loader
Foto

Қуръон мавзулари: ўн саккизинчи оқшом, ўн саккизинчи жуз...

343-бет

Осмонда ўлчовли сув тушиши, хурмо, боғлар, Сино дарахти неъматлари. Чорва неъмати ва ундаги ибрат. Чорва ва кемаларга миниб инсон сайр қилади.

Нуҳ алайҳис саломнинг қавмига яккахудолик даъвати ва кофирларнинг бунга жавоби, аждодлари баҳона қилиниши, пайғамбарга оғир туҳмати. Нуҳ алайҳис салом дуоси. Аллоҳнинг кема ясаш ҳақида амри, нима бўлиши хабари ва кофирлар устидан ҳукм.



344-бет

Нажот топганлар шукрона ҳамди. Пайғамбарга дуо ўргатилиши. Ибрат олиш, Аллоҳнинг синовчилиги.

Кейинги авлодларга пайғамбарлар юборилиши ва кофир қавмларнинг даъватга жавоби, бунинг оқибати. Кофирлар гапи: "Шу дунёдаги ҳаётимиздан бошқа ҳаёт йўқдир. Ўламиз, тириламиз ва биз қайта тирилгувчи эмасмиз". Пайғамбар дуоси ва унга жавоб. Улар ўрнига кейинги авлодларни Аллоҳ пайдо қилиши.



345-бет

Умматлар ажали ўз вақтида келиши. Пайғамбарлар кетма кет келиши, уларни одамлар ёлғончига чиқарганликлари. Мусо (а.с.) рисолати. Фиръавн ёнлари билан қарши гап айтишлари ва Мусо (а.с.) ва Ҳорунни ёлғончига чиқарганликлари. Марям ва Исо (а.с.)га ато қилинган неъмат.

Аллоҳнинг пайғамбарларга хитоби, улаб бир умматдирлар.

Пайғамбарлар бир динда бўлган эдилар. Аммо улардан кейингилар ягона динни турли фирқаларга парчалаб юбордилар.

Динни фирқаларга бўлувчилар ғафлатда эканлиги, бир муддат уларга қўйиб берилиши.

Роббиларидан қўрқиб турувчилар, имон келтирувчилар ва ширк келтирмайдиганлар...



346-бет

...Роббиларига қайтишларини аниқ билгандан титраб эҳсон қилувчилар яхшиликка шошилиб, мусобақада бўладилар.

“Биз ҳеч бир жонга тоқатидан ташқари таклиф қилмасмиз. Ҳузуримизда китоб бор. У ҳақни сўзлайдир. Уларга зулм қилинмас.”

Ғафлатда бўлганлар бу дунё ва охиратда аҳволлари. Улар Қуръонга бепарво эди, пайғамбар (с.а.в) ҳақида беҳуда ўйларга берилган эдилар. Улар Ҳақни ёмон кўрадилар, Ҳақ уларнинг нафсига эргашмас, уларга ато қилинган шарафни қадрламадилар, тўғри йўлга даъват қилинганда охиратга имон келтирмаганликлари сабабли ундан юз ўгирадилар.



347-бет

Адашганларнинг абгор аҳволи ҳақида.

Ношукурларга хитоб. Қайта тирилишга имон келтирмаганларга хитоб, аслида улар Аллоҳ борлигини тан оладилар лекин ақл юритмайдилар, эслатмани олмайдилар, Аллоҳдан қўрқмайдилар, ўз хаёллари билан “сеҳрланадилар”.



348-бет

Аллоҳ ҳақни ёлғон дегувчиларни билади. Аллоҳнинг фарзанди йўқ экани ва У яккаю ягона илоҳ, ғойб ва ошкорни Билувчи Зотдир.

Оятлар таржимаси: “Сен: «Эй Роббим, агар менга, албатта, уларга ваъда қилинган нарсани кўрсатадиган бўлсанг. Эй Роббим, мени золим қавмлар ичида қилмагин», деб айт. Албатта, Биз уларга ваъда қилаётган нарсамизни сенга кўрсатишга қодирмиз. Сен эса, ёмонликни гўзал нарса ила даф қил. Биз нима васф қилаётганларини яхши билгувчимиз. Сен: «Эй Роббим, сендан шайтонларнинг васвасасидан паноҳ сўрайман! Сендан, эй Роббим, уларнинг менга ҳозир бўлишларидан паноҳ сўрайман», деб айт”.

Қайта тирилганда адашганлар дунё ҳаётига яна қайтарилишларини хасрат надомат билан истайдилар. Лекин орқага йўл йўқ.

Сур пуфланганда Қиёмат бошланиши, амаллар мезонларда ўлчаниши. Мезони енгил келганлар дўзахда жазоланиши.



349-бет

Дўзахийлар кечирим сўраб яна дунё ҳаётига қайтишни ёлвориб сўрайдилар. Улар бу дунёда ўз гуноҳларидан мағфират сўраб, раҳм қилинишни истаган мўминлар устидан кулган эдилар! Мўминлар сабрлари учун охиратда мукофотланадилар. Дўзахийлар оз муддат яшаганларини айтадилар. Дарҳақиқат дўзахдаги қолиш муддати дунё ҳаётидан узун.

Оят таржимаси: “Наҳотки Бизнинг сизни яратишимиз беҳуда бўлган ва сиз Бизга қайтарилмассиз, деб ҳисобласангиз?!”

Аллоҳнинг тавҳиди ҳақида. Илтижо қилишда ширк қилиб қўйишдан огоҳлантирув.

Оят таржимаси: “Сен: «Эй Роббим, мағфират қил, раҳм қил. Ўзинг раҳм қилгувчиларнинг яхшисисан», деб айт.”



350-бет

НУР СУРАСИ

Оят таржимаси: “(Бу бир) сурадир. Биз уни нозил қилдик. Биз уни фарз қилдик. Биз унда очиқ-ойдин оятларни нозил қилдик. Шоядки эсласангиз.”

Зино ҳукми.

Покиза аёлларга туҳмат қилганнинг ҳукми.

Ўз жуфтини айблаганнинг ҳукми.

Оят таржимаси: “Агар сизларга Аллоҳнинг фазли ва марҳамати бўлмаганида!.. Албатта, Аллоҳ тавбаларни кўплаб қабул қилгувчи ва ўта ҳикматли зот бўлмаганида эди!..”



351-бет

Ифк воқеаси ҳақида ва унинг ҳақиқатини Аллоҳ баён қилиб бериши.

Оят таржимаси: “Албатта, иймон келтирганлар ичида фоҳиша тарқалишини яхши кўрадиганларга бу дунёю охиратда аламли азоб бордир. Аллоҳ биладир, сизлар билмассизлар.”

“Агар сизларга Аллоҳнинг фазли, марҳамати бўлмаганида... Ва, албатта, Аллоҳ ўта шафқатли ва раҳмли бўлмаганида...”



352-бет

Шайтон изидан юрмасликка амр. Одамлар ўзича поклана олмайдилар фақат Аллоҳ фазли ва марҳамати билан истаган кишини поклаб олади. Аллоҳ ҳамма нарсани эшитиб, билиб туради.

Муҳтож яқинларнинг айбларини кечириб уларга яхшилик қилишни давом этиш ҳақида.

Мўмина аёлларга туҳмат айтувчилар лаънатда бўладилар ва охиратда жазоланадилар.

Нопок эркак ва аёллар ҳукми. Пок эркак ва аёллар ҳукми.

Бировнинг уйига киришда одоб сақлашга амр.



353-бет

Бировнинг уйига киришда одоб сақлашга амр (давоми).

Мўминлар кўз ва фаржларини тийишга амр.

Мўминаларга кўз ва авратларини ёпишга амр (ҳижоб ояти).



354-бет

Никоҳсизларни никоҳлаб қўйишга амр, фақир бўлишса ҳам. Аллоҳ фазли билан ризқлантиради. Никоҳсизликда бўлиб турганлар иффатларини сақласинлар. Қул ва чўриларга всиқа бериш. Чўриларни фаҳшга мажбурламаслик ҳақида.

Оятлар тақводорлар учун ваъз эканлиги.

Нур Оятлари таржимаси: “Аллоҳ осмонлар ва ернинг нуридир. Унинг нурининг мисоли худди бир токча, унинг ичига чироқ қўйилган, чироқ эса, шиша ичида, шиша эса, гўё дурдан бўлган бир юлдуз бўлиб, шарқий ҳам, ғарбий ҳам бўлмаган муборак зайтун дарахтидан ёқилур. Унинг мойи ўзига олов тегмаса ҳам, ёритиб юборай дейдир. (Бу) нур устига нурдир. Аллоҳ хоҳлаган одамни Ўз нурига ҳидоят қилур. Аллоҳ одамларга мисолларни келтирур. Аллоҳ ҳар бир нарсани ўта билгувчидир.  (У) бир уйлардаки, Аллоҳ уларнинг кўтарилишига ва уларда Ўз исми зикр қилинишига изн бергандир. Уларда Унга эртаю кеч тасбиҳ айтурлар...”



355-бет

Оят таржимаси: “...Бир кишиларки, уларни тижорат ҳам, олди-сотди ҳам Аллоҳнинг зикридан, намозни тўкис адо этишдан ва закот беришдан машғул қила олмас. Улар қалблар ва кўзлар изтиробга тушадиган кундан қўрқарлар. Аллоҳ уларни қилган амалларининг энг гўзали ила мукофотлаши ва фазли карамидан зиёда қилиб бериши учундир. Аллоҳ хоҳлаган кишига беҳисоб ризқ берур”.

Куфр келтирганлар ҳолати сувсиз саҳро ва денгиз устидаги зулуматларга ўхшатиш.

Еру осмондаги жонзотлар Аллоҳни поклаб улуғлашлари. Еру осмон барчаси Аллоҳники ва унга қайтиш бор. Ер ва осмон ҳодисаларини Аллоҳ бошқариши.



356-бет

Аллоҳ туну кунларни айлантириб туриши. Аллоҳ барча жонзотларни сувдан яратган. Истаган жонзотни яратади.

Истаган инсонни ҳидоятга йўллайди.

Сохта мўминлар Аллоҳ ва пайғамбари тарафдан ҳукм келса улардан бир гуруҳи юз ўгиради, аммо уларнинг ҳукм уларнинг ҳаққи фойдасига бўлса бўйин эгиб келишади. Улар ўзларига зулм қиладилар аслида.

Аллоҳ ва Элчисининг ҳукмига мўминлар “эшитдик ва итоат қилдик!” дейдилар ва ана ўшалар нажот топувчи, ғолиб бўлувчилардир.

Жиҳодга амр бўлганда ёлғон баҳона қилувчилар қасамлари рад қилиниши.



357-бет

Аллоҳга итоат қилиш ва пайғамбарга итоат қилиш мўминлар зиммасида. Пайғамбар зиммасида бу ҳақиқатни очиқ етказиб қўйишдир.

Оят таржимаси: “Аллоҳ сизлардан иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга уларни ер юзида худди улардан олдин ўтганларни халифа қилганидек халифа қилишни, улар учун Ўзи рози бўлган динни мустаҳкамлашни ва уларнинг хавф-хатарларидан сўнг омонликни бадал қилиб беришни ваъда қилди. Менгагина ибодат қилурлар ва Менга ҳеч нарсани ширк келтирмаслар. Шундан кейин ҳам ким куфр келтирса, бас, ана ўшалар, ўзлари фосиқлардир. Намозни тўкис адо этинглар, закот беринглар ва Пайғамбарга итоат қилинглар. Шоядки раҳм қилсангиз.”

Куфр кетганлар ер юзида қочиб жазодан қутила олмаслар, уларнинг жойи энг ёмон жой дўзахдир.

Оилавий шароитда холи қолиш ва кийиниш одоби ҳукм бўлиб келиши.



358-бет

Балоғатга етган болаларга ота онаси олдига киришда изн сўрашликка амр. Аллоҳ ўта билгувчи ва ҳикматли зот ўлароқ оятларни ана шундай нозил қилади.

Аёллар кийинишлари ва иффат сақлашлари ҳақида.

Ногиронлиги сабабли узрли бўлган одамлар, қариндошларнинг уйга киришларига оид ҳукмлар. Уйга кирганда чиройли тилаклар билан салом бериш. Аллоҳ оятларни шундай нозил қилади. Ақл юритишга чақириқ.



359-бет

Аллоҳ ва пайғамбарга имон келтирувчилар ҳақиқий мўминлардир, улар изн сўрамасдан муҳим диний ишни ташалб кетмаслар. Изн сўраганларнинг Пайғамбар истаганига изн бериши ва улар учун истиғфор айтишга амр. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмлидир.

Аллоҳ пайғамбарга нисбатан қўпол ёки яширич беодоблик қилишдан қайтаради, фитна ва азобга сабаб бўлишдан ҳазар қилиш.

Оят таржимаси: “Огоҳ бўлинглар! Албатта, осмонлару ердаги нарсалар Аллоҳникидир. У зот сизнинг қай ҳолатда эканингизни яхши биладир. Унинг Ўзига қайтариладиган кунда эса, қилган амаллари ҳақида уларга хабар берур. Аллоҳ ҳар бир нарсани ўта билгувчи зотдир”.

Фурқон сурасининг бошланиши

Фурқон, яъни Қуръоннинг нозил бўлишидан мақсад огоҳлантирув эканлиги. Шериги ва фарзандлари йўқ Аллоҳ барча нарсани ўлчовли қилиб яратган.



360-бет

Аллоҳдан ўзгани худо тутган ва Қуръонни ёлғонга чиқарган кофирлар ҳақида. Қуръонни Аллоҳ нозил қилган.

Кофирларнинг пайғамбар оддий одамлардан бўлгани, фаришта эмаслиги, ҳазинаси йўқ бўлгани учун эътироз қилишлари, мўминларни эса сеҳрга эрагшиб қолганиликда айблашлари. Улар адашиб, йўлини йўқотиб қўйган золимдирлар.

Аллоҳ баракотли улуғ зотдир, У жаннат неъматларини пайғамбарга мукофот қилишини эълон қилади.

Қиёматни ёлғонга чиқарганлар жазоси.



361-бет

Қиёмат соатини ёлғонга чиқарганлар жазоси

Мўминларга жаннат неъматлари ваъдаси.

Қиёматда мушриклар бу дунёда сиғинган маъбудлари ҳақида сўралишлари.

Бу дунёда мушкриклар ҳузурланиб қолиши ва Якка Аллоҳ зикрини унутиб, ҳалокат қавми бўлиб қолишлари. Аввалги пайғамбарлар ҳам бозор айланиб юрадиган оддий одамлар бўлганликлари. Баъзи одамлар баъзиларига синовдир, сабрга чақириқ. Роббимиз ҳаммасини кўриб билиб туриши.

Жамшид Муслимов

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР