loader

Қўшин юбориш

Шу йили шаъбон ойида пайғамбар алайҳис-салом Думатужандалдаги бир нечта кент ва катта қалъаси бор бани Калб қабиласига қарши Абдураҳмон ибн Авф бошчилигида етти юз саҳобани юбордилар. Расулуллоҳ Мадинадан ўн беш кунлик йўлдаги бу жойга кетаётганларга: "Оллоҳ йўлида ғазот қилиб кофирларга қарши курашинглар, лекин ҳаддингиздан ошманглар, ўликларнинг аъзоларини кесманглар, ёш болаларни ўлдирманглар. Бу ҳақда Оллоҳга ваъда беришингиз ҳамда пайғамбарнинг кўрсатмаларига амал қилишингиз керак", деб тайинладилар.
Мусулмонлар лашкари кўзланган манзилга етгач, мушрикларни уч кунгача Ислом динига даъват этди. Тўртинчи куни душманларнинг бошлиғи Асбоғ ибн Амр билан уч-тўрт киши мусулмон бўлди, қолганлар ҳирож тўлаш шарти билан омонлик сўрашди. Пайғамбар алайҳис-саломнинг топшириғига биноан Абдураҳмон ибн Авф қабила бошлиғининг қизини никоҳига олди. Шу билан ўртада дўстлик, биродарлик ришталари уланди.

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР