унга итоатда бўлганлардан (ҳанифлардан) эди. Иброҳим алайҳиссаломга энг яқинлар бўлганлар унинг ўша даврдаги умматлари, сўнгра Муҳаммад алайҳиссалом ва бу зотнинг уммат- ларидир. Абу Солиҳ Ибн Аббосдан қуйидагича ривоят қилади: "Яҳудийлар: "Эй Муҳаммад, Аллоҳга қасам, сен биласанки, биз Иброҳимнинг динига сендан ва бошқалардан кўра ҳақлироқмиз. У яҳудий бўлган эди. Сен фақат ҳасад қиляпсан, холос", дейишди. Шунда Аллоҳ ушбу оятни но- зил қилди".
 
69.    Аҳли китоблардан бир тоифалари сизларни адаштиришни исташади. Улар ўзларини адаштира- ётганларини билишмайди.
Бу оят яҳудийларнинг саҳобалардан Муоз ибн Жабал ва Аммор ибн Ёсирларни ўз динларига чақирганларида нозил бўлган. Яҳудийлар Исломга қарши ҳар хил чора- тадбирлар излашар эди. Бу тадбирлардан биттаси шу эди- ки, улардан бир нечаси эрталаб ўзини мусулмон деб эълон қилар, кун бўйи мусулмонлар билан бирга намоз ўқирди. Шом вақтида Исломдан чиқиб, халққа бундай дейишар эди: "Самовий китобларда башорат берилган пайғамбар бу киши эмас экан. Биз илм орқали бунинг ҳақиқатини топдик ва ўзимиз ҳам кўрдикки, охирзамон пайғамбари- нинг нишоналари бу кишида йўқ экан". Уларнинг бу сўзла- рини эшитган баъзи содда ва лақма мусулмонлар имонла- ри заифлигидан ташвишга тушишар ва: "Агар Ислом ҳақ бўлганида булар ундан чиқишармиди?" дейишар эди. Яҳудийларнинг бу шайтоний ишлари ўзлари каби адаш- ганларга ҳам таъсир қиларди. Аллоҳ ҳидоят қилган банда эса бу каби иғволар билан йўлидан озмайди, ҳақ йўлдан чекинмайди.
 
70.    Эй Аҳли китоблар, ўзингиз гувоҳ бўлатуриб нега Аллоҳнинг оятларига ишонмайсизлар?
Аллоҳ "Эй китобийлар" (аҳли китоблар) деб мурожаат қилаётганлар яҳудий ва насроний динидагилардир. Улар ўзлари ўқийдиган Инжилда охирзамон Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломнинг келишлари, ҳатто у зотнинг исмлари бу китобда Аҳмад шаклида зикр қилинганига гувоҳ бўлатуриб ҳам Қуръон оятларини инкор қилишди, унга бўйсунишдан бош тортишди. Бу уларнинг қаттиқ хатоси, адашуви эди. Бу адашув ҳозиргача давом этиб келмоқда.
 
71.    Эй Аҳли китоблар, билиб туриб нега ростни ёлғонга аралаштирасизлар ва ҳақиқатни яширасизлар?
Аҳли китобларнинг Ислом дини бутун инсониятга қиёматгача ҳақ дин бўлиб келганидан кейин ҳам ўз манфаатлари йўлида, кибр ва ҳасадлари туфайли эски динларини ушлаб қолиш, нима қилиб бўлса ҳам одамларни тобора ёйилиб бораётган Исломдан чалғитиш йўлида олиб бораётган ишлари таажжуб туғдиради, холос. Улар билиб туришса ҳам ҳақиқатни яширишяпти, бирор холис, инсофли диндошлари буни очмоқчи бўлса, дарров унга ташланишяпти. Мавқеларини ушлаб қолиш учун битта рост гапга ўнта ёлғонни қўшиб, "чин ҳақиқат шу!" дея таклиф этишяпти.

72.    Аҳли китоблардан бир тоифаси: "Мўминларга туширилган нарсага эрталаб имон келтиринглар, кечқурун инкор қилинглар, шояд улар ҳам қайтишса;
Ҳасан ва Суддий айтишади: "Ҳайбар яҳудларидан ўн икки роҳиб тил бириктириб, бир-бирига: "Куннинг аввалида Муҳаммаднинг динига кирамиз. Тил билан, эътиқод билан эмас. Охирида эса инкор этамиз ва: "Биз китобларимизга қараб, уламоларимиз билан маслаҳатла- шиб, Муҳаммадни охирзамон пайғамбари эмас, деб топ- дик. Унинг ёлғони фош бўлди. Дини ботил экан", деймиз. Агар шундай қилсак, унинг саҳобалари ўз динлари тўғри- сида шубҳага боришади ва: "Аҳли китоблар биздан кўра илмлироқ", дейишади ва динларидан чиқиб, бизнинг дини- мизга киришади", дейишди. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оят- ни нозил қилиб, Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломни ва мўминларни огоҳлантирди".
 
73.    ва динингиздагидан бошқага ишонманглар, токи бирортага сизларга берилганига ўхшаш нарса берилмасин ёки Парвардигорингиз ҳузурида сизлар билан ҳужжат талашмасин", дейишди. (Эй Муҳаммад): "Асл ҳидоят Ал- лоҳнинг ҳидоятидир, ҳақиқатан фазлу карам Аллоҳнинг ҳузурида, уни хоҳлаганига беради. Аллоҳ кенг қамровли ва билувчидир;
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нажронлик насронийларни Исломга даъват қилиб турганларида Абу Рофеъ ал-Қуразий: "Эй Муҳаммад, насоролар Исо ибн Марямга ибодат қилганидек, сенга ҳам ибодат қилишимизни хоҳлайсанми?" деди. Нажронлик насроний ар-Рубаййис (баъзи ривоятларда ар-Раййис, ар-Роис) ҳам: "Сен биздан шуни хоҳлайсанми ва шунга даъват қиласанми, эй Муҳаммад?" деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Аллохдан ўзгага ибодат қилишдан ва Аллохдан бошқага ибодат қилишга чақиришдан Аллоҳ паноҳ берсин. Аллоҳ мени бунга юбормаган ва бунга буюрмаган ҳам" деб ёки птунга ўхшаш сўз билан жавоб қайтардилар. Аллоҳ таоло бу ҳакда юқоридаги ояти каримани нозил қилди.
 
74.    раҳматини истаган кишисига хослаб беради, Аллоҳ буюк фазл эгасидир", денг.
Аллоҳ таоло: "Раҳматим - меҳрибонлигим эса ҳамма нарсадан кенгдир" (Аъроф, 156] дейди. Ана шундай ҳамма нарсадан кенг раҳматини У зот истаган кишисига хослаб беради. Анас розийаллоҳу анҳу ривоят қилади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганман: "Аллоҳ таоло айтди: "Эй Одам фарзанди, раҳматимдан умидвор бўлар экансан, сен тарафингдан содир бўлган нарсаларни кечираман ва ҳеч парво қилмайман. Эй Одам фарзанди, агар гуноҳларинг осмонча бўлса-да, сўнг мендан мағфират сўрасанг, сени мағфират қиламан ва ҳеч парво қилмайман..." (Имом Термизий ва Ибн Можа), Аллоҳнинг қудратини, кибриёсини инкор қиладиган кофир, мушрик кимсаларгина Аллоҳнинг раҳ- матидан ноумид бўлишади.

75.    Аҳли китоблар орасида қинторни омонатга қўйсан-гиз - қайтарадиганлари, бир динорни омонат топшир- сангиз, устида туриб олмагунингизча бермайдиганлари ҳам бор. Бу уларнинг: "Нодонларнинг моли бизларга ҳалол", дейишгани туфайлидир. Улар билиб туриб ҳам Аллоҳ ҳақида ёлғон сўзлашади.
Китобийларнинг баъзилари: "Исломга кирган саводсиз, нодон арабларнинг ҳақларини есак бўлаверади", дейишади. Улар нафақат араблар, яҳудий бўлмаган бошқа барча миллатларга ҳам шундай муносабатда бўлишади. Аммо улар ичида шундай омонатдорлари ҳам борки, қинтор (минг динорли) хазинани топшириб қўйсангиз ҳам бир тийинига хиёнат қилишмайди. Ана шу гуруҳлар ҳақни таниган, Аллоҳ таолодан қўрққан ва ўз китобларига амал қилганларидир. Саҳобийлардан Абдуллоҳ ибн Салом каби зотлар шу тоифадан эдилар.
 
76.    Йўқ! Аҳдига вафо қилувчигина Аллоҳдан қўрқади, Аллоҳ албатта тақводорларни яхши кўради.
Инсон қадри, эъзозини асровчи омиллардан бири ваъ- дага вафо қилишдир. Ушбу ояти каримада ҳам ваъдага вафо қилиш тақводорликнинг (Аллоҳдан қўрқишнинг) асо- сий шартларидан бири сифатида зикр этилмокда. Хукмла- ри инсон қадрини асраш ва юксалтиришга қаратилган Ислом динида ваъдага вафо қилиш вожиб амаллардан саналади. Аллоҳ таоло мўминларни ҳамиша ваъдага вафо қилишга, ваъдани бузмасликка чақириб, бундай огоҳлантирган: "Ваъдасини бузувчилар, қариндошчиликни унутганлар Ер юзида бузғунчилик қилувчилар қаторидадир" (Бақара, 72). Ҳадиси шарифда: "Ваъдага вафосизлик мунофиқлик аломатларидан биридир", дейилган (Имом Бухорий). Ҳазрати Али (каррамаллоҳу важҳаҳу) Аштар Нахаъий Молик ибн Ҳорисга ёзган мактубларида, жумладан, шундай насиҳат қилганлар: "Агар душманингиз билан ҳам битим тузган ё унга ваъда берган бўлсангиз, ватдага вафо қилинг, сўзингиз устидан чиқинг, ваъдангиз учун жонингизни фидо қилинг. Зеро, инсонлар ақидада бир-бирларидан фарқ қилишса- да, Аллоҳ таоло фарзларидан сўнг ваъдага вафо қилишнинг буюклиги борасида якдилдирлар. Тузган битим ва берган ваъдангизга асло хиёнат қилманг".
 
77.    Аллоҳ билан аҳдларини бузадиган ва қасамларини арзонга сотадиганларга охиратда асло насиба йўқ. Қиёмат куни Аллоҳ уларга бир сўз демайди ва назар солмайди, уларни покламайди ҳам. Уларга оғир азоблар бордир.
Аллоҳ таолога берган ваъдаларига вафо қилмайдиган, қасамларини осонгина буза оладиган кимсаларга қиёматда ҳеч қандай насиба бўлмайди. Аллоҳ қиёматда бундайларга қарамайди ҳам, сўз демайди ҳам, гуноҳларидан покламайди ҳам, балки уларга оғир азобларни тайёрлаб қўйган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Улкан гуноҳларнинг каттароқлари Аллоҳ таолога ширк келтириш (Унинг шериги бор дейиш), ота-онани ранжитиш ва ёлғон қасам ичишдир. Бир киши қози ҳузурида ёлғон қасам ичиб, бирор одамнинг ҳаққи тортиб олинишига сабаб бўлса ёки шу қасами эвазига чивин қанотича бирор нарсага эга бўлса, Аллоҳ таоло унинг кўнглига қиёмат кунига қадар кетмайдиган бир қора тугун солиб қўяди", деганлар (Аҳмад ибн Ҳанбал, "Муснад", 3-жуз, 495-бет). Ёлғон қасам гуноҳга ботирувчи қасамдир. Ёлғон қасам ичган одам астойдил тавба қилсагина қалбидаги ўша қора тугун йўқолиши мумкин. Абдуллоҳ ибн Абу Авфо ривоят қилади: "Бозорда бир одам бир матони ўлчатиб олиб, "Матонинг пули берилди" дея қасам ичиб туриб олди. Ҳолбуки у матонинг пулини бермаган эди. Бу билан у бир мусулмонни чув туширмоқчи бўлди. Шунда "... қасамларини арзонга сотадиганларга охиратда насиба йўқ..." ояти каримаси нозил бўлди"
 
78.    Уларнинг бир гуруҳи борки, Китобдан бўлмаган нарсани ундан деб ўйлашларингиз учун Китобни тилла~ рини бураб ўқишади. Ҳолбуки бу Китобдан эмас. Улар: "Бу Аллоҳдан", дейишади, ваҳоланки Аллоҳ ҳузуридан эмас. Улар билиб туриб Аллоҳ ҳақида ёлғон тўқишади.
Яна шундай тоифалар борки, Китобни ўқиш чоғида атайлаб тилларини бураб ўқишади ва бу билан унда бўлмаган нарсаларни Аллоҳ ҳузуридан, деб ишонтиришга уринишади. Улар қанчалик алдов ва ҳийлаларга боришмасин, ниятларига етишолмайди, мусулмонларни йўлдан чалғита олишмайди. Улар кўра-била туриб Аллоҳ ва Унинг ваҳийлари ҳақида ёлғон тўқишади, ҳолбуки Парвардигорнинг ваъдасига кўра, ёлғончи ва инкорчиларнинг жойи дўзаҳдадир.
 
79.    Ҳеч бир башар зотига Аллоҳ Китоб, ҳукм юритиш ва пайғамбарлик берганидан кейин унинг одамларга: "Аллоҳни қўйиб, менга қуллик қилинглар", дейиши тўғри эмас, балки одамларга: "Китобни ўргатиб ва ўзингиз ҳам ўрганиб, Аллоҳга раббонийлардан бўлинглар", десин.
Ушбу ояти карима баъзи насронийларнинг "Исо алайҳиссалом бизларни ўзига сажда қилишга буюрган", деган ботил даъволарига раддия тарзида тушган. Исо алайҳиссалом Аллоҳнинг махлуқи ва бандаси экан, У тангри бўла олмайди. Чунки Аллоҳнинг бандаларидан бирор- тасининг тангри бўлиши ақлга тўғри келмайди. Аллоҳга нисбатан пайғамбарларнинг ҳаммалари тенгдирлар. Исо- нинг отасиз яратилиши у ҳақдаги гап-сўзга сабаб бўлгани учун Аллоҳ таоло шундай буюрди: "Аллоҳ - Масиҳ ибн Марямдир" деган кимсаларнинг кофир бўлганлари аниқ- дир. (Эй Муҳаммад), айтинг: "Агар Аллоҳ Масиҳ ибн Марям- ни, унинг онасини ва ердаги барча кишиларни ҳалок этиш- ни истаса, ким Аллоҳ тарафидан бўлган нарсани (балони) қайтаришга эга бўла олади?!" Осмонлар, Ер ва уларнинг орасидаги бор нарсалар Аллохршнг мулкидир. Фақат Унинг Ўзига қайтилур" (Моида, 17). Ушбу оят соғлом ақл ва ман- тиққа мувофиқдир.
 
80.    У сизларни фаришталар ва пайғамбарларни парвардигор қилиб олишга буюрмайди. Мусулмон бўлганларингдан кейин У сизларни куфрга буюрармиди?
Насронийлардан баъзилари Исо одамларни ҳал қилади (яратади), тирилтиради ва ўлдиради, деб эътироф қилганлари учун ҳам "Исо ибн Марям - Аллоқдир", де- йишади. Уларнинг бу эътиқоди хато ақидадир. Чунки Исо алайҳиссалом томонидан содир бўлган ҳал қилиш, ти- рилтириш ва ўлдириш фақат Аллоҳнинг изни билан бўлгандир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган: "Эсланг (эй Муҳаммад), Аллоҳ айтган эди: "Эй Исо ибн Марям, сенга ва волидангга берган неъматимни - сени Руҳул-Қудс (Жаброил) билан қувватлантирганимда одамларга бешикда (гўдаклигида) ҳам балоғатга етган ҳолингдаги каби сўзлаганингни, сенга китоб — хат ва ҳикмат - илмни, Таврот ва Инжилни билдирганимни ва Менинг изн-ихтиёрим билан лойдан қуш тимсолини яса- ганингни, сўнгра унга пуфлаганингда Менинг изн-ихтиёрим билан ростакам қушга айланганини, Менинг изн- ихтиёрим билан кўр ва песларни тузатганингни ва Менинг изн-ихтиёрим билан ўликларни (тирилтириб, қабр- ларидан) чиқарганингни эсла! Яъни, Бани Исроилга бу мўъжизаларни келтирган пайтингда улар сени (ҳалок қилишидан) тўсганимни эсла! Ўшанда уларнинг ораларидаги кофир бўлган кимсалар: "Бу очиқдан-очиҳ сеҳрдан ўзга нарса эмас", дейишган эди" (Моида, 110)
Ҳа, бу бошқа пайғамбарларга берилганидек, Исо пайғамбарга берилган мўъжиза эди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло бузуқ ақидаларнинг ботиллигини мантиқий ва ҳикматли усул билан эслатиб ўтади. Исо Аллоҳ эмас, балки Аллоҳнинг бандаларидан бири ва Унинг пайғамбари эканлигини тушунтиради: "Масиҳ ибн Марямни тангри деювчилар кофир бўлдилар". Агар Аллоҳ таоло Масиҳ ибн Марям ва ердаги бошқа кишиларни ҳалок этишни хоҳласа, ким Унга (унинг қудрати ва иродасини ман қилишда) бирон нарса, дея олар эди. Чунки Масиҳ ҳам, унинг онаси ҳам бошқалар каби Аллоҳнинг махлуқ ва бандасидир. Улар билан ер юзидаги бошқа бандалар орасида ҳеч қандай тафовут йўқ. Уларни ҳал қилишни ирода қилганида ҳал қилганидек, ҳалок қилишни ирода қилганида ҳалок ҳам қила олади. Яъни, Масиҳ ибн Марям - Аллохдир, деган гап ботил бўлиб, ҳақиқатга ва воқеъликка мутлақо тўғри келмайди. Чунки, Масиҳ ибн Марямнинг ўзи ҳам Бани Исроилга пайғамбар қилиб юборилганида: "Эй Бани Исроил, менинг Роббим ва сизнинг Роббингиз бўлган Аллоҳга ибодат қилинг", деб ўз пайғамбарлигини адо этган эди. Бу билан у ёлғиз Аллоҳнинг Ўзигагина ибодат қилишга даъват этди ва Исони худо дейишдан қайтарди. Аллоҳга бандалигида ва Ундан тарбия олишда ўзи билан Бани Исроил орасида фарқ йўқлигини билдирди. Балки, Аллоҳ унинг ҳам, Бани
Исроилнинг ҳам Роббиси эканини таъкидлади. Сўнгра Аллоҳ таоло Ўзи қайтарган нарсани қилганлари учун, яъни Исони тангри қилиб, Унга шерик қўшганлари учун Бани Исроилга таҳдид қилди ва: "Албатта кимда-ким Аллоҳга ширк келтирса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилур ва борар жойи дўзах бўлур. Зулм қилувчилар учун бирор ёрдамчи бўлмас", деди (Моида, 72).
Аллоҳ таоло насронийлардан бўлган ўша қавмни ишонарли йўл, мантиқий услуб билан қаноатлантириш учун "Масиҳ ибн Марям Аллоҳнинг пайғамбари холос, ундан олдин ҳам пайғамбарлар ўтган", деб таъкидламокда. Яъни, Масиҳ тангри эмас, у ўтган пайғамбарлар каби бир пайғамбардир. Масиҳнинг қуш яратиши, туғма кўрни ва песни тузатиши, ўликни тирилтириши - буларнинг ҳаммаси Аллоҳнинг изни билан, ўтган пайғамбарларга мўъжиза берилганидек, унга ҳам берилган мўъжиза орқали рўй берди. Масиҳнинг мазкур нарсаларни амалга ошириши унинг тангрилигига эмас, пайғамбарлигига далилдир. Шундан сўнг Аллоҳ таоло насронийларни Исо ҳақидаги ботил сўз ва ақидаларидан батамом қайтаришни ирода қилди ва пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга: "Айтинг: "Эй аҳли китоб, динингизда нотўғри томонга тажовуз қилманг ва (Ислом келишидан) илгари йўлдан озган ва кўпларни йўлдан оздирган ҳамда тўғри йўлдан чиқиб кетган қавмнинг нафси ҳавосига эргашманг!" дея марҳамат қилди (Моида, 77). Яъни, Масиҳни тангри қилиб олиб, уни Аллоҳга шерик қилманг, динда ҳаддан ошманг ва ноҳақ гапларни айтманг. Исо Масиҳ Аллоҳнинг махлуқи, бандаси ва расулидир. У қиладиган одатдан ташқари ишлар Аллоҳнинг изни ва имкон бериши билан, унинг пайғамбарлигини исбот қилиш учунгина содир бўлган. Бошқа пайғамбарларга ҳам шундай хусусиятлар берилган эди.
 
81.    Аллоҳ пайгамбарлардан: "Сизларга Китоб ва ҳукмлар берганимдан кейин ўзингиздаги нарсани тасдиқловчи Пайғамбар келганида албатта унга имон келтирасиз ва ёрдамлашасиз", деб аҳд-паймон олатуриб: "Иқрор бўлдингларми ва шу шарт билан сизларга юклаганимни қабул қилдингларми?" деганини эсланг. Улар: "Иқрор бўлдик”, дейишди. У: "Мана, гувоҳ бўлдинглар, Мен ҳам сизлар билан бирга гувоҳларданман", деди.
Ибн Аббос |розийаллоҳу анҳумо) айтадилар: "Аллоҳ таоло қайси пайғамбарни юборган бўлса, унга "агар унинг ҳаётлик пайтида Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) юборилсалар, ўша пайғамбар Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳузурларига келиши ва имон келтириши, дин ишида ёрдам бериши" аҳд қилдирилди. Шунинг учун Имом Аҳмад "Муснад"да ривоят этиб, бундай дейдилар: "Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтадилар: "Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, агар Мусо ҳаёт бўлганида менинг ҳузуримда хизмат қилишдан бошқа нарса унга дуруст бўлмас эди". Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам охирзамон пайғамбаридирлар, барча пайғамбарларнинг имомидирлар. Ҳатто Бани Исроил пайғамбарларининг охиргиси, "улул азм" пайғамбарлар- дан бўлмиш Исо алайҳиссалом ҳам замон охирлаганида Ерга тушиб, Муҳаммад алайҳиссаломнинг шариатларини юритадилар.
Ибн Исҳоқ айтади: "Муҳаммад алайҳиссалом қирқ ёшга кирганларида Аллоҳ у зотни барча оламларга раҳмат ва жамики инсонларга пайғамбар қилди. Аллоҳ у зотгача ўтган барча пайғамбарлардан у зотга имон келтиришлари, уни тасдиқ этишлари ва ёрдам беришлари ҳамда бу ахдни ўз умматларига ҳам етказишлари лозимлиги тўғрисида аҳд олган ва улар умматларига бу омонатни етказишган. Аллоҳ бу ҳақда Расули Муҳаммад алайҳиссаломга юқоридаги оятларни нозил қилган".
 
82.    Ким бундан кейин ҳам юз ўгирса, ўша фосиқлардандир.
Аллоҳ таоло барча пайғамбарлардан, уларнинг ҳаммаси эса ўз умматларидан Саййиди олам пайғамбаримиз Муҳаммадга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) имон келтиришлари ва бу зотга ёрдам беришлари ҳақида аҳд- паймон олган. Шунинг учун Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом умматларига ўзларидан аввалги барча пайғамбарларга имон келтиришни буюрганлар. Аммо Аллоҳ таолога берган ваъдаларига вафо қилмай, Муҳаммад алайҳиссалом келтирган дин ва шариатни тан олмаётган, булардан юз ўгираётганлар чинакам фосиқ кимсалардир.
 
83.    Аллоҳнинг динидан бошқасини истайдиларми? Ҳолбуки, осмонларда ва Ерда нимаики бўлса, хоҳлайдими- хоҳламайдими, Унга бўйсуниб турибди ва ҳаммалари Ўзига қайтишади ку!
Бир донишманддан "Менга Аллоҳнинг мўъжизасини кўрсатинг!" дея илтимос қилишибди. Шунда бояги донишманд: "Менга Аллоҳнинг мўъжиза бўлмаган нарсасини кўрсат-чи!" деб жавоб қайтарган экан. Дарҳа- қиқат, Аллоҳнинг мўъжизаси тўлиб-тошиб ётибди. Лекин бу мўъжизалар ичида энг ҳайратланарлиси, энг улуғи - инсондир. Аллоҳ таоло айтади: ("Эй инсонлар), Ерда (ун- даги тоғ-тошлар, водий-дараларда, денгизлар-дарёларда, ҳайвонот ва наботот оламида) ҳамда ўзларингизда (ушбу хдётга келиб-кетишингиздан тортиб, вужудларингиздаги ҳар бир аъзойингизда, балки ҳар бир қужайрангизнинг нақадар нозик тартиб-интизом билан яратилиб, ўз ўрнига жойлаштирилганида ва ўз зиммасидаги Яратган буюрган вазифани кулоқ крҳмасдан ато этиб боришида) ишонувчи зотлар учун (Аллоҳнинг кудратига далолат қиладиган) аломатлар бордир. Ахир кўрмайсизларми?!" (Ваз-Зориёт, 20). Атрофимизни ўраб турган борлиқ, коинот ҳадсиз- худудсиз, чегара-маконсиз даражада бепоён ва чексиздир. Коинотнинг бу қадар ниҳоясиз экани ҳақида китобларда шундай ривоят келтирилган: "Жаброил алайҳиссалом Аллоҳ таолодан Аршни бир айланиб чиқишга изн сўради. Изн берилгач, у бир неча йил учиб, Аршни кезди. Чарчаб, дам олди. Яна учди ва дам олди. Охири қанотлари куйиб кетадиган даражага етганда: "Эй Роббим, Аршингнинг ярмини айланиб чиқай дедимми?" деб сўради. Аллоҳ таолодан шундай жавоб бўлди: "Ҳали Аршимнинг тарикдек жойини айланганинг йўқ". Ана шу улкан борлиқ Аллоҳга бўйсунади ҳамда У зот олдин белгилаб қўйган қатъий илоҳий низомга кўра ҳаракатланади ва яшайди. Мана шундай улкан коинот ва еру осмонларнинг яратувчиси ва эгаси Аллоҳ таолога имон келтирмаслик мумкинми? Унинг динидан бошқа динни исташ соғлом ақлга тўгри келадими?
 
84. (Эй Муҳаммад) Аллоҳга ва узимизга туширилган нарсага, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва унинг авлодларига туширилган нарсага ҳамда Мусо ва Исога, барча пайғамбарларга Парвардигорлари томонидан берилган нарсага имон келтирдик. Улар орасидан бирортасини ажратмаймиз ва бизлар Унинг Ўзигагина итоаткормиз", денг.
Яъни, эй Пайғамбарим, Аллоҳга имон келтирдик, денг. Шундан сўнг ўзимизга туширилган нарсага (Қуръони каримга), пайғамбарлардан Иброҳим, Исмоил, Яъқуб ва унинг авлодларига туширилган нарсага (китоб ва саҳифаларга) ҳамда Мусо ва Исога, барча пайғамбарларга Парвардигорлари томонидан берилган нарсага имон келтирдик, денг. Барча пайғамбарларга ҳам имон келтирдик ва ёлғиз Аллоҳнинг Ўзигагина бўйсунамиз, Унгагина итоатдамиз, денг. Ояти каримадаги "авлодлари" деб таржима қилинган "асботлар" сўзи Яъқуб алайҳиссаломнинг набираларини, яъни унинг авлодларини англатади. Улар ўн икки қабиланинг отаси эдилар, булардан Бани Исроил келиб чиққан.
 
85.    Ким Исломдан бошқа динни хоҳласа, унинг дини ҳаргиз қабул қилинмайди ва у охиратда зиёнкорлардан бўлади.
Барча пайғамбарлар Ислом билан келишган, тавҳидга чақиришган. Бунга Қуръони каримнинг кўпгина оятлари далолат қилади. Ислом моҳиятига кўра, Нуҳ алайҳиссалом замонларидан то пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳис- саломгача келган барча пайғамбарларнинг рисолатидир. Шу боис Қуръонда зикри келган барча пайғамбарларга ҳамда уларга юборилган китоб ва саҳифаларга имон келтириш Аҳли суннат вал жамоа ақидасининг муҳим шартларидандир. Аммо айримлар ўйлаганидай, "яҳудийлик ва насронийлик динлари ягона асосга эга бўлгач, пайғамбарлар бир динни олиб келган бўлгач, уччала дин ўртасидаги ихтилофларга барҳам бериш учун уларни бирлаштириб ягона динга эътиқод қилса бўлмайдими?" қабилидаги саволлар хатодир ва Аллоҳнинг охирги китоби Қуръони карим таълимотига зиддир. Агар юқоридаги фикрларда асос бўлса, унда Аллоҳ таоло нега бутун инсониятга охирги ҳақ дин деб Исломни танлаган? Унда нега Аллоҳ бутун кишилик жамиятига охирги пайғамбар қилиб Муҳаммад алайҳиссаломни юборган? Унда нега Қуръон нозил этилгач, бошқа самовий китобларнинг ҳукми мансух бўлган? Ана шу саволларга аниқ жавобни эса Қуръони карим оятларидан топамиз: "Албатта Аллоҳ наздидаги (мақбул бўладиган) дин Ислом динидир. Аҳли китоблар (яҳудийлар ва насронийлар) уларга (Ислом ва Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳаҳ Пайғамбарлиги ҳақида) аниҳ билим-ҳужжат келганидан кейин фақат ўзаро ҳасад- адоват қилганлари сабаблигина талашиб-тортишишди" (Оли Имрон, 19); "Мен сизларга неъматимни тўкис қилиб бердим ва сизлар учун Исломни дин қилиб танладим" (Моида, 3). Демак, ким Исломдан бошқа динни хохдаса, унинг дини (қилган амаллари) қабул қилинмайди ва у фақат зиёндан бошқа нарсани кўрмайди.
 
86.    Имон келтирганидан, Пайғамбарининг ҳақлигига гувоҳлик берганидан ва ўзларига очиқ далиллар келганидан кейин ҳам куфрга борган қавмни Аллоҳ қандай ҳидоят қилсин?! Аллоҳ золим қавмни ҳидоятга йўлламайди.
Ушбу ояти карима Аҳли китобларга қаратилгандир. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга нубувват келганида Арабистон ярим оролида яшовчи яҳудий ва насроний олимларининг инсофлилари Инжилда бу зотнинг келишлари ҳақида хабар берилганини билишар ва охирзамон пайғамбари келишини бошқалардан кўра кўпроқ интизор кутишар эди. Аммо Аллоҳ таоло Муҳаммад алайҳиссаломни бутун инсониятга пайғамбар этиб юборганини кўрган Аҳли китоблар у зотга имон келтириш ўрнига ҳасад ва кибрлари туфайли Инжилнинг Муҳаммад алайҳиссалом келишлари ҳақидаги жойини ўзгартириб юборишди, бутун имкониятларни ишга солиб, у зотга қаршилик кўрсатишди. Очиқ-ойдин далиллар қаршисида туриб ҳам ҳақни тан олмай куфрга борган бундай қавмларни Аллоҳ қандай ҳам ҳидоятга бошласин? Чунки Аллоҳ азза ва жалла кофирларни асло ҳидоятга йўлламайди.
 
87.    Уларнинг жазоси Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча одамларнинг лаънат ёгдиришидир.
Аллоҳнинг ваҳийларини тан олмаган ва ёлғонга чиқарган, охирзамон Пайғамбарини инкор қилган бундай куфр эгаларининг жазоси қаттиқ: уларга Аллоҳ ҳам, Унинг фаришталари ҳам, ер юзидаги барча инсонлар ҳам лаънат устига лаънат ёғдиришади. Улар абадий қийноқ ва азоблар жойи бўлмиш дўзахда мангу қолишади.
 
88. Бунда абадий қолишади, азоблари енгиллатилмайди ҳам, муҳлат берилмайди ҳам.
Жаҳаннамда куфр ва ширк эгаларига бериладиган жазони эшитибоқ қанча инсонлар даҳшатга тушишади, йиғи бошлашади, ваҳима ичра ўзларини ҳар ёнга уришади. Бу ерда вақт ҳисоби йўқолган, уларга бериладиган қийноқ- азобларнинг муҳлати йўқ, абадий давом этади. Уларнинг азоби асло енгиллатилмайди. Ҳадисда келганидай, ҳатто уларнинг териси куйиб битгач, ўрнига янги тери пайдо бўлади ва қийноқлар янгидан бошланади. Пайғамбар алайҳиссалом дўзах оловини шундай таърифлайдилар: "Аллоҳ таоло дўзахга минг йил ёнишни буюрди, охири олов қизариб кетди. Кейин яна минг йил ёнишга буюрди, ниҳоят олов оқарди. Сўнг яна минг ёнишга буюрди, олов қорайди. Дўзах қоп-қора, зимстондир" (Имом Термизий ривояти).
 
89.    Шундан кейин тавба қилиб, ўзларини ўнглаганлар мустасно, Аллоҳ албатта кечирувчи, раҳмлидир.
Аммо гуноҳга йўл қўйиб, адашганлар Аллоҳнинг мағфиратидан, кечиришидан, раҳматидан ноумид бўлишмасин. Х,ар қанча гуноҳ содир этган киши (агар у куфр ва ширкка бормаган бўлса) астойдил тавба қилиш, энди бу гуноҳларни қайтармасликка азму қарор бериш орқали ўзини ўнглаган бўлса, Аллоҳ таоло бундайларни албатта афв қилади. Чунки Аллоҳ азза ва жалла ўта раҳмли ва кечирувчи Зотдир.
 
90.    Имон келтирганларидан кейин яна куфрга бориб, зиёда куфрда қолиб кетганларнинг тавбалари асло қабул қилинмайди, улар адашганлардир.
Аммо Аллоҳнинг мағфирати ва раҳматига муяссар бўлишдан бир тоифа мустасно! Булар олдин имон келтириб, кейин дин душманларининг алдовига учиб ёки улардан манфаат кутиб куфрга борган ва кофирлигича қолиб кетганлардир. Улар ҳар қанча ялинса ҳам, фарёд чекса ҳам тавбаси қабул қилинмайди. Ҳасан, Қатода ва Ато Хуросоний айтишади: "Бу оят яҳудлар ҳақида нозил бўлган. Улар Исо ва Инжилга кофир бўлишди, кейин Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга, Қуръонга кофир бўлишиб, куфрлари зиёда бўлди".
 

 91. Куфр келтириб, кофирлигича ўлиб кетган бирортаси ҳатто ер юзи тўла олтин бериб ўзини қутқармоқчи бўлса ҳам қабул қилинмайди. Уларга оғир азоб бор ва мададкор ҳам бўлмайди.
Имон-эътиқодни пулга сотиб олиб бўлмаганидай, куфр келтириб, шу ҳолида ўлиб кетганлар ер юзини тўлдирадиган миқдорда олтин таклиф қилиб, ўзларини Аллоҳнинг жазосидан қутқармоқчи бўлишса ҳам бу бадалларини ҳеч ким қабул қила олмайди. Чунки имон иши пул билан ўлчанмайди, қиёматда дунё бойликларининг тариқча қиймати ва аҳамияти бўлмайди. Дунёдаги кўплаб юмуш ва муаммоларини пул-бойлик ёрдамида ҳал этишга ўрганган кофир ва мушрикларнинг қиёматдаги ҳоли ўта аянчли бўлади: уларни дўзахдаги мангу хорловчи азоблар кутиб турибди. Уни бу даҳшатли қийноқлардан қутқара оладиган на бола-чақа, на бир яқин дўст ёки ёрдам берувчи бўлади. Унинг дунё ҳаётида қилган яхши ишлари ҳам, тўплаган бойликларию қурган шоҳона уйлари ҳам, орттирган қадрдон дўстлари ва яқинлари, ҳеч бир нарса жонига оро киролмайди, дўзах азобидан халос эта олмайди.
 
92.    [Эй муминлар], ўзингиз суйган нарсалардан эҳсон қилмагунингизча ҳаргиз яхшиликка етолмайсиз. Нимани эҳсон қилганингизни Аллоҳ яхши билувчидир.
Абул Баракот Насафийнинг "Тафсир"ида ушбу ояти карима тафсирида Ҳасан Басрий, Абу Бакр Варроқ Термизийлар фикрлари келтирилиб, қуйидагича хулоса қилинади: "Фақат суйган нарсаларни берибгина мақсадга етилади". Насафий ўз тафсирида яна ушбу ривоятни ҳам келтиради: "Аббосийлардан Умар ибн Абдулазиз шакар сотиб олар, сўнг уни садақа қилар эди. Ундан: "Нима учун шакарнинг пулини садақа қилиб қўя қолмайсиз?" деб сўрашди. Шунда у; "Шакар менга суюмлироқ, шу сабаб суйган нарсамдан эҳсон қилишни хоҳладим", деб жавоб берди".
Ўзгаларга эҳсон, хайру саховат қилиш туфайли инсон бу ўткинчи дунёда туриб охиратига захира йиғиши, жаннатда тайёрлаб қўйилган беҳисоб неъматлардан насибадор бўлиши мумкин. Саховат бандадан бало ва ёмонликларни қайтаради, унинг қадрини оширади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло ушбу ояти карима орқали бандаларини эҳсон қилишга, эҳсон қилгандаям ўзлари суйган нарсалардан қилишга чорламоқда. Чунки буюк Парвардигор кимнинг нима эҳсон қилаётганини жуда яхши кўриб-билиб туради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ким хайру саховат қилиб, кийимга муҳтож бир кишини кийинтириб - хурсанд қилса, Аллоҳ саховатли инсонни жаннат кийимлари билан кийинтиради. Ким егуликка муҳтож, оч кишини тўйдирса, таомлантирса, уни жаннатдаги таомлардан сероб қилади", деганлар. Икки дунёси обод бўлишини орзу қилган ҳар бир мусулмон Қуръони каримнинг юқоридаги оятини ҳамиша ёдда тутиши ва унга доимо амал қилиши лозим бўлади.
 
93.    Таврот туширилишидан олдин Бани Исроил ўзига ҳаром қилиб олганидан бошқа барча таомлар ҳалол эди. (Эй Муҳаммад): "Агар ростгўй бўлсанглар, Тавротни келтириб ўқинглар", денг.
Бани Исроил қавми Муҳаммад алайҳиссаломнинг пайғамбар қилиб юборилганларининг асл моҳиятини яшириш, одамларни чалғитиш ва йўлдан тойдириш учун турли ҳийла-найрангларга борар эди. Улар айтишадики, "Агар Қуръонда унинг Тавротни тасдиқлаши ҳақида ёзилган экан, унда нима учун Қуръон Бани Исроилга ҳаром қилинган таомларни ҳалол деган? Ривоятларда келишича, Аллоҳ туя сути ва гўштини Бани Исроилга ҳаром қилган эди, унда нега булар мусулмонларга ҳалол қилинди?"
Худди шу ўринда Қуръони карим тарихий ҳақиқатни ойдинлаштиради. Ҳақиқатда Бани Исроилга бошда барча таомлар ҳалол қилинган эди. Аммо пайғамбар Яъқуб алайҳиссалом қаттиқ касалланиб, агар тузалиб кетсам, сутоб ейдиган туя сути ва гўштини емайман, деб ўзига назр қилган эди. Аллоҳ унинг назрини қабул қилиб, шифо берди. Бани Исроил эса унга эргашиб, бу таомларни ўзлари ҳам емасликка қарор қилишди. Бундан ташқари, уларнинг итоатсизликларини жазолаш учун Аллоҳ таоло айрим таомлар истеъмолини уларга тақикдади. Ваҳоланки, аввалда уларга булар ман этилмаган эди, улар ўзларининг қилмишлари туфайли тақиққа учрашди. Агар улар ростгўйликни даъво қилишаётган бўлса, Тавротни келтириб ўқишсин.
 
94.    Шундан кейин ҳам ким Аллоҳ хусусида ёлғон тўқиса, ўшалар золимлардир.
Бани Исроил фақат таом масаласида эмас, ҳатто мусулмонларнинг қибласи ўзгартирилиши ҳақида ҳам ёлғон тўқиб, мусулмонларни маломат қилишади. Мусулмонлар Исломнинг илк даврида ўн олти ёки ўн етти ой Байтул- Макдисга қараб намоз ўқишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса Каъбанинг ўз қиблалари бўлишини истардилар. Шунда Аллоҳ таоло ваҳий юбориб, мусулмонлар қибласини Байтул-Макдисдан Маккадаги Байтуллоҳга қараб ўзгартирди. Бу ваҳий Бани Исроилга ёқмай, улар буни инкор қила бошлашган. Шу боис, Аллоҳ азза ва жалла огоҳлантиряптики, ким аниқ оятлардан кейин ҳам Аллоҳ хусусида ёлғон тарқатадиган бўлса, у ўз жонига зулм қилади ва албатта жазосини олади.

95.    "Аллоҳ рост айтади, Иброҳимнинг ҳаниф динига эргашинглар, у мушриклардан эмасди”, денг.
Аллоҳ таоло Иброҳимнинг ҳаниф динига эргашинглар, у мушриклардан эмас эди, деб буюрмокда. "Ҳаниф" луғатда "чин эътиқоддаги, тақводор" маъноларини англатади. Исломгача бўлган даврда турли қабилаларнинг бутлари ва санамларига сиғинишни рад этган, тавҳидга астойдил имон келтирган, зоҳид ва тақводор, аммо яҳудийлик ёки насронийликка қўшилмаган, Иброҳим алайҳиссалом динида бўлган кишилар "ҳанифлар" деб аталган. Қуръони каримда Иброҳим алайҳиссаломнинг ўзлари "ҳаниф" деб номланган. Милодий саккизинчи-тўққизинчи асрлардан бошлаб ҳаниф атамаси кўпинча "мусулмон", ҳанифлик дини эса "Ислом" маъносида қўллана бошлаган. Сўфийлар ҳам ўзларини ҳаниф деб аташади.
Яҳудийлар Пайғамбаримизга ва мусулмонларга: "Сизлар Иброҳим алайҳиссалом динига кирганмиз дейсизлар, унда нега туя гўштини еб, сутини ичасизлар, ахир бу икки нарса Иброҳим хонадонига ҳаром қилинган эди-ку!" дейишади. Уларнинг бу эътирозига Аллоҳ таоло юқоридаги ояти билан жавоб берадики, ҳозир тановул қилиниб турган таомларнинг ҳаммаси аввал Бани Исроилга ҳалол эди. Фақат Яъқуб алайҳиссалом уни емасликка қасам ичган эди. У кишига тақлид қилиб, авлодлари ҳам емай қўйишди. Бундай қасам Исломда дуруст эмас, ким шундай қасам ичса, каффорат (товон) бериши лозим.

96.    Ҳақиқатан Баккадаги биринчи Уй одамларга баракот ва бутун жаҳон аҳлига ҳидоят уйидир.
"Баккадаги биринчи уй"дан мурод, Байтуллоҳдир. "Байтуллоҳ" луғатда "Аллоҳнинг уйи" дегани. Байтуллоҳ дейилганда асосан Маккаи мукаррамадаги Масжидул Ҳаром ва ундаги Каъба назарда тутилади. Айримлар бу номни бутун шаҳарга ҳам нисбат беришади. Умуман Ер юзидаги барча масжидлар Байтуллоҳ, яъни Аллоҳинг уйларидир.
Маккани Бакка ҳам дейишади. "Бакка" сўзи луғатда "бузигп, ажратиш, бекор қилиш, ифтихорни рад этиш, пасайтириш, бўйсундириш" деганидир. Шаҳарнинг Бакка деб номланишига сабаб у ерда одамларнинг издиҳом қилиб тўпланиши ёки Макка зўравонларининг бўйин эгишларидир. Зеро, Аллоҳ таоло зўравоннинг ғурурини синдирганидан кейингина у Маккани қасд қилади. Ё бўлмаса Макка мутакаббирларининг ғурурини пасайтиришдир. Бакка деганда ирода қилинадиган жой ҳақида тўртта қавл бор: Каъба жойлашган ўриннинг исми, Байтуллоҳнинг атрофи, Макка ва унинг ортидагилар, масжид ва Байтуллоҳнинг номи. Макка ҳарамнинг ҳаммаси учун қўйилган исм, албатта Бакка бу Макка деганидир ("Қомусул- Муҳит").

97.    Унда аниқ далиллар ~ Иброҳим мақоми бор. Ким унга кирса, омонда бўлади. Аллоҳ ҳаж йўлига қодир кишиларни Уйини ҳаж қилишга буюрган. Ким буни инкор қилса, Аллоҳ албатта олам аҳлидан беҳожатдир.
"Иброҳим мақоми" деганда "Иброҳим алайҳиссалом турган жой" маъноси тушунилади. Иброҳим алайҳиссалом бир тош устида туриб Каъбани қураётганларида унга оёқ излари тушиб қолган. Шу тош ва унинг атрофи "Мақоми Иброҳим" деб аталади. У Масжидул-Х,аром ичида, Каъба яқинида, алоҳида белги билан кўрсатилган. Иброҳим алайҳиссалом Байтуллоҳни қуриб бўлгач, шу ерда намоз ўқиганлар. Қуръони каримда: "Мақоми Иброҳимни намозгоҳ тутинг", деб буюрилгани учун тавофдан кейин ушбу мақомда икки ракат намоз ўқилади. Ояти каримада яна айтиляптики, ҳаж йўлига қодир кишиларни Аллоҳ Ўз Уйини ҳаж қилишга буюради.
Фиқҳий китобларда баён этилишича, банданинг зиммасига ҳаж ибодати фарз бўлиши учун унда бир неча шартлар топилиши лозим: ҳажни ният қилган киши мусулмон бўлиши, балоғатга етган, ақлли, тани-жони соғ, бориб-келишга ва йўқлигида аҳли-оиласининг таъминотига етарли маблағга эга бўлиши керак. Шунингдек, йўлнинг очиқ ва хавфсиз бўлиши ҳам ҳажнинг фарз бўлиши шартларидандир. Аёл кишига эса, юқоридаги шартлардан ташқари эрининг ёки бирорта маҳрамининг ҳамроҳ бўлиши ҳам шарт қилинади. Агар кишида мазкур шартлардан бирортаси топилмаса, у ҳолда унга ҳаж ибодатини адо этиш фарз бўлмайди, балки зиммасидан соқит бўлади. Агар кимдир Аллоҳ таолонинг ушбу кўрсатмаларини инкор қиладиган бўлса, У нафақат ўша банда, балки бутун олам аҳлидан ҳам беҳожатдир.

98.    "Эй Аҳли китоблар, нега Аллоҳнинг оятларини инкор қиласиз, Аллоҳ қилмишларингизга гувоҳ-ку?!" денг;
Аҳли китоблар ҳақиқатни яширишга қанчалик уринишмасин, Аллоҳнинг сўнгги Пайғамбари ва охирги ҳақ китоби - Қуръони карим ҳақида қанчалик бўҳтон ва ёлғонлар тўқишмасин, Аллоҳ таолонинг ҳамма ерда ҳозиру нозирлигини, Еру осмонлардаги ҳамма нарсани кузатиб, билиб, кўриб турувчи, ҳатто инсонларнинг хаёлидан ўтган нарсалардан ҳам хабардор Зот эканини яшира олишмайди. Уларнинг бу уринишлари ғирт фойдасиздир. Инсон сифатида ер юзида муносиб ҳаёт кечириш учун Аллоҳ таолонинг оятларини инкор қилиш ўрнига, Унга бандалик қилиш ва итоатда бўлишга ўтмайсизларми?
 
99.    "Эй Аҳли китоблар, нима учун мўминларни Аллоҳ йўлидан тўсасизлар, ўзингиз гувоҳ бўлатуриб, ундан қийиқ ахтарасизлар. Аллоҳ кирдикорларингдан бехабар эмас ку", денг.
Яъни, эй яҳудийлар ва насронийлар, нега сизларга юборилган Инжилдаги охирзамон Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломнинг келишларига оид хабарларга ўзларингиз гувоҳ бўлатуриб, мўминларни бу ҳақиқатга ишонишдан тўсмоқчи, шубҳа-гумонлар тарқатиб, уларнинг имонига рахна солмоқчи бўласизлар? У зот олиб келган диний таъ- лимотларни инкор қилмоқчи бўлиб, бундан қийиқ, хато ахтарасизлар? Аллоҳ барча кирдикорларингизни жуда яхши кўриб-билиб турибди. Унинг қиёматдаги иқобидан, жазосидан қўрқмайсизларми?
 
100.    Эй имон келтирганлар, агар Аҳли китоблардан бирор тоифасига итоат қилсанглар, имонингиздан кейин яна куфрга қайгаришади.
Инсоният яратилганидан буён Аллоҳ Ўз пайғамбарлари орқали нозил қилаётган муқаддас ваҳийи билан кишилик жамиятини тартибга солиб, бошқариб келяпти, Инсонлардан айримлари ана шу даъватга қўшилишди. Баъзилари эса уни инкор қилишди. Мушрикларнинг бутун бир жамияти ичидан фақат озгина киши элчиларга эргашган. Муқаддас даъват етиб борган халқларнинг асосий кўпчилиги ваҳийлардан юз ўгирди. Бунинг устига бу халқлар Аллоҳ таолога осийлик билангина кифояланиб қолмай, ўзларига юборилган пайғамбарларни, уларга имон келтирган сафдошларини қаттиқ хўрлашди, улар устидан кулишди. Аллоҳнинг элчиларини ҳар гал ёлғончиликда, жоҳилликда, жодугарликда, ақлсизликда, манфаатпарастлик ва худбинликда, қўйингки, барча гуноҳ-хатоларда айблашди.
Худди шу каби китобийлар (яҳудийлар ва насронийлар) ҳам ўз манфаатларидан келиб чиқиб, мўминларни ҳақ йўлларидан, асл динларидан қайтариб, яна куфрга бошлаш пайидан бўлишяпти. Бу ҳолатни ҳозирги пайтда жуда кўп мусулмон ўлкаларда миссионерлик ҳаракатининг кучайиб бораётганидан ҳам кўрса бўлади. Ҳозирги глобаллашув шароитида жаҳон мафкура майдонидаги кураш қизғин паллага кирди. Кишиларимиз онгидаги маънавий бўшлиқни тўлдириш, улар онгини эгаллаш учун четдан руҳиятга ёт, бегона ғоя ва мафкуралар ҳужум бошлади. Улар орасида халқимизга ўзини дўст кўрсатиб, аслида ғаразли мақсадларни кўзлаган миссионерларнинг фаоллашгани ҳам сир эмас. Насроний бўлмаган мамлакатлар аҳолисини ўз динларига киритишни мақсад қилиб олган миссионерлар миллий истиқлол ғоямизнинг асосий тамойилларидан бири толерантлик, яъни диний бағрикенглик эканидан усталик билан фойдаланиб, аксарияти мусулмон бўлган халқимизни йўлдан уришга ҳаракат қилишяпти.
Бугунги кунда ана шу хатарли тоифалар ёшларимиз онги ва қалбини эгаллаш учун бор куч ва имкониятларини сафарбар этяпти. Насронийлик тарғиботчилари дунёнинг бошқа жойлари каби юртимизда ҳам ўзларининг ғаразли мақсадларини амалга ошириш учун уринишмоқда. Улар айрим ёшларнинг дунёқараши етарли шаклланмагани, соддадиллиги, эътиқоди сустлигидан фойдаланиб, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, "ҳақиқат"ни англатиш каби баҳоналар билан улардан айримларини ўз қармоқларига илинтиришга ҳам эришишяпти.
Миссионерларнинг мақсадлари аниқ: нима қилиб бўлса ҳам мустақиллик йўлига ўтиб, порлоқ келажагини барпо этаётган юртимиздаги аҳилликка, сиёсий барқарорликка, миллий ва диний қадриятларимизга путур етказишдир. Тажрибадан маълумки, миссионерлар худди шу йўл билан жуда кўп ўлкаларда ижтимоий-сиёсий ҳаётни издан чиқаришган, яхлит халқларни бир қанча гуруҳ ва табақаларга бўлиб юборишган.
 
101.    Сизларга Аллоҳнинг оятлари тиловат қилинаётгани, орангизда Унинг Пайғамбари тургани ҳолда нега куфрга борасизлар? Ким Аллоҳга маҳкам боғланса, у албатта тўғри йўлга йўлланган бўлади.
Ислом таълимотига кўра, Одам алайҳиссаломдан тортиб охирги пайғамбар Муҳаммад алайҳиссаломгача бўлган барча пайғамбарлар Исломга - ёлғиз Аллоҳга имон кел- 
тиришга даъват қилишган, қиёмат кунига ва унда ҳар ким бу дунёдаги амалига яраша мукофот ёки жазо олишига ишонишга чақиришган, инсонларнинг икки дунё саодатига эришишига сабаб бўладиган шариат аҳкомларини баён қилишган. Чунки Ислом келажак, истиқбол рисолати бўлгани каби олис мозий рисолати ҳамдир. У ўз жавҳарида, эътиқодий ва ахлоқий моҳиятида ўтган барча пайғамбарлар ва нозил қилинган китоблар рисолатидир. Ибн Аббос (розийаллоҳу анҳумо) айтади: "Авс ва Ҳазраж қабилалари ўзаро гаплашиб ўтиришган эди. Бирдан жанжаллашиб кетишди ва бир-бирларига қурол ўқталишгача боришди. Шунда ушбу оятлар нозил бўлди".

102.    Эй имон келтирганлар, Аллоҳдан ҳақиқий тақво билан қўрқинглар ва фақат мусулмон ҳолингизда дунёдан ўтинглар.
Чин мўминлик Аллоҳга ҳақиқий тақво қилишда, инсонлардан эмас, фақат Ундан қаттиқ қўрқишдадир! Тақво мўминнинг либоси, имонининг гўзаллигидир. Асл тақводорларгина фақат буюк Парвардигорларидан қўрқишади. Ҳар ишда, ҳар сонияда, ҳар қадамда фақат Аллоҳнинг розилигини исташади. Ундан қўрққанлари учун гуноҳ ишлардан тийилишади, ёмонлик қилишмайди. Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига итоатда бўлиб, ҳаётларини солиҳ амаллар билан безашади. Бундайлар мусулмон ҳолларида Парвардигорларига йўлиқиш орзуси билан яшашади.

103.    Барчаларингиз Аллоҳнинг арқонини маҳкам ушланглар, айрилманглар. Ўзаро душман бўлганингизда Аллоҳ дилларингизни улфат қилганини, Унинг фазли туфайли биродарлашганингизни эсланглар. Олов жари ёқасида турганингизда сизларни ундан қутқарди. Ҳидоят топишингиз учун Аллоҳ оятларини шу тарзда баён этади.
"Аллоҳ арқони"дан мурод, Қуръони каримдир. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом Мадинага ҳижрат қилган вақтларида Мадинада ҳам, бутун Арабистонда ҳам ўзаро жангу жадаллар авжида эди. Фахри коинотнинг (соллал- лоҳу алайҳи ва саллам) ҳидоят ва иршодлари баракотидан аввалги фитна-урушлар тамоман барҳам топиб, мусулмонлар шундай иттифоқ ва ижтиҳодда бўлишдики, бу бутун дунё аҳлини ҳайратга солди.
Ислом дини барча мусулмонларни тенг, бир-бирига биродар, дўст деб эълон қилди. Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари кўрсатмаларига бўйсунган ҳар бир мусулмон бошқа диндошларини дўст тутади, уларга ҳамиша ёрдамга ошиқади, ҳурмат-эҳтиром кўрсатади, шариат талабларига кўра муносабатда бўлади. Ислом туфайли кеча ғаним бўлганлар бугун биродарга айланади, Ислом туфайли инсонлар бир- бирига меҳрибон, кўмакчи ва саховатли бўлади. Абу Ҳурайрадан (розийаллоҳу анҳу) ривоят этилишича, Пайғамбар алайҳиссалом: "Мусулмон мусулмоннинг биродаридир: унга хиёнат қилмайди, ёлғон сўзламайди ва ёрдамсиз қўймайди", деганлар (Имом Термизий ривояти). Яна бир ҳадисда: "Мусулмон киши биродарини ҳақир сана- моғи унинг ёмонлигига кифоя қилади. Ҳар бир мусулмон- га бошқа бир мусулмоннинг қони, моли ва обрўига тажовуз қилиши ҳаромдир", дейилган (Имом Муслим ривояти). Шу боис динимиз "янги дўстлар орттиринг, мўминлар билан биродарлашинг, зиёфатга чорланг, ҳадя ва эҳсонлар беринг, касаллигида зиёрат қилинг, муҳтожлигида ёрдам кўрсатинг", деб даъват қилади.
Ислом динининг талаби шу экан, унда нега бизлар бу исломий анъаналардан узоқлашиб кетганмиз? Бир-биримиз билан дўстлашиш, ака-ука тутиниш, қон-қардошлик ришталарини боғлаш ўрнига ғаним фитнасига учиб ёки арзимас манфаатлар учун ёвлашамиз, ўқрайишамиз, энг даҳшатлиси, бир-биримизни жисман ёки руҳан маҳв этишгача борамиз. Ваҳоланки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Мўмин бўлмагунингизча жаннатга киролмайсизлар бир-бирларингиз билан дўстлашмагунча мўмин бўла олмайсизлар" дея марҳамат этганлар (Имом Муслим ривояти).

104.    Сизлардан яхшиликка чақирадиган, амри маъруф ва наҳйи мункар қиладиган бир уммат бўлсинки, ана ўшалар нажот топувчилардир.
Мусулмонлар орасидан илм ва тадбир соҳиблари чиқиб, улар бутун халқни амри маъруф (яхши ишларга чақириш)
ва наҳйи мункар (ёмон ишлардан қайтариш) билан машғул бўлишса, сўзда ва амалда баробар йўл тутишса, шундагина Қуръон ва Суннатга амал қилиш жорий бўлади. Шундагина Ислом биродарлиги тикланади, Ислом уммати сарват ва улуғ саодатга эришади. Ана шу йўлдагилар нажот топувчи бахтли инсонлардир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом умматларининг ҳар бири ана шундай масъулият юкланган саодатманд кишилардир. Қуръони каримда бундай зикр этилади: "Мўминлар ва мўминалар бир бирларига дўстдирлар: (одамларни) яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан қайтарадилар..." (Тавба, 71). Ҳадиси шарифда келганки, жоҳил одамлар ношаръий ишларга берилиб кетишса, уларни бу йўлдан қайтарувчи бир киши бўлмаса, илоҳий азоб уларнинг ҳаммасига баробар келади.

105.    Аниқ ҳукмлар келганидан кейин бўлиниб кетиб, ихтилофга борганларга ўхшаманглар, уларга оғир азоб бордир.
Аллоҳ таоло Ўзининг ҳақ пайғамбари Муҳаммад алайҳиссалом ва у зотга нозил қилган ваҳийи Қуръони карим орқали инсониятга қиёматгача ҳақ йўлда бўлиш дастурини кўрсатиб берган. Аммо инсоният аниқ ҳукмлар келганидан кейин ҳам ихтилофга борди, турли фирқа ва оқимларга бўлиниб кетди. Тор манфаатлар ва шайтон фитнасига учиб қилинган бу ҳаракатларнинг кўплари Исломнинг асл моҳиятидан, ҳидоят йўлидан чекиниб, адашув йўлига оғиб кетди, ҳатто баъзилари куфргача боришди. Аллоҳ таоло огоҳлантиряптики, эй мўминлар, сизлар ихтилофга бориб, ана шу адашган ва бўлиниб кетганларга ўхшаманглар, чунки бундайларга қиёматда оғир азоб-қийноқлар бордир.
 
106.    Баъзи юзлар оқ ва баъзиси қора бўладиган Кунда юзи қораларга: "Имонга келгандан кейин ҳам куфрга борганмидинглар, энди кофирлигингиз азобини тотинглар", дейилади.
Инсоннинг юзи (важҳи) унинг ботини, яъни ички дунёси, маънавий оламининг кўзгусидир. Агар инсоннинг юзи нурли бўлса, бу унинг имонидан, ички дунёсининг гўзаллигидан, чиройли хулқ эгаси эканидан дарак беради. Чунки бундай мўминларнинг юзида Аллоҳнинг илоҳий нури тажалли этиб туради. Бордию инсоннинг юзи қора, нурсиз, "кул босган" бўлса, бу унинг қалби қоралиги, имони йўқлиги, ҳар қандай ёвузлик ва гуноҳдан тап тортмаслигига далолат қилади. Қиёмат кунида эса инсонлар шу жиҳатдан батамом фарқланиб туришади. Бу белгилар банданинг жаннатий ёки дўзахий эканини билдириб туради. Аллоҳ таолонинг адолати ҳақ: У зот ҳеч кимни сабабсиз мукофотламайди ёки жазоламайди. Ҳар бир инсон дунё ҳаётидаги имони ёки куфри учун ҳисобга тортилади. Юзлар ана шундай оқ ёки қора бўлган қиёмат кунида олдин имонга келиб, кейинчалик дин душманларининг алдовига учиб куфрга кетганларга аламли азоб ва қийноқлар борлиги хабари берилмокда.

107.    Юзи оқлар эса Аллоҳнинг жаннатидадирлар ва унда абадий қолишади.
Қиёмат куни қалбидаги имон ва тақво туфайли юзини Аллоҳ таолонинг нури порлоқ қилган саодатманд бандалар учун Аллоҳ азза ва жалла улкан мукофотларни, остидан дарёлар оқиб турувчи соя-салқин, неъматларга тўла жаннат боғларини тайёрлаб қўйгандир. Улар бу жаннатларда абадий роҳат-фароғатда яшашади.

108.    (Эй Муҳаммад), булар Аллоҳ оятларидир, уларни сизга ҳаққи-рост тиловат қиляпмиз. Аллоҳ оламларга асло зулм истамайди.
Эй суюкли Ҳабибим, Биз сизга оятларимизни ҳаққи- рост тиловат қилиб беряпмизки, бандаларим уларга имон келтиришсин, ҳаётларини улар асосида қуришсин, амр- фармонларимга бўйсунишсин. Аллоҳ одамларга зулмни раво кўрмайди, аммо улар осийликлари, итоатсизликлари билан ўз жонларига зулм қилишади. Ояти каримадан аён бўляптики, мўминлар бир жону бир тан бўлиб, Аллоҳнинг ваҳийларини дастуриламал қилиб олишсин. Зулмнинг ёмонлиги ва зулм қилувчи золимларни Парвардигор ёмон кўришини англаб олишсин. Ислом таълимотига кўра, ўзгаларга зулм қилиш, уларни хорлаш, жонларига қасд қилиш энг мудҳиш жиноятлардандир, оғир гунохдардандир. Буларнинг жазоси ниҳоятда оғирдир.

109.    Осмонлару Ердаги ҳамма нарса Аллоҳникидир ва ишлар Аллоҳга қайтарилади.
Яъни, осмонлардаги ва Ер юзидаги жамики мавжудот ва махлуқот Аллоҳ таоло томонидан яратилган. Уларнинг бари фақат Унинг Ўзига бўйсунади ва қиёмат куни яна Унинг ҳузурига қайтади. Коинотнинг қатъий ва мустаҳкам тартибида, табиатнинг бузилмас қонунларида, олам яралишининг гўзаллигида, бизни ўраб турган муҳитдаги ва теварагимиздаги ҳамма нарсада Аллоҳнинг қудрат-иродаси ва чексиз ҳикмати яққол кўриниб турибди. Ҳаёт лаззатларида ва жозибаларида, дарахтларнинг япроқларию қушлар патининг рангин товланишида, камалакнинг рангин товланишию гулларнинг хушбўй ҳидида, булбуллар хонишию чақмоқнинг чақнашида, шамоллар шовқинию кишиларнинг фикр-амалларида, коинот дея аталмиш бу уйғун хилқатдаги юлдузлар ҳамда сайёраларнинг ўзаро боғлиқлигида Аллоҳ таолонинг буюк Холиқлиги, Мусаввирлиги, Ҳикмати яққол кўриниб турибди.
Атрофимизга қалб кўзи, теран фикр билан назар соладиган бўлсак, бутун олам бир моддадан ва ягона режа асосида яратилганига гувоҳ бўламиз. Аллоҳ наботот ва ҳайвонот оламини шундай ҳикмат, дақиқ бир қонуният, аниқ ҳисоб-китоб билан яратиб қўйганки, Унинг ҳар бир ҳикматидан ҳайратга тушмай, қойил қолмай, тасанно айтмай иложимиз йўқ! Аллоҳ таоло бундай марҳамат этади: "Ғайб очқичлари Унинг ҳузуридадирким, уларни ёлғиз Ўзигина билур. У қуруҳлик ва денгиздаги бор нарсаларни билур. Бирон барг (шохидан узилиб) шушмас, магар У билур. Ер тубларидаги ҳар бир дон, бор ҳўлу қуруқ нарса, албатта Очиқ Китобда (яъни, Лавҳул Маҳфузда) мавжуддир" (Анъом, 59-оят).

110.    (Эй мусулмонлар), одамларга рўбарў қилинган умматнинг энг яхшиси бўлдинглар: яхшиликка буюрасизлар, ёмонликдан қайтарасизлар ва Аллоҳга имон келтирасизлар. Агар Аҳли китоблар ҳам имон келтиришганида эди, ўзларига яхшироқ бўларди. Улардан имонлилари ҳам бор, аммо кўплари фосиқлардир.
Абу Ҳурайра (розийаллоҳу анҳу) бундай дейдилар: "Юқоридаги оятнинг мазмуни шуки, мусулмонлар бошқаларни ҳидоятга етаклаб, уларни бўйинларидаги куфр кишанларидан халос атиб, Исломга киритишади" (Имом Бухорий). Умматларнинг энг мўътабари, сараси ва олийи Ислом умматидир. Умматларнинг йўлбошчиси, бутун инсониятга ибрат бўладигани, бошқа инсонларни эргаштирадигани ҳам Ислом умматидир. Умматларнинг энг пешқадами, афзали ва собитқадами ҳам Ислом умматидир. Чунки Аллоҳ таоло Ўз Китобида уларни: "Сиз одамларга рўбарў қилинган энг яхши уммат бўлдингиз" деб сифатлаган. Бу умматнинг яхшилиги шундаки, у барча инсонларни яхшиликка буюриб, ёмонликлардан қайтаради. Бундан ҳам муҳимроғи, бу уммат Аллоҳга бўлган мустаҳкам имони билан ажралиб туради.
Бу умматнинг Китоби ҳам Аллоҳ таолонинг мўъжиза каломидир, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом орқали бутун инсониятга индирилган илоҳий дастурдир, ҳукми қиёматгача амалда бўладиган ва ақлларни лол қолдирадиган Қуръони каримдир. Аввалги самовий китоблар инсонлар томонидан ўзгартирилиб, қўшимчалар қилиниб аслиятидан узоқлаштириб юборилгани ҳолда, Қуръони каримни қиёматгача бирор ҳарфини ўзгартирмасдан муҳофаза қилишни Аллоҳ таоло зиммасига олган.
Бу умматнинг Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссалом ҳозиргача тарих кўрган барча пайғамбарларнинг энг аълосидирлар. Бу зот бутун инсониятга йўлбошчи ўлароқ юборилган Коинот сарвари ва фахри, инсонларнинг энг афзали ва комили, мусулмонларнинг қиёматдаги шафоатчиси, Аллоҳ таоло юборган пайғамбарларнинг энг сўнггисидирлар. Бу умматнинг ҳатто қибласини ҳам Аллоҳ таоло дунёдаги энг афзал қибла қилиб қўйган. Қибламиз саналган Каъба Ер куррасининг қоқ киндигида, қуруқликнинг айни марказида, заминнинг энг табаррук ва муқаддас бир ерида жойлашганини ҳатто ғайримуслим олимлар ҳам тан олиб ёзишган.
Бу ояти карима гувоҳлик берадики, бутун дунё аҳлини ҳидоят ва иршодга бошлаш учун юборилган жамоаларнинг энг яхшиси Ислом умматидир. Чунки мўмин-мусулмонларда амри маъруф (яхшиликка чақириш) ва наҳйи мункар (ёмонликдан қайтариш) сифатлари мавжуд, уларнинг Аллоҳга бўлган имонлари кучли. Улар бу сифатлари билан бошқа жамоалардан тамоман фарқланишади.

111.    Улар сизларга озордан бошқа ҳеч қандай зарар бера олишмайди ва агар сизлар билан урушишса, ортларига қочишади, кейин уларга ёрдам ҳам йўқ.
Яъни, эй мўминлар, сизлар дин душманларининг, мушрик ва кофирларнинг фитна ва зуғумларидан қўрқманг. Улар сизга бирор озор етказишдан, кайфиятингизни бузишдан нарига ўта олишмайди. Бордию улар агар сизларга уруш очгудай бўлишса ҳам, устингиздан ғалаба қозонишга ишонмай, ортларига қарамай қочишади. Чунки улар адашувда эканларини, Аллоҳ ҳеч қачон кофир ва мушрикларни қўлламаслигини, уларга ёрдам бермаслигини, аксинча буюк Парвардигор ҳамиша ҳақ томонга кўмаклашишини яхши билишади.

112.    Агар Аллоҳдан ҳамда мусулмонлардан паноҳ сўрашмаса, улар қаерда бўлишса ҳам хорликка дуч келишади. Улар Аллоҳнинг ғазабига учрашган, бечораликка мубтало бўлишган. Бу уларнинг Аллоҳ оятларига куфр келтиришгани, пайғамбарларини ноҳак, ўлдиришгани сабабидандир. Бу уларнинг исёнлари ва ҳаддан ошганлари сабаблидир.
Ояти каримадаги "зурибат" сўзи чодир тикиш маъносини англатади. Одатда имонли киши ўз чодирида фароғат ва осойишталик топади. Ёвуз ва кофир кимса чодирида ҳам сакинатга эриша олмайди, қалби нопоклиги учун уни ҳамиша хорлик, қўрқув ва уят таъқиб этади. Айрим муфассирлар чодирдан мурод, Аллоҳга имон келтириш, ҳамиша Унинг ҳузуридан паноҳ излаш, барча ишларини ёлғиз Унинг Ўзига ҳавола этишдир, деб ҳам тафсир қилишади. Куфр ва ширк эгалари эса имонсизликлари туфайли ҳамиша хорликка учрашади, бунинг устига улар Аллоҳнинг ғазабига ҳам гирифтор бўлишган, дунё ҳаётида ҳар қадамда чорасизликка учрашади. Бунга сабаб, улар Аллоҳ нозил қилган ваҳийларга куфр келтиришган, уларни ёлғонга чиқаришган, ҳатто У зот юборган пайғамбарларни ўлдиришгача ҳам боришган. Улар исёнлари ва Аллоҳ белгилаган чегараларни бузганлари учун ана шундай бало ва хўрликларга мубталодирлар. Ваҳоланки, улар Аллоҳга имон келтириб, У Зотдан ва мусулмонлардан паноҳ сўрашмас экан, булардан асло қутула олишмайди.

113.    Улар баробар эмас: Аҳли китобларнинг бир тоифаси тўғри йўлдадир, кечалари сажда этган ҳолларида Аллоҳ оятларини тиловат қилишади.
Аммо китобийларнинг (яҳудийлар ва насронийларнинг) ҳаммаси ҳам баравар адашувда, залолатда эмас. Уларнинг бир тоифаси тўғри йўлда, Аллоҳнинг ҳақ йўлида, ҳидоят йўлидадир. Улар кечалари сажда қилишади, яъни намоз ўқишади, Аллоҳнинг оятларини, яъни Қуръони каримни тиловат қилишади. Сийрат китобларида келтирилишича, Исломдан аввал Х,усайн ибн Салом исмли бу киши Ясрибда номи чиққан яҳудий олими эди. Уни фақат диндошларигина эмас, қавми, насаби ва динидан қатъи назар ҳамма баравар ҳурматлар эди. У ўзининг адолатлилиги, тўғрисўзлиги ва тақводорлиги билан машҳур эди. У яқин орада янги пайғамбар чиқиши ҳақидаги хабарни Тавротдан билгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб, Исломини эълон қилди. Расули акрам унга Абдуллоҳ деб исм қўйдилар. Пайғамбар алайҳиссалом шундан кейин Абдуллоҳнинг қавмини имтиҳон қилиб кўрдилар. Олдинига Абдуллоҳга уларнинг муносабатини аниқладилар. Яҳудийларнинг бари бир овоздан унинг йирик олим, қавмнинг шарафли ва баобрў кишиси эканини таъкидлашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг Исломга кирганини айтишлари билан қавмнинг олдинги фикри ўзгарди, улар бир овоздан Абдуллоҳни йўқ ердаги айбу нуқсонлар билан қоралай бошлашди. Абдуллоҳ ибн Салом (розийаллоҳу анҳу) шу тариқа Пайғамбар алайҳиссаломнинг таниқли саҳобаларидан бирига айланди. Бу мисол орқали Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбарига ва мусулмонларнинг кейинги барча авлодларига имонсизлар ва имонга чорланганида қайсарлик кўрсатадиганлар Ислом ҳақиқатини тан олмаслик учун ҳар қандай ёлғон, алдов, макр ва иккиюзламачиликка тайёр эканларини кўрсатиб қўйди.

114.    Улар Лллоҳга, Қиёмат кунига имон келтиришади, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтаришади, яхшиликда бир-бирларидан ўзишади. Ана шулар солиҳлардандир.
Китобийлар орасидаги айрим тоифалар худди мусулмонлар каби Аллоҳ таолога, қиёмат кунининг келишига, ўлгандан кейин қайта тирилишга имон келтиришади. Улар ҳам худди мусулмонлар каби одамларни яхши, солиҳ ишларга буюриб, гуноҳ ва ёмон ишлардан қайтаришади. Яхшилик қилишда бир-бирлари билан мусобақалашишади. Ана шулар китобийларнинг солиҳ кишиларидир, уларнинг ҳам мўмин-мусулмонлар каби икки дунё саодатига мушарраф бўлишлари аниқ.
 
115.    Қандай яхши иш қилишса, асло унутилмайди, Аллоҳ тақводорларни яхши билади.
Юқорида баён қилинган сифатлар китобийларнинг аксариятида учратилмаса-да, аммо улар орасида ҳам баъзилари ҳақни танишади, инсоф қилишади. Шунинг учун Аллоҳ таолонинг фазли билан улар Ислом дини билан шарафланишади. Улар кечалари намозларида Қуръони каримни тиловат қилишар, Аллоҳ таолога имон келтиришар, одамларни яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтаришар эди. Солиҳ амаллар қилишда бошқалардан ортда қолмаслик учун мусобақалашишар эди.

116.    Кофирларнинг моллари ҳам, болалари ҳам Аллоҳнинг азобидан асло қутқара олмайди. Ана шулар дўзахийлардир ва улар унда абадий қолишади.
Қиёмат куни кофир ва мушрик кимсаларни ҳеч нарса Аллоҳ азза ва жалланинг аламли азобларидан қутқариб қололмайди. Улар дунё ҳаётида мол-дунёларининг беҳисоблиги, бола-чақаларининг кўплиги билан фахрланишар, бошларига бирор иш тушса, дарров пул сарфлаш билан ҳал этишга урганишган эди. Қиёматда эса уларнинг тўплаган бойликлари дунёда қолиб кетгани боис фойда бермайди, бола-чақаларининг ҳашрга тўпланиш чоғидаги аҳволи ўзиникидан яхши ёки умидли эмас. Аллоҳ таоло айтади: "Ким Аллоҳга ширк келтирса, у гўё осмондан қулаётгану уни (бирон ваҳший) қуш (ўлжа сифатида) олиб кетган ёки (қаттик,) шамол йирок, жойларга учириб кетган (жонсиз нарса) кабидир" (Ҳаж, 31).

117.    Уларнинг дунёда қилган эҳсонлари мисоли худди ўзига зулм қилган қавмнинг экинини урган изғиринга ўхшайди. Аллоҳ ҳақиқатан уларга зулм қилмади, улар ўзларига зулм қилишди.
Имондан маҳрум жамоаларнинг моллари ҳам, бола- чақалари ҳам азобдан қутқара олмайди. Уларнинг дунё ҳаётида қилган эҳсон-садақалари ҳам куфрлари сабабидан ҳисобга ўтмайди. Экинни совуқ уриб кетганида ҳеч қандай ҳосилдан умид қилиб бўлмагани каби куфрда туриб қилинган энг яхши ишлар ҳам самарасиз, натижасиздир.
 
118.    Эй имон келтирганлар, ўзингиздан бўлмаганларни дуст тутманглар, улар сизга зарар етказиш пайидан бўлишади, машаққатда қолишингизни исташади. Тилларидан душманликлари маълум булсада, дилларидаги пинҳона адоватлари янада каттароқ. Агар оқил бўлсанглар, сизларга оятларни очиқ баён қилдик.
Ояти каримада баён этилишича, мусулмонлар ўз миллат ва мазҳабларида бўлмаган ғайридинлардан сирларини яширишлари керак. Бу эса, уларга ғайридинлар томонидан зарар етказилиши эҳтимоли борлиги учундир. Аллоҳ азза ва жалла оқил инсонларга Ўз оятларини мана шу йўсинда очиқ баён этади.

119.    Ҳой сизлар, уларни яхши кўрасизу улар сизни севишмайди. Сизлар барча китобларга имон келтирасизу улар сизларни учратишганида: "Имон келтирдик" дейишади, холи қолишганида эса сизларга қаттиқ аламларидан бармоқларини тишлашади. (Эй Муҳаммад): "Аччиқларингдан ўлиб кетинглар, Аллоҳ албатта диллардагини билиб туради", денг.
Ушбу ояти карима орқали Аллоҳ таоло мўминларни дўст танлашда жуда фаросатли, эҳтиёт бўлишга чорламокда. Ислом дини барча дин вакилларига бағрикенглик билан муносабатда бўлишга, мусулмонларни ўзга динларнинг китоблари ва пайғамбарларига имон келтиришга чақиришига қарамай, Аҳли китобларнинг кўплари мусулмонлар билан дўстлашишни, улар билан муносабатлар ўрнатишни асло исташмайди. Аксинча, ҳар қадамда, ҳар соатда мусулмонларга бирор зарар етказишга, уларни динларидан чалғитишга уринишади. Улар шунчалик айёр ва доғулики, мусулмонларни кўрганда "Бизлар ҳам сизлар биланмиз, китобингизга имон келтирганмиз" дейишади. Аммо ўзлари қолишганда Ислом динининг дунё бўйлаб ғолибона юришини тўхтатиб қолиш, мусулмонларни қандай қилиб ўзларининг бузуқ ақидаларига тортиш режасини тузишдан тўхташмайди.

120.    Сизларга яхшилик келса, бу уларни хафа қилади, кулфат етса, севинишади. Агар сабр ва тақво қилсанглар, уларнинг найрангларидан сизларга ҳеч бир зарар етмайди. Аллоҳ албатта уларнинг қилмишларини иҳоталаб туради.
Яъни, эй мусулмонлар, кўзларингни очинглар, сизларга тилёғламалик қилиб ўзини дўст ва ҳамкор кўрсатаётганларнинг кўплари аслида ўзларининг ғаразли мақсадларини, дунёни бўлиб олиш режаларини амалга ошириш учунгина сизларга тишининг оқини кўрсатади. Ҳолбуки, улар озгина ютуғингиздан кўкариб қолади, бошингизга бирор мусибат тушса, ўзларида йўқ хурсанд бўлишади. Чунки уларнинг дилидаги сизларга бўлган нафрат ва ҳасад ҳеч қачон сизлар билан яқинлашишга имкон бермайди. Агар сизлар сабр йўлини тутсангиз, тақвони (Аллоҳдан қўрқишни) кучайтирсангиз, уларнинг фитна- найрангларидан сизларга асло зарар етмайди. Чунки Аллоҳ азза ва жалла уларнинг макрларини, сизларга қарши ўйлаб турган ҳийлаларини тўсиб, иҳоталаб туради

121.    (Эй Муҳаммад), эрталаб хонадонингиздан чиқиб, мўминларни уруш жойига сафлаганингизни эсланг. Аллоҳ эшитувчи, билувчидир.
Мана шу оятдан бошлаб Ислом тарихидаги машҳур муҳорабалардан яна бири, аҳамияти жиҳатидан Бадрдан кам бўлмаган Уҳуд жанги ҳақида сўз боради. Ушбу оятдаги воқеа Уҳуд жангида содир бўлган эди. Аллоҳ таоло марҳамат этяптики, эй Муҳаммад (алайҳиссалом), тонг пайтида уйингиздан чиқиб, уруш қилиш учун йўлга чиққанингизни, жангчиларни олишув майдонидаги ўзларига муносиб жойларга тайин қилганингизни эсланг. Аллоҳ ҳамма нарсанинг ҳикматини, бандаларининг ният ва амалларини яхши эшитиб, билиб туради.

122.    Шунда сизлардан икки гуруҳ умидсизликка туша бошлаганини эсланг. Аллоҳ уларнинг мададкоридир, мўминлар фақат Аллоҳга суянишсин.
Бадр жангида қаттиқ мағлубиятга учраган Макка мушриклари бунинг аламини Уҳуд жангида олмоқчи бўлишди. Абу Суфён етакчилигидаги уч мингдан ортиқ мушрик Мадинадан уч мил нарироқдаги Уҳуд тоғи этакларида мусулмонларнинг етти юзлик (баъзи манбаларда минг кишилик) қўшинининг таъзирини бериш учун отланди. Улар бу жангдаги ғалабаларига шунчалик ишонишган эдики, Уҳудга ҳатто хотинларини ҳам жалб қилишган эди. Олдинига мусулмонларнинг қўли баланд келаётган эди. Аммо Пайғамбар алайҳиссаломнинг қаттиқ тайинлаган- ларига қарамай, бир гуруҳ камончилар душман қочиб кетди деган хаёлда ундан қолган ўлжага тезроқ эгалик қилиш учун турган жойларини тарк этишади. Бунинг устига Аб- дуллоҳ ибн Убай бошлиқ уч юзга яқин мунофиқлар мусулмонларга хиёнат қилади. Яна худди шу пайтда Бани Салама ва Бани Хориса қавмлари душман кўплигини, мусулмонлар эса озчилигини кўриб, дилларига қўрқув тушди ва жанг майдонини ташлаб кетишни ўйлай бошлашади. Аллоҳ таоло ўша дамда уларни қўллаб-қувватлади ва кучли душман устидан ғолиб қилди. Улар дарҳол ўзларига келиб, дилларидаги васавасадан халос бўлишди.

123.    Ҳақиқатан Бадрда ночор бўлсанглар ҳам Аллоҳ сизларни ғолиб қилди ку! Аллоҳдан қўрқинглар, шояд шукр қилсанглар.
Бадр луғатда "тўлин ой" деган маънода. Макка ва Мадина оралиғидаги кимсасиз саҳро Бадр деб аталади. Ҳижрий иккинчи йили ўн еттинчи Рамазон кунидаги (милодий 624 йил 13 март) энг биринчи ғазот, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларининг маккалик мушрикларга қарши олиб борган илк уруши шу ном билан машҳурдир. Уни "Катта Бадр ғазоти" ҳам дейишади. Муҳорабада уч юз ўн уч мусулмон жангчиси душманнинг минг нафар аскарини мағлуб этган. Етмиш мушрик, шу жумладан, уларнинг йўлбошчиларидан Абу Жаҳл ўлди- рилиб, яна шунча киши асир олинган. Мусулмонлардан ўн тўрт киши шаҳид бўлган. Аллоҳ таоло бу кунни "Фур- қон куни", яъни ҳақ ва ботил фарқланадиган кун, деб номлаган. Бадр ғазотида асир тушган мушриклар тўрт минг дирҳам миқдоридаги қутулиш бадали эвазига, агар пули бўлмаса, мадиналик ўн болага ўқиш-ёзишни ўргат- ганидан кейин озод қилинди. Бадр ғазотида қўлга кири- тилган ўлжалар баб-баравар тақсимлаб берилди. Бадр ғазоти Ислом лашкарининг илк муҳим ва шонли зафари бўлди. Бу билан Ислом дини қувватланди, Мадина аҳли қурайшликларнинг илк ҳужумларидан қутулди.
Тарихдаги илк ғазот - Бадр жангида кучлар ҳақиқатан тенг эмас эди: маккалик мушрикларнинг яхши қуролланган, отлиқ ва чиниққан мингга яқин аскарига мусулмонларнинг уч юз ўн уч кишилик, асосан, пиёда ва қуроллари шунга яраша бўлган қўшини қарши чиққан эди. Бунинг устига уларни ҳамма томондан душман ўраб турган эди. Шуларга қарамай, Аллоҳ уларнинг ихлослари, имон ва садоқатлари туфайли кўпсонли мушриклар устидан ғолиб қилди.

124.    Мўминларга: "Парвнрдигорингизнинг туширилган уч минг фаришта билан берган ёрдами сизларга кифоя эмасми?" деганингизни эсланг.
Кучлар умуман тенг бўлмаган Бадр жангида оз сонли мусулмон жангчиларга Аллоҳ таоло Ўзининг фаришталари билан ёрдам берган эди. Чунки мусулмонлар Бадрда ҳақиқат учун, дин учун, имон учун жанг қилган эдилар. Маккалик мушриклар эса асосан мусулмонларни маҳв этиш, Аллоҳ динининг зафарли юришини тўхтатиш, карвон йўллари хавфсизлигини таъминлаш нияти билан жанг қилган эди. Шунинг учун Аллоҳ таоло ҳақ йўлдаги мусулмонларга ҳар жиҳатдан ёрдам берди: мушриклар булоқларни эгаллаб олиб, мусулмонларни ташналикда қолдирмоқчи бўлган эди, Парвардигор кечаси ёмғир ёғдирди, улар сув ғамлаб олишди. Мушриклар қўшини мусулмонларникидан деярли уч баравар кўп эди, жанг чоғида Аллоҳ уч мингта фариштасини мўминларга ёрдамга юборди.
 
125.    Ҳа, агар сабр ва тақво қилсанглар, улар бехос устингизга келса ҳам Парвардигорингиз беш минг белгили фаришта билан ёрдам беради.
Агар мусулмонлар қачон ва қаерда бўлмасин, Аллоҳ- нинг синов ва машаққатларига сабр қилишса, фақат Унинг Ўзидан қўрқишса, Аллоҳ таоло уларни ҳеч қачон ёлғиз ва ҳимоясиз қолдирмайди. Ушбу ояти каримада ҳам ана шун- дай сифатларга эга мўминларга Парвардигорнинг беш минг белгили фаришта билан ёрдам бериши зикр этилади. Абул Баракот Насафий тафсирида айтилишича, ўша фаришталарнинг белгиси бундай эди: отларининг ёли ва думи оқ, ўзларининг саллалари сариқ рангда бўлган.

126.    Аллоҳ буни фақат хурсанд бўлишингиз ва қалбларингиз ором топиши учун қилди. Аслида ғалаба фақат қудратли ва ҳикматли Аллоҳ ҳузуридандир.
Яъни, эй мўминлар, аслида Аллоҳ таоло Бадр жангида сизларни мағлубиятга учратиб, мушрикларга зафар бериши ҳам мумкин эди. Чунки ғалаба ҳам, нусрат ҳам Парвардигорингиз ҳузуридадир. Аммо У Зот сизларни хурсанд қилиш ва қалбларингиз таскин топиши учунгина сизларга ғалаба ато этди. Лекин бу нарса сизларни фахрлантирмасин, сизлар куч-қувватимиз ва кўрган тадбирларимиз билангина Бадрдаги зафарни ўз фойдамизга ҳал қилдик, деган хаёлга борманг. Барча ишларнинг, воқеаларнинг ечими ва ҳикмати фақат Парвардигорингизга боғлиқ. Унинг иродасидан ташқари ҳеч нарса содир бўлмайди, ҳеч бир иш амалга ошмайди. Ким ҳақ йўлда бўлса, Аллоҳ учун қатъият, фидойилик, жасорат кўрсатса, Аллоҳ азза ва жалла уни қўллайди, ёрдам беради. Ким калтабинликка бориб, Аллоҳ динининг музаффарона юришини тўсаман, мусулмонларга зарар етказаман, деб ўйласа, Аллоҳ бундай кимсаларни албатта мағлуб этади, охиратда аламли қийноқлар билан жазолайди.
 
127.    Кофирларнинг баъзиларини ҳалок қилиши ёки хорлаши уларнинг ортларига ноумид қайтишлари учундир.
Аллоҳ таолонинг Бадрда Макка мушрикларининг баъзиларини шармандаларча улим топтиргани ёки жасадларини эски қудуққа ташлаттириб хорлаши уларнинг мағлубиятга учраб, тумтарақай қочишлари учунгина экани баён этилмоқда. Ояти каримадаги "ҳалок қилиши" деб ўгирилган "Лияқтоа торафан" калимаси аслида мушриклар танасининг устки ва остки қисмини қирқиб ташлаш маъносини билдиради. Макка мушрикларининг етакчилари Абу Суфён ва Абу Жаҳл каби кимсалар Бадрга мусулмонларни ёппасига қириб ташлаш, уларнинг танасини қийма-қийма қилиб хорлаш ниятида келишган эди. Абу Суфённинг хотини Ҳинднинг мусулмонлар лашкарбошиси Амир Ҳамзанинг жасадини қиймалаб, жигарини суғуриб олиши ва чайнаб ташлаши уларнинг нақадар ваҳший ва қонхўрлиги, куфри нақадар катталигидан дарак эди. Аммо Аллоҳ таоло уларнинг ниятини йўққа чиқаришни ирода этган эди. Бу ҳолатни кўрган Холид ибн Валид каби жуда кўп мушриклар Исломнинг ҳақ дин эканини англаб, мусулмон бўлишди. Кейинчалик Холид ибн Валид машҳур Ислом саркардаси бўлиб етишди, Макка фатҳи, Шом ва Ироқ юришлари қаҳрамонига айланди.
 
128.    Уларнинг тавбасини қабул қилиш ёки азоблаш сизнинг ишингиз эмас, улар ҳақиқатан золимлардир.
Бу ояти каримада Аллоҳ таоло Пайғамбаримизни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) огоҳлантирадики, бандада ҳеч бир ихтиёр йўқ, унинг илми ҳам яширин эмас. Аллоҳ таоло нимани хоҳласа, шуни қилади. Агар кофир сизга душманлик қилса ҳам, зулм кўрсатса ҳам, Аллоҳ таоло хоҳласагина унга азоб беради. Сиз уларни дуоибад қилманг, балки бу хусусда Аллоҳ таолога ҳавола қилинг ва У зотнинг нима қилишини кўринг. Пайғамбар алайҳиссалом бу оятга амал қилиб, таҳликали дамларда ҳам сабр қилдилар. Масалан, ўзларига кўп озор ва алам етказган, Аллоҳнинг динига даъват қилмоқчи бўлиб борганларида у зотни калтаклаб-хўрлаган ва жароҳатлар етказган Тоиф халқини ҳам дуоибад қилмадилар, қасос олмадилар, аксинча, улар- га Аллоҳдан ҳидоят сўрадилар. Дарҳақиқат, кейинчалик ҳатто золим ва маккор душманларнинг кўплари Аллоҳ- нинг ҳидояти ила Ислом учун жон фидо қилувчи ва Фахри Коинотни жондан севувчи мусулмонлардан бўлишди.
 
129.    Осмонлару Ердаги нарсаларнинг бари Аллоҳникидир. Хоҳлаганини мағфират қилади, хоҳлаганини азоблайди. Аллоҳ кечирувчи ва раҳмлидир.
Ушбу сурада олдин ҳам таъкидланганидек, осмонлару Ердаги ҳамма нарса Аллоҳникидир. У хоҳлаганини мағфират қилади, хоҳлаганини азоблайди. Аллоҳнинг хоҳиш-иродасига ҳеч бир махлуқ қарши бора олмайди, ҳеч бир инсон Унинг ҳикматини англашга қодир бўла олмайди. У Исломнинг ашаддий душмани бўлмиш Холид ибн Валид каби кишиларни Ислом ҳидоятига бошлаб, Пайғамбарининг содиқ саҳобаларидан қилди. Ҳабашлардан Ваҳший ибн Ҳарб Уҳуд жангида мусулмонларнинг саркардаси Амир Ҳамзанинг жонига қасд қилиб, ҳалок этган бўлса, кейинчалик мусулмон бўлиб, Исломнинг ашаддий душмани, сохта "пайғамбар" Мусайламатул Каззобни ўз қўли билан ўлдирди. Бундай мисоллар шонли Ислом тарихида жуда кўп. Аллоҳ ана шундай кечирувчи ва раҳмли Зотдир.
 
130.    Эй имон келтирганлар, рибони бир неча баробар қилиб еманглар, Аллоҳдан қўрқинглар, шундагина нажот топасизлар.
Бу ўринда пулнинг фойдасини ейишдан (рибохўрликдан) қайтарилишининг ҳикмати нимада? Уламолар фикрича, пул фойдаси муомаласига берилган кимсалар ниҳоятда молпараст, бир тийин учун жонини ҳам беришга тайёр бахил кимсалар бўлишади. Уларда ҳамдардлик, инсоний раҳм-шафқат бўлмайди. Бундайлар Аллоҳ йўлида жонини ҳам, молини ҳам тика олмайди. Жиҳод чоғида ҳиммат ва сахийликларига халал етмаслиги, вужудлари рибохўрлик каби разил бир иллатдан пок туриши учун Аллоҳ таоло мусулмонларни пул фойдасини ейишдан қайтаради. Рибода қарздор учун машаққат, қийинчилик бор, чунки рибо туфайли қарз миқдори муттасил равишда ўсиб-кўпайиб боради. Рибонинг оқибати ёмон: биринчидан, рибо билан шуғулланган кимсанинг ризқини Аллоҳ баракасиз қилади, иккинчидан, судхўр бошқа бир кишига зулм қилган бўлади, учинчидан, рибо одамлар орасидаги дўстликни йўққа чи- қаради. Рибо ҳаром қилинишининг сабаби ҳам шудир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Рибо гарчи кўпайса ҳам, оқибати албатта озайишга қайтади", деганлар (Имом Аҳмад). У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам рибони одамнинг дўзахга тушишига сабаб бўлувчи етти ҳалокатли гуноҳ қаторида санаганлар.
 
131. Кофирларга тайёрлаб қўйилган ўтдан сақланинглар.
Ҳар бир инсонда яхшиликка ҳам, ёмонликка ҳам қобилият, имконият бор. Шунга кўра, бировни тамоман яхши, бошқани бутунлай ёмон деб баҳолаб бўлмайди. Бироқ бу — банда солиҳ амалларсиз ҳам жаннатий бўла олади, хато-гуноҳлари бўлмаса ҳам дўзахга ташланади, дегани эмас. Бундай ишонч исломий асосларга хилофдир. Чунки Аллоҳ таоло жаннатни имон аҳли ва солиҳ амалли бандаларига ваъда қилган бўлса, жаҳаннам оловини, ундаги қийноқ- азобларни куфр, ширк ва исён аҳлига ваъда қилгандир. Шунинг учун эй мўминлар, кофир кимсаларга тайёрлаб қўйилган дўзах ўтидан сақланинглар, дунё ҳаётини солиҳ амаллар, яхшиликлар билан яшаб ўтинглар, охират дунёсига тайёргарлик кўринглар, Аллоҳдан қўрқинглар!
 
132.    Аллоҳга ҳамда Унинг Расулига итоат этинглар, шоядки сизларга раҳм қилинса!
Ҳикматнинг боши Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат этишдадир. Чунки Аллоҳ таоло бандаларининг дунё ҳаётида бахтли ҳаёт кечиришлари, гуноҳларига тавба қилишлари, икки дунё саодатини қўлга киритишлари учун нима қилиш- ни Ўз бандаларига муфассал баён этади. Бунинг учун пай- ғамбарлари орқали ваҳийларини нозил қилади. Унинг ам- ридан чекинганлар, Пайғамбарига итоатсизлик қилганлар эса оғир мусибат ва азобларга йўлиқишади. Бунинг мисолини Уҳуд жангида кўриш мумкин: Пайғамбар алайҳиссалом Уҳуд тепалигига Абдуллоҳ ибн Жубайр бошлиқ эллик нафар мерганни қўйиб, уларга жойларини асло тарк этмасликни таъкидладилар. Жанг бошида мерганлар душман устига тинимсиз камондан ўқ отиб, ғанимларни кўз очирмай туришди. Охири душман бор-будини ташлаб, жанг майдони- дан қоча бошлади. "Душман сафи бузилди, енгилди шекил- ли, ерда сочилиб ётган ўлжалардан қуруқ қолмайлик" — деб ўйлаган мерганлар Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) буйруқ- ларини унутишди, тепаликни тарк этиб, жанг майдонига тушишди ва ўлжа йиғишга киришишди. Шуни кутиб турган душман жангчилари қаттиқ ҳужумга ўтди. Аллоҳнинг Расу- лига итоатсизлик жуда қимматга тушди: қуршовда қолган мусулмонлардан етмиш нафари ҳалок бўлди, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг муборак тишлари синди, Ислом лашкарларининг машҳур қўмондони амир Ҳамза ўлдирилди. Зафарни қўлга киритиб турган мусулмонлар мағлубият аламини чекишди.
 
133.    Парвардигорингиз томонидан бўлғуси мағфиратга, кенглиги осмонлару Ер баробарида бўлган жаннатга шошилинглар. У тақводор зотлар учун тайёрлаб қўйилган.
Динимизда шошқалоқлик қораланган, Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) умматни вазмин-босиқ, виқорли бўлишга чақирганлар. Аммо айрим ўринларда, масалан, гунохдан тавба қилишга, қарзларни узишга, марҳумларни дафн этишга шошилиш эса рағбатлантирилган. Сабаби, Ислом дини дунё ишларида шошқалоқликни қоралагани ҳолда тавба ва мағфиратга, солиҳ амаллар ва эзгу ишларга шошилишга чақиради. Қуръони каримнинг олти мингдан зиёд ояти ичида фақат биргина юқоридаги ояти карима бандаларни шошилишга даъват этади.
Аллоҳ таоло бандаларини "Парвардигорингиз томонидан бўлғуси мағфиратга ва кенглиги осмонлару Ер баробарида бўлган жаннатга шошилинглар" деб буюрмоқда. Солиҳ амаллар билан ўтган тақводор мўминлар учун Аллоҳ таоло ваъда қилган жаннат шунчалик улкан ва чегарасизки, унинг эни осмонлару Ерга тенгдир. Унга муносиб кўрилган саодатли инсонларни у ерда абадий роҳат-фароғат, тасаввурлар ожизлик қиладиган мангу шавқ ва лаззатлар кутали. Абу Ҳомид Ғаззолий ёзганларидай: "Жаннат аҳли оқ дурдан тикилган чодирлар ичра, қизил ёқутдан бўлган минбарларда, яшил болишлар ва гиламлар устида, май ва асал оқаётган дарёлар бўйига қурилган сўриларда ястаниб ўтирурлар. Уларнинг атрофида хизматга ҳозиру нозир ғуломлар, асло қаримайдиган ғуломлар бўлур. Жаннат оҳу кўзли, хушхулқ ва гўзал аёллар билан зийнатланган... Бу ҳурлар жаннат ахдининг дунё ҳаётида қилиб ўтган солиҳ амалларининг мукофотидир".
Ана шундай неъматлар ва омонлик, фароғат ва мангу саодат гўшасини, энг асосийси, Аллоҳ таолонинг жамоли- ни кўришни истаган, орзу қилган инсон охират диёрини дунё ҳаётидан устун қўйиб, Аллоҳ таолонинг буюрганла- рини бажариши, Унинг мукофотига — бепоён жаннатида- ги абадий ҳаётга мушарраф бўлиш учун шошилиши зарур. Оят давомида: "У тақводор зотлар учун тайёрлаб қўйил- гандир", — деб марҳамат қилинади. Қилган амаллари эва- зига жаннат тайёрлаб қўйилган тақводор зотлар кимлар? Бунинг жавобини Мўминун сурасининг дастлабки оятла- ридан топамиз: "Дарҳақиқат, мўминлар нажот топдилар. Улар намозларида (кўрқув ва умид билан) бўйин эгувчилар- дир. Улар беҳуда, фойдасиз (сўз ва амаллардан) юз ўгирув- чи кишилардир... Улар ўзларига (ишонилган) омонатларга ва берган аҳду паймонларига риоя этувчи кишилардир. Улар намозларни саҳлагувчи кишилардир. Ана ўшалар Фирдавс жаннатига меросхўр бўлувчи ворислардир. Улар ўша жойда мангу ҳолурлар".
 
134.    Улар шодликда ҳам, кулфатда ҳам эҳсон қилувчи, ғазабларини ютувчи ва одамларни кечирувчилардир. Аллоҳ албатта яхшилик қилувчиларни севади.
Ибн Касир тафсирида бу илоҳий васф шарҳида кўплаб ривоятлар зикр этилган. Ҳориса ибн Қудома Саъдий Расулуллоҳга: "Эй Аллоҳнинг Расули, менга фойда берадиган бир сўз айтинг, бажаришга қийналмаслигим учун озгина бўлсин", деди. Набий алайҳиссалом: "Ғазабланма!" дедилар. Ибн Қудома кейин яна келиб, насиҳат қилишларини сўраганида тағин "Ғазабланма!" дедилар. Бу ҳолат бир неча марта такрорланди. Бошқа ривоятда сўровчининг: "Расулуллоҳнинг сўзлари хусусида фикр қилиб кўрсам, барча ёмонликлар ғазабдан келиб чиқар экан", дегани келтирилган (Имом Аҳмад ривояти). Абу Ҳурайрадан (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Кучли деб ҳаммани енгадиган кишига айтилмайди. Ғазабланган пайтда ўзини қўлга ололган одам кучлидир", деганлар" (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Хурсандчилигида ҳам, хафалигида ҳам Аллоҳ йўлида эҳсон-садақа қиладиган, ғазаби келганида ичига ютадиган, бошқаларнинг зулм ва тажовузлари учун қасос олишга қодир бўлатуриб кечириб юборадиган ва аксинча, жазога лойиқ кишиларга яхшилик қиладиганлар тақводорлардир. Улар ана шу яхши амаллари эвазига Аллоҳ таоло мағфиратига сазовор бўлишади, иншааллоҳ. Пайғамбар алайҳиссалом ўз ҳадиси шарифларида саодатнинг аломатини тўртта дейдилар: "Ўзига топширилган омонатни адо этади, берган аҳдига вафо қилади, сўзида тўғри бўлади, биров билан тўқнашганда ҳақорат қилмайди".
Тақволи кишининг энг яхши фазилатларидан бири, ўзига бирор ёмонлик қилган дин биродарини афв қилишидир. Афв, кечиримлилик ахлоқий иш-феълларнинг энг улуғидир. Ёмон кимсалар ўзгаларнинг хатосини кечира олмайди. Зеро, Аллоҳ азза ва жалла Ўз Пайғамбарига: "(Эй Муҳаммад), марҳаматли бўлинг, яхшиликка буюрингва жоҳиллардан юз ўгиринг" (Аъроф, 199) деб буюрган. Мазкур ояти карима фақату зотга тааллуқли эмас, балки барчага умумий амр маъносини беради.
 
135.    Улар бирор фаҳш иш ёки ўзларига зулм қилишса, Аллоҳни ёдга олиб гуноҳларини кечиришини сўрайдиган, гуноҳларини Аллоҳдан ўзга кечирувчи бўлмаслигини билиб, уларни давом эттирмайдиганлардир.
Исломий ахлоқ тақво аҳлига ҳар қандай айбдан пок, ҳар қандай гунохдан маъсум, гўёки қанотли фаришталардек бўлишни фарз этгани йўқ. Балки инсоннинг лой ва руқдан таркиб топганини ҳисобга олди. Баъзида руҳ уни олийликларга кўтарган бўлса, баъзида лой бир қадар тубанликка туширишини эътироф этди. Муттақийларнинг фарқи Аллоҳ таоло тавсифлагандек тавба ва Яратганга қайтишда бўлади. Банда гуноҳ ёки бир хато иш қилсаю, истиғфор айтса, меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ азза ва жалла унинг гуноҳларини албатта кечиради. Истиғфор айтилса, яхшиликдан умид қилинади. Аммо банда кибр ё ғурурга бориб, истиғфор айтишни канда қилса, ўзига зулм қилган, ўз зарарига ишлаган бўлади. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): "Ким истиғфор айтишни ўзига лозим тутса, Аллоҳ унинг мушкулини ечади, оғирини енгил қилади ва ўзи ўйламаган томондан ризқ беради", деганлар.
Аллома Ибн Касир тафсирларида бундай дейилган: "Абдураззоқ Анас ибн Моликдан шундай ривоят қиладилар: "Эшитишимча, "Улар бирор фаҳш иш..." (Оли Имрон сурасининг 135-ояти) нозил бўлганида Иблис алайҳилаъна йиғлаган экан". Абу Саиддан ривоят қилинади: "Набий алайҳиссалом айтдилар: "Иблис: "Эй Раббим, иззатингга қасамки, Одам болаларининг руҳи жасадларида экан, уларни йўлдан ураман". Аллоҳ таоло айтди: "Иззатим ва улуғлигимга қасамки, Менга истиғфор айтишар экан, уларнинг гуноҳини кечиравераман" (Имом Аҳмад ривояти).
Ҳар бир имонли киши қилган яхшилиги Аллоҳ таолонинг инояти билан, ёмонлиги эса ўз нафсининг қабиҳ орзулари туфайли содир бўлганини яхши англаши лозим. У шундай қилсагина Аллоҳ таолонинг юқоридаги ояти каримасида тавсифланган тақводор бандалари сафида бўлади. Банда ёмонликнинг манбаи ўлароқ ўз нафсини таниса, фойда кўради, залолатдан қутулади. Абдулқодир Жийлоний ҳазратлари "Сиррул-асрор" китобларида баён этганларидай: "Инсон бу дунё уйида экан, куфр, нифоқ, фисқ ва шу каби (ёмон) ишлар Аллоҳ жалла жалалуҳу қудратининг изҳори учун қилинишини ва улар илоҳий ҳикматга биноан юзага чиқишини билмоғи зарур. Бу ишларнинг улуғ сири бўлга- ни учун Аллоҳ таоло Ўз қудратини изҳор этмокда"; "Ёмон- лик ҳам, яхшилик ҳам, яъни саодату шақоват ҳар кимнинг борлиғида яширин бўлиб, ҳар бир одам бу икки васфга соҳибдир". Демак, инсон саодату шақоват оралиғида яшашга маҳкум экан, булар Аллоҳнинг қадарида ёзиғлик экан, инсонлар тақводор бўлишлари учун бирор гуноҳ ёки фаҳш иш билан ўз жонларига зулм қилгудай бўлишса, дарров ёлғиз кечирувчи Аллоҳ таолони эсга олишлари, Ундан ана шу ёмон ишларига мағфират сўрашлари, зинҳор шақоватларини давом эттирмасликлари зарур бўлади. Қолаверса, Буюк Парвардигор Ўз Пайғамбарига таълим берганки: "Ким бирон яхшилик қилса, ўзи учун (яъни, ўз фойдасига қилган) бўлур, ким ёмонлик қилса, бас, ўз зиёнига бўлур" (Жосия, 15).
 
136.    Ана шуларнинг мукофоти Парвардигорлари мағфирати ва остидан анҳорлар оқиб турувчи жаннатдирки, улар унда абадий қолишади. Бундайларнинг мукофоти қанчалар яхши!
Кишидан бошқага бирор зарар етса, бу очиқ-ойдин гуноҳ саналади. Бордию у ўзигагина зарар берадиган иш қилса, ўзига зулм қилган бўлади. Ҳар икки ҳолатда ҳам гуноҳкор киши шу заҳоти Аллоҳ таолонинг азаматини, Унинг савоб ва азобини, ваъдаси ва ғазабини эсга олиб, дили ва тили билан тавба қилишга шошилса, қилмишларига пушаймонлик билан уни иккинчи марта қайтармасликка аҳд-паймон қилса, бу банданинг мағфирати Аллоҳга ҳавола бўлади ва унинг мукофоти остидан анҳорлар оқиб турувчи жаннатдир.
 
137.    (Эй мўминлар), сизлардан олдин кўп ибратлар ўтган. Ер юзида кезиб, ёлғончиларнинг оқибати қандай бўлганини кўринглар.
Эй мўминлар, бу кўҳна замин узра сизлардан олдин ҳам ибрат олишга арзигулик жуда кўп воқеа-ҳодисотлар бўлиб ўтган. Ер юзини айланиб, ёлғончи қавмларнинг оқибати нима билан тугаганига ўзинглар бир гувоҳ бўлинглар. "Оқибат" сўзи яхши-ёмон натижа, жазо ё мукофот маъноларини билдиради. Қуръонда бу сўз асосан ўтмишдаги шахслар ва миллатларнинг қисматидан ибрат олиш маъносида келган. Ушбу ояти каримада Аллоҳ таолонинг оятларини ёлғонга чиқарувчилар, каззобларнинг оқибатлари аянчли бўлишига эътибор қаратилмоқда. Уларнинг нафақат охиратлари фожиали бўлади, дунё ҳаётидаги оқибатлари ҳам бундан-да қўрқинчлидир. Ибрат олиш учун бу нарсалардан хабардор бўлишнинг ўзи кифоя қилмайди, улар гирифтор бўлган фалокат ва балоларнинг моддий натижаларини кўриш учун Ер юзида сафарлар қилиш ва улар ҳақида фикр-мулоҳаза юритиш лозимлиги уқтирилмокда.
 
138.    Бу одамларга тушунтириш, тақводорларга ҳидоят ва насиҳатдир.
Қуръони каримдаги жуда кўп сураларда инсонлар тарихида олдин ўтган қавмларнинг қиссалари ҳақида сўз юритилиши бежизга эмас. Аллоҳ таоло бу қиссалар орқали мушрик ва кофир қавмларнинг Ўзининг амр-фармонларига итоат этмагани учун қандай жазолагани, аксинча, Аллоҳга ва Унинг пайғамбарларига имон келтириб, Парвардигорига итоатда, ҳидоят йўлида юрган мўминлар учун икки дунё саодатини ато этганини тушунтиради. Бу қиссалар тақволи кишиларга ҳидоят йўлини кўрсатувчи маёкдир, ақл ва фикр эгалари учун насиҳатдир.

139.    Бўшашманглар ва ғамга ботманглар, агар имонда бўлсанглар, устунсизлар.
Мўминлар қийинчилик ёки мусибатлар, душманнинг ғолиб келиши ёки залолат қаршисида тушкунликка тушмасликлари, бўшашмасликлари, Аллоҳнинг синовлари олдида саросимага тушиб, ғамга ботмасликлари лозим. Чунки инсон учун бу бало-мусибатларни енгишда имон энг катта ёрдамчидир. Ақида ўлароқ Исломни ихтиёр этсагу, мусулмонлик, мўминлик даъвосида бўлсагу аммо динимизга, эътиқодимизга ёт нарсалардан халос бўла олмасак, бу катта фожиадир. Ана шундай эътиқодсизлик, имон сустлиги кўринишларидан бири айрим одамларнинг ғайбни билиш даъвосидаги фолбинлар (инсонлар такдирини билиш даъвосида фол очувчилар), раммоллар (юлдуз ва буржларга қараб фол очувчилар), коҳинларга (жин хабарини етказувчиларга) ишонишларидир. Ибн Аббосдан (розийаллоҳу анҳумо) ривоят қилинган ҳадисда: "Коҳинликдан сақланинг, зеро, коҳинлик ширкка чақиради, ширк ва унинг аҳли дўзахдадир", дейилган ("Тафсироти Аҳмадийя"). "Инсон ғайбни билишни даъво қилса, коҳинга бориб уни тасдиқ этса, кофир бўлади" ("Баззозия"). Ёмон ният қилиш, шумланиш, бадбинлик ҳаромдир, бунинг акси некбинлик (яхши нарсани умид қилиш) эса мустаҳабдир.
Бу ўринда некбинлик деганда бирор ҳолни яхшиликка йўйиш, ниятга мувофиқ айтилган сўз ва шу кабилар тушунилади. Зеро, бунда ғайбга дахл бўлмай, фақат яхшилик истаги мужассамдир" ("Тариқаи Муҳаммадия" мухтасари).
 
140. Агар сизларга бир заҳмат етган бўлса, у қавмга ҳам шундаи заҳмат етган. Аллоҳ муминларни билиши ва ораларингдан шаҳидларни ажратиб олиши учун бундай кунларни Биз одамлар орасида алмаштириб турамиз. Аллоҳ золимларни ёмон кўради.
Ушбу ояти карима ҳам Уҳуд жанги воқеаларига бағишланган. Жангда нусрат-ғалаба ёки мағлубиятга учраш ҳам, унда бир гуруҳнинг қўли баланд келишию иккинчисининг ютқазиши — бари Аллоҳ таолонинг иро- дасига боғлиқ. Аллоҳ таоло мўминларнинг асл ниятларини аниқлаш, улар орасида чин шаҳидларни ажратиб олиш учун воқеаларни мана шундай алмаштириб туради. Рашид ибн Саъд айтади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Уҳуддан ғамгин, хафа бўлиб қайтаётганларида эри ва ўғли жангда ўлган бир аёл шовқин-сурон кўтариб, юзига ура бошлади. Буни кўрган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Пайғамбарингга ҳам шундай қиласанми?" дедилар. Шунда Аллоҳ ушбу оятни нозил қилди".
 
141.    Бу Аллоҳ мўминларни поклати ҳамда кофирларни барбод қилиши учундир.
Аллоҳ таоло мўминларни гуноҳ ва ёмон хулқлардан поклаб, уларни яхши амаллари ва имон-эътиқодлари эвазига жаннат билан мукофотлагани ҳолда кофирларни ҳалок этиш билан ёмон оқибатларга рўпара қилади. Аллоҳга ва Унинг пайғамбарларига имон келтирмаган, Парвардигор оятларини ёлғонга чиқарган нодонлар бошига ёмон оқибатлар келиши муқаррар! Бу Аллоҳ азза ва жалланинг иродаси, Унинг ўзгармас илоҳий қонунидир. Инсоният тарихига назар ташласангиз, Аллоҳ таоло имонга келмаган, ширкка ботган, Ўзига осийлик қилган қанча-қанча қавмларни бутунлай ҳалок қилиб юборди, қанча-қанча гуллаб-яшнаган шаҳар-қишлоқларни бир лаҳзада Ер юзидан йўқ қилиб ташлади. Ер юзини айланиб сафар қилаётганлар Юнонистон, Миср, Италия, Ўрдун, Туркия каби кўпгина ўлкаларда буларнинг хароба ва қолдиқларини кўришлари мумкин.

142.    Ёки Аллоҳ сизлардан жиҳод қилганларни аниқламай, сабр қилувчиларни билмай туриб жаннатга киришни ўйлаяпсизларми?
Уҳуд жангида мусулмонлар катта мусибат ва талафотларга учрашди. Исломнинг буюк-буюк баҳодирлари ҳалок бўлишди, мушриклар баъзиларини қийнаб, аъзоларини қиймалаб хўрлашди. Ҳатто Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг муборак тишлари синиб, юзлари жароҳатланди. Бу ҳолатни кўрган мусулмонлар таҳликага тушиб, умидлари сўна бошлади. Худди шу пайтда Аллоҳ таоло ҳузуридан хабар келди: "Эй мусулмонлар, сизлар ҳаргиз бўшашманглар ва ғамга ботманглар, агар эътиқодда маҳкам турсанглар, имонингизни сусайтирмасанглар, албатта душман устидан ғолиб келасизлар". Буни эшитиб руҳланган мажруҳ ва ғамга ботган мусулмонлар душманга ҳамлаларини кунайтириб юборишди. Улар ҳужумига дош беролмаган мушриклар жанг майдонини ташлаб қочишди. Парвардигор ушбу жангда тушкунликка тушган саҳобаларга тасалли бериб айтяптики: "Нега ранжияпсизлар, бутун сизларга заҳмат ва мусибат етган бўлса, аввалги Бадр жангида уларга ҳам худди шундай кулфатлар етган эди-ку, улар ботил динлари учун азият чекишган эди, сизлар Ҳақ учун бир оз ранж тортиб, хафа бўляпсизларми? Ҳолбуки, бу жангда бир қанчаларингиз шаҳидлик мақомига эришдингиз, холис мусулмонлар билан мунофиқлар иккига ажралишди, жаннат эгалари маълум бўлди.

143.    Ўлим келмасидан олдин уни орзу қилардинглар, мана, кўриб турибсизлар.
Муфассирлар айтишича, ушбу оятдаги "ўлим" сўзи жанг, уруш маъносида келган. Пайғамбар алайҳиссалом Мадина ташқарисида душманга қарши урушишни талаб қилмаганлар, аммо Бадрда иштирок этмаган бир гуруҳ саҳобалар ана шу йўлни маъқул кўриб, очиқ жангга чиқишга чақиришган. Қуръони карим уларни ўз тутган йўлларининг ва ортиқча интилишларининг натижасига қарашга чақирмокда. Ушбу ояти карима огоҳлантиряптики, мусулмонларнинг кучи ва зафари ўзларини қурбон қилиш истагига эмас, уларнинг Аллоҳга бўлган имонининг кучига боғлиқ экан.

144.    Муҳаммад пайғамбар, холос, унгача ҳам пайғамбарлар ўтишган. Агар у ўлса ёки ўлдирилса, ортингизга қайтасизми? Ким ортига қайтса ҳам ҳаргиз Аллоҳга зарар етказа олмайди ва Аллоҳ шукр қилувчиларни албатта мукофотлайди.
Уҳуд жангида олдинига қўли баланд келаётган мусулмонлардан айримлари ўлжага чалғиб, ғалабани қўлдан бой беришди. Бундан фойдаланган душман такрор ҳужумга ўтди. Бу орада Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом] ҳалок бўлганлари ҳақидаги хабар тарқалди. Бундан мусулмонлар эсанкираб қолишди ва умидсизликка тушишди. Юқоридаги ояти карима айнан шуларга хитоб қиляпти.
Ибн Исҳоқ айтади: "Аз-Зуҳрий деди: "Менга Саид ибн Мусаййаб Абу Ҳурайрадан сўзлаб бундай деди: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этганларида Умар ибн Хаттоб (розийаллоҳу анҳу) ўрнидан туриб: "Мунофиқлардан бир нечаси Расулуллоҳ вафот этди, дейишибди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этганлари йўқ. Мусо алайҳиссалом Аллоҳ ҳузурига кетиб, қирқ кун ғойиб бўлиб, одамлар уни "ўлди" дейишганида яна қайтиб келганидек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам Аллоҳнинг ҳузурига кетдилар ва яна қайтиб келадилар. Ким Расулуллоҳни ўлди, деса, қўл оёғи кесилади", деди. Абу Бакр Сиддиққа (розийаллоҳу анҳу) хабар етиши билан масжид эшигига келди. Бу пайтда Умар (розийаллоҳу анҳу) одамларга гапириб турарди. Абу Бакр ҳеч нарсага эътибор бермай, Оишанинг (розийаллоҳу анҳо) ҳужраларига кирди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уйнинг бир чеккасига ётқизилган, устларига чакмон ёпиб қўйилган эди. Абу Бакр (розийаллоҳу анҳу) юриб келиб, чакмонни кўтарди ва Расулуллоҳнинг юзларидан ўпди. Кейин: "Ота-онам сизга фидо бўлсин, Аллоҳ сизга битиб қўйган ўлимни тотибсиз, энди сизга ҳеч қачон бундай ўлим келмайди" деб чакмон билан яна юзларини ёпиб қўйди. Сўнг масжидга чикди. Умар (розийаллоҳу анҳу) ҳамон одамларга гапирар эди. Абу Бакр (розийаллоҳу анҳу) унга: "Ўзингни бос, эй Умар, тинчлан!" деди. Умарнинг жим бўлгиси келмай гапираверди. Абу Бакр Умарнинг тўхтамаётганини кўргач, одамларга юзланди. Одамлар Абу Бакрнинг (розийаллоҳу анҳу) гапини эшитгач, Умарни ташлаб, Абу Бакр томонга келишди. Шунда Абу Бакр (розийаллоҳу анҳу) Аллоҳга ҳамду сано айтди-да, "Эй одамлар, ким Муҳаммадга ибодат қилиб келган бўлса, у энди оламдан ўтди, Ким Аллоҳга ибодат қилиб келган бўлса, Аллоҳ тирик, У ўлмайди", деб юқоридаги оятни тиловат қилди" (Ибн Ҳишом, "Ас-Сийра ан- набавийя", 2-жилд, 470— 471-бетлар).

145.    Ҳеч бир жон Аллоҳ изнисиз, белгилаган муҳлатисиз ўлмайди. Ким дунё савобини хоҳласа, унга истаганини берамиз, ким охират савобини хоҳласа, унга ҳам истаганини охиратда топширамиз ва шукр қилувчиларни албатта тақдирлаймиз.
Ҳар бир тирик жоннинг қачон туғилиб, қачон ўлиши Аллоҳ таолонинг изнида, У белгилаган муҳлатга боғлиқ. Аллоҳ таоло дунё савобини излаганга буни шу дунёда беради, охират савобини излаганга ҳам истаганини охиратда беради. Аллоҳ бандаларига дунёда бериб қўйган неъматлари эвазига бир нарсани — Ўзига итоат қилишни, берган неъматлари- га шукр айтишни буюради. Ҳасан Басрий айтадилар: "Одам боласи бир куни ўтса, бу ҳакда фикр қилсин: агар бугунги куни яхшилик келтирган бўлса, бунга муваффақ эттани учун Парвардигорига шукр қилсин, агар бунинг акси бўлса, тавба қилсин, кундузги нуқсон ва камчиликларини тунда бартараф этишга азму қарор қилсин. Зеро, яхшиликлар ёмонликларни ювиб кетказади. У соғ-саломат бўлгани учун Аллоҳ таолога шукроналар айтсин! Қолган умрида камчиликларини тўлдириши мумкин бўлади". Аллоҳ таоло неъматларга шукр қилувчиларни эса охиратда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган мукофотлар билан тақдирлайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Аллоҳ таолонинг неъматлари ҳақида сўзлаш шукрдир, неъмат шукрини гапирмаслик куфрдир", деганлар (Имом Аҳмад ривояти).

146.    Қанча пайғамбарлар билан бирга жанг қилган кўплаб жамоалар Аллоҳ йўлида етган кулфатлардан на бўшашибсустлашишган ва на таслим бўлишган. Аллоҳ сабрлиларни севади.
Қай бир пайғамбар ўтган бўлса, у билан кўплаб жамоа- лар бирга жанг қилишган. Лекин улар ўзлари учраган синов ва балолар қаршисида довдираб қолишмаган, сустлик ва заифлик кўрсатишмаган, ёвга таслим ҳам бўлишмаган. Яъни, улар пайғамбарларидан ажраб қолишгани- да ҳам бўшашиб, таслим бўлишмаган. Улар бошларига келган синовларга сабр қилишган. Аллоҳ эса сабрлиларни яхши кўради.

147.    Улар фақат: "Парвардигоро, гуноҳларимизни ва ишларимизда ҳаддан ошишларимизни кечир, собитқадам эт ва кофир қавмлар устидан ғолиб қил!", деган гапнигина айтишарди.
Пайғамбарлар билан бирга жанг қилган жамоалар Парвардигорларидан гуноҳларига мағфират, ишларида ҳаддан ошишларига афв тилашар, ўзларини собитқадам этиб, кофир қавмлар устидан ғалаба қозонишларига имкон беришини сўраб, дуо қилишар эди. Ҳақиқатан мўмин киши ҳар бир ишда, ҳар бир синовда фақат Парвардигорига юкунади, Ундан ёрдам ва ҳимоя сўрайди, ўзини Унинг паноҳига топширади. Аллоҳ таоло мўминларга бундай дуо таълимини берган: "Эй Парвардигор, унутсак ёки хато қилсак, бизни койима! Эй Парвардигор, биздан олдингиларга юклаганингни бизга юклама! Эй Парвардигор, тоқатимиз етмайдиган нарсага мажбурлама! Бизлар- ни афв эт, мағфират қил ва раҳм айла! Сен бизнинг Хо- жамизсан, бас, бизларни кофирлар устидан ғолиб қил!" (Бақара, 286).

148.    Кейин Аллоҳ уларга дунё савобини ва охиратнинг гўзал мукофотини берди. Аллоҳ яхши амал қилувчиларни севади.
Уҳуд жангида Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг ўзлари жанг режасини туздилар. Қўшинни жангга сафлаганларидан сўнг тоғ тарафидаги очиқ жойдан душман келмаслиги учун у ерга эллик нафар камончи аскарни жойладилар. Уларнинг бошлиқлари Абдуллоҳ ибн Жубайр эди. Пайғамбаримиз уларга ўша жойда қаттиқ туриб ҳимоя қилишса, мусулмонлар албатта ғолиб бўлишларини таъкидладилар. Кейин уруш бошланиб кетди, мужоҳиддар душман устига шердай ташланиб, жон-жахдлари билан жанг қилишди. Бу ҳолни кўрган мушриклар жанг майдонини ташлаб қочишни ўйлай бошлади. Улар кета бошлаши билан мусулмонлар биз ғалаба қилдик, деган хотиржамлик билан ўлжаларни тақсимлай бошлашди. Тоғ йўлига қўйилган камончилар ҳам ўлжадан қуруқ қолмаслик учун бошлиқларининг қайтаришига қарамай турган жойларини тарк этишди. Бошлиқлари оз одам билан қолганида душман худди шу тарафдан бостириб келди. Бундан мусулмонлар кўп талафот кўришди. Қанчалаб аскар ҳалок бўлди, Расули акрамнинг ўзлари ярадор бўлиб, беҳуш йиқилдилар. Қайсидир шайтон малайи "Муҳаммад ўлди" деган иғвони тарқатиб юборди. Саҳобалар бу ёлғондан саросимага тушишди, турли ёмон хаёлларга боришди. Шундай таҳликали вазиятда Расулуллоҳнинг ўзлари "Инни абдуллоҳи, ана расулуллоҳи", яъни мен Аллоҳнинг бандаси ва Унинг Расулиман, деб хитоб қилдилар. Бу муборак овозни эшитган қарийб ўттиз саҳобий етиб келди ва мудофаани кучайтириб юборди. Натижада мусулмонлар душманни енгишга муваффақ бўлишди.
Аллоҳ таоло юқоридаги оятларда мусулмонларга тамкинли бўлишни таълим бериб айтяптики, аввалги пайғамбарлар ҳам шундай воқеаларга дуч келишган, улар баробар собитқадам туришган. Сизлар улардан ҳам зиёда собитқадамлик кўрсатишингиз зарур.
 
149.    Эй имон келтирганлар, агар кофирларга итоат қилсанглар, ортингизга қайтаришади, кейин зиёнга йўлиқасизлар.
Аллоҳ таоло қўлга қурол олиб, мардона жанг қилаётган мўминларга айтяптики, агар сизлар ортга чекинадиган бўлсангиз, душманнинг айтганига кўнсангиз ёки уларга бўйсунсангиз, улар сизни яна ширк ва куфр оламига қайтаришади. У ҳолда охиратингизни бой бериб, фақат зиёнда қоласиз.

150.    Ҳа, Аллоҳ мададкорингиздир ва У ёрдам берувчиларнинг яхшисидир.
Уҳуд жангида айрим иккиланган мусулмонлар қийин аҳволга тушиб қолганларини ҳис этиб, дилларида Абу Суфён каби Макка мушрикларининг пешволаридан кечирим сўраш ҳақида ўйлай бошлашди. Шунда Аллоҳ азза ва жалла уларга таскин бериб айтяптики, жангдаги мағлубиятдан асло тушкунликка тушманг, Аллоҳ ҳамиша сизларга мададкордир ва ёрдамни фақат Унинг Ўзидан сўранг. Чунки У ёрдам берувчиларнинг энг яхшисидир.
 
151.    Энди ҳужжатсиз нарсани Аллоҳга шерик қилишгани учун кофирлар дилига қўрқув соламиз. Уларнинг жойи дўзахдир ва у золимлар учун ёмон жойдир.
Уҳуд жангида мушриклар дилига Аллоҳ қўрқув солганидан кейин улар мусулмонлардан қўрқиб қоча бошлашди. Мусулмонлар ярадор ва ҳолдан тойган бўлишса ҳам уларни Ҳамроул-асад деган жойгача қувиб боришди. Қочиб кетаётган мушрикларнинг саркардаси Абу Суфён аскарларига: "Бизлар шунча одам ва қурол-аслаҳага эга бўлатуриб чарчаган ва шикаст топган озчиликни тор-мор қилмай келавердик, юринглар, қайтиб бориб уларни батамом қириб ташлайлик", деганида унинг бу сўзларини қабул қилувчи бирор киши топилмади. Чунки улар мушрик эди, Аллоҳ таолога осий эди, ширклари, исёнлари сабабидан дилларига Ислом ҳайбати, имони ўрнашмаган эди. Шу боис мусулмонлардан устун бўлишса ҳам жангда енгилишди.

152.    Аллоҳ сизларга берган ваъдасининг устидан чиқди: то сустлашиб, буйруқ ҳақида тортишмагунингизча ва сизлар суйган нарса кўрсатиб қўйилгач, итоатсизлик қилмагунингизча Унинг изни билан кофирларни қира бошладинглар. Орангизда дунёни хоҳлайдиганлар ҳам, охиратни хоҳлайдиганлар ҳам бор. Кейин сизларни имтиҳон қилиш учун улардан қайтарди ва албатта гуноҳларингизни кечирди. Аллоҳ мўминларга марҳаматлидир.
Ушбу ояти каримадаги воқеалар Ислом тарихидаги муҳим бир жангда, Уҳуд ғазоти пайтида содир бўлган эди. Ҳижрий учинчи йилнинг 11-шавволида (милодий 625 йил 27 мартда) Ислом ва ширк ўртасида Уҳуд тоғида иккинчи тўқнашув рўй берди. Унда уч минг нафар маккалик мушрикка қарши етти юз мусулмон жангчи муҳорабага кирган. Уҳудда аввал мусулмонларнинг қўли баланд келган бўлса-да, кейин улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам амрларидан чекинганлари учун мағлуб бўлишди. Аммо бунда бошқа ғазотлардан фарқли ўлароқ, Пайғамбарга жароҳат етгани, Ислом қўшини талафот кўргани, етмиш мусулмоннинг, жумладан, жасур Ҳамзанинг шаҳид бўлгани тушкун кайфият уйғотади. Лекин уламолардан бирининг "Уҳуд ғазотида эртанинг мусулмонлари бугуннинг мусулмон- ларидан устун келди", деган сўзлари Аллоҳ тақдир этган ҳар бир нарсада ҳикмат борлигини эслашимизга туртки беради. Дарҳақиқат, ўшанда Абу Суфён, Холид, Ҳинд, Ваҳшийлар ҳали мушриклар тарафида эди. Қолаверса, бу мағлубият Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматлари учун ниҳоятда катта сабоқ ва танбеҳ бўлди. Бу борада юқоридаги ояти карима нозил бўлди.
 
153.    Пайғамбар ортингиздан чақириб турса ҳам ҳеч кимга қарамай кетиб қолганингизни эсланглар. Кейин қўлдан кетганига ва мусибат етганига қайғу чекмаслигингиз учун сизларга ғам ортидан ғам берди. Аллоҳ қилмишларингиздан хабардордир.
Расули акрам жанг бошида айтдиларки, агар сабр ва тадбир билан иш кўрсанглар, Аллоҳ таоло бизларни кофир қавм устидан албатта ғолиб қилади. Уҳуд жанги майдонида мусулмонлар бошда Аллоҳ элчисининг сўзларига қатъий амал қилиб, ниҳоятда сабот билан туришди. Душманнинг бир қанча аскарини ер тишлатиб, ғалаба нашидасини суришди. Аммо кейин ўрталарида ихтилоф чиқиб, Пайғамбар алайҳиссаломнинг амр-фармонларидан чекинишди. Оқибатда зафар қўлдан кетиб, анчагина талафот кўришди. Охири яна Сарвари оламнинг ҳукмларига бўйсуниб, итоатда бўлишган эди, Аллоҳ таоло уларнинг қўлларини баланд қилди.
Бу воқеа кейинги умматларга сабоқ ўлароқ ибрат бўлиб қолди: агар ўшанда баъзилари ўлжани қўлга киритишга интилишмаганида бу қадар мағлубиятга учрашмаган бўлур эди. Бундан хулоса шуки, ҳатто мукаррам саҳобалар ҳам имтиҳонга учрашди. Улардан бир неча киши ўзларича иш кўриб, Пайғамбар алайҳиссаломнинг кўрсатмалари ҳақида тортишишди ва бунинг касри ҳаммага баравар тегди. Бир қанча саҳобий урушда яраланди ва ҳалок бўлди, бир нечалари эса тушкунликка тушиб қоча бошлашганида Расулуллоҳ уларни чақириб олдилар.
 
154.    Сўнгра Аллоҳ бир гуруҳингизга ғам кетидан ўраб олувчи ором уйқуси — мудрашни туширди. Бошқа гуруҳ эса жон талвасасига тушди, Аллоҳ ҳақида жоҳилона ноҳақ
гумон қилиб: "Қўлимиздан нима ҳам келарди?" дейиш ди. "Ҳамма иш Аллоҳ изнидадир", денг. Улар дилларида- ги нарсани сиздан яширишади: "Агар ихтиёр бизда бўлга- нида бу ерда ҳалок қилинмас эдик”, дейишади. "Агар уйларингизда бўлсангиз ҳам ўлдирилиш ёзиб қўйилганлар ҳалокат жойига бориб қолган бўлишарди. Буни Аллоҳ кўнглингиздаги нарсани имтиҳон қилиш ва дилларингиздагини поклаш учун қилди", денг. Аллоҳ диллардагиларни билувчидир.
Абу Талҳа бундай дейди: "Уҳуд куни жанг майдонида эканимизда бизларни шундай бир уйку элитдики, қиличим қўлимдан тушиб кетди. Мен уни қўлга олсам, (уйқунинг зўридан) у яна тушиб кетар эди". Бану Дубайъадан Абу Ҳабиба ибн Азъар айтади: "Саълаба ибн Ҳотиб ва Муаттиб ибн Қушайр иккови (Зирор масжидини қурганлардан): "Агар Аллоҳ бизга бойлик берса садақа қиламиз ва солиҳлардан бўламиз" деган. Муаттиб Уҳуд куни: "Агар бизнинг ишимиз тўғри бўлганида бизни бу ерда ўлдиришмаган бўлур эди", деган эди. Бу ҳақда Аллоҳ тао- ло: "Агар ихтиёр бизда бўлганида бу ерда ҳалок қилинмас эдик", дейишади", деган".

155.    Ҳақиқатан икки гуруҳ тўқнашган кунда сизлардан қочганларни шайтон баъзи гуноҳлари сабабидан йўлдан оздирди. Аллоҳ уларни кечирди, Аллоҳ албатта кечирувчи, раҳмлидир.
Уҳуд жангида Аллоҳ таоло мусулмонларни катта синовга солди. Бу ҳаёт-мамот жангида кўплаб мусулмонлар ул- кан жасорат ва фидойилик кўрсатиб жанг қилишган булса, айрим мусулмонларни қўрқув ва ожизлик эгаллаб, Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига итоатсизлик кўрсатишди: шайтон ва нафсларининг сўзига кириб, Пайғамбарнинг кўрсатмаларини бажаришдан қочишди, ўлжа илинжида зиммаларидаги вазифани охиригача бажаришмади. Мўмин бандаларини ҳамиша кечирувчи ва ўта раҳмли Зот уларнинг бу қилмишларини ҳам афв этди.

156.    Эй имон келтирганлар, куфрга борган ва бошқа ерларга сафарга чиққан ёки жиҳодга борган биродарлари ҳақида: "Агар олдимизда бўлишганида ўлишмас ҳам, ўлдирилишмас ҳам эди", дейдиганларга ўхшаманглар. Аллоҳ буни улар дилида ҳасратга айлантириб қўяди. Аллоҳгина ўлдиради ва тирилтиради, Аллоҳ барча ишларингизни кўриб туради.
Бир инсоннинг сафарда ўлиши ёки жангда ҳалок қилиниши ёзилган бўлса, у ўша ҳолатда ўлим топади. Уйидан чиқмаслик ёки ўз қавмидан ажрамаслик унинг бу ҳалокатдан омон қолишига сабаб бўлолмайди. Бу Ислом ақидасидир. Лекин мунофиқлар "агар сафарга чиқмай ё ғазотга бормай биз билан қолишганида ўлишмас ҳам эди, қатл қилинишмас ҳам эди", деб инсонларнинг дилларига ҳасрат ва ташвиш солишар эди, Бу эса ботил ва бузуқ ақидадир. Тирик қолдириш ва ўлдириш Аллоҳ таолонинг изнидадир. Ўлимнинг қай ҳолатда келиши ҳам Унинг хоҳиш-иродаси билан бўлади. Инсон барибир ўлмай қолмайди. Аммо Аллоҳ йўлида, дин хизматида ва душманга қарши жангда жон фидо қилиш энг мақбул ўлимдир.
 
157.    Агар Аллоҳ йўлида ўлдирилсангиз ёки ўлсангиз, Аллоҳнинг мағфирати ва раҳмати улар ғамлаган нарсалардан яхшидир.
Аллоҳ йўлида қурбон бўлиш ҳамда бунинг эвазига Унинг раҳмат-мағфиратига мушарраф бўлиш, жаннат билан мукофотланиш кофир ва мушриклар тўплаган беҳисоб бойлик ва бошқа дунё матоҳларидан минг карра аълодир.
 
158.    Агар ўлсанглар ёки ўлдирилсанглар, албатта Аллоҳ ҳузурида тўпланасизлар.
Бир инсоннинг қачон, қаерда ва қай ҳолатда ўлиши ёки ўлдирилиши ёлғиз Парвардигорнинг ғайб илмларидан бўлиб, бунинг ҳикматини Унинг Ўзидан ўзгаси билолмайди. Банданинг такдирида нима ёзилган бўлса, бу албатта рўёбга чиқади. "Қирқ йил қирғин бўлса, ажали етган ўлади" деган мақол бежизга айтилмаган. Шу ўринда ибратли бир ривоятни келтириш фойдадан холи бўлмайди: "Бир қўрқоқ киши бор эди. У уруш пайтида доим лашкарнинг орқа тарафида беркиниб юрар, қилич-ўкдан қочишга ҳаракат қилар эди. Бир куни қарашса, ўша киши қўшиннинг энг олдинги сафида жанг қилаётган эмиш. Шунда бунинг сабабини сўрашибди. У бундай жавоб берибди: "Ўтган куни жанг пайтида бир камон ўқи учиб келиб, олдимга тушди. Назаримда ўқ қимирлаётгандай туюлди. Эътибор бериб қарасам, ўқ тупроқ остида яшириниб ётган илонга санчилган экан. Шундан хулоса қилдимки, ажал етса, қаёққа қочсам ҳам қутулиш йўқ экан, ўша жойда тутиб оларкан. Шунинг учун қўрқувни бир четга улоқтириб, жангда биринчи сафга ўтдим..."

159.    (Эй Муҳаммад), Аллоҳнинг марҳамати туфайли уларга мулойим бўлдингиз, агар қўпол ва дили қаттиқ бўлганингизда улар атрофингиздан тарқаб кетишарди. Энди уларни афн этинг, уларга мағфират сўранг ва ишларингизда улар билан маслаҳатлашинг. Бирор ишга киришсангиз, Аллоҳга таваккал қилинг, Аллоҳ таваккал қилувчиларни севади.
Аллоҳ таолонинг марҳамати ва лутфи туфайли Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳар қачонгидай Уҳуд жангида ҳам саҳобаларига ниҳоятда яхши муомалада, юмшоқсўз бўлдилар, хатоларини кечирдилар, шикаста дилларини шод қилдилар. У зот, шунингдек баъзи ишларида улар билан маслаҳатлашдилар. Бирор тарафга раъйлари қарор топса, Аллоҳга таваккал қилиб (суяниб), сўнг уни амалга оширишга киришдилар. Фахри коинотнинг мана шу фазилатлари туфайли Ислом уммати ягона ғоя атрофида бирлашди, Ислом биродарлиги юзага келди.
Дарҳақиқат, инсон учун чиройли хулқдан кўра зарурроқ, муҳимроқ бирор фазилат йўкдир. Динимизда чиройли хулқ эгаси бўлишга чақирилган, одамлар билан хушмуомалада бўлиш яхшиликка тенглаштирилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Яхшилик чиройли хулқдир. Гуноҳ кўнглингизга таъсир қилган ва одамлар билишини истамаган нарсангиздир", деганлар (Имом Муслим ривояти). Яна бир ҳадисда: "Қиёмат куни мўминнинг амаллари мезонида яхши хулқдан кўра оғирроқ нарса бўлмайди. Қўпол, уят сўзларни айтувчи кишини Аллоҳ таоло яхши кўрмайди", дейилган. Ҳадисларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Сизлар одамларни молларингиз билан жалб қилолмайсиз. Лекин очиқ юзингиз ва яхши хулқингиз уларни жалб қилади", деганлар (Байҳақий ривояти). Абу Мусодан (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни ва Муозни Яманга юбораётиб, бундай дедилар: "Енгиллаштиринглар, қийинлаштирманглар. Севинтиринглар, бездирманглар. Иноқ бўлинглар, бир-бирларингга қарши бўлманглар" (Имом Муслим ривояти).

160.    Агар Аллоҳ ёрдам қилса, ҳеч ким сизларни енголмайди, агар ташлаб қўйса, Ундан бошқа ким ҳам ёрдам бера оларди? Мўминлар Аллоҳгагина таваккал қилишсин.
Аллоҳнинг қонунига кўра, оқибат сабабга боғлиқдир. Агар Аллоҳ ёрдам бериб турса, бутун дунё бирлашиб ҳам мусулмонларни енга олмайди. Аксинча, У бандаларини ўз ҳолларига ташлаб қўйса, Аллоҳдан бошқа ҳеч нарса — на қудратли ва тажрибали саркардалар, на беҳисоб лашкарлар, на зирҳи қалин техникалар, ҳеч бир нарса ёрдам бера олмайди. Шунинг учун имонли кишилар ҳар ишда, ҳар жойда, ҳар вақт фақат Аллоҳ таолонинг Ўзига та- ваккал қилишсин.

161.    Пайғамбарнинг хиёнат қилиши мумкин эмас, ким хиёнат қилса, Қиёмат куни хиёнати билан келади. Кейин ҳар кимнинг қилмишига яраша тўлиқ жазо берилади, ҳеч кимга зулм қилинмайди.
Яъни, Пайғамбарнинг ўлжа тақсимотида хиёнат қилиши мумкин эмас. Баъзи ривоятларда келишича, Бадр жангида ўлжа олинган моллардан бир қисми йўқолиб қолади. Саҳобалардан айримлари: "Расули акрам ўз эҳтиёжлари учун сақлаб қўйган бўлсалар керак" деган гумонга боришади. Шу воқеа асносида юқоридаги ояти карима нозил бўлди: яъни, Аллоҳ таоло қай бир инсонга пайғамбарлик мартабасини ато қилган бўлса, унинг шаънига бундай ёмон гумонда бўлиш асло мумкин эмас, чунки пайғамбар ҳаргиз бундай тақиқланган нарса билан шуғулланмайди. Пайғамбарларнинг қадрлари шунчалик баландки, ҳатто улар ҳақида ноўрин гумонларга боришга ўрин йўқдир.

162.    Аллоҳ розилигини истаган киши Аллоҳнинг ғазабига учраган ва борар жойи дўзах бўлган кимсага ўхшармиди? Бу нақадар ёмон оқибат!
Инсонлар икки тоифа бўлади: биринчиси Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига имон келтириб, дунё ҳаётидаги йилларини фақат яхши амаллар билан ўтказади. Буларга охират дунёсида улкан мукофотлар — Аллоҳ таолонинг розилигию ва Унинг жамоли, абадий роҳат-фароғатда яшалади- ган гўзал жаннат боғлари бор. Иккинчи тоифаси эса, Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари ҳақидаги ваҳийларни инкор этиб, ёлғонга чиқаргани учун Аллоҳ азза ва жалланинг ғазабига учраб, охиратини бой берган бахтсиз кимсалардир. Улар ўзларини қанчалик овутмасинлар, қандай ҳийла-найранг- лар қилмасинлар, барчаларининг борар жойлари тайин — бу абадий қийноқ ва азоблар жойи бўлган жаҳаннамдир. Бундай оқибатга учрашдан Аллоҳ паноҳ берсин!

163.    Уларнинг Аллоҳ ҳузуридаги даражалари турличадир. Аллоҳ уларнинг нима қилаётганларини кўриб туради.
Яъни, Аллоҳнинг ризосини излаган киши билан Аллоҳнинг ғазабига учраган кимсанинг Аллоҳ таоло ҳузуридаги даражаси бир хил бўлармиди?! Уларнинг даражалари турличадир. Аллоҳ бандаларининг қилмишларини кўриб-билиб тургани учун уларга асло зулм қилмайди, мўминларни жаннат билан мукофотлайди, кофир ва мушрикларни дўзах билан жазолайди.
 
164.    Аллоҳ мўминларга, гарчи улар олдинлари очиқ залолатда бўлишса ҳам ўзларидан пайғамбар юбориб, инъом кўрсатди. У Аллоҳ оятларини тиловат қилиб беради, уларни поклайди, Китоб ва ҳикматни ўргатади.
Яъни, эй имон аҳли, Аллоҳ сизларга буюк бир меҳрибонлик қилди: сизларга орангиздан бир элчи юборди, у сизларга Аллоҳнинг оятларини ўқиб беради. Яхшиликни билиб, унга амал қилишингиз ва ёмонликни таниб, ундан эҳтиёт бўлишингиз учун нима яхшию, нима ёмонлигини ўргатади. Агар унга итоат этсангиз, Аллоҳ сиздан рози бўлишини хабар қилади. Шунда сиз тоат-ибодатни кўпайтирасиз, У ғазаб қиладиган маъсият-гуноҳлардан четланасиз ва шу билан Аллоҳнинг савобига эришиб, интиқомидан қутулиб қоласиз.

165.    (Эй мўминлар), сизларга мусибат етганида — ҳолбуки ўзларингиз ҳам икки баравар қилиб мусибат етказган эдинглар — "Бу қаёқдан келди?" дейсизларми? (Эй Муҳаммад): "Бу ўзларингиздан", денг. Аллоҳ албатта ҳамма нарсага қодирдир.
Уҳуд жангидаги воқеа устида саҳобаи киромлар таассуф чекишганида Парвардигор марҳамат қилиб айтдики, эй мусулмонлар, бу мусибат нима учун бошимизга келди, деб таажжубга тушманглар, сизларга душмандан бир ҳисса зарар етган бўлса, сизлардан уларга икки баробар зарар етган: Уҳудда сизлардан етмиш нафар аскар шаҳидлик топган бўлса, Бадрда улардан пгунча киши ўлдирилиб, яна шунчаси асир олинди. Ўша асирларни ўлдириш ҳам ихтиёрингизда эди. Уҳудда озчилик бўлишингизга қарамай, душманнинг йигирма жангчисини ер тишлатдингиз. Бу жангда бир фурсат мағлубият бўлди, кейин яна зафар ва фатҳ насиб этди.
Бадрда душманга шу қадар катта талафот етказган эдингларки, инсоф билан қараганда кулфатларингиздан шикоят қилишга ҳаққингиз йўқ. Ҳақиқатан бу мусибатга ўзларингиз сабабчидирсизлар, чунки итоатсизлик кўрсатдинглар, Расул акрамнинг, бошқа тажрибали кишиларнинг сўзларига кирмай, ўз ихтиёрларингиз билан Мадинадан ташқарига чиқиб урушишни истадинглар. Кейин камончилар гуруҳи ўзларининг ниҳоятда муҳим ўринларини душманга бўшатиб қўйишди. Ўтган йили Бадрда сизларга асир тушган асирларни ё ўлдиринглар, ё фидя (товон пули) олиб қўйиб юборингларки, кейинги йили сизлардан ҳам етмиш киши шаҳидлик мақомига эришади, дейилган эди. Сизлар шу шартни қабул қилиб, асирларни фидя эвазига озод қилдинглар. Энди ўша шарт ушбу жангда вужудга келди. Бу урушда кўп нарсалар ойдинлашди: содиқ мўмин ва мунофиқлар бир биридан ажралди, бир қанча пок бандаларга шаҳодат даражаси насиб бўлди.

166.    Икки гуруҳ тўқнашган кунда сизларга етган мусибат Аллоҳнинг изни билан У мўминларни аниқлаши;
Уҳуд жангида мусулмонлар ва мушрикларнинг қўшинлари тўқнашган пайтда Аллоҳ таоло мўминлар ва мунофикдарни аниқлашни ирода қилган эди. У айтадики, душманингизга йўлиққан кунингиз сизга менинг нусратим келган пайтда ўша ишингизни қилдингиз, яъни итоатсизлигингиз билан биродарларингизга зарар етказдингиз ва сизга етган мусибат Менинг изним билан бўлди.

167.    ҳамда мунофиқларни "билиши" учун келди. Уларга: "Келинглар, Аллоҳ йўлда урушинглар ёки ақалли ҳимояланинглар" дейилганида: "Жанг бўлишини билганимизда сизларга қўшилардик", дейишди. Улар ўша куни имондан кўра куфрга яқинроқ эдилар. Дилларида йўқ нарса тилларига чиққан эди. Аллоҳ улар яширган нарсани яхши билади.
Уҳудда Абдуллоҳ ибн Убай каби мунофиқлар гуруҳи жангнинг энг таҳликали пайтида мусулмонларни ғафлатда қолдиришди ва уларга хиёнат қилишди. Уларга жанг олдидан
Аллоҳ йўлида урушиш ёки Мадинада қолиб, ҳеч бўлмаса шаҳарни ҳимоя қилиш таклифи айтилганида улар: "Уруш бўлишини билганимизда ортингиздан борган бўлардик", дейишди. Ваҳоланки уларнинг дилида имондан кўра куфрлари устунроқ эди, улар ич-ичларидан мусулмонларнинг мағлубиятга учрашларини исташарди.
 
168.    Ўзлари қолганлари етмай биродарлари ҳақида: "Агар бизга итоат қилишганида ўлмай қолишарди", дейишди. (Эй Муҳаммад): "Гапларинг рост бўлса, ўзларингдан ўлимни қайтаринглар-чи", денг.
Яъни, дунёда ўлмайдиган ёки ўлимидан қочиб, жонини асраб қола оладиган бирор одам бўлмайди. Х,ар бир инсон ўлимга маҳкумдир. Шундай бўлгач, бундай қилганида ўлмай қоларди ёки урушга бормаганида тирик юрган бўларди, дейиш нодонликдан бошқаси эмас. Агар ўлимни ўзингиздан қайтара олсангиз, шундай қилиб кўринг-чи! Бу мутлақо инсоннинг қўлидан келмайди. Аллоҳ таоло жангу жадалларни мунофиқларни ва мўминларни ажратиш учун ҳам юзага келтиради.

169.    Аллоҳ йўлида ҳалок бўлганларни ўлик, деб ҳисобламанг, улар тирикдир, Парвардигорлари ҳузурида ризқланишмоқда.
Саид Ибн Жубайр Ибн Аббосдан (розийаллоҳу анҳумо) ривоят қилади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Биродарларингиз Уҳудда ҳалок бўлгач, Аллоҳ уларнинг руҳларини яшил қушларнинг ичига жойлади. Бу қушлар жаннат анҳорларидан сув ичади, меваларидан ейди, Аршнинг соясида осилган олтин қандилларда бошпана топади. Улар бундай яхши емак, ичимлик ва бошпаналарни кўргач:    "Биз жаннатда ризқланаётганимизни
биродарларимизга ким етказади? Токи улар жиҳодда ортда қолмасинлар ва уруш пайтида қўрқоқлик қилмасинлар", дейишди. Шунда Аллоҳ азза ва жалла: "Мен Ўзим сизнинг номингиздан етказаман", деб ушбу оятни нозил қилди" (Имом Ҳоким ривояти).
 
170. Улар Аллоҳ фазли билан берган неъматларидан хурсанд ҳолда ортларидан ҳали ўзларига келиб қўшилмаганларга на хавф борлиги, на ғамгин бўлмасликлари хушхабарини беришмоқда.
Абу Зуҳо: "Бу оят Уҳуд аҳли учун хос нозил қилинган", деган. Бир гуруҳ муфассирлар бундай дейишади: "Бу оят "Биъри Мауна" шаҳиддари ҳақида нозил бўлган. Уларнинг қиссаси машҳурдир. Муҳаммад ибн Исҳоқ ибн Ёсар "Мағозий" китобида зикр қилган". Бошқалари эса: "Шаҳидларнинг (дунёдаги) таниш-билишлари агар ўзларига неъмат, хурсандчилик етса афсусланиб: "Биз бунда хурсандчилик ва неъматлар ичидамиз, биродарларимиз эса қабрдалар" дейишади. Шунда Аллоҳ уларга тасалли бериб ва шаҳидлар ҳолидан уларни хабардор этиб, ушбу оятни нозил қилди", дейишган.

171.    Улар Аллоҳнинг фазли ва карамининг ҳамда Аллоҳ мўминларнинг мукофотини зое қилмаслигининг хушхабарини ҳам беришмоқда.
Шаҳидларнинг мақомидан маълум бўляптики, улар Аллоҳнинг фазли ва карамига мушарраф бўлиб, Унинг мукофотларига сазовор бўлишибди. Амр ибн Динор айтади: "Уҳуд жангидан кейин мушриклар Маккага қараб йўлга чиққач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларни уларни таъқиб қилишга чақирдилар. Шунда етмиш киши ҳозир бўлди. Улар мушриклар ортидан жўнаб кетишди. Мушриклар йўлбошчиси Абу Суфён эса йўлда Хузоа қабиласининг карвонига дуч келиб, уларга: "Агар сизлар Муҳаммад мени қидириб келаётганини кўрсангиз, унга мени катта қўшин билан юрибди, деб айтинглар", деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга дуч келиб, Абу Суфён ҳақида сўрадилар. Улар: "Биз уни катта бир қўшин билан кўрдик. Сиз эса оз экансиз, у сизларни янчиб ташлайди". дейишди. Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг ортидан қувишда давом этдилар. Абу Суфён илдам ҳаракат қилиб, Маккага кириб олди. Шунда Аллоҳ ушбу оятни нозил қилди".
 
172.    Заҳмат етганидан кейин ҳам улар Аллоҳ ва Унинг Расулига бўйсунган эдилар. Уларнинг чиройли иш қилиб, Аллоҳдан қўрққанларига улуғ мукофотлар бордир.
Ибн Исҳоқ айтади: "Ушбу оятда тилга олинганлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан Уҳуднинг эртаси куни ўзларида жароҳат оғриқлари бўлишига қарамай, Ҳамро ал-Асад ғазотига чиққан мўминлардир". Мўмин киши қандай ҳолатга тушса ҳам Аллоҳ ва Унинг Расулига бўйсуниши лозим. Чунки Аллоҳдан қўрқувчиларга охират диёрида улкан мукофотлар бор. Оиша розийаллоҳу анҳо Урвага бундай деган: "Эй синглимнинг ўғли, отанг Зубайр бобонг билан Абу Суфённи таъқиб қилишда қатнашишган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Уҳуд куни мусибат етгач, мушриклар Маккага қайтаётганида уларнинг яна қайтиб келишидан хавф қилиб: "Уларнинг изидан ким боради?" дедилар. Одамлардан етмиш киши йўлга чиқди. Абу Бакр ва Зубайр ҳам улар билан бирга бўлган".
 
173.    Уларга: "Мана, одамлар сизларга қарши куч тўплашяпти, улардан қўрқинглар!" дейилганида имонлари кучайиб: "Бизларга Аллоҳнинг Ўзи кифоя, У қандайин яхши вакилдир", дейишди.
Қатода айтади: "Бу воқеа Уҳуд жангидан кейин юз берган. Абу Суфён ва ҳамроҳлари қайтиб кетгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Аллоҳнинг буйруғи учун бел боғлаб, душманни таъқиб қиладиганлар борми? Бу иш душманга қаттиқ зарба бўлар, ҳар хил 
миш-мишларга барҳам берган бўлар эди", дедилар. Шунда ярадор бўлгани ва ҳориб-чарчаб турганига қарамай, мусулмонлардан бир гуруҳи йўлга тушди. Зулҳулайфага етиб боришгач, баъзи аъробийлар (саҳройи кишилар) "Абу Суфён сизларга жуда кўп одами билан келяпти", дейишди. Улар эса "Бизга Аллоҳ кифоядир, У энг ишончли вакилдир", дейишди. Шунда Аллоҳ улар ҳақида юқоридаги ва қуйидаги икки оятни нозил қилди.
 
174.    Шунда улар Аллоҳнинг фазли ва карами билан кулфат етмасдан қайтишди ва Аллоҳ ризосини топишди. Аллоҳнинг фазли улуғдир!
Абу Суфён бошчилигидаги мушриклар мусулмонлар таъқибидан бир амаллаб жон сақлаб, Маккага кириб олишди. Мусулмонлар эса Аллоҳ таолонинг фазлу карами билан ҳеч қандай талафот ва кулфат кўрмай, эсон-омон ортларига қайтишди. Мушриклар бу юришда ҳеч нарсага эга бўлишмади, мусулмонлар эса Аллоҳ розилигини топишди.
 
175.    Албатта шайтонгина ўз дўстларини шундай қўрқитмоқчи бўлади, агар мўмин бўлсанглар улардан эмас, фақат Мендан қўрқинглар!
Уҳуд жанги якунланиб, гуруҳлар тарқалаётганида маккалик мушриклар етакчиси Абу Суфён келаси йили
Бадрда яна жанг қиламиз, деб эълон қилди. Пайғамбар алайҳиссалом унинг бу даъватини қабул қилдилар. Урушиш пайти келганида ҳамма саҳобаларга жанг қилишга чиқиш буйруғини бердилар. "Агар ҳеч ким кўнмаса, Аллоҳ Расулининг якка ўзи бўлса ҳам чиқади", дедилар. Абу Суфён қўшинларини бошлаб Маккадан Бадр томон йўлга чиқди. Аммо бир оз юргач, қалбида хавф — қўрқинч пайдо бўлди. Кейин қаҳатчиликни баҳона қилиб ортига қайтиб кетди. Лекин айбни мусулмонларга тўнкаш учун баҳона излашга тушди. Шунинг учун Мадинага кетаётган бир одамни ёллаб, ёлғон билан қўрқитиш учун мусулмонлар орасига юбормоқчи бўлди. Ўша одам "Маккаликлар жуда катта қўшин билан келишяпти, уларга қарши мусулмонларнинг бормаганлари яхши" деган ваҳима тарқатди. Аллоҳ таоло мусулмонлар дилига қатъият солди, улар: "Кофирлар қанча кўп бўлса ҳам бизларга Аллоҳнинг Ўзи кифоя, У қандайин яхши вакилдир", дейишди. Сўнг ҳаммалари ваъдага мувофиқ Бадр майдонига равона бўлишди. Ўша пайтда Бадрда катта бозор бўлар эди, уч кун туриб душманни кутишди, унинг қўрққани маълум бўлгач, тижорат қилиб, катта фойдалар билан қайтишди. Бу жангни "Кичик Бадр" ҳам дейишади. Мана шу сафарда Расули акрам билан бирга бориб- қайтган саҳобалар ҳақида юқоридаги ояти карималар тушган.
 
176. Куфрга интилаётганлар сизни хафа қилмасин, улар Аллоҳга асло зарар етказа олишмайди. Аллоҳ уларга охиратда насиба бўлишини хоҳламайди, уларга қаттиқ азоб бордир.
Эй Пайғамбарим, куфрга интилувчилар, яъни мунофиқ- ларнинг хиёнати, уларнинг ҳар қадамда мусулмонларга панд беришлари сизни сира хафа қилмасин. Улар ўзларининг ҳийлаю найранглари ва пинҳона тузган режалари билан ҳам Аллоҳга асло зарар етказа олишмайди. Аллоҳ мўминларни уларнинг фитнасидан хабардор этиб, режаларини бузиб ташлайди. Аллоҳ бундай кимсаларга охиратда насиба бўлишини истамайди, аксинча, уларга аламли азоб-қийноқларни ваъда қилган.

177.    Ҳақиқатан имонни куфрга алишганлар Аллоҳга бирор зарар етказа олишмайди, уларга қийноқли азоб бордир.
Имонини куфрга алишганлар, яъни мунофиқлар ўзларининг қилмишлари билан Аллоҳга асло зарар етказа олишмайди, У ирода қилган нарсаларни мутлақо ўзгартира ололмайди. Имон ва куфр ўртасида иккиюзламачилик қилиб юрган бундай гумроҳлар дунёда шарманда ва хор бўлганлари етмай, охиратда ҳам аламли азобларга гирифтор бўлишади, абадий қийноқлар ичида қолишади.

178.    Кофирлар уларга муҳлат берганимизни ҳаргиз яхшилик деб ҳисоблашмасин. Биз гуноҳлари кўпайиши учун уларга муҳлат берганмиз. Уларга хўрловчи азоб бордир.
Куфр йўлини тутганлар ўзларига дунё ҳаётида ўйнаб- кулиб қолишлари учун маълум мухдат бериб қўйилганини ҳаргиз Аллоҳ бизларга яхшилик қиляпти, деб ҳисоблашмасин. Бу ҳам Аллоҳнинг уларни шарманда қилиш учун ирода қилган бир синовидир. Улар "Биз яхшилармиз шекилли, Аллоҳ ҳамма жиҳатдан тўкин, фаровон, бекаму-кўст қилиб қўйибди", деган хаёлда гуноҳ устига гуноҳ қилишда давом этишади. Кўзларини парда қоплаб, ҳақиқатни кўрмай ўтиб кетишади. Ҳолбуки, охират дунёсида улар ўзларини қандай хорловчи азоблар кутиб турганини кўргач, бошларини қайга уришни, кимга ялиниб- ёлборишни, кимдан ёрдам кутишни била олмай, дод- фарёдлар чекишади. Аммо унда кеч бўлади, уларнинг надоматини ҳеч ким эшитмайди!
 
179.    Аллоҳ мўминларнинг покидан нопокини ажратмай туриб сизларни ҳозирги ҳолатингизда қолдирмоқчи эмас. Аллоҳ сизларни ғайбдан хабардор ҳам қилмоқчи эмас. Лекин Аллоҳ пайғамбарларидан хоҳлаганини танлаб олади. Аллоҳга ва Унинг пайғамбарларига имон келтиринглар, агар имон келтирсанглар ва тақводор бўлсанглар, сизларга улкан мукофотлар бордир.
Ушбу оятнинг нозил бўлиши ҳақида Суддий бундай дей- ди: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Худди Одамга (алайҳиссалом) кўрсатилганидек, менга ҳам умматим курса- тилди. Ким менга имон келтиргану, ким кофир бўлгани билдирилди", дедилар. Бу хабар мунофиқларга етгач, улар масхара қилиб: "Муҳаммад ким унга имон келтирганинию ким кофир бўлганини биламан, деб ўйлаяпти. Биз эса у билан бирга юрибмизу, у бўлса бизнинг кимлигимизни билмайди", дейишди. Шунда Аллоҳ ушбу оятни нозил қилди".
 
180.    Аллоҳ фазли билан берганларига бахиллик қиладиганлар буни яхшилик деб ўйлашмасин. Йўқ, бу уларга ёмондир. Бахиллик қилган нарсалари қиёмат куни бўйинларига ўралади. Осмонлару Ер ягона Аллоҳга мерос бўлиб қолади ва Аллоҳ қилмишларингиздан хабардордир.
Уламолар жумҳури (мутлақ кўпчилиги) бу оят закот бермайдиганлар ҳақида нозил бўлганини айтишган. Атий эса Ибн Аббосдан бундай ривоят қилган: "Бу оят яҳудий роҳиблари ҳақида нозил бўлган. Улар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарликлари ва сифатларини яширишган эди. Аллоҳ "бахиллик" деб уларга берган илмини яширишларини айтган".
Хайру саховат, ўзига раво кўрган яхшиликни бошқа мўминларга ҳам раво кўриш мусулмонга хос фазилатлардандир. Аллоҳ азза ва жалла бандаларига бун- дай деб буюрган: "Аллоҳ сенга эҳсон ҳилгани каби сен ҳам (Аллоҳнинг бандаларига) инфоҳ-эҳсон ҳил!" (Қасас, 77). Аммо кўп инсонлар ўзларига келган неъматларнинг Аллоҳ таолонинг бир атоси эканини, буларда бошқалар- нинг ҳам улуши борлигини, эҳсон, саховат билан Парвардигор розилигини топиш мумкинлигини унутиб қўяди- лар ёки бунга эътибор қилмайдилар. Шу боис, улар қўлларидаги мол-дунёни қизғаниб, бошқалар билан баҳам кўришда бахиллик қилишади, ҳеч кимга бермай, тўплаб-босиб ётишади. Ана шу бахиллик қилган нарса- лари эса қиёмат куни бўйинларига илон каби ўралади.
Кофирларнинг дунё ҳаётида фаровон ва тўкин тур- муш кечиришлари ва вақтинча азобдан қутулиб туриш- лари уларнинг яхшиликларига далил бўлмагани каби мўминларнинг бу дунёда айрим мусибатларга дучор бўлишлари, ташқаридан қараганда кўпинча камситилган ва мағлуб ҳолдаликлари уларнинг Аллоҳ таоло томонидан инкор этилганига далил бўла олмайди. Асл мақсад шуки, Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларни ҳозирги қийин ва мубҳам ҳолатда қолдирмоқчи эмас. Чунки тинчлик- осойишталик ва ором-фароғат ҳолатида содиқ банда билан мунофиқни аниқлаш қийин. Нозик-нозик воқеалар билан уларни бир-бирларидан жудо қилади, чунончи кофирлар билан яккама-якка урушишга изн беради. Ўша ҳолатда ҳақиқий мўминлар Расули акрам атрофларида парвона бўлиб, ширин жонларини қурбон қилишдан қочмайдилар. Мунофиқлар эса жонларини асраш пайига тушиб, турли баҳоналарни рўкач қилишади ва хиёнатларини билдириб қўйишади. Улар жонлари у ёқда турсин, ҳатто молларини Аллоҳ йўлида сарфлашга бахиллик қилишади. Ўша ҳақ йўлда бермаган моллари қиёматда бўйинларига азоб занжири бўлиб ўралишини билишса эди.

181.    "Аллоҳ камбағал, бизлар эса боймиз" деганларнинг сўзини Аллоҳ эшитди. Уларнинг айтганларини ва пайғамбарларни ноҳақ ўлдирганларини ёзиб қўямиз ва: "Дўзах азобини тотиб кўринглар", деймиз.
Яҳудийларнинг ҳақ йўлда эҳсон қилишда бахиллик кўрсатиб гуноҳга ботганлари у ёқда турсин, улар беҳаёлик ва қаттиқ одобсизлик ҳам қилишди. Аллоҳ таолонинг "Манзаллази юқризуллоҳа қорзан ҳасана" ояти каримаси тушганида уялмай-нетмай: "Модомики Аллоҳ бизлардан қарз сўрабди, демак Аллоҳ бизларга муҳтож, бизлар эса бой эканмиз-да" дейишгача боришди. Ҳолбуки Парвардигор камоли шафқат-марҳаматидан бандасининг эҳсони учун мукофот ва савоб бериш мақсадида Ўз йўлида сарфланган маблағни "қарз" деб номламокда.
 
182.    Бу қўлларингиз билан қилганларингиз туфайлидир, Аллоҳ асло бандаларига эулм қилувчи эмас.
Аҳли китоблар Таврот ва Инжилда Муҳаммад алайҳиссаломнинг Аллоҳнинг элчиси ҳақидаги хабар борлигини билганлари ҳолда Аллохдинг охирги дини Исломни инкор қилишди. Уларнинг ўз манфаатлари йўлида, кибр ва ҳасадлари зиёдалашгани туфайли Аллоҳга қилган бу итоат- сизликлари, Унинг ваҳийларини ёлғонга чиқариб, Пайғамба- рини тан олмасликлари охиратда аламли азобларга гирифтор бўлишларига сабабчидир. Улар қилмишларига яраша жазо- ларини олишади. Аллоҳ бандаларига асло зулм қилмайди. Ким гуноҳларига астойдил тавба қилиб, Унинг мағфиратини сўраса У кечиради. Ким куфри ва ширки туфайли ҳақни топмаса, унинг жойи абадий қийноқ макони бўлмиш дўзахдир.
 
183.    (Эй Муҳаммад), "Олов ейдиган қурбонлик билан олдимизга келмагунича бирор пайғамбарга имон келтирмаслигимизга Аллоҳ буюрган" дейдиганларга: "Мендан аввал ҳам сизларга бир қанча пайғамбарлар шундай далиллар ва айтган нарсаларингиз билан келишган, агар ростгўй бўлсанглар, уларни нега ўлдирдинглар?" денг.
Калбий айтади: "Бу оят Каъб ибн Ашраф, Молик ибн Сайф, Ваҳб ибн Яҳудо, Сайд ибн Табух, Фанҳос ибн Азуро ва Х,ай ибн Ахтоб ҳақида нозил бўлган. Улар Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) олдиларига бориб: "Аллоҳ сени бизга элчи қилиб юборганини даъво қиляпсанми? Сенга Китоб нозил бўлдими? Аллоҳ Тавротда биз билан шундай аҳдлашганки, биз "Аллоҳ тарафиданман" деб даъво қилувчи бирор пайғамбарга олов еб битирадиган қурбонлик келтирмагунича имон келтирмаймиз. Агар сен шундай қилсанг, сени тасдиқлаймиз", дейишди. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди".
 
184.    Агар улар сизни ёлғончи дейишса, сиздан аввал ҳам очиқ далиллар, саҳифалар ва равшан Китоблар билан келган пайғамбарларни ҳам ёлғончи қилишган эди.
Айрим пайғамбарларга шундай мўъжиза ато қилинган эдики, улар бирор нарсани Аллоҳ йўлида назр (қурбонлик) қилишса, осмондан ўт тушиб, уни еб кетар эди. Яҳудийлар ўз фаҳмларича бундай мўъжизалар барча пайғамбарларга хос деган даъвода Саййиди олам Пайғамбаримиздан ҳам шуни талаб этишди ва кейин шуни баҳона қилиб у зотга ишонишмади, ёлғончига чиқаришди. Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбарига тасалли бериб айтяптики, эй Ҳабибим, булар сизни ёлғончи дейишса, асло парво қилманг, улар сиздан аввал ўтган пайғамбарларга ҳам шундай муомала қилишган. Ҳолбуки, улар ҳам далиллар, мўъжизалар, саҳифа ва равшан китоблар олиб келишган эди. Буларни мағрур қилган нарса дунё ҳаётига ортиқча муҳаббат қўйганларидир. Акдли инсон алданиш воситаси бўлган дунё ҳаётига бунчалик кўнгил қўймайди, аксинча дўзахдан қутулиш, жаннатга кириш учун ҳаракат қилади. Бу жамоа эса бундай нарсалардан тамоман ғафлатдадир.
 
185.    Ҳар бир жон ўлимга маҳкумдир. Қиёмат куни мукофотларингизни тўлик, оласизлар. Дўзахдан четлати- либ, жаннатга киритилганлар муродига етибди ва бу дунё ҳаёти алданиш воситасидан бошқаси эмас.
Дунё ҳаёти — одамлар келиб-кетиб, бир қўниб ўтадиган вақтинчалик карвонсарой. Ер юзида ўрмалаб юрган ҳар бир жонзот борки, бир куни ажали етиб, дунёдан кетади. Х,ар бир жон албатта ўлим шарбатини тотади. Ҳеч ким ўлим чангалидан қочиб қутула олган эмас. Аллоҳ таоло айтади: "Айтинг: "Сизлар қочаётган бу ўлим, албатта сизларга йўлиқувчидир" (Жумъа, 8). Имом Ғаззолий ёзадилар: "Ўлим — қисмати, қабр — қароргоҳи, тупроқ — тўшаги, Мункар ва Накир — суҳбатдоши, қурт-қумурсқалар — улфати, ер ости — хосхонаси, Маҳшаргоҳ — ваъдалашган жойи, жаннат ё дўзах — сўнгги манзили бўлган ҳар бир кишининг фикри-зикри — ўлим, тадбири ва тадориги ҳам ўлим учун бўлиши табиий" Иш шундай экан, ҳар бир инсон дунё ҳаётида охиратини ўйлаб, унга тайёргарлик кўриб умр кечириши лозим. Чунки, ўлим топган киши учун қиёмат қабр- даёқ бошланади. Энди унинг ўз хатоларини ўнглаш, гуноҳла- рига тавба қилиш имкони бўлмайди. Унинг охират дунёсидаги оқибати дунёда қилган амалларига боғлиқ: имон билан, яхши амаллар қилиб ўтган бўлса, жаннат билан мукофотланади, куфр ва ширк билан, гуноҳларга ботиб ўлган бўлса, бунинг "муко- фоти" абадий қийноқ-азоблар жойи бўлмиш дўзахдир.
 
186.    (Эй мўминлар), молларингиз ва жонларингиз билан имтиҳон қилинасиз. Шунингдек, сизлардан олдин китоб берилганлар ва мушриклардан кўп озорларга учрайсиз. Агар сабр ва тақво қилсанглар, бу ишларнинг энг мақбулидир.
Ушбу хитоб Асри саодатдаги мўмин-мусулмонларга қаратилган бўлса-да, аслида у барча замонларга бирдай тааллуқлидир. Парвардигор марҳамат қиляптики, эй мўминлар, келажакда молларингиз ва жонларингизга талафотлар етказиб, сизларни турли имтиҳонларга соламиз, бошқа қурбонлар беришга ҳам тўғри келади. Жангу жадалларда ўлдирилиш, жароҳат олиб ярадор бўлиш, асир тушиш, ҳаётда бемор бўлиш, мол-дунёингиздан ажраш, қариндош ва яқинларингиздан жудо бўлиш каби воқеаларга ҳам дуч келасизлар. Китобийлардан ва мушриклардан ниҳоятда дилозор сўзларни эшитиб, хўрликлар кўришга тўғри келади. Мусулмонларнинг ҳар қандай машаққатга тайёр туришлари керак бўлади. Мана шундай ҳолларда сабр қилган ва Аллоҳдан қўрққанлар буюк ҳиммат кўрсатишган бўлади ва бу ишларнинг энг мақбулидир.

187.    Аллоҳ китобийлардан: "Буни одамларга тушунтирасизлар ва яширмайсизлар", деб ваъдаларини олганини эсланг. Лекин улар буни ортларига отиб, арзонга сотиб юборишди. Ушбу тижоратлари бунча ҳам ёмон а!
Китобийларнинг уламоларидан Таврот ва Инжилдаги мавжуд ҳукмлар ва башоратларни одамларга очиқ тушунтириш, ҳеч бир зарурий нарсани беркитмаслик тўғрисида ахд-паймон олинган эди. Лекин бу жамоа олимлари ахдларини бузишди. Дунёнинг арзимас матоҳларига алданиб, зарур ҳукмларни элдан яширишди. Таврот ва Инжилдаги сўз ва маъноларни аралаштириб, ўзгартириб, бузиб ташлашди. Хусусан, араблардан Пайғамбар чиқиши ҳақиқатини изҳор этиш ўрнига яшириб, бутунлай бошқа маънога алмаштиришди. Бу жамоа мол-дунёгагина бахил бўлиб қолмади, илмга ҳам бахиллик қилди.

188.    (Эй Муҳаммад), қилмишларига севинадиган, қилмаганлари билан мақтанишни яхши кўрадиганлар жазодан қутулиб қолишади, деб ўйламанг. Уларга қаттиқ азоблар бор.
Яъни, Аллоҳ айтяптики: эй Пайғамбарим, имонсиз кимсаларнинг дунё ҳаётидаги фаровон, бекамукўст ҳаёт- лари, уларнинг ўз йўлларини тўғри ҳисоблаб, ҳар бир қилмишлари билан мақтанишлари сизни алдаб қўймасин. Улар ўткинчи дунёнинг синовига алданиб қолган бахтсиз одамлардир. Уларни қиёматда қанчалик оғир азоб- қийноқлар кутиб турганини билсангиз эди, уларнинг турмушига асло ҳавас қилмаган бўлур эдингиз. Абу Саид Худрий айтади: "Бир гуруҳ мунофиқлар Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан ҳеч ғазотга чиқмас эди. У зот қайтганларидан кейин эса узр айтиб, қасам ичишар, қилмаган ишлари билан мақтанишни яхши кўришар эди. Шунда ушбу оят нозил бўлди" (Имом Муслим ривояти).
Абу Муҳаммад ибн Алий Зоҳид айтади: "Куфада бир жанозада қатнашдик. У ерда Довуд Тоий ҳам бор эди. Маййит дафн қилинганидан кейин у чеккароққа чиқиб ўтирди. Мен ҳам унинг ёнига бориб ўтирдим. Довуд Тоий шундай деди: "Кимда қиёмат қўрқинчи бўлса, унга тайёргарлик кўради. Ким орзу-ҳавасга берилса, амали заифлашади. Ҳар бир келувчи нарса яқиндир. Билгил, эй биродарим, Парвардигорингдан чалғитувчи ҳар нарса фалокат келтиради. Билгил, дунё ахдининг барчаси қабр аҳлидандир. Дунё аҳли ортида қолганига пушаймон бўлади, қўлга киритилганига қувонади. Қабр аҳли пушаймон бўладиган нарса учун дунё аҳли талашиб-тортишади, келиша олмай қозига мурожаат қилишади, хусуматга боришади".
 
189.    Осмонлару Ердаги ҳукмронлик Аллоҳга тегишли ва Аллоҳ ҳар нарсага қодирдир.
Аллоҳ таоло Ўзининг қудрати ва яратиш ҳикмати ҳақида бандаларининг чуқур мушоҳада қилишлари учун уларни тафаккурга буюрган. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло яратган Еру осмонлар, улардаги бор мавжудотлар ҳақида озгина фикр юритиб, мулоҳаза қилган ҳар бир киши барча ҳукмронлик фақат Аллоҳга тегишли экани, Унинг ҳамма нарсага қодирлигига тўла имон келтиради. Ҳадиси шарифда: "Аллоҳнинг яратган махлуқот ва мавжудотлари ҳақида тафаккур қилишга тенг келадиган бирор ибодат йўқдир", дейилади.
Анас розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир аъробийнинг (саҳройи киши) ёнидан ўтаётиб, унинг бундай дуо қилаётганини эшитиб қолдилар: "Эй кўзлар кўрмайдиган, ақллар идрок қилолмайдиган, васфчилар васф этолмайди- ган, ҳеч бир воқеа-ҳодиса ўзгартира билмайдиган, офат- лардан қўрқмайдиган, тоғларнинг оғирликларини, денгиз сувларининг ўлчовини, ёмғир томчиларию дарахт япроқларининг сон-саноғини, кеча-кундуздаги нарсалар ҳисобини билувчи Зот! Осмон юксаклигию Ернинг туби ҳам, денгиз остию тоғнинг қаъри ҳам — ҳеч нарса Сендан пинҳон эмас! Умримнинг поёнини унинг энг яхшиси, ишларимнинг охирини уларнинг энг яхшиси қилгин ва Сенга йўлиқажак куним ҳам кунларимнинг энг яхшиси бўлсин!". Расули акрам унинг бу дуоси мазмунидан шунчалик хурсанд бўлдиларки, уни чақиртириб келиб, ўзларига ҳадя қилинган олтинларни ўша аъробийга совға қилиб бериб юбордилар.

190.    Албатта осмонлару Ернинг яратилишида ва кеча- кундузнинг алмашинувида ақл эгалари учун далиллар бор.
Ҳадиси шарифда зикр қилинишича, икки киши ҳазрати Оишанинг (розийаллоҳу анҳо) ҳузурларига келди. Улардан бири: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қаттиқ таъсирланган бирор воқеани айтиб бера оласизми?" деди. Ҳазрати Оиша (розийаллоҳу анҳо) бундай ривоят қиладилар: "Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир кеча ўринларидан туриб таҳорат олдилар ва намоз ўқидилар. Намозларида кўп йиғладилар. Соқоллари ва саждага бош қўйган ерлари кўз ёшларидан нам бўлиб кетди.
Бомдод азонини чақириш учун келган ҳазрати Билол (розийаллоҳу анҳу): "Эй Аллоҳнинг элчиси, ўтмиш ва келажак гуноҳларингиз кечирилгани ҳолда сизни нималар бунчалик йиғлатди?" деб сўради, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Бу кеча Аллоҳ таоло бир оят туширди", дедилар ва уни (Оли Имрон сурасининг 190— 191-оятларини) ўқидилар. Шундан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Бу оятни ўқиб, тафаккур қилмаган кимсаларга вой бўлсин!" дедилар (Ибн Ҳиббон ривояти, "Саҳиҳ").

191.    Улар турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолларида Аллоҳни эслашади, осмонлару Ернинг яратилиши ҳақида фикр юритиб айтишади: "Парвардигоро, буларни беҳуда яратмагансан, Сен поксан, бизларни дўзах азобидан асра;
Ақлларини, фаҳму фаросатларини ишлатиб, тафаккур қилган зотларни Аллоҳ таоло ушбу ояти каримасида бундай таърифлайди: улар турган жойларида ҳам, ўтирган ўринларида ҳам, ёнбошлаб ётган чоғларида ҳам доимо Аллоҳни эслашади, Унинг зикри билан машғул бўлишади, неъматларига шукр айтишади. Улар бу устунсиз осмонларнинг, миллиардлаб инсонларга, қанчалаб ҳайвон ва паррандаларга, бошқа махлуқотларга маскан бўлган Ернинг яратилиши ҳақида фикр юритишади. Буларнинг ҳаммасини яратиб, уларга ризқ бериб қўйган буюк Холиқнинг қудратига тасаннолар айтишади. Парвардигорларига илтижо қилиб: "Эй буюк яратувчи
Аллоҳ, Сен буларни беҳуда яратмагансан, ҳар бирига ало- ҳида бир вазифа юклагансан, ҳаммасини қатъий бир низомга бўйсундириб қўйгансан, Сен барча нуқсонлардан, шерикликдан поксан, бизларни дўзах азобидан асрагин", деб ёлборишади, тавба-тазарру қилишади.
 
192.    Парвардигоро, кимни дўзахга киритсанг, уни хор қилган бўласан. Золимларга мададкор ҳам бўлмайди;
Аллоҳнинг қудрати ва азамати ҳақида тафаккур қилувчи мўминлар Парвардигорларига ёлбориш, дуо-илтижо билан яна бундай дейишади: Эй Парвардигор, кимни қилган куфру исёни ва итоатсизлиги учун дўзахга киритадиган бўлсанг, уни абадий хор ва расво қилган бўласан. Чунки охиратда бундай золимларга раҳм қилувчи, уларга ёрдам қўлини чўзувчи бирор зот бўлмайди.
 
193.    Парвардигоро, бир жарчининг: "Парвардигорингизга имон келтиринглар", деганини эшитдик ва имон келтирдик. Эй Парвардигор, гуноҳларимизни кечир, хатоларимизни ўчир ва яхшилар билан бирга ўлдир!
Яна улар дуоларининг давомида бундай илтижо қилишади: Эй Парвардигор, Сен бир жарчини, даъватчини юбориб, бизларни имонга, ҳидоятга чорлаган эдинг, биз амрингга "лаббай" дея жавоб бериб, Сенга имон келтирдик, нозил қилган Китобингни ҳаётимиз дастури қилиб олдик, юборган Пайғамбарингга эргашиб, унга итоат этдик. Энди гуноҳларимизни кечириб, хатоларимизни ўчириб юбор ва солиҳ бандаларинг сафида жонларимизни ол!"
 
194.    Парвардигоро, пайғамбарларинг орқали ваъда қилганларингни ато эт, қиёмат куни шарманда қилиб қўйма, ҳақиқатан Сен ваъдангга хилоф қилмайсанГ.
Улар дуо-илтижоларини бундай якунлашади: эй Парвардигор, юборган пайғамбарларинг орқали ваъда қилганинг — чиройли оқибат, жаннат боғларидаги абадий гўзал ҳаёт, энг асосийси Ўзингнинг розилигинг ва жамолингни бизларга насиб айла, қиёмат кунининг фитналари, ҳисоб-китоб, тарозу ва мезон ташвишлари сабабидан бизларни шарманда қилиб қўйма, номаи аъмолимизни ўнг томонимиздан бер! Сенинг ваъданг ҳақ, Сен асло ваъдангга хилоф қилмайсан!"
 
195.    Парвардигорлари уларнинг дуоларини қабул қилиб айтди: "Хоҳ эркак, хоҳ хотин — бирортангизнинг амалингизни зое қилмайман. Бирингиз бошқангиздансиз. Ҳижрат қилганлар, диёридан ҳайдалганлар, Менинг йўлимда азият чекканлар, жанг қилганлар ва ҳалок бўлганларнинг гуноҳларини ўчираман ҳамда уларни остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритаман. Бу Аллоҳнинг мукофотидир ва мукофотларнинг энг гўза- ли Аллоҳ ҳузуридадир".
Исломнинг илк даврларида мусулмонлар Аллоҳнинг динини ёйишда кўп қийинчилик, азоб-кулфатларга дуч келишди. Мушриклар таъқибидан безиб туғилган жойларини, мол мулкларини, яқинларини ташлаб ҳижрат қилишди (кўчишди), баъзиларини душман ўз ватанларидан ҳайдаб чиқарди, кўплари дин душманларига қарши ғазотларда ҳалок бўлишди. Аллоҳ йўлида азоб-азият чеккан, урушган ва шаҳид бўлганларга Аллоҳнинг охират дунёсидаги гўзал мукофоти — остидан анҳорлар оқиб турувчи жаннатлари тайёрлаб қўйилгани башорати берилмоқда.
 
196.    (Эй Муҳаммад), кофирларнинг юрт кезишлари сизни алдаб қўймасин.
Бу оят Макка мушриклари ҳақида нозил бўлган. Улар фаровон, тўкис, роҳат-фароғатда яшашар, тижорат қилишар ва кўплаб неъматлар ичида ҳаёт кечиришар эди. Буни кўрган баъзи мўминлар: "Кўриб турганимиздек, Аллоҳнинг душманлари яхши яшашяпти, биз эса очлик ва машаққатдан ҳалок бўляпмиз", дейишди. Шунда ушбу оят нозил бўлди.
Ҳозирги пайтда ҳам кўпчилик ҳаётда бўладиган бундай "адолатсизлик"ни тушунмай, ҳайрон бўлиб юради, ўзидан илмлиларга бу ҳакда саволлар беради. Улар тушунчасига кўра, дунё ҳаётида имон-эътиқодли, мўмин- мусулмонларнинг аксарияти жуда камтарона, етишмовчиликлар билан ҳаёт кечиради, бири сира икки бўлмайди, тугилган қишлоғидан ташқарига ҳам чиқмаган. Бунинг зидди ўлароқ, Аллоҳга ишонмайдиган, ибодатларни бажармайдиган, дунёга фақат айш-ишрат сургани келганларнинг ошиғи ҳамиша олчи. Улар беҳисоб бойликлар, шоҳона қасрлар, энг гўзал неъматларга ғарқ бўлиб яшашади. Ҳар йили энг сўлим жойларда дам олишади, дунёнинг улар кўрмаган юрти, мамлакати деярли қолмаган. Нега бундай, Аллоҳнинг бу ўлчови адолатсизлик эмасми? Аллоҳ таоло Ўз Расулига баён этяптики, эй Пайғамбарим, эй мўминлар кофирларнинг бундай юрт кезишлари, уларнинг қўлини қаерга узатса етиши сизларни алдаб қўймасин.

197.    Бу озгина роҳат-фароғатдир, кейин уларнинг жойи дўзах бўлади, у жуда ёмон жойдир.
Улар ушбу алдов дунёсида озгина маза қилиб, нафсларининг истакларини қондирган бўлишса-да, уларнинг борар жойи, уларни кутаётган оқибат ниҳоятда аянчли: улар дунёда Аллоҳга ишонмай кофир ҳолда ўтишгани учун қиёматда асло тугамайдиган оғир дўзах азобига гирифтор бўлишади. Дўзах ниҳоятда қўрқинчли ва даҳшатли қийноқ жойидир.

198.    Лекин Парвардигорларидан қўрққанларга остидан анҳорлар оқиб турадиган ва унда абадий қолинадиган жаннатлар бўлади. Бу Аллоҳ тарафидан меҳмондорчиликдир. Аллоҳнинг ҳузуридагилар яхшиларга энг афзал нарсалардир.
Кофирларнинг юртма-юрт кезиб сайру томоша ва тижорат қилишлари, турли йўллар билан тўплаган пулларини роҳат-фароғат ва фаровонликда яшашга сарфлашлари мўмин-мусулмонларни алдаб қўймасин. Улар кофирларнинг ташқаридан беташвиш ва тўкин кўринган турмушларига ҳавас қилишмасин. Буларнинг номигина роҳат холос, оқибати эса жуда ёмон. Кофирлар фоний дунёда уч-тўрт кун айш суришса ҳам, охиратда эришганлари абадий азоб-қийноқ бўлади. Улар бу дунёда қилган зулмлари, ширклари ва итоатсизликлари туфайли охират дунёсида ана шундай жазога лойиқ бўлишади. Мўминлар эса дунёда ранж-алам кўришса ҳам имонлари ва солиҳ амаллари баракотидан қиёмат куни жаннат кошонасида Парвардигорлари ҳузурида меҳмон бўлишади ва унда дунё меҳнат-машаққатларини тамоман унутиб, абадий роҳат- фароғат, тинчлик ва осойишталикда ҳаёт кечиришади.

199.    Албатта Аҳли китоблар орасида Аллоҳга, сизга нозил қилинган нарсага ҳам, ўзларига туширилганига ҳам имон келтирадиганлари, Аллоҳга бўйсуниб-итоат қилувчилари, Аллоҳнинг оятларини арзонга сотмайдиганлари ҳам бор. Уларнинг мукофотлари Парвардигорлари ҳузуридадир, Аллоҳ ҳақиқатан тез ҳисоб қилувчидир.
Жобир ибн Абдуллоҳ, Анас ибн Молик, Абдуллоҳ ибн Аббос, Қатода (розийаллоҳу анҳум) айтишади: "Бу оят Нажоший (Ҳабашистон ҳукмдори) ҳақида нозил бўлган. У оламдан ўтгач, Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўша куннинг ўзида бунинг хабарини етказди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳоба- ларга: "Чиқинглар, сизнинг ерингиздан бошқа ерда вафот этган биродарингизга жаноза намози ўқинглар", дедилар. Улар: "Ким экан у?" деб сўрашди. "Нажоший вафот этди", дедилар. Кейин Бақиъ қабристонига чикдилар. У зотга Мадинадан Ҳабашистон ерларигача кўрсатилди. Нажошийнинг тобутини кўрдилар ва тўрт такбир билан жаноза намозини ўқиб, унга истиғфор айтдилар. Сўнг саҳобаларга ҳам истиғфор айтишни буюрдилар. Мунофиқлар: "Буни қаранглар, у ҳеч қачон кўрмаган бир ҳабаш насронийга жаноза намози ўқияпти. У бунинг динида бўлмаса!" дейишди. Шунда Аллоҳ ушбу оятни нозил қилди". Мужоҳид, Ибн Журайж, Ибн Зайдлар айтишади: "Бу оят имон келтирган Аҳли китобларнинг барчаси учун нозил бўлган".

200.    Эй имон келтирганлар, сабр қилинглар, сабрда устун бўлинглар ва доимо курашга шай бўлиб туринглар. Аллоҳдан қўрқинглар, шундагина нажот топасизлар.
Довуд ибн Солиҳ айтади: "Абу Салама ибн Абдурраҳмон менга: "Эй биродаримнинг ўғли, бу оят нима сабабга кўра нозил бўлганини биласанми?" деди. Мен "Йўқ", дедим. У киши: "Эй биродаримнинг ўғли, Расулуллоҳ замонларида белни боғлаб, шай бўлиб туриладиган бирор нарса йўқ эди. Лекин бир намоздан кейин келгуси намоз вақтини кутишгина бор эди", деди" (Ҳоким ривояти).

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР