loader
Foto

Қуръон мавзулари: учинчи оқшом, учинчи жуз...

Имон келтирганларга Қиёматдан олдин нафақа, садақа қилишга тарғиб.

Кофирлар золимлиги.

Оят-ал Курси. Аллоҳнинг буюк сифатлари таърифи. Динга мажбурлаш йўқ. Ҳақ ботилган ажраган. Имон келтирганлар мустаҳкам тутқични ушлаганлар.



43-бет

Аллоҳ имонлилар дўстидир ва уларни зулуматлардан нурга чиқаради.Куфр келтиганлар дўсти Тоғутдир, у нурдан зулуматларга чиқаради.

Иброҳим (а.с.)нинг подшоҳ билан баҳси.

Юз йил ухлаб ётиб, турган киши мўжизаси.



44-бет

Иброҳим (а.с.) қалб хотиржамлари учун кўрсатилган қуш тирилиш мўжизаси.

Аллоҳ йўлида мол сарф қилувчилар бошоқ мисоли.

Инфоқ орқасидан миннат қилмаслик. Кечиримли бўлиш.



45-бет

Аллоҳ розилиги учун сарф қиладиганлар мевали боғга ўхшайдилар.

Анҳорли боғ мевазорга оловли талофот етиши мисоли.

Имон келтирганларга Аллоҳнинг хитоби: паст нарсаларни инфоқ қилмаслик, ҳимматли бўлиш, Аллоҳ бой зот эканлигини эслатиш.

Шайтон одамларни камбағалликдан қўрқитиш орқали фаҳшга буюради.

Аллоҳ эса мағфират ва фазлини ваъда қилади. У кенг қамровли, билгувчидир.

Аллоҳ хоҳлаганига ҳикматни беради, ҳикмат эса кўп яхшиликдир. Буни ақл эгалари ёдида бўлади.



46-бет

Садақа, назрни Аллоҳ билади. Золимларга ёрдамчилар йўқ.

Садақани очиқ ва махфий қилиш яхшилиги.

Ҳидоят қилиш пайғамабар (сав) зиммасида эмас. Инфоқ қилувчилар ўзларига фойда, зулм кўрмаслар.

Садақа олишга лойиқлар иффатлари туфайли бой кўринадилар. Сиймоларига қараб мухтожликларини билиш мумкин. Инфоқ қилганларнинг яхшиликларини Аллоҳ билади. Тинмай инфоқ қилувчилар учун буюк мукофот.



47-бет

Рибо (судхўрлик) ейдиганларни худди шайтон ургандек довдирашлари.

Тижорат - ҳалол, рибо (судхўрлик) - ҳаром. Рибодан тўхташ. Рибога қайтган дўзаҳда қолади. Рибо нуқсонда, садақа зиёдаликда. Аллоҳ кофир, гуноҳкорни ёмон кўради.

Имон келтирганлар, намоз ўқиганлар, закот тўлаганлар мукофоти Аллоҳ хузурида. Улар учун қўрқув ва хафагарчилик бўлмаслиги.

Имон келтирганларга хитоб: Аллоҳга тақво қилиш, рибонинг сарқитидан ҳам тарк этишга буйруқ.

Рибохўрлага Аллоҳ ва элчиси тарафидан уруш эълони. Рибодан тўхтаганга зулм бўлмас, у зулм қилмайди, самояси ўзига.

Қарздонинг бойигунча кутиш. Садақа афзаллиги.

Аллоҳга қайтиш кунидан қўрқиш. У кунда зул бўлмайди, касб қилганини олади.



48-бет

Қарз олди-бердисини ёзиб қўйиш ҳукми. Қарзни ёзиб қўювчига амрлар.

Эркак ва аёл гувоҳлар. Нақд ва насия савдо. Қарзнинг кичигини ҳам ёзиш.

Бунинг ҳикматлари, адолат учунлиги.

Тақво қилганга барча нарсаларни билувчи Аллоҳ илм бериши.



49-бет

Сафар ва ёзиб қўювчи топилмаганда. Гувоҳликни яширмаслик. Омонатли ишда тақво. Аллоҳ қилинаётган ишларни билувчи.

Аллоҳ осомонлари ердаги нарсалар эгаси. Ошкор ва махфий нарсалар бўйича ҳисоб/китоб қилади. Ва ҳар нарсага қодир Аллоҳ хоҳлаганини кечириб, хоҳлаганини азоб билан жазолайди.

Пайғамбар (с.а.в.) ва имон келтирганлар Аллоҳга, фаришталарга, китобларга ва пайғамбарларга имон келтирадилар, пайғамбарларни ажратмайдилар. "Эшитдик ва итоат этдик, мағфират сўраймиз ва Сенга қайтамиз" деган маънода дуо қилишади.

Аллоҳ ҳеч кимга тоқатидан ташқари нарсаларга буюрмайди. Фойда ва зиён кишнинг ўз ишидан келиши.

Имон келтирганлар дуоси: "Эй Роббимиз, биздан олдингиларга юклаганга ўхшаш оғирликни бизга юкламагин. Эй Роббимиз, бизга тоқатимз етмайдиган нарсани юкламагин. Бизни афв эт, мағфират қил ва раҳм эт. Сен ҳожамизсан. Бас, кофир қавмларга бизни ғолиб қил".



50-бет. Оли-Имрон сураси.

Муқоттаот харфлари. Якка Аллохнинг Тирик ва Қойум сифатлари. Қуръон аввалги китобларни тасдиқлаб нозил бўлган. Таврот ва Инжил Аллоҳдан нозил бўлган. Олдинги одамларга ҳидоят бўлиб Фурқон нозил бўлганлиги. Аллоҳдан ҳеч нарса махфий эмас. Азиз Ҳаким зот Аллоҳ одамларни бачадондалигида Ўзи хоҳлаган сувратга келтириши.

Муҳкам (аниқ ҳукмли) ва муташобиҳ (ўхшаш, бир неча маъно бериши мумкин бўлган...) оятлар Қуръонда бор. Қалбларида ҳидоятдан оғиш борлар ва фитнани мақсад қилганлар муташобиҳларига эргашадилар. Илмга собит бўлганлар бу оятларнинг барчалари Аллоҳ хузуридан эканлигини эътироф этишлари. Фақат ақл эгалари эслайдилар.

Имон келтирганлар дуоси: "Эй Роббимиз, бизни ҳидоят қилганингдан сўнг қалбларимизни оғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ато қилгин. Албатта Сенинг Ўзинг кўплаб ато қилувчисан.Эй Роббимиз, албатта, сен одамларни келишига шубҳа йўқ кунда йиғувчисан. Албатта, Аллоҳ ваъдага хилоф қилмас".



51-бет

Куфр келтирганлар ва Фиръавн холати.

Куфр келтирганлар мағлубиятда.

Бадр урушининг натижасида ақл эгалари учун ибрат бор.

Бу дунё зийнатлари ва Аллоҳ хузуридаги улкан мукофот.

Тақводорларга жаннатда бериладиган неъматлар.

Аллоҳ бандаларини кўриб тургувчидир.



52-бет

Тақводорлар дуоси: «Роббимиз, албатта, биз иймон келтирдик, бизнинг гуноҳларимизни мағфират қилгин ва дўзах азобидан сақлагин»

Тақводорлар сифати: Сабр қилувчилар, содиқлар, доимий тоат қилувчилар, нафақа қилувчилар ва саҳарда истиғфор айтувчилардир.

Фаришталар ва илм эгалари тавҳид борасида гувоҳлик берадилар (шаҳодат). Аллоҳ - Азиз ва Ҳаким Зот.

Аллоҳ хузуридаги дин Исломдир.

Ислом ҳақлигин инкор этувчилар.

Пайғамбар (с.а.в.) билан тортишганларга жавоб, пайғамбар (с.а.в) зиммасида етказиш холос.

Куфр келтирганлар ва золимларга аламли азоб ваъиди. Уларнинг амаллари ҳабата бўлади ва қиёматда ёрдамга келувчилари бўлмайди.



53-бет

Китобдан насиба берганлар китобга амал қилмасликлари ва уларнинг бузуқ эътиқодлари, бу одамларнинг қиёматда қилмишларига жазо олишлари.

Аллоҳнинг мулк, мартаба, азизлик ато қилиш ҳақидаги дуо таълими. Аллоҳнинг кун ва тун мўжизаси ва ризқ етказиши ёд этиш дуода.

Мўминлар мўминларни қўйиб кофирларни дўст тутишдан қайтариш.

Аллоҳ махфий ва ошкор, дунёдаги барча нарсаларни билади. У барча нарсага қодир.



54-бет

Қиёматда нафснинг ўз ишлари ҳусусида ҳолати.

Аллоҳ қиёмат ҳақида огоҳлантириши унинг меҳрибонлигидан.

Аллоҳга муҳаббат қилган унинг пайғамбарига эргашиши лозим. Итоат Аллоҳ ва унинг элчисига бўлади.

Аллоҳ Одамни, Нуҳни, Оли Иброҳимни, Оли Имронни оламлар (инсоният) устидан танлаши, уларнинг зурриётлари.

Имрон хотинининг назр дуоси.

Марям туғилиши ва тарбия топиши. Закариё кафил. Марям хузуридаги мевалар пайдо бўлиши.



55-бет

Закариё дуоси ва ижобати.

Марямни Аллоҳ бутун аёллардан устун қилиб танлангани ҳақида фаришталардан хабар.

Марямга ибодат амрлари, ғайб хабарлари ва Исо Масиҳ (а.с.) ҳақида башорат.



56-бет

Исо (а.с.) туғилишлари, мўжизалари ва пайғамбарлик даъватлари. Бани Исроилнинг Исо пайғамбар (а.с.) итоат қилишалри учун далиллар келтирилиши.

Исо (а.с.) ёрдамчиларни чорлайдилар. Ҳаворийлар.



57-бет

Ҳаворийлар дуоcи.

Исо (а.с.) га қарши макр ва маккорларни Аллоҳ жазолайди.

Исо (а.с.) Аллоҳ хузурига кўтарилганликлари.

Имон келтириб солиҳ амал қилганлар ажри.

Оятлар ҳикматли эслатмадир.

Исо (а.с.) туғилишлари мўжизалиги.

Аҳли китоблар далил келгач қабул қилишмаганда ўзини лаънатлаш бахсига буйруқ.



58-бет

Аллоҳнинг ҳақ қисслардан юз ўгирувчи фасодчилардир, уларни Аллоҳ билади.

Аҳли китоблар ўртасидаги Иброҳим (а.с.) ҳақида беҳуда бахсларга жавоб.

Иброҳим (а.с.) Таврот ва Инжил нозил бўлишидан аввал юборилган, у пайғамбар (а.с.) яҳудий ҳам, насроний ҳам бўлмаган, балки Аллоҳнинг динига эргашган, яъни мусулмон бўлган. Ва мушриклардан ҳам бўлмаган.

Иброҳим динига ҳақлиқроқлари унга эргашганлар. Аллоҳ мўминлар валийси.

Адашган аҳли китоблар мўминларни адаштиришни хоҳлайдилар.

Аҳли китобга хитоб: гувоҳ бўла туриб, Аллоҳ оятларига куфр келтирадилар.



59-бет

Аҳли китобнинг ҳақни яшириш ва мўминларни алдаш макрлари.

Аллоҳ ҳидоят ва фазлни хоҳлаганига беради.

Омонатга вафо қилувчи китоб аҳлларининг мавжулдиги.

Саводсиз деб бошқа йўлдаги одамлар ҳақларига ҳиёнат қилувчи китоб аҳлларининг мавжудлиги. Била туриб Аллоҳдан ёлғон сўзлайдилар.

Аллоҳ аҳдига вафо қилувчи ва тақводорларни хуш кўради.

Қиёматда аҳдига ҳиёнат қилувчи, қасамларини сотувчилар билан Аллоҳ гаплашмади, назар солмайди ва жазолайди.



60-бет

Китоб аҳлининг бошқаларни алдаш мақсадида китобда йўқ нарсани тиллари билан буриб ўқишлари. Исо (а.с.)ни худо деишлари аслида Аллоҳнинг китобида йўқ. Аллоҳ илм берилган одамларга Раббоний яъни холис, илмга хиёнат қилмайдиган устоз бўлишга буюрганди.

Аллоҳ китобида ўзигагнина ибодат қилишга буюриб, сўнг пайғамбар ва фариштага ибодат қилишга буюрадими?!

Пайғамбарлар ўзларидан кеин келган бошқа пайғамбарларга имон келтириш ва қувватлашга буюрилганлар, улар бу буйруққа иқрор бўлишган, Аллоҳ гувоҳ.

Фосиқлар бундан юз ўгириб, Аллоҳ динини тарк этиб бошқани танлайдилар, ҳолбуки осмону ердаги барча жонзотлар Аллоҳга бўйсўниб турибти, ва ҳамма унга қайтади.



61-бет

Мусулмонлар биронта пайғамбарни ажратмайдилар, пайғамбарларга берилган хабарларга имон келтирадилар.

Исломдан бошқа динни Аллоҳ қабул қилмайди.

Бу динни тарк этганларни Аллоҳ ҳидоятига солмайди. Улар лаънатларга ва азобга дучор. Тавба қилиб тўғри йўлга қайтишса Аллоҳ кечиради ва раҳм қилади.

Имондан сснг куфр келтириб ва куфри зиёда бўлганни тавбаси қабул бўлмайди. Улар адашганлар. (золлуун / фотиҳа сурасидаги адашганлар қаторига кирмасликни сўраш ҳақидаги оятга қаралсин). Уларнинг ёрдамчилари бўлмайди, ер юзидаги барча олтинларни сарф қилиб ҳам жазодан қутқариб олинмайди.



62-бет

Яхши кўрган нарсасини нафақа қилмагунча яхшиликка эргашиб бўлмайди.

Бани Исроилнинг ҳаром ва ҳалол нарсаларда адашиши.

Иброҳим (а.с.) динидан тоймаганларга эргашиш, у мушрик бўлмаган. Аллоҳ рост сўзлайди.

Иброҳим (а.с.) Баккада қурган оламлар учун муборак, ҳидоят, омонлик уйи.

Бу уйга ҳаж қилинади.

Куфр келтирганлар, била туриб бошқаларни адаштирадиган китоб аҳлларига хитоб. Аллоҳ уларнинг ишларидан ғофил эмас.

Имон келтирганларга хитоб: китоб берилганларнинг баъзиларига итоат қилинса улар имон келтирганларни кофирликка қайтардилар.

Жамшид Муслимов

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР