loader

Ваҳийнинг қайта бошланиши

Муҳаммад алайҳис-салом йўлда кетаётганларида ғойибдан сурнай навосидек ёқимли овоз эшитилди, бош кўтариб ер билан кўк ўртасида муаллақ ўтирган таниш фариштани кўрдилар. Расулуллоҳ фариштанинг биринчи марта келиб, Ҳиро ғорида қандай азоб берганини эслаб, қўрққанларидан уйига қараб қочдилар. Уйга кира солиб: "Мени ўраб қўйинглар! Тезроқ ўраб қўйинглар!" дедилар. Оллоҳ шу заҳоти у кишига қуйидаги оятларни нозил қилди: "Эй ўраниб олгувчи зот, тур, огоҳлантир!" - яъни одамлар нотўғри йўлдан ота-боболари топинган бутларга сиғинишдан қайтмаса, Оллоҳ азоб беражагини айтиб қўрқит. "Роббингни улуғла!" - яъни фақат Оллоҳни улуғла, унга бошқа нарсаларни шерик келтириб, ибодат қилишдан сақлан. "Кийимингни пок тут!" - яъни Оллоҳнинг ҳузурига тоза либос билан келиб, ибодат қил, исқирт босиб, нопок юриш мўмин одамга муносиб эмас. "Азобга гирифтор этадиган ишлардан йироқ бўл!" - яъни Оллоҳга итоат этиб, буйруқларини сўзсиз бажар. "Кўп олиш ниятида берма" - яъни бировга бирон нарса ҳадя эцанг ундан кўпроқ олишни тама қилма. Бу мард одамларнинг иши эмас. "Роббинг учун сабрли бўл!" - яъни қавмингни ислом динига даъват этган пайтингда улардан етган азиятларга сабр билан бардош бер.

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР