loader
Foto

Андалусда тузилган Умавийлар давлати

Уларнинг биринчиси Абдурраҳмон ибн Муовия ибн Ҳишом ибн Абдулмалик ибн Марвондир. Андалусга қочиб боргач, 138 (755-56) йилиунга байъат берилди. Илмл и ва адолатли эди. 170 йил рабиул охирда вафот этди. Ундан кейин ўғли Ҳишом Абул Валид тахтга ўтирди. Ва 180 йил сафар ойида қазо қилди. Ундан кейин ўғли Муртазо лақабли ал-Ҳакам Абулмузаффар тахтга чиқди. У 206 (821-22) йили зуҳижжада ўлди. Ундан сўнг ўғли Абдурраҳмон бўлди. У ҳукмдорнинг обрўини юксалтира олган, унга халифалик салобати ва улуғворлигини бера олган Андалусдаги Умавий ҳукмдорларининг бири бўлди. Бичилган кийим (мутарраз) кийиш ва дирҳам зарб этиш унинг давридан бошланди. Араблар Андалусни фатҳ этганларидан бери у ерда зарбхона йўқ эди. Муомалада эса машриқликлардан олиб келинган дирҳамлардан фойдаланар эдилар. Абдурраҳмон қудрат ва ҳайбатда Валид ибн Абдумаликка, фалсафа китобларига қизиқиши жиҳатидан эса Аббосий Маъмунга ўхшар эди. Андалусга фалсафа олиб кирган биринчи у бўлади. У 239, йил дунёдан ўтди.Ундан кейин ўғли Муҳаммад бўлди. У 273 йили сафар ойида ўлди. Ўрнига ўғли Мунзир бўлди, у эса 275 йил сафар ойида вафот этди. Кейин укаси Абдуллоҳ бўлди. У илм ва динда Андалус халифаларидан энг солиҳи бўлган. У 300 (913-12) йили рабиул аввалда вафот этди. Ундан сўнг набираси Носир лақабли Абдурраҳмон ибн Муҳаммад тахтга ўтирди. Муқтадир даврига келиб Аббосийлар давлати кучдан қолгач ўзини ҳам халифа ҳам амиралмўмин деб атай бошлади. Унгача бўлганлар ўзларини фақат амир деб атар эдилар. Мазкур Абдурраҳмон 350 йили рамазонда қазо қилди. Ундан кейин ўғли Ҳакам Мустансир чиқди. У 366 йили сафар ойида дунёдан ўтди. Ўрнига ўғли Ҳишом Муайяд бўлди. Кейин у тахтдан ағдарилиб, 399 йилда ҳибсга олинди. Кейин чиққан Муҳаммад ибн Ҳишом ибн Абдулжаббор ибн Носир Абдурраҳмон, Махди лақабини олди ва ўн олти ой турди. Кейин унга қарши жияни Ҳишом ибн ' Сулаймон ибн Носир Абдурраҳмон, исён қилиб, уни ағдарди ва байъат олди. Рашид деб лақабланди. Аммо ўз амакиси унга қарши жанг қилиб, уни ўлдирди. Халқ бўлса, амакисини тахтдан ағдариш учун бирлашди. У эса яшириниб олди ва кейинроқ қатл қилинди. Ўлдирилган Ҳишомнинг жияни Сулаймон ибн Ҳакам ал-Мустансирга байъат бердилар. У Мустаин деб лақаб олди. Кейинроқ у билан уруш чиқди ва у 406 (1015-16) санада асир олинди. Ундан кейин Абдурраҳмон ибн Абдулмалик ибн Носир тахтга ўтирди ва унга Муртазо лақаби берилди. Йилнинг охирида у ҳам ўлдирилди. Кейин Умавийлар давлати қулади. Алавий Ҳасанийлар давлатй вужудга келди. Носир Али ибн Ҳамуд 407 йили муҳаррамда тахтни олди ва 408-зулқаъдада ўлдирилди. Ўрнига акаси Маъмун Қосим тахтга ўтирди. Ва у ҳам 411 йилда тахтдан ағдарилди. Тахтга жияни Яҳё ибн Носир Али ибн Ҳамуд чиқци. Унга Мустаъли лақаби берилди. У ҳам бир йилу етти ойдан кейин ўлдирилди.

Кейин Умавийлар давлати қайта тикланди. Тахтни Мустазҳир Абдурраҳмон ибн Ҳишом ибн Абдулжаббор эгаллади. Уни эллик кундан кейин ўлдиришди. Муҳаммад ибн Абдурраҳмон ибн Убайдуллоҳ ибн Носир Абдурраҳмон унинг ўрнига бўлди.Мустакфи лақаби унга берилди. Бир йилу тўрт ой ўтиб тахтдан туширилди. Ҳишом ибн Муҳаммад ибн Абдулмалик ибн Носир Абдурраҳмон тахтни олди. Унга Мўътамид лақаби берилди. Бир муддат тургандан кейин тахтдан туширилиб, қамоққа ташланди. 428 (1037-36) йили сафар ойида қамоқда ўлди. Ва унинг ўлими билан Андалусдаги Умавийлар давлати ҳам ўлди.

Жалолиддин Суютий

"Тарих ал-хулафо"китобидан

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР