loader

Ноаниқ муддатга талоқни таълиқ қилиш

Бир киши ноаниқ муддатга талоқни таълиқ қилиб: "Сени фалон жойга олиб бормасам, талоқсан" деб, ўша жойга аёлини олиб борса, бас талоқ воқе бўлмайди. Агар у ишни қилмаса, яъни аёлини айтган жойига олиб бормаса, умрининг охиригача талоқ воқе бўлмайди. Лекин, эр бу ишни қилмай вафот этса, эрнинг вафоти билан бирга аёлга талоқ воқе бўлади. Чунки, у умрини охиригача ўша ишни қийла олмади. Агар муддатни тайин қилмай хотинига: "Фало ишни қилмасам сен талоқсан" деди. Бу сўзни айтиб вақтни тайин қилмагани учун умрини охиригача талоқ тушмайди.
بِخِلَافِ مَا إذَا كَانَ شَرْطُ الْحِنْثِ أَمْرًا عَدَمِيًّا، مِثْلُ: إنْ لَمْ أُكَلِّمْ زَيْدًا أَوْ إنْ لَمْ أَدْخُلْ فَإِنَّهَا لَا تَبْطُلُ بِفَوْتِ الْمَحَلِّ بَلْ يَتَحَقَّقُ بِهِ الْحِنْثُ لِلْيَأْسِ مِنْ شَرْطِ الْبِرِّ وَهَذَا إذَا لَمْ يَكُنْ شَرْطُ الْبِرِّ مُسْتَحِيلًا.
"Қасамни бузиш шарти манфий иш бўлса, масалан агар Зайдга гапирмасам ёки агар фалон уйга кирмасам талоқсан деса, хотин никоҳидан чиқиб кетиши билан ҳам қасам ботил бўлмайди. Балки, қасамнинг уддасидан чиқишдан ноумид бўлганида ҳам қасамни бузилиши топилаверади. Лекин, қасамни уддасидан чиқишлик шарти муҳол иш бўлмасин" (Раддул муҳтор).

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР