loader

На сариҳ ва на киноя лафзлар

1. У билан мени яшашим мушкул; 2. Туғулишинг билан уйга олиб келганман; 3. Мени олдимга умуман келма; 4. Эр аёлга: “У билан юрмасанг бўлди бошқа кимман ётсанг ётавер” деди; 5. Эр аёлига: “Мени уйимда овқатланиш сен учун ҳаром” деди; 6. Мен сени қолдирмасликни хоҳлайман; 7. Биз сени қолдирмаймиз; 8. Мен қолдирмайман; 9. Мен хотинимни бериб юбордим; 10. Менга қиз керак эмас; 11. Ўзини онаси ёки синглисига қараб уч талоқ деди; 12. Эр аёлини онаси, синглиси ва шу каби бирор маҳрамларига ўхшатиб: “Мен сени акангман” деди. Булар билан талоқ тушмайди. Лекин, бундай дейиш макруҳдир.

Фойда: Мазкур лафзлар на сариҳ ва на киноя ҳисобланади. Шунинг учун уларни талоқ ниятида айтиш билан ҳам талоқ воқе бўлмайди.

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР