loader

075. Қиёмат сураси

Маккада нозил бўлган 40 оятдан иборат бу сура номини унинг илк оятидаги «ал-қиёмат» сўзидан олинган.

Бандаларга дунё ва охиратда меҳрибон бўлган Аллоҳ таоло номи билан бошлайман

1-15. Қиёмат кунига ва эгасини маломат қилувчи нафсга қасамёд қиламан. Инсон Биз унинг суякларини жам қилолмаслигимизга гумон қиладими? Оре, Биз панжаларининг суякларини ҳам баробар қилишга қодирмиз. Балки инсон келадиган воқеаларни ёлғон дейишни хоҳлайди. У масхара қилиб: «Қиёмат куни қачон бўлади?»-деб сўрайди. Қиёмат куни кўзлари хира бўлганда, ой нурини йўқотиб тийра бўлганда, офтоб билан ойни жам қилганда, одамлар айтадиларки: «Қочадиган жой қаерда экан?». Ҳаргиз қочадиган жой цўқдир ва паноҳ берадиган жой ҳам йўқдир. Ва у Кунда қарор оладиган жой Худонинг ҳузуридадир. Ва у Кунда инсонни қилган амалларидан ва ўзидан кейин қолдирган молларидан огоҳлантирилади. Балки инсон ўз нафсининг қилган ишларини кўрувчидир. Агарчи ўзининг нажоти учун кўп узрларни пеш қилади.

16-25. Эй Муҳуммад, ваҳий тамом бўлмасдан илгари Қуръонни ёд қилиш учун тилингни ҳаракатга келтирма. Ёд қилиб оолишга шошилиб, яъни Жаброил сенга таълим берганда бирга ўқимасдан хомуш тургин. Сенинг дилинга жам қилиш Бизнинг ишимиздир. Яна қироатини қабинга жорий қилиш Бизнинг тасаруфимиздадир. Вақтики Биз Жаброилнинг тили билан сенга ўқисак, унинг қироатига таъмил қилгин. Кейин унинг мушкулларини осон қилиш ва билмаган жойингни билдириш Бизнинг ишимиздир. Эй бандалар, охиратнинг иши сизлар ўйлагандек эмасдир. Сизлар ушбу дунёни дўст тутасизлар ва охиратни тарк этисизлар. Қиёмат куни мўъминларнинг юзлари нуроний бўлади. Парвардигор тарафига назар қилувчи бўлади. Қиёмат куни кофирларнинг юзлари сўлган бўлиб, ниҳоятда ғамгин бўладилар. Эй мухотаб, агар кўрсанг, буларга бир мусибат етган деб гумон қиласан.

26-35. дунёга дил қўймаслик керак ва охиратдан ғофил бўлмаслик керак. Чунки ўлим пайтида руҳ томоғига келганда тобеълари арафидан айтилгандаки: «Ким дам солиб, афсун қилиб шифо беради». Ўлувчи одам яқин келгандаки, жудолик вақти келди деб ўликнинг оёқлари бир-бирига алмашиб ўралган у вақтда Парвардигорнинг олдига боради. Бу банда садақа бермаган ва намоз ўқимаган, балки динни такзиб қилган ва ундан юз ўгиргандир. Кейин ўз аҳли аёлининг олдига хурсанд бўлиб кирган. Қиёмат куни бунга: «Вой сенга ва яна вой сенга»,-деб айтилади.

36-40. Оё инсон уни бефойда яратиган ва унга ҳач шаръий таклифот йўқ деб гумон қиладими? Бундай гумон қилмаслик. Оё у раҳмга тўкилган нутфа эмасмиди? Кейин у увиган қонга айланди. Кейин Аллоҳ таоло ундан инсонни яратди, ва аъзоларини баробар қилди. Кейин ундан эр ва хотин яратди. Шундай феълларни қилувчи зот ўликларни тирилтиришга қодир эмасми? Оре, қодирдир.

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР