loader

Қўшин юбориш

Шу йили пайғамбар алайҳис-салом Ҳайбар томондаги Фадак деган жойда яшовчи бани Саъд қабиласига қарши Али ибн Абу Толиб бошчилигида юз кишилик қўшин жўнатдилар. Бу қабила арзимаган хурмо учун мусулмонларга қарши отланган яҳудийларга ёрдам бермоқчилиги ошкор бўлиб қолган эди. Қўшин йўлда кетатуриб душманнинг яҳудийлар билан яширинча битим тузиш учун кетаётган махсус одамини қўлга туширди ва бани Саъд қабиласи яшайдиган жойни кўрсаца омонлик берилиши айтилди. Жосус Ислом лашкарини ўз юртига бошлаб борди. Бироқ мусулмонлар келаётганидан хабар топган бани Саъд одамлари мол-мулкини ташлаб қочиб кетишди. Мусулмонлар беш юз туя, икки минг қўйни ўлжа олиб қайтишди. Шу билан мушрикларнинг яҳудийларга ёрдам бериш нияти барбод бўлди.

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР