loader
Foto

Савол: Амалиётга беморнинг ижозат бериши шарт дейилди. Ижозат ёки рухсат ҳақида сал батафсилроқ тўхталсангиз.

Савол: Амалиётга беморнинг ижозат бериши шарт дейилди. Ижозат ёки рухсат ҳақида сал батафсилроқ тўхталсангиз.

Жавоб: Дарҳақиқат, ўтказилажак амалиётга беморнинг рухсати шарт қилинган. Бемор балоғат ёшида ва ақлли бўлса, ўзи изн беради Агар у балоғат ёшига етмаган ёки ақли ожиз бўлса, у ҳолда рухсат бериш ҳуқуқи унинг васийларига ўтади. Васийликка ҳақлилар тартиби қўйидагича:

1.Ўғиллар.

2.Ота.

3.Бобо.

4.Ака-укалар ("Ал-фатава ал-хушдиййа", 5/357).

Агар бемор ақлли ва балоғат ёшида бўлиб, амалиётга рухсат берса ёки бермаса, у ҳолда васийларнинг ёки қариндош-уруғларнинг сўзи аҳамиятсиз. Амалиёт айнан унинг хоҳишига кўра иш юритилади. Бериладиган рухсат эса икки хил:

1.Мутлоқ рухсат. Яъни, бемор шифокорга ўз ихтиёрини тўла топширади ва шифокор нимани лозим топса, шуни қилади.

2.Чекланган рухсат. Яъни, бемор шифокорга муайян аъзонинг устидагина амалиёт ўтказишга рухсат беради, шифокор ҳам ундан нарига ўтмайди.

Умуман, рухсатнинг қуйидаги шартлари бор:

1.Рухсат бемор ёки унинг васийи томонидан берилади.

2.Рухсат берувчи шахс мажбурланмаган, бошқа шахс томонидан босим ўтказилмаган бўлиши керак.

3.Рухсат аниқ-равшан ифодаланиши лозим.

Акмал Аваз

Ҳидоят журнали

ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР (КАЛИТ СЎЗ БЎЙИЧА)

Беморга амалиёт қачон бўлиши тушунтириб берсангиз?

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР