loader
Foto

Нотр-Дам мероси

Дунёнинг барча бурчакларидан соборни ва унинг умумий Европа мероси ва ўзига хослиги рамзи сифатида мавқеи борасида мақтовлар эшитилади. Франция президенти Эммануел Макрон халққа мурожаат қилиб, "Биз ҳаммамиз ёниб кетдик", - деди.

«Бодом юрак»

Келинг, эгизак миноралар дизайнидан бошлаймиз. Энг қадимги мисолни Суриянинг шимоли-ғарбий қисмидаги тепаликда, кўп азоб-уқубатларни бошидан кечирган Идлиб вилоятининг тахминан 5-аср ўрталарида маҳаллий оҳактошдан қурилган черковдан топиш мумкин.

У Қалб ал-Луз (араб тилида «Бодом юрак») деб аталади ва муносиб равишда Сурия черков архитектурасининг энг яхши сақланиб қолган намуналаридан бири, машҳур роман архитектура услубининг ўтмишдоши бўлган кенг қаторли, ажойиб пропорцияларга эга базиликаси ҳисобланади.

Кечикиб бўлса-да, унинг муҳимлиги тан олингач, 2011 йил у ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига «Шимолий Суриянинг қадимий қишлоқлари» номи остида киритилди. Маҳаллий аҳоли учун у «Ўлиқ шаҳарлар» номи остида маълум бўлиб, 4-6-асрларга мансуб саналадиган 2000 дан ортиқ черковга эга бўлган қарийб 800 та византия тош қўрғонларидан иборат гуруҳни ифодалайди.

Улар Сурия Туризм вазирлиги томонидан урушдан аввал «Ёддан чиқарилган шаҳарлар» деб номи ўзгартирилган.

Черков ички томондан марказий неф билан, бу насронийлар «Учлик» ғоясини акс эттиради – учта ўтиш йўли, нефнинг ҳар томонида учта устун, учта фасад ойнаси, учта апсид ойнаси ва нефни ён ўтиш йўлларидан ажратиб турадиган учта арка.

Аввалбошдан неф ёғоч томга эга эди, лекин у аллакачон йуқ бўлиб кетган, лекин ярим думалоқ апсида остидаги қуббасимон гумбаз ҳамон сақланиб қолган.

Готик арка

Франк салибчилари 12-асрда бу тузилмаларни кўриб қолгач, ушбу ғояни Европага олиб келдилар.

Биз ҳозирги кунда готик арка деб атайдиган нарса, Нотр-Дам ва Европанинг барча катта соборларида кенг тарқалган бўлиб, илк марта Қоҳирада ибн Тулун масждида пайдо бўлган ва Амалфи савдогарлари орқали Сицилияга етказилган архитектура лойиҳаси эди.

Статика қонунлари ва геометрия бўйича илғор билимларга эга бўлиб, мусулмонлар тақасимон арка (мавритан аркаси сифатида ҳам маълум, у илк марта Дамашқда уммавийлар масжидида пайдо бўлган, кейинчалик уммавийлар уни Андалусияда Катта Қуртуба масжидида ривожлантирганлар) ва классик аркадан баландроқ бўлиб кўриниш учун ўткир учли арка ишлаб чиққанлар.

Европада улар фойдаланилган илк бино савдогарлар Амалфи томонидан 1071 йил молиялаштирилган Монте-Кассино аббатлигида бўлган. Сўнгра  шимолга, Кюни аббатлигига томон йўл олган, унинг ён нефларида 150 та учи ўткир арка бор эди.

Мусулмонча дизайн

Мода Европадаги иккита энг нуфузли черковда жуда тез тарқалди, чунки кўрсатилган «готик» арка римликлар ва норманлар фойдаланган юмалоқланган аркадан мустаҳкамроқ эди, бу эса Европанинг ката соборлари каби йирикроқ, баландроқ, нуфузлироқ ва мураккаброқ бинолар қуришга имкон берарди.

Нотр-Дамда топиш мумкин бўлган мусулмонча дизайндан бошқа ўзлаштиришлар қиррали гумбазлар (илк бор Ироқда 8-аср аббосийлар саройида кузатиш мумкин), пушти ранг ойналар (илк бор 8-асрга оид Иерихон яқинида Ғарбий соҳилда Хирбат-Мафжар уммавийлар саройида кўриш мумкин) ва шпилни (Нотр-Дамда шу қадар таассурот қолдирган тарзда қулаганки, унинг остида ёғоч том букилиб кетган) ўз ичига олади.

Биринчи машҳур шпил 8-аср бошларида қурилган Дамашқдаги уммавийлар масжидида жойлашган.

Англияда илк шпил 1221 йил Авлиё Павел соборида барпо этилган. У 1666 йил Лондонда рўй берган Катта ёнғин пайтида вайрон бўлган, сўнгра 1710 йил Мавритания ва Усмонлилар масжидларини фаол ўрганган ва тадқиқ этган, мусулмонлар архитектурасининг тан олинган мухлиси бўлган Кристофер Рен томонидан қайта тикланган.

«Готлар», - деганди у, «готик» услуб ҳақида гапириб, - «қурувчилардан кўра кўпроқ вайрон қилувчилар бўлган: ўйлайманки, уни кўпроқ асос билан сарацин (араб-мусулмон) услуби деб айтиш мумкин».

Унинг яратган соборидаги гумбаз ва миноранинг комбинацияси, ён томондаги нефлар гумбазлари структураси билан бирга, Нотр-Дамда аниқ кўринадиган бу кучли мусулмонлар таъсирини намойиш этади, дея хулоса қилади Диана Дарк.

Қизиғи шундаки, Дарк келтирадиган мусулмон манбаларининг аксарият мисоллари Сурияда жойлашган. Ғарбда Сурияга қараш кенг тарқалган бўлиб, у деярли ҳеч қандай алоқани назарда тутмайди. Сурия, уруш ва Европага интилган миллионлаб қочқинлар билан бирга Европа учун мутлақо бегона нарса каби кўринади.

Шу билан бирга, европаликларнинг ўз рамзлари деб атаган собори ҳам, Сурия ерини ва Европа санъати ва меъморчилигига мусулмон таъсирини жонли эслатиб туради – буни биладиганлар учун, албатта.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР