loader

Киноя лафзлар билан уч талоқни ният қилиш

Киноя лафзлар билан талоқ қўйиб, бир ёки икки талоқни ният қилса, у билан бир талоқ воқе бўлиши, юқорида зикр қилинди. Киноя лафзларни айтиб икки талоқни ният қилиш лағв ҳисобланади. Ҳа, агар киноя лафзларни айтиб, у билан уч талоқни ирода қилса, албатта уч талоқ воқе бўлади ва ҳалоласиз аввалги эрига аёл қайта олмайди. “Баҳрур роиқ”да айни шу масала тафсилан баён қилинган.

أَيْ فِي غَيْرِ الْأَلْفَاظِ الثَّلَاثَةِ وَمَا فِي مَعْنَاهَا تَقَعُ وَاحِدَةً بَائِنَةً أَوْ ثَلَاثٌ بِالنِّيَّةِ وَلَا تَصِحُّ نِيَّةُ الثِّنْتَيْنِ…وَالْحَاصِلُ أَنَّ الْكِنَايَاتِ كُلَّهَا تَصِحُّ فِيهَا نِيَّةُ الثَّلَاثِ.

“Яъни уч ва унинг маъносидаги лафзлардан бошқасида бир боин талоқ ёки ният биан уч талоқ воқеъ бўлади. Киноя лафзлар билан икки талоқни ният қилиб бўлмайди. Ҳосил гап шуки, киноя лафзларнинг барчасида уч талоқни ният қилиш дурустдир” (Баҳрур роиқ. Ж. III. Б. 522-521).

 “Бадоиъус саноиъ”нинг соҳиби унга далил сифатида Рукона розияллоҳу анҳу аёлига қўйган батта талоғини келтирадилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам баттадан нимани ният қилгансан деб қасам ичтирдилар. Рукона розияллоҳу анҳу қасам ичиб айтиларки, баттадан бир талоқни ният қилгандим, учтани эмас дедилар. Ҳа, баттада уч талоқ маъноси бўлмаганда, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қасам ичирмаган бўлар эдилар.

وَالدَّلِيلُ عَلَيْهِ مَا رُوِيَ أَنَّ رُكَانَةَ بْنَ زَيْدٍ أَوْ زَيْدَ بْنَ رُكَانَةَ طَلَّقَ امْرَأَتَهُ أَلْبَتَّةَ فَاسْتَحْلَفَهُ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَا أَرَدْتَ ثَلَاثًا فَلَوْ لَمْ يَكُنِ اللَّفْظُ مُحْتَمِلًا لِلثَّلَاثِ لَمْ يَكُنْ لِلِاسْتِحْلَافِ مَعْنًى .

“Унга далил шуки, Рукона ибн Зайд ёки Зайд ибн Руконанинг ҳадиси бўлиб, у ўз аёлини батта талоқ қўйган эди. Шунда расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у учтани ирода қилмаганлигига қасам ичтирдилар. Агар батта лафзи уч талоқни эҳтимол қилгувчи бўлмаганида эди, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан қасам ичишини талаб қилишларида ҳеч қандай маъно бўлмас эди” (Бадоиъус саноиъ. Ж. III. Б. 173).

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР