loader

Боин талоқ воқе бўладиган мухталиф жумлалар



Юқорида боин талоқ воқе бўладиган қоидалар ва унинг турли суратлари баён қилинди. Қуйида фатаво ва бошқа турдаги китобларда келтирилган боин талоқ суратлари хулоса тарзда зикр қилинади: 1. Бир киши аёлига ишора қилиб: “Уни менга кераги йўқ” деса, талоқни ният қилиш билан талоқ воқе бўлади. Аксинча бўлса, талоқ тушмайди; 2. Бир киши аёлига: “Мен сени қўйдим” деса, Муфтий Маҳмуд соҳиб раҳматуллоҳи алайҳ қавлига биноан ражъий талоқ воқе бўлади. Лекин, баъзи фатво китобларида бу лафз воситасида боин талоқ воқе бўлиши зикр қилинган. Шу фатвога биноан бир киши аёлига уч марта: “Мен сени қўйдим, қўйдим, қўйдим” деса, у билан бир талоқ воқе бўлади. Чунки, боин талоқдан кейин боин талоқ воқе бўлмайди; 3. Бир киши аёлига: “Менга юзингни кўрсатма, энди мен билан сени ўртангда алоқа йўқ” деб, талоқни ният қилса, боин талоқ воқе бўлади. Аксинча, бўлган ҳолатда талоқ воқе бўлмайди; 4. Бир киши аёлига: “Мен билан сени ўртангда бирор боғлаб турувчи нарса қолмади” деб, талоқни ният қилса, у билан боин талоқ воқе бўлади; 5. Бир киши аёлига: “Мен сени эринг эмасман, сен эса менинг хотиним эмассан” деб, талоқни ният қилса, боин талоқ воқе бўлади; 6. Бир киши аёлига: “Қаерга кетишни хоҳласанг кетавер” деб, талоқни ният қилса, боин талоқ тушади; 7. Эр аёлига: “Тўрт томонинг қибла кетавер” деб талоқни ният қилса, бир боин талоқ тушади. Агар “кетавер” сўзини қўшмай “тўрт томонинг қибла” деса, талоқ тушмайди. Шунингдек, “тўрт томонинг катта кўча кетавер” деб талоқни ният қилса, бир боин талоқ тушади. Агар “кетавер” сўзини айтмай “тўрт томонинг катта кўча” деб талоқни ният қилса ҳам талоқ тушмайди; 8. Бир киши аёлига: “Сен менга ҳаромсан ёки сени ўзимга ҳаром қилдим” деб, талоқни ният қилса, боин талоқ воқе бўлади; 9. Аёл эрига: “Қоидага биноан менга талоқ қўй, бўлмаса, бошқа эрга тегиб кетаман” деса, эр унга жавобан: “Тегмоқчи бўлсанг тегиб кетавер” деб, талоқни ният қилса, боин талоқ воқе бўлади; 10. Бир киши аёлига: “Хотинликдан чиқдинг” деб, талоқни ният қилса, боин талоқ воқе бўлади; 11. Бир киши аёлига: “Сени ўзим билан олиб қолсам, синглим ёки онамни ўзим билан олиб қолган бўламан” деб, талоқни ният қилса, боин талоқ тушади; 12. Бир киши аёлига: “Кимга эрга тегишни истасанг тегавер” деб, талоқни ният қилса, боин талоқ тушади; 13. Бир киши аёлига: “Рўзғоримиз бошқа-бошқа бўлди” деб, талоқни ният қилса, боин талоқ тушади; 14. Бир киши аёлига: “Сенга ҳожатим йўқ” деб, талоқни ният қилса, боин талоқ тушади; 15. Бир киши аёлига: “Мени унга хоҳишим йўқ” деб, талоқни ният қилса, боин талоқ тушади; 16. Бир киши аёлига: “Унга табиатим мойил эмас” деб, талоқни ният қилса, боин талоқ воқе бўлади; 17. Бир киши аёлига: “Мен у билан яшамайман, менга у лойиқ эмас” деб талоқни ният қилса, боин талоқ воқе бўлади; 18. Бир киши аёлига: “Хотиним эмассан” деб талоқни ният қилса, боин талоқ воқе бўлади; 19. Бир киши аёлига: “Менга ҳеч қандай алоқанг йўқ” деса, талоқ нияти билан боин талоқ тушади; 20. Бир киши аёлига: “Бошқа эрга тегиб ол” деб талоқ ниятида айтса, боин талоқ тушади; 21. Бир киши аёлига: “Кет” деб, талоқ ниятида айтса. Боин талоқ тушади. Агар талоқни ният қилмаса, талоқ тушмайди; 22. Бир киши аёлига: “Сен билан яшаб кетишга умидим қолмади” деб, талоқни ният қилса, боин талоқ тушади; 23. Бир киши қайнотасига: “Мен томондан рухсат, қачон хоҳласангиз қизингизни эрга бераверинг” деб, талоқ ниятида айтса, боин талоқ воқе бўлади; 24. Бир киши аёлига: “Мен сени озод қилдим” деб уч бор айтса ва у билан талоқни ният қилса, бир боин талоқ воқе бўлади; 25. Бир киши аёлига: “Ўртамизда эндиликда эр-хотинлик алоқаси қолмади” деб, талоқ ниятида ёки талоқ зикр қилинаётган пайтда айтса, боин талоқ тушади. Аксинча бўлса, талоқ тушмайди; 26. Бир киши аёлига: “Мен томондан жавоб сенга” деб, талоқ ниятида айтса, боин талоқ воқе бўлади; 27. Қайнотасига: “Қизингизни олиб, кимга хоҳласангиз, ўшанга никоҳ қилиб беринг, мен унга талоқ қўйдим” деб айтса, боин талоқ тушади; 28. Бир киши: “Мен уни аёлим қаторидан чиқардим” деб, талоқ ниятида айтса, боин талоқ тушади; 29. Бир киши аёлига: “Ҳаромсан, талоқсан” деб айтса, боин талоқ тушади; 30. Бир киши (қўшилиш ниятида) аёлига: “Кел” деди. Аёл: “Йўқ” деди. Шунда эр: “Ўзинга ҳам, ишинг ҳам керак эмас, кет” деб, талоқ ниятида айтса, боин талоқ тушади; 31. Бир киши аёлига: “Хотиним эканлигинга даъвойим йўқ” деб, талоқ ниятида айтса, боин талоқ тушади; 32. Бир киши аёлига: “Сени тинч қўйдим” деб, талоқ ниятида айтса, боин талоқ тушади; 33. Эр аёлга: “Сени аёлим ҳисобламийман” деб, талоқ ниятида айтса, боин талоқ тушади; 34. Эр аёлига ғазаб билан: “Сен озодсан” деб, айтса, қазоан бир боин талоқ воқе бўлади; 35. Эр аёлга: “Мен сенга лойиқ эмасман. Қачон хоҳласанг бошқага никоҳланавер” деб, талоқ ниятида айтса, боин талоқ тушади; 36. Эр: “Аёлим менга сингилдек. Унда ҳеч қандай ишим йўқ” деб, талоқ ниятида айтса, боин талоқ тушади; 37. Эр аёлга: “Никоҳимиз узилди” деб, талоқ ниятида айтса, боин талоқ тушади; 38. Эр аёлга: “Ўртада бирор боғловчи ришта қолмади” деб, талоқ ниятида айтса, боин талоқ тушади; 39. Эр аёлга: “Сен мен учун тугагансан” деб, талоқ ниятида айтса, боин талоқ тушади; 40. Жанжал пайтида аёл эридан талоғини сўради эр: “Кетовер, жанжал шу билан тугайди” деб, талоқ ниятида айтса, боин талоқ тушади; 41. Эр умурбод қамоққа маҳкум қилинган ҳолатда аёлига: “Сенга рухсат, мени кичик укамга турмушга чиқавер” деб, талоқ ниятида айтса, боин талоқ тушади; 42. Эр аёлга: “Никоҳимдан чиқдинг” деб, талоқ ниятида айтса, боин талоқ тушади; 43. Эр аёлга таълиқли қилиб: “Мен у билан ажрашдим” деб, талоқ ниятида айтса, боин талоқ тушади; 44. Эр аёлга қарата: “Мен сен билан ажрашдим” деб, талоқ ниятида айтса, бир боин талоқ тушади; 45. Аёл томондан бир киши эрга: “Уни ўзинг билан олиб қол ёки талоғини бер” деди. Шунда эр: “Олиб қолмайман” деб, талоқ ниятида айтса, боин талоқ тушади; 46. Қайнота куёвига: “Бирор иш билан шуғилланинг” деди. Шунда куёв: “Мени қўлимдан ҳеч нарса келмайди. Мана қизингиз хоҳласангиз бошқасига узатинг. Мен кетдим” деб, талоқ ниятида айтса, боин талоқ тушади; 47. Эр аёлга: “Бор! Бир, икки, уч” деб, талоқ ниятида айтса, оғир талоқ воқе бўлади. Агар ният қилмаса, ҳеч нарса бўлмайди; 48. Эр аёлга: “Никоҳимда қолма” деб, талоқ ниятида айтса, боин талоқ тушади.

Қоида: “Оламгрия”да юқоридаги мисоллар келтирилгандан кейин: “Талоқни умуман ифодаламайдиган лафзлар билан талоқ воқе бўлмайди. Гарчи ният билан айтса ҳам” деган қоида баён қилинган. Масалан, Аллоҳ таоло сенга барака ато этсин, мени таомлантиргин, мени сув билан сийлагин кабиларни айтиб талоқни ният қилса ҳам талоқ воқе бўлмайди.

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР